Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.92K subscribers
5.27K photos
574 videos
43 files
2.64K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: 📞 73 241 70 60
Ishonch telefoni: 73 241 70 61
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
Farg‘ona tumanida DSQ Raisi maxsus shtabi tomonidan samarali ishlar olib borilmoqda

Xabaringiz bor, Farg‘ona tumanini ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish, aholini qiynayotgan muammolarni “mahallabay” tizimi asosida o‘rganish hamda bartaraf etish yuzasidan Davlat soliq qo‘mitasi Raisi maxsus shtabi tomonidan tumanda qator ishlar amalga oshirilmoqda.

Xususan, maxsus shtab ko‘magi bilan tumanning Qirg‘iziston Respublikasi bilan chegaradosh hududlaridan biri, qirg‘iz millatiga mansub O‘zbekiston Respublikasi fuqarolari istiqomat qiladigan Qorayantoq MFYdagi ijtimoiy obyektlarda ham qurilish-ta’mirlash ishlari olib borilmoqda.

Misol uchun, 2 mingga yaqin aholi istiqomat qiladigan mahallada maktabgacha ta’lim tashkiloti mavjud emas, bori ham 2015-yilgacha faoliyat yuritgan bo‘lib, binosi ta’mirtalab, ma’nan eskirgan edi. Endi esa maxsus shtabning tashabbusi bilan 36-sonli maktabgacha ta’lim tashkilotida ta’mirlash ishlari yakuniga yetay deb qoldi.

5 yoshli qizim bor, – deydi Qorayantoq mahallasida istiqomat qiluvchi Karimova Mavluda. – bu yerda maktabgacha ta’lim tashkiloti yo‘qligi sababli qizalog‘im bizdan 8 km uzoqda bo‘lgan qo‘shni Kaptarxona qishlog‘idagi bog‘chaga boradi. Albatta, masofa uzoqligi, nafaqat, menga, balki, butun qishloqdagilarga qiyinchilik tug‘dirardi. Endi esa mahallamizdagi bog‘cha yaqinda foydalanishga topshirilishi bizni, albatta, juda ham quvontiradi.

Bundan tashqari, o‘rganishlar davomida “Qorayantoq” MFYdagi 25-sonli umumiy o‘rta ta’lim maktabi binosi ham ta’mirga muhtojligi aniqlangandi. Shu bois, qisqa fursatlar ichida ta’lim dargohi binosi ham qayta ta’mirlandi hamda joriy yil yangi o‘quv yilidan boshlab o‘quvchilarga eshiklarini ochdi.

Maxsus shtab tomonidan tumandagi ijtimoiy obyektlarni o‘rganish bilan birga aholini tadbirkorlikka jalb etish, qo‘shimcha daromad manbalarini yaratish maqsadida parrandachilikni rivojlantirishga ham alohida e’tibor qaratilmoqda. Shu maqsadda tumandagi 28 ta xonadonda inkubatorlar tashkil etishga ko‘maklashildi.
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди

Президент “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) имзолади.

Мазкур қонун билан Солиқ кодексига айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи махсус солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
– Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
– Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
– Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
- тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
- ижтимоий солиқ бўйича – юридик шахслар учун – 1 фоиз (бюджет ташкилотлари бундан мустасно), ЯТТлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Қонунда давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши ҳам белгиланди.

Қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):
– олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;
– олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.
– Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

2022 йил 1 январгача даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
– туризм, транспорт ва умумий овқатланиш билан банд тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йилда ҳисобланган ва қийинчиликлар билан юридик шахслар томонидан тўланмаган уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун:
– фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
– ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги ставкада тўлайди;
– юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
– 2024 йил 1 январгача
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;
– 2024 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
– 2026 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#tayinlov

Farg‘ona viloyati davlat soliq boshqarmasi boshlig‘iga birinchi o‘rinbosar tayinlandi

Davlat soliq qo‘mitasining tegishli buyrug‘iga ko‘ra, Polvonov Nazarjon Jumanazarovich Farg‘ona viloyati davlat soliq boshqarmasi boshlig‘ining birinchi o‘rinbosari lavozimiga tayinlandi.

Nazarjon Polvonov 1982-yilda Farg‘ona viloyatida tug‘ilgan. U 2011-yilda Farg‘ona davlat universitetini tamomlagan. Mutaxassisligi – iqtisodchi.

U soliq tizimidagi mehnat faoliyatini 2001-yilda Rishton tumani davlat soliq inspeksiyasida boshlagan bo‘lib, uzoq yillar davomida hududiy davlat soliq inspeksiyalarida turli rahbarlik lavozimlarida, shuningdek, Farg‘ona viloyati DSB boshlig‘i o‘rinbosari vazifasida faoliyat yuritgan.

N.Polvonov yangi lavozimga tayinlangunga qadar esa Quvasoy shahar hokimining 1-o‘rinbosari lavozimida ishlab kelayotgandi.

Nazarjon Polvonov Soliq xizmatining I darajali maslahatchisi.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ЯТТ томонидан солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти бекор қилинади

“Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–6314-сон, 15.09.2021 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2021 йил 1 октябрдан қуйидагилар бекор қилинади:

👉 қатъий белгиланган миқдордаги жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўловчиси бўлган ЯТТ томонидан солиқ органларига солиқ ҳисоботини топшириш мажбурияти;

👉 алоҳида тайёр импорт истеъмол товарларининг божхона декларацияси расмийлаштирилган санадан кейин 12 ой ўтгач сотувга қўйилиши ҳамда чакана савдода реализация қилинишига қўйилган тақиқ.

2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар республика туманларида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) фаолият юритувчи ЯТТга белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2 бараварга пасайтирилган ҳолда БҲМнинг 50 фоизи миқдорида белгиланади.

2021 йил 1 октябрдан тегишли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг назорат функциялари бекор қилинади.

🔰 2022 йил 1 январдан:

👉 назорат қилувчи органлар тадбиркорлар фаолиятини белгиланган тартибда тасдиқланган саволнома бўйича текширади;
👉 Савдо-саноат палатаси аъзоси бўлган тадбиркорлар фаолиятини текширишда ушбу тадбиркорлар розилиги билан Савдо-саноат палатаси ходимлари иштирок этади;
👉 Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисоби электрон тарзда юритилади;
👉 тадбиркорлар фаолиятида текширувлар қонунбузилишларга йўл қўйилишининг олдини олиш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилгандан сўнг амалга оширилади (солиқ текширувлари, жиноят ишлари ва тезкор-қидирув фаолияти доирасидаги текширувлар бундан мустасно).

🖥 2022 йил 1 апрелгача тадбиркорлик соҳасида давлат назорати билан боғлиқ катта ҳажмдаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва қайта ишлаш имконини берувчи “Ягона давлат назорати” ахборот тизими ишга туширилади.

📊 2022 йилдан тадбиркорларга маъмурий босим даражасини аниқлаш ва енгиллаштириш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oltiariq tumanida "Soliqchi - ko‘makchi" tamoyili asosida amalga oshirilayotgan ishlar

©️Farg‘ona TV

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
Rishtonda tadbirkorlar uchun sayyor qabul tashkil etildi

Rishton tumani hokimligi majlislar zalida tuman davlat soliq inspeksiyasi va tumandagi Bosh vazir qabulxonasi hamkorligida navbatdagi sayyor qabul o‘tkazildi.

Qabul jarayonida tadbirkorlar tomonidan kredit olish, gaz ta’minotini yaxshilash, imtiyozli kredit olish, kadastr hujjatlarini rasmiylashtirishda amaliy yordam berish kabi masalalar yuzasidan murojaatlar kelib tushdi.

Sayyor qabulda tumandagi sektorlar rahbarlari ishtirok etishdi.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
Кўп сонли мурожаатларни ҳисобга олиб жамоатчилик назоратини ошириш мақсадида харид чекини рўйхатдан ўтказган шахсларга харид суммасини 1% қайтариш қандай натижа беради деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
37%
ҳамма чек талаб қилишни бошлайди
34%
зўр бўларди, анча олдин бошлаш керак эди
16%
фойдаси йўқ, чек беришмайдику
12%
вақт кетказиб ўтирмайман
#tayinlov
O‘zbekiston va Furqat tumanlariga bosh soliqchilar tayinlandi

Davlat soliq qo‘mitasining tegishli buyrug‘iga ko‘ra, Fozilov Ulug‘bek Egamberidevich O‘zbekiston tumani davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

U.Fozilov 1984-yilda Farg‘ona viloyatida tug‘ilgan. U soliq tizimidagi mehnat faoliyatini 2007-yilda Beshariq tumani DSIda boshlab, hozirga qadar turli lavozimlarda faoliyat yuritgan. Yangi lavozimga tayinlangunga qadar esa Qo‘qon shahar DSI boshlig‘ining 1-o‘rinbosari vazifasida ishlab kelayotgandi.

Shuningdek, Abdurahmonov Qurbonali Qodirali o‘g‘li Furqat tumani davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i lavozimiga tayinlandi.

Q.Abdurahmonov 1991-yilda Farg‘ona viloyatida tug‘ilgan. U soliq tizimidagi mehnat faoliyatini 2015-yilda Furqat tumani DSI bosh inspektori vazifasida boshlab, hozirga qadar turli lavozimlarda faoliyat yuritgan. Yangi lavozimga tayinlangunga qadar esa Furqat tumani DSI boshlig‘ining 1-o‘rinbosari vazifasida ishlab kelayotgandi.

Telegram I Facebook I
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Ўзбекистон – янги одимлар
#soliq_taqvimi

Eslatma❗️2021-yil 20-sentabr

avgust oyi uchun:

QQS hisobotini taqdim etish va soliqni to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 273-moddasi 1- va 2-qismlari);

agar avgust oyida dividendlar va foizlar hisoblangan bo‘lsa, dividendlar va foizlardan olinadigan soliq summasi bo‘yicha soliq hisobotini taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 345-moddasi 5-qismi);

norezidentlarning daromadlaridan olinadigan soliq summalari bo‘yicha soliq hisobotini soliq agenti tomonidan taqdim etishning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 355-moddasi 1-qismi);

yer qaʼridan foydalanganlik uchun soliqning hisob-kitobini taqdim etish va to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 454-moddasi 3- va 4-qismlari).

sentabr oyi uchun:

soliq davrida suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq summasi bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravaridan ko‘proqni tashkil etadigan yuridik shaxslar tomonidan (bundan aylanmadan olinadigan soliqni to‘lovchilar mustasno) yillik soliq summasining 1/12 qismi miqdorida to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 448-moddasi 1-qismi);

soliq davrida soliq summasi bazaviy hisoblash miqdorining ikki yuz baravaridan kamroqni tashkil etadigan, aylanmadan olinadigan soliqni to‘lovchilar bo‘lmagan yuridik shaxslar, shuningdek aylanmadan olinadigan soliqni to‘lovchilar va yakka tartibdagi tadbirkorlar tomonidan — har chorak uchinchi oyining 20-sanasidan kechiktirmay yillik soliq summasining 1/4 qismi miqdorida to‘lashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksining 448-moddasi 1-qismi).
#soliq_imtiyozi #mol_mulk_soligi

Jismoniy shaxslardan olinadigan mol-mulk solig‘i bo‘yicha qanday imtiyozlar bor?

📌 Soliq kodeksining 421-moddasiga asosan quyidagi jismoniy shaxslarning egaligida bo‘lgan mol-mulk soliq solishdan ozod etiladi👉👉👉

🔹“O‘zbekiston Qahramoni”, Sovet Ittifoqi Qahramoni, Mehnat Qahramoni unvonlariga sazovor bo‘lgan, uchala darajadagi Shuhrat ordeni bilan taqdirlangan🎖🏅fuqarolar;

🔹urush nogironlari va qatnashchilari🛂, shuningdek doirasi qonun hujjatlari bilan belgilanadigan ularga tenglashtirilgan shaxslar;

🔹sobiq SSSRni, O‘zbekiston Respublikasining konstitutsiyaviy tuzumini himoya qilish yoki harbiy xizmatning yoxud ichki ishlar organlaridagi xizmatning boshqa majburiyatlarini bajarish chog‘ida yaralanganligi, kontuziya bo‘lganligi yoki mayib bo‘lganligi oqibatida yoxud frontda bo‘lish bilan bog‘liq kasallik tufayli halok bo‘lgan harbiy xizmatchilarning hamda ichki ishlar organlari xodimlarining🛃 ota-onalari va beva xotinlari (beva erlari);

🔹energiya resurslarining amaldagi tarmoqlaridan to‘liq uzib qo‘yilgan turar joylarda qayta tiklanadigan energiya manbalaridan foydalanuvchi shaxslar qayta tiklanadigan energiya manbalari o‘rnatilgan oydan e’tiboran uch yil muddatga.

Quyidagi jismoniy shaxslarning mulkida bo‘lgan mol-mulk oltmish kvadrat metr doirasida soliq solishdan ozod qilinadi👉👉

🔹 o‘n nafar va undan ortiq bolalari bor ota-onalaridan birining👨‍👨‍👧‍👧;

🔹pensionerlarning;

🔹I va II guruh nogironligi bo‘lgan shaxslarning♿️.
#ер_солиғи_ставкалари #15_октябрь

2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари (Фарғона шаҳри учун)

⚡️Солиқ тўловчилар ўз ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун белгиланган солиқ ставкаларини soliq.uz сайтидан осон аниқлаши мумкин.

☝️15 октябрь – жисмоний шахслар учун мол-мулк ва ер солиқлари тўлашнинг сўнгги куни.

🔹Жисмоний шахслар ушбу солиқларни Soliq, Payme, Click ва бошқа мобил иловалар орқали ҳам тўлашлари мумкин.

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#e_ijara

E-ijara – ko‘chmas mulk ijara shartnomalarini hisobga qo‘yish bo‘yicha yangi interaktiv xizmat yaratildi

📝Davlat soliq qo‘mitasi
ko‘chmas mulk ijara shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qo‘yish interaktiv xizmati – E-ijara dasturini ishga tushirdi.

📌2022-yilning 1-yanvaridan
amaliyotga to‘liq joriy qilish rejalashtirilayotgan ushbu xizmat ijara.soliq.uz manzilida sinovdan o‘tkazilmoqda.

📣Bu jarayonda jismoniy va yuridik shaxslar joriy yilning 1 dekabriga qadar ixtiyoriy ravishda ishtirok etib, taklif va mulohazalarini DSQ Call-markazi – 1198, ishonch telefoni – 71-244-98-98, @DSQ_Pressa telegram akkaunti hamda my.soliq.uz portalidagi shaxsiy kabineti orqali yo‘llashi mumkin.

Ishtirokchilar tomonidan bildirilgan asosli takliflar inobatga olinadi.
Hurmatli soliq to‘lovchilar!

⚙️Soliq to‘lovchilarga elektron xizmatlar ko‘rsatish sifatini yanada oshirish maqsadida 23-sentabr kuni soat 19:00dan 23:00gacha Davlat soliq qo‘mitasi Maʼlumotlarni qayta ishlash markazida profilaktika ishlari amalga oshirilishini ma'lum qilamiz.

🛠Profilaktika ishlari davomida my.soliq.uz portalidagi ayrim elektron soliq xizmatlarida uzilishlar kuzatilishi mumkin.
__________________

Уважаемые налогоплательщики!

⚙️
В целях повышения качества оказания электронных услуг налогоплательщикам 23 сентября с 19:00 до 23:00 часов в Центре обработки данных Государственного налогового комитета будут осуществляться профилактические работы.

🛠В связи с профилактикой возможны сбои в работе некоторых электронных налоговых услуг портала my.soliq.uz.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Intizomli soliq to‘lovchilarga QQS summasi 7 kunda qaytariladi

📜Vazirlar Mahkamising “Soliq to‘lovchilarni hisobga olishni yana-da takomillashtirish va qo‘shilgan qiymat solig‘ining o‘rnini qoplash tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risidagi qarori qabul qilindi (595-son 22.09.2021 y.).

Mazkur qaror bilan intizomli soliq to‘lovchilarga o‘rni qoplanishi lozim bo‘lgan qo‘shilgan qiymat solig‘i summasini qaytarishni tezlashtirilgan tartibda amalga oshirilishi belgilanmoqda.

📌Soliq to‘lovchilarni QQS to‘lovchisi sifatida maxsus ro‘yxatdan o‘tkazishning yangi tartibiga ko‘ra soliq organlari tomonidan ularning faoliyati 7 kunlik muddatda avtomatlashtirilgan tizim orqali tahlildan o‘tkazilishi va soliq xavfining past, o‘rta hamda yuqori darajalariga ajratilishi nazarda tutilgan.

🟢 soliq xavfi past darajada bo‘lgan soliq to‘lovchilar to‘g‘ridan-to‘g‘ri maxsus ro‘yxatdan o‘tkaziladi va hech qanday soliq nazorati tadbirlari amalga oshirilmaydi;

🟡 soliq xavfi o‘rta darajada bo‘lgan soliq to‘lovchilar keyingi keladigan o‘n ikki oy ichida soliq nazoratining tekshiruv tadbirlarini o‘tkazish sharti bilan maxsus ro‘yxatdan o‘tkaziladi;

🔴 soliq xavfining yuqori darajasiga tushgan soliq to‘lovchilarning arizasi rad qilinishi yoki mavjud QQS guvohnomalari ushbu kamchiliklar bartaraf etilgunga qadar avtomatik ravishda vaqtincha to‘xtatilishi belgilanmoqda.

Shuningdek, QQS summasini hisobga olish huquqi soliq to‘lovchilarda hamda ularning kontragentlarida faol QQS guvohnomasining mavjudligi bilan belgilanmoqda.

❗️2022-yil 1-yanvardan QQS to‘lovchilar va ustav jamg‘armasida davlat ulushi 50 foizdan ko‘proq miqdorda bo‘lgan yuridik shaxslar uchun quyidagilar majburiy hisoblanadi:

🔹asosiy vositalar, nomoddiy aktivlar va tovar-moddiy resurslarni hisobga olish hamda o‘z ustav fondini shakllantirish va kamaytirish bilan bog‘liq barcha operatsiyalarni davlat soliq organlarining “E-aktiv” avtomatlashtirilgan avtomat tizimida aks ettirish;

🔹xo‘jalik faoliyati davomida tovar-moddiy zaxiralar saqlash muddati tugagach yo‘q qilinganda va hisobdan chiqarilganda 3 ish kunidan kechiktirmasdan “E-aktiv” AATda aks ettirish.

2022-yil 1-yanvardan yuridik shaxslar tomonidan ko‘chmas mulkni ijaraga berish (olish) yoki tekin foydalanish shartnomalari davlat soliq xizmati organlarida hisobga qo‘yiladi. Bunda hisobga qo‘yish masofadan turib faqat elektron shaklda amalga oshiriladi.

Kiritilayotgan o‘zgartirishlardan asosiy maqsad, intizomli soliq to‘lovchilarni turli soliqdan qochish sxemalaridan foydalanayotgan ayrim tadbirkorlik subyektlari bilan iqtisodiy munosabatlarga kirish xavfidan saqlashdir.

Soliq to‘lovchilarga ko‘maklashish maqsadida ularning shaxsiy kabinetida “Mening holatimni tekshirish” imkoniyati yaratildi. Bu orqali ushbu tartib kuchga kirgunga qadar soliq xavfining yuqori darajasiga tushishi hamda mavjud guvohnomani vaqtincha to‘xtatilishiga sabab bo‘ladigan kamchiliklarni aniqlash va ularni bartaraf etish imkoniyatiga ega bo‘ladi.

Eslatma: ushbu qaror qabul qilingan kundan boshlab 3 oydan so‘ng kuchga kiradi