Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
150 subscribers
2.42K photos
560 videos
21 files
867 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#Сенат_назорати

⚡️ Жорий йил 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раҳбарлигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш орқали уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш борасида секторлар ва ижро органлари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш ҳамда Олий Мажлис Сенати Кенгаши йиғилишида муҳокама этиш бўйича вазифалар белгилаб берилган эди.

❇️ Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Олмалиқ шаҳрига Олий Мажлис Сенати ишчи гуруҳи ташриф буюриб, секторлар ҳамда Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши фаолиятлари бўйича ўрганиш олиб боришди.

🕵🏻 Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Абдумаликович раҳбарлик қилган ушбу ўрганишга шаҳар Кенгаши депутатлари ҳам жалб этилди.

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
Forwarded from Daryo | Rasmiy kanal
To‘ra Bobolov: “Muzrabotdagi to‘yda belgilangan karantin qoidalariga rioya qilinmagani oqibatida 250 nafardan ortiq fuqaro karantinga olindi”.

Batafsil — https://dy.uz/1h2fO
Forwarded from platforma.uz
Мана сизга ижтимоий масофа...

“...Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум  қолаётгани афсусланарли...”

Бу 16 июнь куни Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида келтирилган рақамлардан мисол.

Юқоридаги суратларда эса айнан шу куни пойтахтимиздаги “Сувсоз” даҳаси бекатидаги манзара акс этган. “Махсус комиссия қарори “Тошшаҳартрансхизмат”га дахлдор эмасми?”, дея куюнчаклик билан мурожаат йўллабди каналимиз ўқувчиларидан бири.

Эпидемиологик вазият тобора мураккаблашиб бораётган, метро фаолияти ҳали йўлга қўйилмаган ҳозирги шароитда мутасаддилар ё автобуслар сонини янада кўпайтириш ҳақида ўйлашлари ёки салонга йўловчиларни чиқаришда маълум бир чеклов қўйиш бўйича қатъий тартиб ўрнатишлари керак. Акс ҳолда ТВда “ижтимоий масофани сақланг!” дея тинмай айтилаётган тарғибот бефойдалигича қолаверади.

Бизни кузатишда давом этинг👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE-8OBEIuKJJ6ouDAA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Jarayon

Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi faoliyatidan ayrim lavhalar

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
Forwarded from OKMK Yoshlari
ЭЪЛОН!

Ҳурматли фуқаролар!
“АКОБИРАВТОТРАНС” МЧЖ “Мустақилликнинг
27 йиллиги” даҳасидаги қурилиш ишларини якунлаб, кўп қаватли уйларни УЖТФБга (ЖРЭУ) ва хонадон эгаларига топшириб кетаётганлиги сабабли, хонадонларни қабул қилиш жараёнида далолатнома асосида берилмай қолган уй жиҳозларини, электр энергияси, ичимлик суви, табиий газ ҳисоблагичларининг сертификатларини “АКОБИРАВТОТРАНС” МЧЖ мутахассиси Алишер Муҳиддиновдан 2020 йил 19 июнь куни соат 17:00 дан 20:00 гача ҳамда 2020 йил 20 июнь куни соат 17:00 дан 20:00 гача ўз вақтида олишингизни сўраймиз. Агарда кимда ким ўзига тегишли бўлган уй жихозларини ва хисоблагичлар сертификатларини ўз вақтида олмаса, “Олмалиқ КМК” АЖ маъмурияти жавобгарликни ўз зиммасига олмаслигини маълум қилади.

“Олмалиқ КМК” АЖ ижтимоий бўлими
#Qonunchilik

МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИНИ БЕРИШ АМАЛИЁТИДА ЯНГИЛИКЛАР

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 117-сонли буйруғи Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда 2667-2-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу 2667-2-сонли рақамли буйруқ 2020 йил 15 июндан кучга кирди.

Ҳужжат билан Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 апрелда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га айрим ўзгартиришлар киритилди.

❗️ Асосий ўзгаришларга эътибор қаратинг.

1️⃣. Йўриқноманинг 9-банди 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирга ўзгартирилди:

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси ўтказиб юборилган кунларга берилмайди. Мазкур Йўриқноманинг 14-банди, 15-бандининг биринчи хатбошиси, 25-банди, 37-банди ҳамда 46-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».

2️⃣. Йўриқноманинг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«37. Мактабгача таълим ташкилотида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига карантин белгиланган муддатга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади».

Демак, бу йўналишдаги жуда кўплаб очиқ қолган саволларга жавоб берилмоқда.

3️⃣. Энг муҳим ўзгаришга аҳамият беринг, Йўриқноманинг 46-банди қуйидаги янги таҳрирга келтирилди:

“46. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилганда ёки атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касалликлар билан оғриган беморларга, паразитар касалликлар билан зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан тиббиёт муассасасида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларигa тегишли даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.

Юқумли, паразитар касалликлар билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари эпидемиологи ёки санитар врачи томонидан берилади.

Уй шароитида карантинга олинган шахсларга ҳамда карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади”.

4️⃣. Яна бир муҳим ўзгариш, электрон шаклдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида, бу борада 47-банд қуйидаги таҳрирда эълон қилинмоқда:

“47. Карантин даврида мазкур Йўрикноманинг 46-бандида назарда тутилган шахслар томонидан меҳнатга лаёкатсизлик варақаси иш берувчига электрон шаклда юборилиши мумкин”.

Ушбу ўзгаришлар билан яхшилаб танишиб олинг, унда шу вақтгача очиқ қолаётган айрим муаммоли вазиятларга ойдинлик киритилмоқда, дўстлар.

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
«Собиқ ҳоким, прокурор қурилиш ташкилоти очган. Нега?! Ахир у қурувчи эмас-ку!» Тошкент вилояти ҳокими қурилишдаги коррупция ҳақида

👉 https://kun.uz/41559202

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
#Халқ_таълими
#Расмий

✍️Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси вилоятда аввалги йилларда тендер аукцион, танлов ва бошқа савдоларни ташкил этиш тартибини бузиш ҳолатлари қайд этилганини инобатга олиб, 2020 йил 15 апрель куни 04-01/4-158-сонли хат чиқарган.

❗️Мазкур хат ижросини назорат қилиш мақсадида бошқарма бошлиғи ўринбосари Х.А. тизим ташкилотларига ваколатидан ташқари кўрсатма берган.

⚡️Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тавсияси асосида Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғи билан Х.А. ишдан озод этилди.

Бундан ташқари, мазкур масала юзасидан Халқ таълими муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш, бино ва иншоотлардан фойдаланишни мувофиқлаштириш, давлат хусусий шериклик бўлими етакчи мутахассиси С.А. билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Ижтимоий тармоқларда мазкур ишга алоқаси бор деб бир бошқарманинг бир неча ходимлари айбланган. Ҳозирда уларнинг бу ишга алоқаси тасдиқланмади.

❇️Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда айбсизлик презумпцияси мавжуд (айбдорнинг жинояти қонуний тартибда исбот қилинмагунча, у айбсиз ҳисобланади ва айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас).

💠Ҳозирги кунда маҳаллий бюджет ҳисобидан(жами 2 млрд 479 млн сўм) Чиноз туман 4-сонли, Чиноз туман 5-сонли, Ангрен шаҳардаги 73-сонли мактаб-интернати ва Олмалиқ шаҳардаги 80-сонли мактаб-интернатида белгиланган тартибида қурилиш ташкилот аниқланган, маблағ ажратилган ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

📃Олмалиқ шаҳридаги 80-сонли мактаб-интернат директоридан тендер савдоларини ўтказмасдан қурилиш-таъмирлаш ишларини бошлаб юборганлиги сабабли тушунтириш хати олинган.

📌Бундан ташқари, Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги барча ташкилот ва муассасалар юридик мақомга эга бўлиб, эркин шартнома тузиш, давлат харидларида 4-гуруҳдан бўладиган ҳамма харажатлар, комиссия тузиб тендер танловларини ўтказиш ҳуқуқига эгалиги бошқарма томонидан эслатиб ўтилди.

⭕️Ушбу ҳолатлар Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси раҳбариятини чуқур ташвишга солмоқда ва уни такрорланмаслиги учун Тошкент вилояти Молия бошқармаси билан ҳамкорликда чора-тадбирлар белгиланиб, назоратга олинди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from OLMALIQ 7/24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОКМК ТВнинг «Долзарб мавзу» кўрсатуви
Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
ОКМК ТВнинг «Долзарб мавзу» кўрсатуви
#Munosabat

OKMK TV ning auditoriyasi kengayishiga halaqit beradigan ko'plab obyektiv, subyektiv sabablar bor. Hozir bu haqda gapirmoqchi emasman. "Dolzarb mavzu" ko'rsatuvi menda mazkur telekanalning faoliyatini bir karra yangi bosqichga olib chiqishiga umid uyg'otdi. Biz kutayotgan uslubga o'tilishiga oz bo'lsada harakat boshlangani ham yaxshi natija. Bevosita ko'rsatuvning bu sonida ko'tarilgan masalaga kelsak:

TO'SIQ OLIB TASHLANISHI KERAK AMMO U YERDAN SHAXSIY AVTOMOBILLAR KIRISHI KERAK EMAS.

Qolgan barcha sa'y- harakatlar shu maqsadga xizmat qilishi kerak. Turargoh qilish masalasi, bolani o'z holiga tashlab qo'ymaslik va hakazo.

P.S. Albatta bular mening shaxsiy fikrim. Zahiriddin Mahmutaliyevdan esa ko'rsatuvning yanada pishiqroq sonlarini kutib qolamiz. Buni eplaydi.

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
Forwarded from davletovuz
Президентнинг ПФ-3878-сон Фармонида белгиланган ёш оила аъзоларининг солиққа тортиладиган иш ҳақи ва бошқа даромадларнинг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган маблағни даромад солиғидан озод қилиш тўғрисидаги норма 2021 йил 1 январдан бекор қилинади.

Манба
​Депутат ўқишга қабул ҳақида:

"Қаерда ўринсиз имтиёз яратилса, ўша ерда коррупция деган балога кенг йўл очилади!"

Аксарият абитуриентларни бу йил тест имтиҳонлари қандай ўтар экан, деган савол қийнаётган эди. Ниҳоят яқинда ОАВда бу ҳақда батафсил ахборот эълон қилинди. Хусусан, қабул ўринларининг аввалги йилга нисбатан кўпайгани кўпчиликни қувонтирганига ҳам шубҳа йўқ. Лекин...

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Ворисованинг фикрига кўра, ўқишга киришда имтиёзлар берилиши тўғрисидаги янгиликлар астойдил ўқиб, тайёргарлик кўриб юрган ёшларимизни ўйлантириб қўйди, ҳатто қалбини оғритди ҳам. Ва бу ҳолатни тўғри тушуниш керак.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида барча фуқаролар тенг ҳуқуққа эгалиги белгиланган. Демак, ота-онаси қаерда хизмат қилиши ёки фуқаронинг айрим ютуқларга эга бўлиши Бош Қомусимизда белгиланган меъёрдан устун қўйилиши мумкин эмас.

Манбада ёзилишича, нима учундир мактабни аъло баҳоларга битириб, олтин медаль соҳиби бўлган абитуриентга ҳеч қандай имтиёз йўқ, лекин республика фан олимпиадалари ғолибларига имтиёз белгиланган.

Ёки Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаларига белгиланган имтиёзни олайлик. Агар шу танловда олий таълимга имтиҳонсиз кириш имтиёзи бекор қилинса, танловда қатнашувчи қизлар таркиби қандай ўзгарар экан?..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайтида эълон қилинган ушбу материалда яна шундай мулоҳазаларни ҳам ўқийсиз:

"Мудофаа ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимидаги ходимлар фарзандлари учун белгиланган имтиёзни ҳам тушуниш қийин. Шундоғам бу тизимлардаги ходимлар катта имтиёзларга эга. Энди уларнинг ҳисобидан фарзандларига ҳам имтиёз берилиши қанчалик ижтимоий адолат тамойилига тўғри келади?..

Айтайлик, оддий деҳқон ёки боғбоннинг ўқишни дунёдаги ҳамма нарсадан кўпроқ истайдиган қора кўз фарзанди кимларгадир имтиёз берилгани учунгина “йиқилса”, жамият, сиз билан биз унга адолатсизлик қилган бўлмаймизми? Бундай фарзандларнинг қалби синмайдими? Дили оғримайдими?.."

"Менимча, ҳарбий хизматни намунали ўтаганлик учун тавсия асосидаги имтиёзни ҳам фақат ҳарбий соҳадаги таълимни давом эттиришга татбиқ этиш лозим, --- деб ёзади Мақсуда Ворисова. ---- Чунки ана шундай имтиёз эгалари ҳисобига ҳақиқий билим ва қобилиятга эга, энг муҳими, ўзи танлаган соҳа бўйича йиллаб тайёргарлик кўрган йигит-қизлар олий таълимда ўқиш бахтидан бенасиб бўлиб қолмоқдалар.

Фикримча, қаерда ўринсиз имтиёз яратилса, ўша жойда коррупция, деган балога кенг эшик очилади. Шунинг учун ҳам узоқ ҳаёт йўлининг бошида турган фарзандларимизни коррупция оғуси билан суғормайлик, бошқаларини эса адолатсизлик билан ҳаётдан норози қилмайлик."

Ulanish👉 @y_o_toshvil
Шаҳар ва туманларнинг “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифалари янгиланди

👉
https://qalampir.uz/n/21990

Тelegram | Facebook | Instagram | Youtube| Qalampir FM
Оҳангаронда «Қўқон-Тошкент» йўналишида қатнаган ҳайдовчининг мурдаси топилганди. ИИББ қотиллик фош этилганини маълум қилди

👉 https://kun.uz/16771824

Ulanish👉 @y_o_toshvil
#Qutlov

Qadrli ukam Jasurbek! Bugungi tavallud ayyoming bilan chin qalbimdan qutlayman. El-yurt ravnaqi yo'lida doimo sitqi dildan og'ishmay xizmat qilishingga tilakdoshman. Bu yo'lda senga kuch-g'ayrat, shijoat, sog'liq-salomatlik va oilangga tinchlik-xotirjamlik tilayman.

Hurmat bilan, Ergash Abdurayimov.

@ergash_abdurayimov
Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida... pinned «#Munosabat OKMK TV ning auditoriyasi kengayishiga halaqit beradigan ko'plab obyektiv, subyektiv sabablar bor. Hozir bu haqda gapirmoqchi emasman. "Dolzarb mavzu" ko'rsatuvi menda mazkur telekanalning faoliyatini bir karra yangi bosqichga olib chiqishiga…»
Бу йил Ҳажга бориши режалаштирилган ўзбекистонликлар навбати кейинги йилга ўтказилди

👉 https://kun.uz/74700480

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская