Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.3K photos
3.98K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#жиноят

❗️Янгийўл туманида 55 литр сифатсиз қўлбола ароқ ва коньяк мусодара қилинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл туман бўлими томонидан ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. ўз уйида қалбаки акциз маркалардан фойдаланиб, алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, 6 хил турдаги 130 дона қўлбола усулда тайёрланган ароқ, жами 55 литр ярим тайёр ароқ ва коньяк ҳамда 1 150 дона қалбаки акциз маркалар ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган ускуналар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Чинозда қалбаки акциз маркали тамаки маҳсулотлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чиноз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ЯТТ К.М. “Янги маҳалла” МФЙдаги  савдо дўконида хорижий давлатларда ишлаб чиқарилган 50 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини фуқаро А.А.га 800 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан 14 хил турдаги жами 3 453 қути тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Зангиота туманида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва газ таъминоти бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда Зангиота туманида яшовчи А.Н. ва Э.Ю. ўз уйларида ташкил қилган иссиқхонани ўғирлик йўли билан ўрта босимли газ қувурига резина шланг ёрдамида ўзбошимчалик билан улаб олишиб, жами 351,6 млн сўмлик табиий газни ўғирлаганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Фарғонада 11 ёшли қизча ваҳшийларча зўрлаб ўлдирилган Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97 (Қасддан одам ўлдириш), 118 (Номусга…
#жиноят_ва_жазо

❗️Фарғонада 11 ёшли қизнинг зўрлаб ўлдирилган уч ўсмирга ҳукм ўқилди

Маълум қилинишича, суд ҳукми билан вояга етмаган судланувчи М.С.га Жиноят кодекси 25, 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддаси 4-қисми (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахснинг номусига тегиш), 119-моддасининг 4-қисми билан (ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вояга етмаган судланувчи Д.А.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «в, з, о» бандлари, 118-моддасининг 4-қисми ва 119-моддасининг 4-қисми билан ушбу кодекснинг 85-моддаси ҳамда 59-моддасининг 3-қисми тартибида 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.

Шунингдек, вояга етмаган судланувчи Б.Х.га Жиноят кодекси 241-моддасининг 2-қисми билан (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) кодекснинг 62, 84−1-моддалари тартибида 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Ангрен шаҳрида амалда бажарилмаган ишлар учун 670 млн сўмни ўзлаштирган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “А.И.Э.” ДУК масъул шахслари ЯТТ “У.А.” тузилган шартномага асосан экскаватор хизматлари ижараси учун кўрсатилган ишлар бажарилмаган бўлсада, ЯТТ “У.А.” томонидан 670 млн. сўмлик ишлар (хизматлар) бажарилганлиги ҳақида электрон ҳисоб-фактурага сохта маълумотлар киритилиб, ўзганинг мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#диққат #даҳшат ❗️Тошкент туманидаги боғчада 4 ёшли қизга жинсий тегажоғлик бўлгани айтилмоқда Келес шаҳрида яшовчи шахс унинг 2019 йилда туғилган қиз фарзандига нисбатан болалар боғчасида жинсий тегажоғлиқ содир этилгани ҳақида мурожаат қилди, деб хабар…
#жиноят_ва_жазо

❗️Тошкент туманида боғчадаги ёш қизларга тегажоғлик қилган ўспирин 6 йилга қамалди

Ўтган йили Тошкент вилоятидаги давлат боғчаларидан бирида боғча мудирасининг ўғли, боғча тарбияланувчилари бўлган 4 нафар қизни мажбурлаб ечинтирган ҳолда уларга тегажоғлик қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Оқибатда 16 ёшга тўлган ушбу йигит жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш моддаси бўйича 6 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва жазони тарбия колонияларда ўташи белгиланди.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Тошкент вилоятида табиий газ ва электр тармоғидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Янгийўл, Чиноз ва Зангиота тумани бўлимлари, ДХХ, ИИБ ва ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда “Шодлик”, “Кўкаламзор”, “Исломобод” ва “Бўстон” МФЙда яшовчи 5 нафар фуқаро хонадонларида ташкил этган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги табиий газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 356,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Департаментнинг Зангиота туман бўлими, “Ўзэнергоинспекция” ва туман ГТФ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувда “Обод тўқимачи” МФЙда яшовчи Д.Х. ўз уйида ташкил этган иссиқхонани умумий фойдаланишдаги табиий газ ва электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, давлатга жами 342,7 млн сўм зарар етказгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Қибрайда МЧЖ раҳбари табиий газга ноқонуни уланиб, давлатга 0,5 млрд. сўм зарар етказди
 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай туман бўлими томонидан “Қибрайтумангаз” филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “F.F.” МЧЖ раҳбари З.Ғ. ва бошқалар МЧЖнинг қум қуритиш цехида газ тармоғидан тамғалаш йўли билан узилган бўлсада, ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида тармоққа қайта уланиб, юқори қувватдаги сертификатланмаган газ ёндиргичдан фойдаланган ҳолда 553,4 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Олмалиқда 3 минг доллар эвазига ўқимасдан "права" олиб беришни ваъда қилган директор ўринбосари қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида, фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.

Хусусан, Олмалиқ шаҳрида жойлашган хусусий автомактаб директорининг ўринбосари Ч.Х. маҳаллий фуқарога ўқув курсларига қатнашмасдан, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 3 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Таъкидлаш лозимки, Ч.Х. муқаддам Жиноят Кодексининг 166-моддаси (талончилик) ва 277-моддаси (безорилик) билан судланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

@haqiqatonline_24
#жиноят

❗️Зангиота туманида МЧЖ раҳбари табиий газга ноқонуний уланиб, давлатга қарийб 0,5 млрд. сўм зарар етказди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “Y.M” МЧЖ раҳбари М.М. “Ахмад Яссавий” МФЙда жойлашган иссиқхонани ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 495,1 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24