Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.91K subscribers
15.3K photos
3.99K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда фаолият юритувчи барча вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари таътилга чиқишди.

Таътил 12 январга қадар давом этади.


@haqiqatonline_24
#Диққат
#биласизми

❗️Қайси салатни қанча сақлаш мумкин?

• Оливье — 18 соат
• Мимоза — 12 соат
• Сельдь под шубой — 12 соат
• Цезарь — 18 соат
• Винегрет — 18 соат
• Овощной — 18 соат
• Крабовый — 12 соат

P/S. Янги йил байрамида тайёрланган салатларни сақлаб юрганларга жўнатамиз..

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️"Электр энергияси истеъмоли 200 киловатдан ошса, ҳар бир киловатт учун 900 сўм эмас, 540 сўмдан тўланади" мазмунидаги хабардан кўп ҳам хурсанд бўлманг!

Бу фақат юридик шахслар, яъни тадбиркорлар учун экан. Жисмоний шахслар (аҳоли) учун тўлов лимитдан ошса икки баробар кўринишда.


Аҳоли истеъмолчилари III тариф гуруҳига мансуб бўлиб, маиший истеъмолчилар саналади. Қоидаларнинг тегишли бандида эса аниқ-равшан қилиб "маиший истеъмолчилардан ташқари" дея кўрсатиб ўтилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

‼️ Боғчаларда янги нархлар

Давлат "боғча"ларида 2025 йил 1 январдан бошлаб болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорларининг янги нархлари белгиланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️12 ЁШЛИ ҚИЗ ҲОМИЛАДОР БЎЛИБ ҚОЛДИ

Болалар омбудсмани Бухоро вилоятида 12 ёшли қиз ҳомиладор бўлиб қолгани аниқланганини маълум қилди.

Қиз 4 ойлик ҳомила билан Бухоро шаҳар перинатал марказига ётқизилган. Қизнинг аҳволи бўйича маълумот йўқ. Унга тиббий ва психологик кўмак берилгани айтилмоқда.


Ҳолат вояга етмаганлар ўртасида содир этилган. Қиз кўрсатмасига кўра, у доимий зўравонлик қурбони бўлган. Болани “аборт” қилиш имкони йўқ. Ҳомила соғлом. Лекин ҳомиладор қиз болани туғишга тайёр эмаслиги айтилмоқда.

Воқеа юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Қизнинг кўрсатмалари ва яқинларининг кўрсатмалари инобатга олинган ва тергов олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Энди давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида синов тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Россия ва Қозоғистонда Хитойда аниқланган янги метапневмовирус тарқалмоқда

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади.

Қўшни Қозоғистонда 30 киши Хитойда аниқланган янги метапневмовирус билан касалланган, мамлакат ССВ аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва гавжум жойларда алоқани чеклашга чақирган эди.

Бу вирус ковиддан ҳам хавфли ва ҳалокатли бўлиб, у нафас олиш тизимига ва ўпкаларига жиддий зарар етказиб, тез ривожланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шифокорлар хавфсизлик чораларини кўришни, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юришни, қўлларни мунтазам ювиб туришни ва хоналарни тез-тез шамоллатишни тавсия қилишмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3-банди 4-хатбошисига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Аввалроқ, сиртқи таълимда ўқиётганларга ҳам таълим кредити ажратиш тўхтатилган эди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Cobalt учун ЯНА шартнома очилади

“Uz Auto Motors” АЖ жорий йилнинг 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Иссиқ кийимларингиз тайёрми? Эртага Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилади.

8 январда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида қор ёғиши кутилмоқда.

9-10 январда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари -3...-6° гача, кундузи 0...-3° гача пасаяди.

@haqiqatonline_24