#сайёр_қабул
Риштон туманида 4-сектор раҳбари сайёр қабули ўтказилди
Фуқароларнинг муаммоларини жойида тинглаш ва ижобий ҳал этиш мақсадида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Шукурулло Нисбатхоновнинг сайёр қабули ўтказилди.
Риштон туманида ташкил этилган тадбирда кредит олиш, ишсизлар бандлиги, уй-жой таъмирлаш каби масалаларга оид мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 12 таси шу ернинг ўзида ҳал этилди.
Масалан, доимий даромадга эга эмаслиги боис “Темир дафтар”да турадиган 3 нафар аёлларга замонавий тикув дастгоҳлари берилди.
Шунингдек, Янги бўжай МФЙ Навбаҳор кўчасида якка ёлғиз яшовчи фуқаро Д.Отабоеванинг мурожаатига кўра, қулаб тушган деворни кўтариш учун шу куннинг ўзида 3 минг дона пишган ғишт етказиб берилди ва уй таъмири учун бошқа қурилиш материаллари олиб бериладиган бўлди.
Сайёр қабулда келиб тушган ечими маълум вақт талаб этиладиган мурожаатлар бўйича масъул ташкилотларга кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.
Telegram I Facebook I Instagram I

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM