Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Расмий_баёнот

Ниҳоят Сардобадаги тошқин юзасидан жиноий иш қўзғатилибди. Бу ҳақда davletov хабар қилди:👇

Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди.

Бош прокуратура


📲 Каналга уланиш:
https://t.iss.one/haqiqatonline
#расмий_баёнот

❗️Ўзбекистон Республикасида олиб борилаётган очиқлик ва хоҳиш-иродани эркин ифода қилиш сиёсатига қарамай, 2022 йил 1 июль куни Нукус шаҳрида бир гуруҳ жиноятчи шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг давлат бошқаруви органларини эгаллашга уринишда ифодаланган ғайриқонуний ҳаракатларни ташкил этди.

Популистик шиорларни ниқоб қилиб олиб, фуқароларнинг онги ва ишончини манипуляция қилиб, тартибсизликлар ташкилотчилари ҳокимият вакилларининг қонуний талабаларига бўйсунмай, республика фуқароларини Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий бинолари олдидаги майдонга йиғдилар.

Иғвогарлар йиғилган фуқароларга таянган ҳолда ушбу давлат муассасаларини эгаллаб олишга ва шу орқали жамиятда ихтилоф келтириб чиқариш, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий вазият барқарорлигини издан чиқаришга уриндилар.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан қабул қилинган қатъий чоралар билан ташаббускорларнинг ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлари тўхтатилиб, оммавий тартибсизлик уюштиришга уринишлар тарқалишига чек қўйилди.

Шуни ишонч билан айтамизки, давлатимиз вазиятни янада беқарорлаштирилишига йўл қўймаслик учун барча зарур салоҳиятга эга. Оммавий тартибсизликлар ташкилотчиларининг бир гуруҳи ҳамда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга фаол қаршилик кўрсатган шахслар қўлга олинган. Ҳозирда уларга нисбатан тергов-суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча иғвогарларнинг шахси аниқланади ва улар амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилиши таъминланади.

Республикадан ташқаридаги носоғлом кучларнинг Қорақалпоғистондаги вазият ривожига, шу жумладан аниқ йўналтирилган ахборот хуружлари ва рўй бераётган воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш орқали таъсир қилишга уринишлари қайд этилмоқда.

Юзага келган вазиятда жамоат хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлашда, фуқароларни ғайриқонуний ҳатти-ҳаракатлардан огоҳлантириб, юзага келган масалаларни қонун доирасида ҳал қилишда биргаликда саъй-ҳаракат қилишга чақирамиз.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги


@haqiqatonline
#Расмий_баёнот

Оҳангарон туман прокуратураси томонидан фуқаро Б.Масадиковнинг Оҳангарон туман ДСЭНМ ходимларини хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилиб, натижасига кўра жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.

Тошкент вилоят прокуратураси

@haqiqatonline
#расмий_баёнот

❗️Олмалиқда "педофил" ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Олмалиқда ёш болаларни аҳлоқсиз харакатлар қилишга мажбурлаган
эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 129-моддаси (Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан зўрлик ишлатмай уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этиш, —
икки йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш)
билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Мазкур жиноят иши бўйича Олмалиқ шаҳар ИИБ ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

@haqiqatonline_24