Farg'ona viloyati soliq boshqarmasi
1.91K subscribers
4.72K photos
523 videos
42 files
2.42K links
© Farg‘ona viloyati soliq boshqarmasi rasmiy kanali.
Murojaat uchun: @becks_kadirov
📞 73 241 70 60
Veb-sayt: https://soliq.uz/;
Facebook: facebook.com/ferganasoliq;
Instagram: instagram.com/ferganasoliq
Download Telegram
#МХИК

1 июлдан маҳсулотлар (товар ва хизматлар)нинг
17 рақамли идентификация коди жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталогини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва товар-моддий бойликларни олиш учун ишончномаларни электрон расмийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 249-сонли қарори билан маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги тасдиқланди.

Қарор билан Давлат солиқ қўмитасига Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталогини (позиция, субпозиция, бренд ва атрибут) кенгайтириб бориши, яъни маҳсулот ва хизматларнинг идентификация код (МХИК)ларини шакллантириши ваколати берилган.

Маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди бу маълум бир маҳсулот ёки хизмат турига тайинланган белгилар (рақамлар) тўплами кўринишида тақдим этилган маҳсулот ва хизматларнинг идентификация коди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида электрон каталог базасида маҳсулот ва хизматларга босқичма босқич 17 рақамли идентификация кодлари яратилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкогол маҳсулотлари ҳамда имтиёз қўлланилган маҳсулот ва хизматлар учун 10 мингдан ортиқ идентификация коди яратилди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши лозим.

Барча тадбиркорлик субъектлари tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинет орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари мумкин.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма бу ерда.
Мазкур ўзгаришлар жорий йилнинг 1 июль санасидан тўлиқ жорий қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МХИК

tasnif.soliq.uz сайтида сиз излаётган маҳсулот ёки хизмат учун МХИК топилмаган тақдирда:

👉Сайтдан “Агар маҳсулотингизни топмаган бўлсангиз уни қўшишингиз мумкин” бўлимини танлаб қаторларни тўлдиринг ва юбориш тугмасини босинг;

👉мазкур сайтнинг пастки қисмидаги чат орқали мурожаат қолдиринг;

👉 1198 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб МХИК топилмаганлиги тўғрисида хабар беринг.

Мурожаат қолдирилгач, маҳсулот ёки хизмат учун идентификация код яратилиб, 24 соат ичида tasnif.soliq.uz сайтига жойлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#МХИК #солиқчи_кўмакчи

Барча тадбиркорлик субъектлари 1 августдан 17 рақамли МХИКдан фойдаланишга ўтади

Аввал хабар берганимиздек, Маҳсулотларнинг (товарлар ва хизматларнинг) ягона электрон миллий каталоги базасида маҳсулот ва хизматларнинг идентификация кодлари 17 рақамлига ўтказилмоқда.

Ҳозирда юқори ликвидли маҳсулотлар, дори воситалари, тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ҳамда бошқа маҳсулот ва хизматлар учун 15 мингдан ортиқ идентификация кодлари яратилди.

Жорий йилнинг 26 июль санасидан 5, 8 ва 11 хонали МХИКларни танланганлар (избранный)га сақлаш имкони чекланиб, 1 августдан улардан фойдаланиш тўлиқ тўхтатилади.

1 августга қадар, барча тадбиркорлик субъектлари
tasnif.soliq.uz сайтидаги шахсий кабинети орқали ўзларига тегишли бўлган маҳсулот ва хизматлар учун 17 та рақамли МХИКларни сақлаб олишлари лозим.

tasnif.soliq.uz порталида маҳсулот ёки хизмат тури учун МХИК топилмаган тақдирда, сайтдаги чат ёки 1198 қисқа рақами орқали мурожаат қилинг. Маҳсулотга тегишли МХИК яратилиб, 24 соат ичида порталга жойлаштирилади.

Сайтдан фойдаланиш бўйича қўлланма 👉🏻 https://soliq.uz/storage/files/June2021/2c9180827a38f786017a5d6760350311.pdf

Эслатма. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги 489-сон, 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарорларига мувофиқ МХИК кодлари электрон ҳисобварақ-фактуралар, электрон шартномалар ҳамда онлайн-НКМ ёки виртуал касса чекларида акс эттирилиши шарт.

Муҳим! МХИК кодларини ЭҲФ, онлайн-НКМ (виртуал касса) чеклари ҳамда электрон шартномаларда нотўғри аск эттириш, маълумотларни хато шаклланишига, харид (кирим) қилинган ва сотилган маҳсулотларни номунатаносиблигига олиб келади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram