#Жиноят ва жазо
ЭҲСОННИ «ТУЯ» ҚИЛГАНЛАР
Нурафшон шаҳар “Тўй-тепа” нодавлат-нотижорат ташкилоти Бош имом-хатиби Жобир Турғунов (исм-фами¬лия¬лар ўзгартирилган) ва “Тўй-тепа” жоме масжиди мутаваллиси Носир Ғуломовларнинг қилмишига гувоҳ бўлганларнинг улардан кўнгли қолиши тайин, деб ёзмоқда “Ҳуқуқ” газетаси.
Дастлаб Ж.Турғунов билан Н.Ғуломов ўзаро жиноий тил бириктириб, сохта расмий ҳужжатлар тузишади. Улар 2016 йил январь ойида жоме масжиди ҳайъат аъзоларининг умумий йиғилиши ўтказилмаган бўлса-да, уни ўтказилди, йиғилишда Н.Ғуломов масжид мутаваллиси бўлиб қайта сайланди, деб сохта баённома расмийлаштиришади. Хуллас, аслида бўлмаган йиғилишда гўёки мутаваллини қайта сайлаб олишади.
Бир мақсад йўлида бирлашган имом-хатиб ва мутавалли масжид ҳудудидаги иккита эҳсон қутиси ёнига яна тўртта қўшиб, олтита қилишади. Аммо қўшилган эҳсон қутилари бўйича ҳеч қаерга ҳисобот беришмайди. Ёпиғлик қозон ёпиғлигича қолаверади. Вақти-вақти билан эса Нурафшон шаҳар давлат солиқ инспекциясига масжидда фақатгина иккита эҳсон қутиси борлиги ҳақида сохта маълумотнома тақдим этиб туришади.
Савобталаб инсонларнинг эҳсонлари имом-хатиб ва мутаваллига буюрмади. Ж.Турғунов мутаваллига ҳисобга олинмаган эҳсон қутисидаги пулларни вақф фондига топширмасликка кўр¬сатма беради. Аниқланишича, икковлон дастлаб ушбу эҳсон қутиларига тушган қарийб 22 миллион сўм пулнинг 5 миллион сўм¬дан ортиғини масжид учун ишлатиб, қолганини растрата йўли билан талон-тарож қилишади.
Департаментнинг Нурафшон шаҳар бўлим ва солиқ инспекцияси ҳамкорлигида шаҳар жоме масжидида ўтказилган текширишда имом-хатиб хизмат хонасидаги сейф¬дан вақтида вақф фондига топширилмаган 13 миллион сўмдан зиёд, рўйхатдан ўтказилмаган 4 дона эҳсон қутисидан эса 800 минг сўмдан ортиқ пуллар ашёвий далил сифатида олинган. Суриштирув жараёнида Ж.Тур¬ғунов ва Н.Ғуломов ўзаро жиноий тил бириктириб, жоме масжидига эҳсон қилинган 37 миллион 730 минг сўм пулни талон-тарож қилганликлари маълум бўлди.
Ж.Турғунов ва Н.Ғуломовнинг жиноий хатти-ҳаракатларига жиноят ишлари бўйича Нурафшон шаҳар суди томонидан ҳуқуқий баҳо берилиб, уларга тегишли жазо тайинланди.
Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.iss.one/haqiqatonline

Telegram
Haqiqatonline tezkor
SR
#Жиноят ва жазо
АКА-УКА ЎҒРИЛАР ҚЎЛГА ОЛИНДИ
Жорий йилнинг 30 июнь куни соат 02:00 ларда Чирчиқ шаҳри А.Темур кўчасида жойлашган «Олтин диёр» кафесига 2 номаълум шахс темир панжарадан ошиб тушиб, кафенинг тўрт нафар ишчисини куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, 18 ёшли Д.Б.га тегишли Redmi ва Meizu ҳамда Р.Э.га тегишли Samsung телефонларини олиб воқеа жойидан яширинган, дея ҳабар бермоқда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Чирчиқда яшовчи 25 ёшли Ф.А. ва унинг укаси 23 ёшли И.А. содир этганликлари аниқланиб, қўлга олинди. Ҳозирда холат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Каналга уланиш:

#жиноят_ва_жазо
💸💵Қалбаки АҚШ долларини ўтказаётган «валютафуруш» қўлга тушмаслик учун ўзини каналга ташлади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
💰Бироқ унинг ҳаракатларидан наф чиқмайди: у тегишли органлар тезкор ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланади.
🙄Бизга инсоф берсин!!!
📲Каналга уланиш:

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Фарғонада 11 ёшли қизча ваҳшийларча зўрлаб ўлдирилган Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга…
#жиноят_ва_жазо
❗️Фарғонада 11 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилган уч ўсмирга ҳукм ўқилди
Маълум қилинишича, суд ҳукми билан вояга етмаган судланувчи М.С.га Жиноят кодекси 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 119-моддасининг 4-қисми билан (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Вояга етмаган судланувчи Д.А.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддасининг 4-қисми ва 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
Шунингдек, вояга етмаган судланувчи Б.Х.га Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) кодекснинг 62, 84−1-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.
@haqiqatonline_24

#диққат #даҳшат ❗️Тошкент туманидаги боғчада 4 ёшли қизга жинсий тегажоғлик бўлгани айтилмоқда Келес шаҳрида яшовчи шахс унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлиқ содир этилгани ҳақида мурожаат қилди, деб хабар…
#жиноят_ва_жазо
❗️Тошкент туманида боғчадаги ёш қизларга тегажоғлик қилган ўспирин 6 йилга қамалди
Ўтган йили Тошкент вилоятидаги давлат боғчаларидан бирида боғча мудирасининг ўғли, боғча тарбияланувчилари бўлган 4 нафар қизни мажбурлаб ечинтирган ҳолда уларга тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Оқибатда 16 ёшга тўлган ушбу йигит жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш моддаси бўйича 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони тарбия колонияларда ўташи белгиланди.

❗️Чинор "қотиллари" қамалди
Воқеа 2023 йилнинг 5 декабрь куни Ўрта Чирчиқ тумани Машъал маҳалласи ҳудудидаги «Маъруфхон» фермер хўжалигига қарашли дала майдонда юз берган.
Суриштирув давомида 4 нафар жиноий шерик жами нархи 247 млн 180 минг сўм бўлган 5 туп кўп йиллик шарқ чинорини таг қисмидан кесиб олишгани аниқланди.
Жиноий шерикларнинг қилмиши судда кўриб чиқилди. Суд ҳукмига кўра, ишга бошчилик қилган фуқаро Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 2 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган. Шунингдек, унинг шериклари ҳам айбли деб топилиб, биттаси 2 йил, қолганлари 1 йилдан озодликдан маҳрум этиш жазосига тортилган.