Тошкент ҳақиқати 71-сон.pdf
13.4 MB
#матбуот
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2023 йил 27 сентябрдаги 71-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24

#ана_холос
⚡️Хитой Халқ Республикасига тегишли компания раиси деб туриб, орқасига Малайзия байроғини чиқариб қўйиш неча пул бўляпти?
На кулишни биласан, на йиғлашни...
P/S. Маҳалла қаерга қараяпти, телевидение қаерга қараяпти)

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Қозоғистоннинг Шарқий Қозоғистон вилояти Қатонқарағай тумани тоғли ҳудудларида кўп миқдорда қор ёғиб ўтгангани айтилмоқда.
Унинг совуғи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилиши кутилмоқда.
@haqiqatonline_24
Унинг совуғи Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилиши кутилмоқда.
@haqiqatonline_24
#тайинлов
⚡️Пискент тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Туман ҳокими Нодирбек Якубовнинг тегишли қарори билан:
Убайдуллаев Умиджон Райимқулович Пискент тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

⚡️⚡️ “Маҳалла еттилиги”нинг вазифалари белгиланди:
➖ маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;
➖ ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;
➖ ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;
➖ хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;
➖ солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;
➖ ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

⚡️Парламент ваколатларига оид қонун лойиҳаси бугун, 27 сентябрдан 14 октябргача муддатда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
Лойиҳага кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, давлат бошқарувида бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
@haqiqatonline_24
Лойиҳага кўра, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли эканлиги мустаҳкамланмоқда.
Шунингдек, давлат бошқарувида бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси, Қонунчилик палатаси Спикери, Бош прокурор бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак
⚡️Кийимдаги қон доғларини кетказиш мумкинми?
Бунинг учун водород перикс керак бўлади. Уни эса ҳар қандай дорихонадан топиш мумкин..

#Диққат
❗️Қор, ҳаво ҳароратининг кескин совуши: Ўзбекистонга қиш Октябрдан келиши кутилмоқда
Гидрометеорология маркази октябрь ойида Ўзбекистонда кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, октябрь ойининг охиригача ҳаво ҳарорати кечаси -3 даражагача, кундузи +13 +18 даражагача ўзгариши кутилмоқда.
Ёғингарчилик ёмғир шаклида ёғади, аммо тўсатдан совуқлар билан ёмғирдан қорга ўтиши мумкин.

#диққат
❗️Дорихоналарда ҳам антиструмин дори воситасининг сотуви вақтинча тўхтатилди.
Пойтахтдаги бир қатор дорихоналар бу маълумотни тасдиқлади. Онлайн харид қилиш мумкин бўлган платформаларда ҳам шундай маълумот пайдо бўлган.
@haqiqatonline_24
❗️Дорихоналарда ҳам антиструмин дори воситасининг сотуви вақтинча тўхтатилди.
Пойтахтдаги бир қатор дорихоналар бу маълумотни тасдиқлади. Онлайн харид қилиш мумкин бўлган платформаларда ҳам шундай маълумот пайдо бўлган.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тирик_сатрлар
⚡️⚡️"Тириксен, ўлмагансен, сенда одам, сенда инсонсен..."
Ўзбекистон Халқ шоири Рауф Парфидан буюк Чўлпон ғазалига боғланган мухаммас.
Уни шоирнинг ўзи ўқиган.
Маълумот учун, бугун Тошкент вилоятининг етук ижодкорларидан бири, Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи таваллудига 80 йил тўлди.

#кино_олами
⚡️⚡️Тез орада бошланадиган Тошкент халқаро кинофестивалида франциялик актёр, "Такси" фильми юлдузи Сами Насери ҳам иштирок этаркан.
Қизиқ, буни келиши учун давлатга қанчага тушаркан? Жаҳон кино юлдузларига сарфланган маблағни ўзбек санъати ривожига сарфласа, кимдир хафа бўларканми)

#мутолаа_вақти
Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.
✍️Норман ва Бен Лир

#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

❗️Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот берилди
Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб бориб, ҳозирда ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.
Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ёнғин соат 05:02 да қуршаб олинган. ФВВ ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин майдони қисқартирилиб борилмоқда. Воқеа жойида дастлабки дақиқалардан бошлаб ФВВ раҳбарияти ҳамда куч ва воситалари, шунингдек, тегишли ташкилотлар ходимлари иш олиб бормоқда. Ёнғин келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ФВВнинг махсус лабораторияси ҳодиса жойида иш олиб бормоқда.
Воқеа жойида ФВВ раҳбарлигида штаб ташкил этилган.

#валюта
⚡️АҚШ долларининг расмий курси яна пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди. Унга кўра, барча валюталар, жумладан, АҚШ долларининг сўмга нисбатан қиймати арзонлаган.
— 1 АҚШ доллари — 12 183.01 (-12.09) сўм;
— 1 Россия рубли — 126.26 (-0.41) сўм;
— 1 евро — 12 865.26 (-56.67) сўм.

⚡️Портлашда жабрланган уй эгаларига етказилган зарар қопланади
“Моддий зарар 2-3 кун ичида қопланади, бу муаммоларни ҳал қиламиз”,– деди фавқулодда ҳодиса жойига етиб келган Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов.
Маълумотларга қараганда, айни пайтда ёнғин майдони, жабрланувчилар сони аниқланмоқда. Воқеа жойига Бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа масъуллар етиб борган.