Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.97K subscribers
4.71K photos
522 videos
41 files
2.41K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#сайёр_қабул

Риштон туманида 4-сектор раҳбари сайёр қабули ўтказилди

Фуқароларнинг муаммоларини жойида тинглаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхоновнинг сайёр қабули ўтказилди.

Риштон туманида ташкил этилган тадбирда кредит олиш, ишсизлар бандлиги, уй-жой таъмирлаш каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 12 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Масалан, доимий даромадга эга эмаслиги боис “Темир дафтар”да турадиган 3 нафар аёлларга замонавий тикув дастгоҳлари берилди.

Шунингдек, Янги бўжай МФЙ Навбаҳор кўчасида якка ёлғиз яшовчи фуқаро Д.Отабоеванинг мурожаатига кўра, қулаб тушган деворни кўтариш учун шу куннинг ўзида 3 минг дона пишган ғишт етказиб берилди ва уй таъмири учун бошқа қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди.

Сайёр қабулда келиб тушган ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.

Telegram I Facebook I Instagram I
#солиқчи_кўмакчи

Тадбиркорга 400 млн. сўм кредит олишда ёрдам кўрсатилди

Марғилон шаҳрида янги соғломлаштириш маркази барпо этилди. Эътиборлиси, замонавий спорт анжомлари харид қилиш учун тадбиркорга 400 млн. сўм миқдоридаги маблағ зарур бўлиб, давлат солиқ идоралари кўмагида банкдан кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Ёғоч маҳсулотларини қайта ишловчи “Rich Wood” МЧЖга ҳам ҚҚСдан ҳосил бўлган ортиқча тўловни қайтаришда ёрдам берилди ва натижада 250 млн.сўм маблағ тадбиркорнинг ҳисоб рақамига 7 кун ичида қайтариб берилди.

Юқоридаги каби тадбиркорларга кўмаклашилаётган ҳолатларга кўплаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Боиси, айни пайтда давлат солиқ идоралари томонидан “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан учрашилмоқда ва муаммоларини ижобий ҳал этишда кўмак берилмоқда.

Марғилон шаҳар ДСИ томонидан жорий йил 1 июнга қадар солиқ ва бошқа масалалар юзасидан 800 дан зиёд тадбиркорлик субъектларига ушбу тамойил доирасида амалий ёрдам кўрсатилди.

Telegram I Facebook I
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

1 июлдан солиқ қонунчилигида нималар ўзгаради?

2021 йил 1 июлдан бошлаб:

🔹 ўрта тиббиёт мутахассисларига ўзини ўзи банд қилиш асосида «ҳамширалик иши» билан мустақил шуғулланиш учун рухсат берилади (ПФ-6155-сон, 03.02.2021);

🔹 солиқ тўловчининг идентификация рақамини (СТИР) бериш бекор қилинди. Солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ - ЖШШИР) орқали амалга оширишга ўтилади (ПФ-6191-сон, 23.03.2021);

🔹 асосий фаолият тури паррандачилик бўлган тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари жорий этилади (ПҚ-5146-сон 14.06.2021);

🔹 маиший техникаларни рақамли маркировкалаш бўйича тажриба лойиҳаси старт олади (Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарори 20.05.2021);

🔹 давлат органлари, шу жумладан Давлат солиқ қўмитаси ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталида ва ўзининг расмий веб-сайтида бир қатор маълумотларни жойлаштиради (ПФ-6247-сон, 16.06.2021).

Telegram I Facebook I Instagram I
#МХИК

1 июлдан маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг
17 рақамли идентификация коди жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сонли қарори билан маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.

Қарор билан Давлат солиқ қўмитасига Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогини (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) кенгайтириб бориши, яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини шакллантириши ваколати берилган.

Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди бу маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма босқич 17 рақамли идентификация кодлари яратилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация коди яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим.

Барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари мумкин.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма бу ерда.
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июль санасидан тўлиқ жорий қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи

“Солиқчи –тадбиркорга кўмакчи” тамойили асосида:

🔸Фарғона шаҳрида хусусий тиббиёт секторида фаолият кўрсатаётган шифохонага кредит ажратилишида амалий ёрдам кўрсатилди;

🔸Марғилон шаҳридаги ёғочни қайта ишлаш корхонасига 7 кун ичида 250 млн. сўм ҚҚС қайтарилди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сайёр_қабул #4_сектор

4-сектор раҳбари томонидан Риштон туманида ўтказилган сайёр қабул тафсилотлари

©️Фарғона ТВ

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
Марғилонда вилоят учта сектори раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди

Бош вазирнинг Фарғона вилоятидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташаббуси билан жорий йилнинг 2 июль куни вилоят прокурори Бахтиёржон Исмоилов, вилоят ИИБ бошлиғи Дониёр Тошхўжаев ва вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Шукурулло Нисбатхонов ҳамда вилоятдаги Бош вазир қабулхонаси мудири Иброҳим Турғунов Марғилон шаҳрида тадбиркорлар учун навбатдаги сайёр қабул ўтказишди.

Вилоятнинг Марғилон ва Фарғона шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа ҳамда Ёзёвон туманларидаги фаолият олиб бораётган тадбиркорларни ҳамда ўз ишини ташкил этишни режа қилаётган ташаббускорларни таклиф этган ҳолда ўтказилган қабулда банк кредити олишга кўмаклашиш, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ёки йўлга қўйиш учун ер майдони ва бўш бино-иншоотлар ажратилишида ёрдам бериш, солиқ тўловлари билан боғлиқ енгиллик тақдим этиш ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ бошқа қатор мурожаатлар кўриб чиқилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби бўйича видеоқўлланма

Telegram I Facebook I Instagram I Veb-sayt
Айни вақтда Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасида бошқарма бошлиғи Ш.Нисбатхонов ҳамда барча шахсий таркиб ходимлари оммавий равишда коронавирусга қарши вакцина олишмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, вакцина инсон танасида касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқишга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади. Касаллик пайдо бўлганидан кейин уни даволашдан кўра, эмлаш орқали касалликларнинг олдини олиш мақсадга мувофиқ.