#мутолаа_вақти
Энг қайғули ҳикоя
Уч киши тўқсонинчи қаватга зинапоядан кўтарила бошлашди. Лифт душанбагача ишламас экан, дам олиш кунлари Сэмга у-бу ҳужжатлари керак бўлиб қолганди. Қаватма-қават кўтарилишаркан, вақтни ўлдириш ҳамда зерикиб қолмаслик учун галма-гал турли-туман – қувноқ ва қайғули ҳикояларни айтиб беришга келишиб олишди. Ниҳоят, тўқсонинчи қаватга чиқишганда, энг қайғули ҳикояни Сэм айтиб берди.
– Пастда калитни унутиб қолдирибман, – деди-ю, беҳуш бўлиб йиқилди.
✍️Норман ва Бен Лир
@haqiqatonline_24

⚡️Очликнинг фойдаси
Киши қанчалик оч бўлса, унинг онги ўта аниқ ишлаб, бурни ҳам таом исини янада ўткирроқ ҳис қилади. Меъдаси мусаффо бўлади. Ошқозони тўлиб кетган кишиларнинг ҳазм аъзолари
ёмон ишлайди. Меъдада бадбўйлик кучаяди. Ҳазм бўлмаган овқат қолдиқлари баданда қизиш ва терида турли тошма ҳамда қичиш пайдо бўлишига сабаб бўлади. Оғиздан чидаб бўлмас бадбўй ҳид анқиб туради. Бундай ҳолат одамни ланж қилиб, мияни ғовлатиб юборади.
✍️ "Вавилонлик энг бой одам" китобидан

Ҳеч бир инсон ҳаётингизга бекордан бекорга келмайди...
— Кимларнингдир айтган эртагига "Раҳмат" денг, сизни хушёрликка чорлаб уйғотиб кетди.
— Кимларнингдир аччиқ ҳақиқатни сўзлаганига "Раҳмат" денг, ақл кўзингизни очиб кетди.
— Кимларнингдир қалбингизни яралаб, тирнаб кетганига "Раҳмат" денг, сизга оғриқ бериб, сабрни ўргатиб кетди.
— Кимларнингдир сизга душманлик қилганига "Раҳмат" денг, кучлилар қаторига қўшиб кетди.
— Сизга меҳр, қувонч улашганларга "Раҳмат" денг, ҳаётнинг гўзаллигини кўрсатиб кетди...

Она
(Бўлган воқеа)
Ўғлининг телефонда ким биландир гаплашаётганини кўрган Муҳаббат опа бирдан сергак тортди. Соатга қаради. Тунги 11: 30. Жойнамознинг бир бурчагини қайирди, тасбеҳли қўлини ерга тираб ўрнидан турди.
Ўғлининг эшигини тақиллатди.
— Элдор! Қаёққадир кетмоқчимисан?
— Ҳа, ойи, Саид чақиряпти, болалар йиғилаётган экан, тез қайтаман,— йўл йўлакай тугмаларини қадам хонасидан чиқди у.
— Бу дайдиб юришларнинг чегараси борми? Бир кун уйда тинчгина ўтирмайсан-а? Ҳеч қаёққа бормайсан! Ўртоқларинг ҳам жонимга тегди.
Элдорнинг қайсарлиги тутди.
— Бормасам бўлмайди, ҳамма мени кутиб турибди, ойи. Туфлигини кия бошлади у.
Муҳаббат опа саросимада қолди. «Бунга нуқта қўйишим керак. Қани эди, отаси ҳозир шу ерда бўлса, менинг кучим етмаяпти! »
—Ҳозир отангга телефон қиламан!— таҳдид қилишга ўтди у ноилож
—Ҳа, тезроқ қилинг, Россиядан учиб етиб келадилар, — кулди Элдор.
Муҳаббатнинг жаҳли чиқиб кетди. Ҳозир она-бола яна жанжаллашади. Чорасизлик жонидан тўйдирди. Илдам бориб эшикни қулфлаб, калитни чўнтагига солиб қўйди. «Қани , остонадан ҳатлаб кўрсин-чи?»
Элдор энди қаттиқроқ гапира бошлади.
— Ойи, калитни беринг, эшикни очинг, кетишим керак.
Муҳаббат юраги гурс-гурс урганча индамай ўтираверди.
— Ойи, эшикни бузиб бўлса ҳам кетаман, очинг!
Қайсар ўғлини тўхтатишнинг иложи қолмади. Бир кўнгли калитни ўғлига отиб юбормоқчи бўлди. Амалда эса бошқа ишни қўллади. Элдорни маҳкам қучоқлаб олди.
— Бугун борма, ўғлим, бугунча борма , жон болам , бир баҳона топ, негадир кўнглим ғаш,- деб йиғлаб юборди. Бошидаги рўмоли сирғалиб елкасига тушди. Елкалари силкиниб, кўз ёш тўкарди у. Элдор ҳам беихтиёр онасини қучоқларкан, унинг оқ оралай бошлаган сочларига кўзи тушди. Кўнгли юмшади.
— Майли ойи, майли бормайман, мана қолдим, — оёқ кийимини ечди ва секин уйига кириб кетди...
— Ойижон!
Ошхонада куймаланаётган Муҳаббат ўғлининг овозидан чўчиб тушди. Элдорнинг рангида қон йўқ эди.
— Нима бўлди, болам, гапир!
Ўғли тиз чўкиб онасини қучоқлаб олди.
— Кеча яхшиям олиб қолибсиз , - ҳиқиллаб йиғларкан давом этди у, — болалар билан «ишкал» бор эди. Жанжаллашиб, биттасини ўлдириб қўйишибди...
Ҳаммасини олиб кетишибди...
Сиз асраб қолдингиз мени., Она...
✍️Ижтимоий тармоқдан олинди

СИНОВ...
Фермернинг гўзал қизини севиб қолган чўпоннинг ўғлига дунё тор кўринибди. Отасининг ноиложлиги, муҳаббатнинг кучи унинг ўзини фермернинг олдига етаклабди. Йигит кўнглидагини айтаётганида фермер унга бош-оёқ разм солиб, ошиқнинг сўзларига шубҳа қилмабди.
"Ўғлим, севгингни ҳурмат қиламан. Лекин қизимнинг бахти учун бунинг ўзи кифоя эмас. Инсонни бахтли қиладиган унинг феъли ва амалидир. Мен сени синаш учун учта ҳўкизни бирма-бир майдонга қўйиб юбораман. Сен улардан бирортасининг шохини қайириб, уни бўйсундира олсанг, қизимга сендан муносиб куёв топа олмаслигимга амин бўламан", дебди.
Ошиқ оғилхона қаршисидаги майдонда туриб, биринчи буқанинг чиқишини кутибди. Кўп ўтмасдан пишқира-пишқира важоҳат билан чиқиб келаётган улкан, шохдор буқани кўриб, муҳаббатини ҳам унутиб қўйибди ва четроққа чиқиб, кейинги ҳўкиз билан олишишга қарор қилибди.
Ошиқнинг ҳолини пайқаган фермер оғилхонадан кейинги буқани чиқариб юборибди. Йигит бечора қараса, буниси олдинги буқадан ҳам ҳайбатлироқ, қассоб ҳидини сезгандек, кўзи қонга тўлган ҳўкиз экан. Йигитнинг нафаси ичига тушиб, бу сафар ҳам майдонга тушишга шаҳди етмабди.
"Эҳтимол, хўжайин мени синаёгтандир. Ҳозир у нимжон ва кучсиз буқани майдонга туширишига ишончим комил!" ўйлабди ва мийиғида кулиб қўйибди.
Оғилхонадан чиқиб келаётган учинчи ҳўкиз йигитнинг бахтига чиндан ҳам нимжон ва ориқ эди. Омади келганидан хурсанд бўлиб, майдонга шаҳд билан отилган йигит не кўз билан кўрсинки, ҳўкизнинг бошида шохи йўқ экан.
"Чинакам имконият машаққатлар ичида бўлади. Ҳеч қачон имконнинг қулайини кутма. Акс ҳолда, ҳаётда ҳар доим ютқазишга маҳкумсан, ўғлим", дебди фермер ҳафсаласи пир бўлган ошиққа.

#Ҳикоя
#мутолаа_вақти
“Интеллигент”
Ишга кирганимга икки йил бўлса ҳам вақтида келишга одатлана олмадим. Бир кун йўл тирбанд бўлса, бир кун қишлоғимдаги қайсидур қўшнимни вокзалдан кутиб олишим керак. Мана бугун ҳам “қайсидур” танишимни вакзалдан олиб тўғри уйга бориб тушликкача кутиб ўтиришини уқтирдимда оёғимни қўлимга олиб ишга югурдим. Котиба қўлида табелини олиб бирма бир ходимларни ишхонага кириб келган вақтини аниқ-тиниқ ёзиб раҳбар келгандан кейин “имзо” учун хонасига киргизади.
👉БАТАФСИЛ👈

⚡️⚡️Кибр кирган бошга илм кирмайди
Ибн Синонинг устози Кушёрнинг ҳузурига бир киши юлдуз илмини ўқиш мақсадида келибди. 2-3 ой ўтса ҳамки, устози дарс бермаганидан сўнг айтибди:
— Ҳазрат, энди менга жавоб берсангиз. Уч ой бўлди ҳамки дарс бермадингиз. Вақтингиз йўқ шекилли…
— Мен сенга бажонидил дарс берардиму, лекин сен ҳузуримга келгандаги бу илмда менинг унча-мунча хабарим бор деган кибр-ҳавоинг ҳали ҳам кетмади. Мен бир идишга қачонки у бўш бўлсагина сув қуяман. Афсус, сенинг калланг ҳаво билаб тўлиб қолган экан.
Хулоса: Кибр кирган бошга илм кирмайди.
✍️"Ибратли ҳикоялар" китобидан.

ИЙМОННИНГ БАҲОСИ
Йил оғир келиб, Басрада буғдой яхши бўлмади, халқ жуда қийналди. Бағдодлик бир савдогар басралик савдогар дўстига бир кемада буғдой билан хат жўнатди. Хатда «Аллоҳ йўлидаги азиз биродарим! Басрада буғдой кам бўлиб, халқнинг оғир кунда қолганидан хабардормиз. Сизга бир кемада буғдой жўнатдим, шуни икки тангадан сотиб, пулини жўнатарсиз деб умид қиламан. Харажатларингизни фойда ичидан олинг. Барчамизнинг ишимизда Жаноби ҳақ мададкор бўлиб, Ўзи адашишдан сақлаб, савдомизга баракот ато этсин! Биродарингиз!» деб ёзди.
Басралик савдогар буғдойларни жуда яхши баҳога сотди ва пулларни биродарини хурсанд қилувчи мактуб билан бирга жўнатди. Мактубда шундай сўзлар бор эди: «Азиз дўстим! Юборган буғдойларингизни бекаму-кўст олдим. Икки ҳафта кутгандим, бозорда буғдой нархи жуда яхши кўтарилгач, икки тангадан эмас, тўрт тангадан сотдим. Пулларни жўнатдим, эҳтиром ила дўстингиз».
Бу мактуб ва пулларни олгач, бағдодлик савдогарнинг кайфияти бузилди ва басралик дўстига мактуб битди: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳу ва баракотуҳ! Мактубингизни олиб, жуда қаттиқ хафа бўлдим. Бу буғдойларни басралик биродарларимиз турмушини енгиллатиш учун юборгандим. Икки баробар нархга сотиб, мени Аллоҳ олдида катта гуноҳкор қилиб қўйдингиз. Бу гуноҳимни қандай қилиб юваман? Сиз юборган пулларни қайтариб жўнатяпман, уларни басралик бева-бечораларга тарқатинг. Мен эса тавба қилиш учун Маккага кетяпман. Сиз насибамга ҳаром аралаштириб, мени гуноҳга қолдириб, қаттиқ оғринтирдингиз. Шу боисдан сиз билан дўстлигимиз ришталари узилди. Сиз ҳам тавба қилинг, шояд гуноҳларимиз мағфират этилса...»

ОНА
....Одамзод салгина оғриб қолса, дард чекса дарҳол онасини эслайди. Ҳеч бўлмаса "Оҳ онажон" деб қўяди.
....Нега шундай...?
Ахир оналарнинг ҳаммаси ҳам шифокор эмас-ку?
-Отасини...
- ака-опасини,
- ҳатто турмуш ўртоғини ҳам эмас, айнан онасини эслайди, чақиради...!
....Айтишларича аёл киши дард тутганида ҳам "она" деб чақирар экан, гарчи онаси узоқларда бўлса ҳам, келолмаслигини сезса ҳам. Озроқ мазамиз қочиб, кўнглимизга қил сиғмай қолса, онамизга қўнғироқ қиламиз:
....Она мазам йўқ...!
Онамиз эса одати бўйича вақтида олдини олмаган ишларимизни,
- юпун кийинганимиз, вақтида овқатланмаганимиз ва шу кабиларни айтиб койийди, тергайди...
....Гўшакни қўямиз-да негадир енгил тортамиз, ўнта дори беролмаган давони онанинг бир лаҳзалик куйиниши, қайғуриши меҳр беради гоҳо...!
....Ҳўш нега шундай...?
Бунга дунёнинг манаман деган олимлари ҳам жавоб тополмаса керак чунки,
"ОНА" БУЮК ИНСОНДИР !!

ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!
Дунёда камми айтинг,
Онажон, деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.
Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.
Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.
Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.
Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.
Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.
Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.
Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.
Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.
Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...
✍️Камронбек Исмоилов
@haqiqatonline_24
ОТА-ОНАСИ БОРЛАР!
Дунёда камми айтинг,
Онажон, деган зорлар.
Сулаймондан бойроқсиз,
Ота-онаси борлар.
Қанча тоғлар қулайди,
Чўққилар ҳам нурайди,
Етимлар зор йиғлайди,
Ота-онаси борлар.
Тотли сизни ошингиз,
Мағрур турар бошингиз,
Бор сизни қуёшингиз,
Ота-онаси борлар.
Асраб-авайланг уни,
Аллоҳнинг берган куни,
Зор йиғлаб айтай шуни,
Ота-онаси борлар.
Кўнгил қўйманг яллога,
Кетса қайтмас дунёга,
Топилмайди тиллога,
Ота-онаси борлар.
Янгилаб нону-чойин,
Хар куни ўпинг пойин,
Тўридан қилиб жойин,
Ота-онаси борлар.
Ўйламанг озод қушман,
Сўнги надомат, пушмон,
Хар бандагадир душман,
Ота-онаси борлар.
Кўргани нима ғамдир,
Улар ҳам ёнган шамдир,
Бир чимдим мехр камдир,
Ота-онаси борлар.
Дунёда камми айтинг,
Отажон деган зорлар.
Сиз ҳаммадан бахтлисиз,
Ота-онаси борлар.
Бўйи бастига тенглар,
Эй юраги тор, кенглар,
Худога шукур денглар,
Ота-онаси борлар...
✍️Камронбек Исмоилов
@haqiqatonline_24