Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади.

✔️ 2020 йил 1 июлдан Ўзбекистонда фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш фаолият турларининг 67 тагача кенгайиши асосида рўйхатга олиш тартиби жорий этилади.

📲 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтишни хоҳловчилар буни “Soliq” мобил иловаси орқали ёки🧑‍💻жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул амалга ошириши мумкин.

👉 Батафсил

https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qilish-qulay-qonuniy-va-havfsiz
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга кимлар киради?

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мустақил меҳнат қиладиган, ўз фаолиятидан даромад оладиган, ишчи ёлламайдиган ва иш берувчига эга бўла олмайдиган фуқаролар ҳисобланади.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Агарда мен ўзини ўзи банд қилувчи фуқаро бўлсам қандай афзалликларга эга бўламан?

📌Ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг даромади Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайди .

Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар 2020 йил учун камида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5⃣0⃣ фоизи, яъни 111 500 сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўлайдилар.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Қандай қилиб фуқаролар ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтади?

2020 йил 1 июлдан Давлат солиқ қўмитаси ўзини ўзи банд қилганларни рўйхатдан ўтказишни бошлади. Фуқаролар “Soliq” мобиль дастуридан (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile) фойдаланган ҳолда ёки жисмоний шахсларнинг шахсий кабинети орқали масофадан туриб, бепул рўйхатдан ўтишлари мумкин.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қайсилар?

📌 Айни пайтда 67 та фаолият тури билан шуғулланувчи шахслар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилади.

Фаолият турлари билан тўлиқ танишиши учун 👉
https://soliq.uz/press-services/news/show/ozini-ozi-band-qiladiganlar-uchun-ish-tanlov-mavzhud
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш
#Самозанятость

🤷‍♂️ Қандай қилиб ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиш мумкин

❗️Батафсил ҚЎЛЛАНМА 👉 бу ерда

_____________________________________

🤷‍♂️ Как самозанятым лицам пройти регистрацию

❗️ Подробная ИНСТРУКЦИЯ 👉 здесь

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
Ўзини ўзи банд қилиш ҚЎЛЛАНМАСИ.pdf
755.1 KB
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

♻️ Босқичма-босқич ҚЎЛЛАНМА ⚙️ сизга солиқ органларига бормасдан, масофадан туриб рўйхатдан ўтишга ёрдам беради.

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида 📲“Soliq” мобил иловасидан фойдаланган ҳолда рўйхатдан ўтдим, лекин ижтимоий солиқни тўламадим энди менга иш стажи ёзиладими

🔵 Ўзини ўзи банд қилган шахслар 2020 йил учун:

👉 ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % (111 500 сўм) ҳажмида тўлайди;

👉 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади 🔗ҳамда ўша шахснинг келгусида ҳисобланадиган пенсия миқдорига таъсир этади.

👉 Пенсия 💵⚙️ якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда ҳисобланади.

👉Демак, ижтимоий солиқ тўловини амалга оширмаган жисмоний шахсга иш стажи ва пенсия 🧓🏻👵🏻ҳисобланмайди.
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

Сиз 🏠 уйда 💻 дастурлаш, ✂️ сартарошлик ёки 🎂 кондитерлик билан машғулмисиз

Сантехника 🚰 ускуналарини майда таъмирлаш ва ўрнатиш бўйича ёки 🌐 ижтимоий тармоқларда хизмат кўрсатасизми

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида SOLIQ мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтинг – фаолиятингизни қонунийлаштиринг❗️

📲 SOLIQ мобил иловасини юклаб олиш👉

https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.soliq.mobile
#савол_беринг_жавоб_берамиз
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун аввалги тартиб қандай эди ва ҳозир қанақа Таққослаб беринг.

✖️🚶🏻‍♂️Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар энди ҳудудий меҳнат бўлимларига бормайди.

✔️📲 Мобил телефони орқали солиқ органларидан рўйхатдан ўтади ва 📃 матрицали штрих код (QR-код)га эга электрон маълумотнома олади.

✖️📄 Вақтинчалик меҳнат гувоҳномаси олганликлари учун бир ойга 111 500 сўм, 3 ойга 312 000 сўм, 6 ойга 580 000 сўм, 9 ойга 825 000 сўм, 12 ойга ёки 1 йилга 1 млн.сўм тўлар эди. Энди гувоҳнома ва тўловлар бекор бўлди.

🗓 2020 йил учун ижтимоий солиқни ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида ҳақиқатда ишлаган вақтидан қатъи назар базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 50 % ҳажмида (111 500 сўм) тўлайди ва рўйҳатдан ўтган санадан унга иш стажи ҳисобланади.

👍 👵🏻🧓🏻 Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилади ва ундан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда пенсия ҳисоблаш учун даромад ҳажми аниқланади.

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
#савол_жавоб
#Ўзини_ўзи_банд_қилиш

🔴 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар бўйича қонун ҳужжатлари чиқди. Агар мени сартарошхонамда фаолият юритадиган сартарош усталар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сифатида рўйхатдан ўтишса солиқларини ўзлари тўлашадими
Уларни қандай расмийлаштираман ва уларга ойлик маошлар ҳисоблайманми ёки иш жойини ижарага бераманми

🔵 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар — меҳнат даромади олишга йўналтирилган жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, ишларни бажариш бўйича шахсий меҳнати билан иштирок этишга асосланган фаолиятини мустақил амалга оширадиган, якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга олинмаган ва ўз фаолиятида ёлланма ходимлар меҳнатидан фойдаланмайдиган жисмоний шахслар ҳисобланади ( 566-сонли ВМ қарори 08.06.2020 й.).

👉 Жисмоний шахсларга сартарошлик фаолиятини мустақил равишда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида амалга оширишга рухсат берилди.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган шахслар ёлланма ишчиларни жалб қила олмаслиги ҳамда иш берувчига эга бўла олмаслиги тўғрисидаги талаб сақланиб қолди (08.06.2020 йил ПФ-4742).

👉 Бир неча жисмоний шахслар Сизга тегишли объектда сартарошлик фаолиятини амалга оширган тақдирда, уларни якка тартибдаги тадбиркорга (3 нафаргача) ёки юридик шахсга ишчи (ёлланган ходим) сифатида расмийлаштиришингиз ҳамда уларга ҳисобланган иш ҳақи суммасидан белгиланган тартибда солиқ агенти сифатида солиқларни бюджетга тўлаб беришингиз лозим бўлади.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#cамозанятость

⚡️ Ўзини ўзи банд қилиш: талаб ва динамика

Жорий йил 🗓 13 июль ҳолатига 101,5 минг нафардан зиёд фуқаро👨‍💼 Soliq мобил иловаси орқали ва my.soliq.uz сайтида рўйхат ўтиб, ўзини ўзи банд қилиш мақомини танлади.

❗️Эслатиб ўтамиз, ўзини ўзи банд қилган шахс мақомига эга бўлиб, ижтимоий солиқ тўлангандан сўнг (2020 йил учун 111 500 сўм) фуқарога меҳнат стажи ва пенсия ҳисобланади.

👉 Батафсил
_______________________________

⚡️ Самозанятость: спрос и динамика

По состоянию на 🗓 13 июля 2020 года – более 101,5 тысячи граждан 👨‍💼 выбрали статус самозанятых лиц, пройдя уведомительную регистрацию в приложении Soliq и на сайте my.soliq.uz.

❗️Напоминаем, что после регистрации в статусе самозанятого лица и оплаты социального налога (за 2020 год – это 111 500 сумов) гражданам засчитывается трудовой стаж и исчисляется пенсия.

👉 Подробнее

Тelegram | Facebook | web-sayt| Youtube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилиш учун қулай имконият

❗️ SOLIQ мобил иловаси 📱орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг!

✔️ 67 та фаолият турларидан 🧑‍🍳👷‍♂️🧑‍💻 бири билан шуғулланиб, қонуний фаолиятни йўлга қўйинг.

✳️ Ўзини ўзи банд қилиш фақат қонуний даромад манбаига эга бўлиш эмас, ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажига эга бўлиш ҳамдир!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#cамозанятость

Ўзини ўзи банд қилиш учун қулай имконият

❗️ SOLIQ мобил иловаси 📱орқали ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг!

✔️ 67 та фаолият турларидан 🧑‍🍳👷‍♂️🧑‍💻 бири билан шуғулланиб, қонуний фаолиятни йўлга қўйинг.

✳️ Ўзини ўзи банд қилиш фақат қонуний даромад манбаига эга бўлиш эмас, ижтимоий солиқ тўлаб, меҳнат стажига эга бўлиш ҳамдир❗️

♻️ SOLIQ мобил иловаси 📱билан барчаси фойдали, қонуний ва қулай.
#ўзини_ўзи_банд_қилиш
#самозанятость

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар 400 мингдан ошди

❇️Бу борадаги сўнгги янгилик, SOLIQ📱 мобил иловасида хориж фуқаролари🌐учун ҳам ўзини ўзи банд қилиш хизмати яратилгани бўлди

23 сентябрь🗓ҳолатига солиқ органларида расман рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилганлар 403 208 мингга етди

👉 Батафсил
__________________________

В Узбекистане количество самозанятых превысило 400 тысяч

❇️Одно из последних нововведений – теперь и иностранные граждане🌐могут зарегистрироваться в статусе самозанятого лица в приложении SOLIQ📱

По состоянию на 23 сентября🗓количество граждан, официально зарегистрировавшихся в налоговых органах в качестве самозанятых, достигло 403 208 человек

👉
Подробнее

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Расмий_муносабат
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Меҳнат муҳожирлари: мажбурият эмас янги имконият

📌 Президентимизнинг ПҚ-4829-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 1 январдан бошлаб хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлар ўзини ўзи банд қилган шахсларга тенглаштирилгани сабабли, интернет тармоқларида меҳнат муҳожирлари учун солиқ жорий этилаётганлиги тўғрисида нотўғри маълумотлар тарқалмоқда.

👉 Ушбу хабарлар юзасидан Давлат солиқ қўмитаси ўз муносабатини билдиради. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

❗️Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ИХТИЁРИЙ РАВИШДА ижтимоий солиқ тўлаши мумкин, бу 2020 йил учун энг камида БҲМнинг 50% миқдорида белгиланган, бу ҳозирги вақтда 111 500 сўмни ташкил этади.

📎 Шу билан бирга, агар чет элда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар Ўзбекистонда пенсия ва иш стажига эҳтиёж сезмаса, унда Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўлашнинг ҳожати йўқ.

Ушбу чора меҳнат муҳожирларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, келажакда уларни моддий ҳимоя қилиш кафолати бўлиб хизмат қилади.

ДСҚ Матбуот хизмати

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ўзини_ўзи_банд_қилиш

Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтинг ва меҳнат стажига эга бўлинг!