#об_ҳаво
❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 26 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24

#саломатлик
⚡️Тери куйганда уй шароитида қандай ёрдам бериш мумкин?
✅Совуқ компресс. Муз ёки музлаткичда совитилган ҳар қандай нарса, масалан, музлатилган резавор ёки сабзавотлар халтаси терининг шикастланган жойига қўлланиши керак. Бундай компресс нафақат шишни енгиллаштиради, балки оғриқсизлантирувчи таъсирга ҳам эга.
✅Хом картошка оғриқни, шунингдек, яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун картошкани майдалаш ёки кичик бўлакларга бўлиш керак, сўнгра масса дока билан ўралади ва шикастланган терига суртилади.
✅Алое табиий анестетик ролини ҳам бажаради. Ўсимликнинг барги ўртадан кесилади ва куйиш жойига қўлланади.

#кун_тарихи
💥Бугун, 26 июль - Халқаро амаки ва холалар куни!
Амаки ва холаларни бир йўқлаб қўйиш эсдан чиқмасин!

#валюта
⚡️АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди
Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида ахборот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 613.06 (+18.04) сўм;
— 1 евро — 12 824.30 (-25.30) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.01 (+0.70) сўм.

#диққат
#жамият
❗️Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова суви нархлари оширилмоқда
Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг 25 июлдаги қарори билан янги тарифлар тасдиқланган. Ичимлик суви нархи қарийб 2 бараварга оширилган. Тошкент вилоятида янгиланган тарифлар 20 августдан кучга кириши белгиланган.

#хориж
Сингапурда 20 йилда илк марта аёл киши қатл қилинади
Сингапурлик аёл 30 грамм героин сақлаганликда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинган.
Сингапурда гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларга жиддий жазолар кўзда тутилган, шу жумладан олий жазо ҳам.
P/S. Бизда эса жарима билан қутулиб қолади. Жа бўмаса икки йилга "кесилади". Балки Шунга бизда ноқонуний моддалар билан боғлиқ жиноятлар кўп учрар...

#расмий_баёнот
❗️Олмалиқда "педофил" ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, —
икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

#Диққат
❗️Тошкент вилоятида 2 нафар ўқувчи қизни "пешеходда" уриб юборган Damas ҳайдовчиси 6 йилга қамалди
Ҳайдовчининг қизил чироқда ҳаракатланиши сабаб, жабрланувчи қизлардан бири вафот этган эди.
Аввалроқ, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Damas ҳайдовчиси икки нафар 14 ёшли мактаб ўқувчисини уриб юборгани ва улардан бири вафот этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Суд Damas ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган ва бунинг натижасида бир инсоннинг ўлимига, иккинчисининг жароҳатланишига олиб келган йўл-транспорт ҳодисасини содир этган деб топган.

❗️ Ҳаддан ташқари иссиқ август ойида ҳам давом этади
Бутунжаҳон Метеорология Ташкилоти июль ойида кўплаб мамлакатларни қамраб олган ҳаддан ташқари иссиқ август ойида ҳам давом этишини маълум қилди.

❗️Жорий йилнинг 27-30 июль кунлари республиканинг 8 вилояти тоғолди ва тоғ ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди.
Хусусан, Тошкент вилоятнинг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

❗️Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни ўртача 2 минг кишига ошмоқда
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 1 июль ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 36 372 276 кишини ташкил этган. Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.
"Мамлакатимиз аҳолиси 2023 йил бошидан буён 347,3 минг кишига кўпайган",- дейилади хабарда.
Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,9 минг кишига ошган. Қайд этилишича, 2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.

#Фойдали_маълумот
🍉Тарвуз танлашда ушбу тавсиялар сизга албатта ёрдам беради
Тарвуз танлашни билмайдиганларга жўнатинг!
@haqiqatonline_24
🍉Тарвуз танлашда ушбу тавсиялар сизга албатта ёрдам беради
Тарвуз танлашни билмайдиганларга жўнатинг!
@haqiqatonline_24
❗️Россия буғдойи Қозоғистонники ниқоби остида Ўзбекистонга етказилгани аниқланди
2021-2022 йилларда Марказий Осиё мамлакатларига (Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистон) келиб чиқиши Қозоғистондан эканини тасдиқловчи сохта ҳисоб-фактуралар билан қиймати бир миллиард тенгедан (26 млрд сўм) ортиқ бўлган 26 минг тонна рус буғдойини экспорт қилган. Бу ҳақда Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги (ММА) хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2019 йилдан 2023 йил майигача Шимолий Қозоғистон вилоятига Россиядан 450 минг тоннадан ортиқ буғдой импорт қилинган. Кейинчалик ушбу буғдой Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига расмийлаштирилган. Ҳужжатлаштирилгандан сўнг маҳсулотлар Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида Ўзбекистон, Афғонистон ва Тожикистонга экспорт қилинган.
ММА қўшимча қилишича, сўнгги бир ярим йил ичида Павлодар вилоятида 5,4 миллиард тенгедан ортиқ сохта ҳисоб-фактураларни расмийлаштиргани учун беш киши жиноий жавобгарликка тортилган.

#вилоят_футболи
Бекободда олтин кон топилдими дейман "Металлург" таркибини анча кучайтириб олди!
P/S. Бекободликлар Суперлиганинг иккинчи даврасини ёндиради, деган умиддамиз...

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#таълим
⚡️2023 йилда Ўзбекистондаги 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилади.
@haqiqatonline_24
⚡️2023 йилда Ўзбекистондаги 14 та олий таълим муассасасида масофавий таълим шакли жорий этилади.
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво
☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида кучли шамол бўлиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 27 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлар билан бирга секундига 20-22 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
❗️Қозоғистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудида сезилди
Қозоғистонда 27 июль куни соат 04:52 да зилзила содир бўлди.
Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази зилзиланинг Ўзбекистон ҳудудидаги сезилиш кучи ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, зилзила магнитудаси 4 га тенг. Чуқурлиги эса 10 километр. Зилзила эпитцентри Тошкентдан 27 километр шимолий-ғарбда жойлашган.
Ер қимирлашининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Зангиота туманида 2-3 балл, 21 км;
Тошкент туманида 2-3 балл, 21 км;
Олмазор туманида 2-3 балл, 22 км;
Учтепа туманида 2-3 балл, 22 км;
Шайхонтохур туманида 2-3 балл, 25 км;
Чилонзор туманида 2-3 балл, 25 км;
Тошкент шаҳрида 2 балл, 27 км;
Яккасарой туманида 2 балл, 28 км;
Миробод туманида 2 балл, 29 км;
Мирзо Улуғбек туманида 2 балл, 31 км;
Сергели туманида 2 балл, 31 км;
Янги Ҳаёт туманида 2 балл, 34 км;
Яшнабод туманида 2 балл, 34 км;
Янгийўл туманида 2 балл, 34 км.

Марказий банк хорижий валюталарнинг янгиланган расмий курслари тўғрисида маълумот берди.
— 1 АҚШ доллари — 11 624.92 (+11.86) сўм;
— 1 евро — 12 874.60 (+50.30) сўм;
— 1 Россия рубли — 129.21 (+0.20) сўм.

❗️Ўзбекистон Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиш хавфи юқори бўлган хавфли давлатлар рўйхатига киритилди.
Ушбу рўйхатда Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ҳам бор.

Ўзбекистонда камбағаллик даражаси юқори ҳудудлар маълум қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари – камбағаллик даражаси энг юқори бўлган ҳудудлар.
Камбағаллик даражаси юқори бўлган вилоятлар кетма-кетлиги:
1 — Қорақалпоғистон
2 — Сирдарё
3 — Хоразм
4 — Андижон
5 — Жиззах
6 — Тошкент вилояти
7 — Самарқанд
8 — Сурхондарё
9 — Наманган
10 — Қашқадарё
11 — Бухоро
12 — Фарғона
13 — Навоий
14 —Тошкент шахри

Озодбек Назарбеков маданият вазири лавозимига тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.
Бундан илгарироқ Озодбек Назарбековнинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.