Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Вазирлик ва муассасалар “тадбиркорга хизмат қилувчи” ташкилотга айланиши зарурлиги таъкидланди. Тадбиркорликни бошлашга халақит бераётган муаммоларни ҳал этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг ташаббусларини рўёбга чиқариш бўйича топшириқлар берилди. Янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини йириклашишга рағбатлантириш чоралари муҳокама қилинди.
—
Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития предпринимательства в регионах.
Подчеркнуто, что министерства и ведомства должны превратиться в организации, "служащие предпринимателям". Даны поручения по устранению проблем, препятствующих организации предпринимательства, особенно бизнес-инициативам молодежи и женщин. Обсуждены меры касательно создания новых предприятий и стимулирования укрупнения бизнеса.
#Mirziyoyev #videoselektor #tadbirkorlik #hududlar
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

#савол_жавоб
❓Мен нотурар жойимни (бино) ижарага берганман. Олган даромадимдан солиқ тўлардим. Ҳозир эса солиқ ходимлари мени анчадан бери безовта қилмаяпти. Бунга сабаб нимада?
⛔2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлари бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилган.
📌Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 20 июлдаги ПФ-6029-сон Фармони

Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
⚡️Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди
Бугун Фарғона вилоят фаоллари йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президент Администрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокими лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Президент фармони билан бугунги кунга қадар Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келган Бозоров Хайрулло Ҳайитбоевич Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Каналга уланиш:
➡️ @uzauz

#биласизми
⚡ Солиқ қарзи қуйидаги ҳолларда ундирилиши ❌ умидсиз, деб эътироф этилади:
👨🏻🧑🏻 жисмоний шахсларда:
👉 якка тартибдаги тадбиркор банкрот деб эътироф этилганда – қарздорнинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли солиқ қарзи (унинг қисми) узилмай қолганда;
👉 жисмоний шахс вафот этганда ёки вафот этган деб эълон қилинганда – унинг мол-мулки етарли эмаслиги сабабли, шу жумладан мерос давлат мулкига ўтганда, унинг солиқ қарзи узилмай қолганда;
👉 вафот этган жисмоний шахснинг меросхўри бўлмаганда ёки меросхўр мерос олиш ҳуқуқидан воз кечганда.
🏢 Юридик шахсларда:
👉 юридик шахс тугатилганда – юридик шахснинг мол-мулки етарли эмаслиги ва (ёки) шу юридик шахснинг муассислари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ва тартибда унинг солиқ қарзи (Солиқ кодексининг 91-моддасида назарда тутилган тартибда) узилмай қолганда;
👉 солиқ органи солиқ қарзини ундиришнинг белгиланган муддати ўтиши муносабати билан уни ундириш имкониятини йўқотганлиги ёки солиқ қарзини ундириш тўғрисида ариза беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклашни рад этганлиги тўғрисида суд қарори чиққанда;
👉 чет эл юридик шахси солиқ органидан ҳисобдан чиқарилганда, доимий муассасанинг мол-мулки етарли эмаслиги ва Ўзбекистон норезиденти бўлган юридик шахс томонидан тўлаш имконсизлиги сабабли солиқ қарзи тўланмаганда.
⚙ Солиқ органи қарори билан ундирилиши умидсиз деб эътироф этилганлиги сабабли ҳисобидан чиқарилган солиқ қарзи чет эл юридик шахси қайтадан ҳисобга қўйилганда ёки фаолиятини тиклаганда унинг солиқ қарзи ҳам қайта тикланади.
‼ Ундирилиши умидсиз деб эътироф этилган солиқ қарзини ҳисобдан чиқаришда ортиқча тўловларга йўл қўйилмайди.
✔ Шунингдек, жисмоний шахснинг умидсиз, деб топилган ёки ундируви меросхўрга қаратилган солиқ қарзига ҳисобланган пеня ва жарималар ҳам ундирилиши умидсиз деб эътироф этилади ва ҳисобдан чиқарилади.

#савол_беринг_жавоб_берамиз
🔴 Корхонамизнинг асосий фаолияти қурилиш-монтаж ишларини бажариш. Корхонамизга ер участкаси ажратилган бўлиб, унда кўп квартирали уй барпо этилади. Бу уйдаги квартиралар сотилади. Ушбу ер участкаси учун ер солиғи тўланадими❓
🔵 Ҳа, тўланади. 🏗 Ер участкасида қурилиш ташкилоти хўжалик фаолиятини юритади, сабаби ер участкасидан фойдаланиш фойда 💰 олиш билан боғлиқ.
✔️Шу боис унга қурилиш даврида ҳам, уй-жойни фойдаланишга топширишнинг давлат қабулидан кейин ҳам солиқ солинади.
🏢Қурилиш ташкилоти томонидан кўп квартирали уйдаги барча бинолар сотилган ва кадастр ҳужжатлари янги мулкдорларга қайта расмийлаштирилгандан кейин, мазкур қурилиш ташкилотида ушбу бинолар эгаллаган ер участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугайди.
❗️Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича солиқ базаси ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан камайтирилади.
(Солиқ кодекси 427-моддаси 2-қисми).

Қувада 4-сектор томонидан эҳтиёжманд оилага 2 хонали уй қуриб берилмоқда
Қува тумани Тошкент МФЙ Мурувват кўчасида яшовчи Қодировлар оиласи 4-сектор томонидан ўрганилганда оилада 3 нафар ака-ука яшаши, кичик ўғилни уйлантириш учун янги уй олиш зарурати борлиги, лекин кунлик даромади рўзғордан ортмайдиган “темир дафтар”га киритилган ушбу оиланинг имконияти йўқлиги маълум бўлди. Шундан сўнг ҳомийлар кўмаги билан сектор томонидан 2 хонали уй қуриб бериш ишлари бошлаб юборилди.
Каналга уланиш учун 👉👉👉
https://t.iss.one/ferganasoliq

Сектор ёрдами билан “темир дафтар”даги фуқаро гулчиликни йўлга қўймоқда
Қува тумани Тахтакўприк кўчасида яшовчи Ҳолматова Ҳамзахон кўп йиллардан буён ёлғиз аёл боши билан 2 фарзанди ўзи тарбиялайди, муқим даромадга эга эмас. Шу боис, унинг оиласи ҳам “темир дафтар”га киритилган эди. Пандемия бошлангандан буён 4-сектор томонидан бир неча марта оилага моддий ёрдам кўрсатилди.
Асосий мақсад – оилани доимий даромад билан таъминлаш ва камбағалликдан чиқариш бўлгани боис, сектор вакиллари Ҳ.Ҳолматова билан учрашиб, унга 2 сотихли иссиқхона қуриш учун имтиёзли кредит ажратиб берилишида ёрдам кўрсатдилар. Гулчиликка қизиқадиган Ҳ.Ҳолматова ўзининг иссиқхонасида ноёб гулларни етиштиришни ва бу орқали доимий даромадга эга бўлишни мақсад қилган. Яқин кунларда иссиқхона тўлиқ битказилади.

Тадбиркорликни бошлаган қувалик “темир дафтар”дан чиқарилди
Қува тумани марказида жойлашган Ёрқин кўчасида яшовчи Ўткир Юнусовнинг оиласи дастлаб “темир дафтар”га киритилган эди. Боиси, уч нафар фарзанднинг отаси доимий даромадга эга эмас, пандемия даврида моддий қийинчиликларга учраганди. 4-сектор ҳудудидаги аҳоли муаммоларини ўрганиш жараёнида Ў.Юнусов илтимосига кўра, унга чорвачилик қилиш учун банкдан 25 миллион сўм имтиёзли кредит олишда ёрдам кўрсатилди. Натижада, у 12 та қўй сотиб олиб, чорвачиликни бошлаб юборди.
Шунингдек, Ў.Юнусов уйи катта серқатнов йўл юзида жойлашганлиги боис, фойдаланилмай бўш ётган бир қисмида нонвойлик қилиш учун тадбиркор жалб этилди. Натижада, Ў.Юнусов ойлик ижара тўловидан доимий даромад оладиган бўлди. Шунингдек, уйнинг яна бир қисмида ҳомийлар ёрдами билан автомобилларни ювиш шохобчаси қурила бошлади. Ў.Юнусовнинг айтишича, шохобча ишга тушгач, машиналарга ўзи хизмат кўрсатишни ният қилган.

#Биласизми?
❗Солиқ кодексининг 436-моддасига мувофиқ, жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғидан қуйидагилар озод қилинади 👉👉👉
✅ «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқаролар;
✅ уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар;
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
✅ ёлғиз пенсионерлар. Ёлғиз ёки вояга етмаган болалари билан ёхуд ногирон боласи билан бирга алоҳида уйда яшовчи пенсионерлар ёлғиз пенсионерлар деб тушунилади;
✅ боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар. Ота-онасидан бири ёки ота-онаси вафот этган ҳамда оилада ўн олти ёшга тўлмаган бешта ва ундан ортиқ болалари бўлган оилалар солиқ солиш мақсадида боқувчисини йўқотган кўп болали оилалардир;
✅ Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун имтиёзлар оладиган фуқаролар (шу жумладан вақтинча юборилган ёки хизмат сафарига юборилган) фуқаролар;
✅ энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар – қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.

Telegram
Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Харид чекини бермаслик 5 миллион сўм жарима солишга сабаб бўлади
Сиз дорихоналар🏥, АЁҚШ⛽, тамаки🚬 ва алкоголь маҳсулотлари🍷савдо нуқталари ҳамда йирик савдо тармоқларида🏬 QR кодли чеклар берилиши шартлигини биласизми? Бунда тўлов қандай шаклда амалга оширилишининг фарқи йўқ.
Aмалдаги қонунчиликка кўра, юқорида кўрсатилган тадбиркорлик субъектлари жорий йилнинг 1 январидан бошлаб онлайн назорат-касса техникасидан фойдаланиши ва QR кодли чекларни бериши шарт.
❗Aммо баъзи кассирлар офлайн терминаллардан фойдаланишни давом эттирмоқдалар ва истеъмолчиларга оддий чекларни бермоқда. Бундай чекларда қонунийлаштирилган маълумотлар йўқ: товарлар (ишлар, хизматлар) номи, миқдори, қиймати (нархи), суммаси, қўшилган қиймат солиғи ставкаси ва суммаси (ҚҚС тўловчиси бўлганда), шунингдек QR-код ва фискал белги.
Дорихона, ёқилғи қуйиш шохобчаси ёки алкоголь ва тамаки маҳсулотлари сотиш пункти томонидан бундай ҳаракатлар содир этилиши солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳисобланади.
Президентимизнинг “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5813-сонли фармонига кўра, тўлов терминали орқали қабул қилинган тўловлар учун харидорларга тўлов терминали чеки билан бирга онлайн-НКМ ёки виртуал касса чеки ҳам берилиши шарт.
❗Агар истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилса, қонунбузарга 5 млн. сўмдан 20 млн. сўмгача жарима қўлланилади (Солиқ кодексининг 221-моддаси).
☝Харид чеки бермаслик ҳолатига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасига “Soliq hamkor” ахборот тизими орқали мурожаат қилинг👉👉👉
✅Soliq мобил иловасида “Soliq hamkori” бўлими;
✅my.soliq.uz (https://my.soliq.uz) – давлат солиқ хизматлари портали;
✅@soliq_hamkor_bot – телеграм-боти.
Шунингдек, мурожаатлар “ишонч телефони” (☎ 71-244-98-98) ёки call-маркази (📞1198) орқали ҳам қабул қилинади.