Deputat Abdurayimov/ Ishonchni oqlash yo'lida...
148 subscribers
2.42K photos
562 videos
21 files
867 links
Xalq deputatlari Olmaliq shahar Kengashi kotibiyati mudiri, deputat Ergash Abdurayimovning shaxsiy telegram kanali.


Instagram:
https://instagram.com/ergashabdurayimov?utm_medium=copy_link
Download Telegram
#Qonunchilik
#Fuqarolik

❗️Энди 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга кириб келиб, доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва ушбу қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида истиқомат қилган шахс истак билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади.

Сенаторлар «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонунни маъқуллаб овоз беришди, деб хабар бермоқда «Газета.uz» мухбири.

Қўмита раиси Батир Матмуратов маъруза қилиб, қонун моҳияти ва аҳамияти ҳақида гапириб ўтди. Унинг айтишича, қонун билан фуқаролик олиш тартиби соддалаштирилади.

Қонун 6 моддасига мувофиқ, 1995 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга кириб келиб, доимий рўйхатдан ўтган, хорижий давлат фуқаролигини қабул қилмаган ва ушбу қонун кучга киргунга қадар Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси асосида истиқомат қилган шахс истак билдирган тақдирда Ўзбекистон фуқароси сифатида тан олинади.

«Маълумки, 1991 йилдан 2020 йил февралгача 11 минг 647 нафар фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинган бўлса, уларнинг 96 фоизи 2016 декабрдан жорий йил февраль ойи оралиғида фуқаролик мақомига эга бўлган. Амалдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида»ги қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, аксарият нормалари замон талабига жавоб бермайди. У маънан эскирган, бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларга жавоб бермаслигини биламиз», — деди сенатор Матмуратов.

Қонунда яшаш гувоҳномаси, хорижий давлат фуқароси, хорижда доимий яшовчи шахс, фуқаролиги бўлмаган шахс тушунчаларига шарҳ берилган. Қонуннинг асосий принциплари этиб, ягона фуқаролик, тенг ҳуқуқлик, фуқаросизликни қисқартириш ва очиқлик тамойиллари белгиланди.

Матмуратовнинг айтишича, қонунда туғилган жойи ёки ота-онасининг фуқаролиги бўйича хорижий давлат фуқароси бўлган болаларнинг Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилиш тартиби белгиланди. Шунингдек, фуқароликни йўқотишга сабаб бўладиган сабабларсиз консуллик рўйхатида турмаслик муддати 5 йилдан 7 йилга узайтирилди.

«Фуқаролик қабул қилишнинг асосий шартларидан бири сифатида давлат тилини етарли даражада билиш бўйича талаблар жорий этилди», — деди сенатор.

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov💼
#Qonunchilik
#Kadastr

«Ходимларнинг кадастр ҳужжатларини қилинглар деб уйларга кириш ваколати йўқ» – «Ергеодезкадастр» қўмитаси

Batafsil:
https://kun.uz/07890587

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov💼
#Qonunchilik

Oyog'i yoki qo'li yo'q nogironning shu a'zosi qayta o'sib chiqmydiku...Nima uchun u har 2 yilda yana nogironligini qayta tasdiqlatishi kerak?

Xabaringiz bor, shu kunlarda Oliy Majlis Senatining yalpi yig'ilishi bo'lib o'tmoqda. Qizg'in bahslar ostida boshlangan yig'ilishda nogironligi bo'lgan fuqarolarning ovvoragarchiliklarini yo'q qilish bo'yicha ham keskin tanqidiy fikrlar yangradi. Senat raisi Tanzila Norboyeva oyoq yoki qo'li yo'q odam nogironligini tasdiqlatish uchun hozirgi qonunchilikka ko'ra har 2 yilda tibbiy ko'rikdan o'tishi zarurligini tanqid qildi. "Oyog'i yoki qo'li yo'q nogironning shu a'zosi qayta o'sib chiqmaydiku..." degan Norboyeva. Yig'ilishda muhokama qilingan mazkur masala yuzasidan batafsil quyidagi havolada o'qing:

👉https://bit.ly/2VGg66D

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov💼
#Qonunchilik

Endi to'y va ma'rakalarni o'tkazish tartibini buzganlik uchun javobgarlik belgilandi. Ma'muriy javobgarlik tog'risidagi kodeksga ham qo'shimcha kiritildi.
Batafsil: https://kun.uz/62603231

https://t.iss.one/ergash_abdurayimov
#Qonunchilik
#Mehnat_huquqi

Bugun uyga 1 soat oldin ketishingiz kerak. Ertadan boshlab esa xaftada necha kun ishlash kuni bo'lishidan qat'i nazar xodimlar 3 kun dam oladi. 21,22,23-mart kunlari.

Eslatma: Dam olish kunlari uyda bo'lgan yaxshi. To'ylarga aytishgan bo'lsa bohona qilib qo'yaqoling (yarmi hazil, yarmi chin)😉Extiyotshart.
#Qonunchilik
#Propiska

⚡️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига доимий прописка қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Эълон қилинган лойиҳада кўпчилик фуқароларнинг эътирозларига сабаб бўлаётган “прописка” тушунчаси ўрнига “рўйхатдан ўтказиш” тушунчаси киритилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Тошкент шаҳри ва вилоятида кўчмас мулкни олишда ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш ҳамда янги қурилган уйларнинг олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун давлат божининг алоҳида ставкасини тўлаш ҳақидаги талаблар бекор қилинмоқда.

Фуқароларнинг биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошларини нафақат ўзи доимий рўйхатда бўлган манзилга, балки эгалигидаги бошқа уй-жойга ҳам доимий рўйхатга қўйиш ҳуқуқи назарда тутилмоқда.

Доимий прописка учун эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидаларни қонунчиликдан чиқариб ташлаш кўзда тутилган.

Илгари Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий рўйхатга эга бўлган фуқаролар қайтиб келганда, улар ушбу ҳудудларда ҳеч қандай қўшимча шартларсиз қайта доимий рўйхатга олиниши мумкин бўлади.

Шундан келиб чиқиб, вакиллик органларига сайланган, тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари ва республика аҳамиятидаги бошқа давлат ташкилотларига тайинланган ходимлар учун доимий рўйхат бўйича лавозимни эгаллаб туриш даврига оид чеклов ҳам олиб ташланмоқда.

Бундан ташқари, оилага тарбияга олинган (патронат) шахслар уларнинг тутинган ота-онасининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга туриш имкониятига эга бўлади.

Вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш муддати уй-жой эгасининг розилиги асосида 1 йилдан 5 йилгача узайтирилмоқда.

Айни вақтда, фуқароларни Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий ва вақтинча рўйхатдан ўтмасдан, яшаш муддати 10 кундан 15 кунга ўзгартирилади.

Шу билан бирга, доимий ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш фуқаронинг хоҳишига кўра ички ишлар органлари, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади ҳамда унинг муддати 3 кундан 1 кунга қисқартирилади.

@ergash_abdurayimov
#Qonunchilik
#MTDP
#YHXX

Ички ишлар вазирлиги Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 128 модда 5 қўшимчанинг биринчи ва учинчи қисмларига ўзгартириш киритишни ташаббус қилмоқда.
Яъни, биринчи қисмида тезкор ва махсус хизмат транспорт воситаларини тўсиқсиз ўтиб кетишига халақит қилинса жариманинг амалдаги 5 баробар базавий ҳисоблаш миқдорини 10 баробаргача кўтариш;
учинчи қисмида, шу ҳолат такроран содир этилса амалдаги 20 базавий ҳисоблаш миқдорини 25 баробарга кўтариш таклиф қилинмоқда.
Тезкор ва махсус хизмат транспорт воситалари - тез ёрдам, ўт ўчириш, хуқуқбузарликни бартараф этиш мақсадида ҳаракатланаётган транспортлар ҳисобланади. Халқаро тажриба шуни кўрсатаяпдики, бундай транспортлар учун йўлларнинг махсус қисмлари бўлиши керак.

Ички ишлар вазирлиги жарималарни ошираверишдан кўра ҳукуматга автойўлларни замонавий талабларга мослаштириш бўйича ташаббус берса маъқулроқ бўлар эди.

“Миллий тикланиш” партияси Қонунчилик палатасига киритилаётган ушбу таклифни рад этишга тайёргарлик кўраяпмиз.

Алишер Кодиров.

@ergash_abdurayimov
#Qonunchilik
#Ijtimoiy_himoya

Парваришга муҳтож ёлғиз кексалар гигиена товарлари билан бепул таъминланади

Республика махсус комиссиясининг Қарорига кўра, карантин тадбирлари даврида ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронларга ҳар ой бепул бериладиган асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари (15 хил турдаги) билан биргаликда қуйидаги воситалар билан маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади:

🔹 бир марта ишлатиладиган стерил ниқоблар (10 дона);

🔹 бир марта ишлатиладиган стерил қўлқоплар (10 дона);

🔹 антисептик воситалар (2 дона ҳажми 250 мл дан, таркибида алкоголь даражаси камида 60 фоиз бўлган суюқ ёки гелий антисептик);

🔹 бактерияга қарши совунлар (2 дона, ҳажми 0,1 кг дан) жамланмаси.

@ergash_abdurayimov
#Qonunchilik

МЕҲНАТГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАЛАРИНИ БЕРИШ АМАЛИЁТИДА ЯНГИЛИКЛАР

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 11 майдаги “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 117-сонли буйруғи Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 15 июнда 2667-2-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Ушбу 2667-2-сонли рақамли буйруқ 2020 йил 15 июндан кучга кирди.

Ҳужжат билан Адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 17 апрелда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини бериш тартиби тўғрисидаги йўриқнома”га айрим ўзгартиришлар киритилди.

❗️ Асосий ўзгаришларга эътибор қаратинг.

1️⃣. Йўриқноманинг 9-банди 2-хатбошиси қуйидаги таҳрирга ўзгартирилди:

«Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси ёки меҳнатга лаёқатсизлик маълумотномаси ўтказиб юборилган кунларга берилмайди. Мазкур Йўриқноманинг 14-банди, 15-бандининг биринчи хатбошиси, 25-банди, 37-банди ҳамда 46-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.».

2️⃣. Йўриқноманинг 37-банди қуйидаги таҳрирда баён этилди:

«37. Мактабгача таълим ташкилотида ёки олти ёшга тўлмаган болага ўрнатилган карантин даврида болага қараш учун ота-онасидан бирига ёки оиланинг бошқа аъзосига карантин белгиланган муддатга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари томонидан меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади».

Демак, бу йўналишдаги жуда кўплаб очиқ қолган саволларга жавоб берилмоқда.

3️⃣. Энг муҳим ўзгаришга аҳамият беринг, Йўриқноманинг 46-банди қуйидаги янги таҳрирга келтирилди:

“46. Бажараётган ишининг хусусиятига кўра юқумли, паразитар касалликларни тарқатиш хавфини туғдирадиган шахслар ишдан четлаштирилганда ёки атрофдагилар учун хавфли бўлган юқумли ва паразитар касалликлар билан оғриган беморларга, паразитар касалликлар билан зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан тиббиёт муассасасида карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларигa тегишли даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилади.

Юқумли, паразитар касалликлар билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан вақтинчалик карантинда сақлашга мослаштирилган мажмуада карантинга олинган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг ҳудудий ва туман (шаҳар) эпидемиологик осойишталик марказлари эпидемиологи ёки санитар врачи томонидан берилади.

Уй шароитида карантинга олинган шахсларга ҳамда карантинга олинган шахсларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга меҳнатга лаёқатсизлик варақаси карантинда бўлган тўлиқ кунларига уларнинг яшаш жойидаги поликлиника томонидан берилади”.

4️⃣. Яна бир муҳим ўзгариш, электрон шаклдаги меҳнатга лаёқатсизлик варақалари ҳақида, бу борада 47-банд қуйидаги таҳрирда эълон қилинмоқда:

“47. Карантин даврида мазкур Йўрикноманинг 46-бандида назарда тутилган шахслар томонидан меҳнатга лаёкатсизлик варақаси иш берувчига электрон шаклда юборилиши мумкин”.

Ушбу ўзгаришлар билан яхшилаб танишиб олинг, унда шу вақтгача очиқ қолаётган айрим муаммоли вазиятларга ойдинлик киритилмоқда, дўстлар.

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov
#Qonunchilik
#Bola_huquqlari
#Oila

Никоҳсиз туғилган болада қандай ҳуқуқлар бўлади?

Кўпчилик никоҳсиз туғилган болада хуқуқлар бўлмайди деб ўйлашади. Қонуний никоҳда бўлмаса, унга алимент ҳам тўланмайди деб ўйлайди. Ва адашади.

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 64-моддасида бу ҳақида тўхталиб ўтилган. Унга кўра, бундай болалар ота-онаси ва уларнинг қариндошларига нисбатан ўзаро никоҳда бўлган шахслардан туғилган болалар билан тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

Бунинг учун оталикни белгилаш керак бўлади. Экспертиза натижасида оталик аниқ бўлса, суд бу боланинг ўгай ака-укалари, опа-сингиллари билан бир хил ҳуқуққа эга бўлади. Алимент, мерос...

Manba: Viloyat Adliya boshqarmasi telegram kanali.

Ulanish👉 @ergash_abdurayimov