FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.1K photos
2.05K videos
4.42K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
БЕЛИНИ БОҒЛАБ НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#Намоз #белбоғ

1102-CАВОЛ: Бир одам белбоғ боғлаган ҳолда намоз ўқиб бўлмайди деб қолди. Шу гап қанчалик тўғри. Белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Намозда белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш жоиз. Унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ.
Ҳанафий уламолардан Абул Ихлос Ҳасан Ал-Вафоий Шурунбилолий бу ҳақда шундай дейди:
لا يكره له شد الوسط
“Намозхон белини боғлаб намоз ўқиши макруҳ бўлмайди” (“Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ” китоби, “Намоз ўқиётган кишига макруҳ бўлмаган нарсалар” фасли).
Яна “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилади:

صَلَّى وَهُوَ مَشْدُودُ الْوَسَطِ لَا يُكْرَهُ ، كَذَا فِي الْمُحِيطِ
“Бели боғланган ҳолда намоз ўқиса, макруҳ бўлмайди. “Муҳийт”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
МАСЖИДЛАР АЛЛОҲНИНГ УЙИМИ?
#Масжид #Байтуллоҳ

1103-CАВОЛ: Масжидлар - Аллоҳнинг уйи дея айтилади. Лекин Аллоҳ бизнинг тассаввуримиздан ҳам кўра буюк зотдир. Шундай экан У зотга нисбатан бундай "уй, макон" каби ибораларини ишлатсак хатога йўл қўйган бўлмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда келган ибораларни ишлатиш хато бўлмайди. Масалан, Аллоҳ таоло Ҳаж сураси 26-оятида: “Менинг уйимни тавоф қилувчилар учун покла”, деб Каъбани "уйим" деган бўлса, бошқа оятда эса: “Аллоҳнинг масжидларида унинг исми зикр қилинишидан тўсган кишидан ҳам золимроқ кимса борми?!” (Бақара сураси, 114-оят), деб масжидларни ўзига нисбат берган.
Фақат уларнинг мазмун моҳиятини тўғри англасак кифоя.
Ҳақиқатан ҳам Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яратувчиси, ҳамма нарса унга муҳтож, у ҳеч нарсага муҳтож эмас. Жумладан, Аллоҳ таоло уйга ҳам муҳтож эмас.

Энди Байтуллоҳ-Аллоҳнинг уйи, деган иборага келсак, ундан Каъбаи мушаррафани тушунилади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай дейди:
جَعَلَ اللَّهُ الْكَعْبَةَ الْبَيْتَ الْحَرَامَ قِيَاماً لِلنَّاسِ
“Каъба, яъни Байтул Ҳаромни Аллоҳ одамлар учун (муҳим) мақом қилиб қўйди”
(Моида сураси, 97-оят).
Каъбани Аллоҳнинг уйи, деб нисбат берилишига сабаб у жой Аллоҳ таолони улуғланадиган макондир. У ерга одамлар турли ерлардан Аллоҳ таоло фарз қилган ҳаж ибодатини қилишга шошиладилар. Яна бу нарса Каъбани шарафлаш, улуғлаш ва унинг қадрини одамларга билдириш учундир. Буни Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломнинг тиллари билан билдирган:
(رَبَّنَا إِنِّي أَسْكَنْتُ مِنْ ذُرِّيَّتِي بِوَادٍ غَيْرِ ذِي زَرْعٍ عِنْدَ بَيْتِكَ الْمُحَرَّم)،
“Эй, Раббимиз! Мен зурриётимдан (бир қисмини – ўғлим Исмоил ва унинг онаси Ҳожарни) Сенинг ҳурматли Байтинг ҳузуридаги экин ўсмайдиган бир водийга жойлаштирдим”
(Иброҳим сураси, 37-оят).
Демак, Аллоҳ таоло яратганлари ичидан бирор нарсани ўзига нисбат берса, бу улуғлаш, ҳурматлаш ва шарафлаш учун бўлади. Жумладан, Каъба ва масжидларни ўзига тегишли эканини таъкидлаши ҳам шу қабилдандир.
Асло Каъба ёки масжидлар Аллоҳ таоло турадиган уй-жой, деб тушунмаймиз. Чунки макон ва замоннинг яратувчиси Аллоҳдир (субҳанаҳу таоло). Улар ўз яратувчисини қамраб ололмайди. Макон ва замон яратилган нарсаларни қамраб олади, холос. Тавфиқ Аллоҳдан.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тўй #эркак

Тӯй қилиш эркакнинг зиммасида.

Абдуғофур домла Ниёзқулов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ПУЛ ЭВАЗИГА УРУШДА ҚАТНАШИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳозирги кунда Россияда пул эвазига эмигрантларимизга урушда қатнашиш учун шартнома таклиф қилиняпти экан. Агар ушбу урушда фуқароларимиз ҳалок бўлсалар қандай ажрга эга бўладилар? Яьни шаҳидлик мақомини оладиларми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло шаҳидлик мақомида бўлмайдилар. Аксинча гуноҳи азимга қоладилар. Ҳаргиз бундай урушларда ёлланма аскар сифатида иштирок этмасинлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ДОЛЗАРБ
#ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Фатво маркази уламолар ҳайъати фиқҳий манбаларни атрофлича ўрганган ҳолда азондаги икки такбирни қўшиб айтишга доир ўзининг навбатдаги фатвосини эълон қилди. Ушбу Фатвонинг хулосаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, Фатво маркази директори, муфтий, Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонларидан тасдиқланди.

Фатвонинг тўлиқ шакли билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:

ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИГА КЎРА АЗОНДАГИ ИККИ ТАКБИРНИ ҚЎШИБ АЙТИШГА ДОИР ФАТВО

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Гуноҳ #ширк
#сеҳр #фолбинлик

🎬 Сеҳр ва фолбинликнинг хатарлари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Гуноҳ #ширк
#сеҳр #фолбинлик

🎬 Сеҳр ва фолбинликнинг хатарлари

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_она
#яхшилик #ибодат

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам ибодатдир

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#Ота_она
#яхшилик #ибодат

Ота-онага яхшилик қилиш ҳам ибодатдир

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚАЗО НАМОЗЛАРДА МУҚИМ МУСОФИРГА ИМОМЛИК ҚИЛА ОЛАДИМИ?
#мусофир #намоз #имомлик

1104-CАВОЛ: Мусофир киши билан муқим кишини пешин намози қазо бўлса қайси бирлари имом бўлиб намозни адо этади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусофир билан муқимнинг тўрт ракатлик намози қазо бўлса, муқим мусофирга имом бўла олмайди. Бу борада “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай зикр қилинган:
"مُسَافِرٌ أَمَّهُ مُقِيمٌ في الوَقْتِ يُتِمُّ وبَعْدَهُ لا يَؤُمُّهُ وَلَوْ أَمَّهُ بَطَلَ اقْتِدَاؤُهُ (مختصر الوقاية)
Яъни: “Мусофирга муқим намознинг вақтида имомлик қилса, мусофир тўлиқ ўқийди. Аммо муқим киши намознинг вақти чиққанидан кейин мусофирга имомлик қила олмайди. Агар имомлик қилса, мусофирнинг иқтидоси бекор бўлади”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Демак, муқим киши мусофирга қазо намозида имомлик қила олмайди. Аммо аксинча, яъни мусофир муқимга имомлик қилса жоиз бўлиб, бу ҳақида шундай дейилган:
"وفي عَكْسِهِ أَتَمَّ المُقِيمُ وقَصَرَ المُسَافِرُ قَائِلاً نَدْباً أَتِمُّوا صَلاَتَكُمْ فَإِنِّي مُسَافِرٌ"(مختصر الوقاية)
“Унинг аксида эса, яъни муқимга мусофир имомлик қилса, муқим тўлиқ ўқийди ва мусофир қаср қилади. Мусофир намозни тугатгач: “Намозингизни тўлиқ қилиб олинг. Чунки мен мусофирман”, дейиши мандуб (мустаҳаб)дир.
(Мухтасарул-виқоя).

Шунга кўра, мусофир вақтлик намозда ҳам, қазо намозда ҳам муқимга имомлик қилаверади ва икки ракатдан кейин салом бериб, намозини тугатади. Муқим эса, қолган икки ракатини туриб ўқиб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ОЙ РАМЗИ ҚАЙ ҲОЛАТДА БЎЛИШИ КЕРАК?
#ой #рамз #масжид

1105-CАВОЛ: Масжид гумбазлари тепасига ўрнатиладиган ҳилол яъни янги ойнинг рамзи қайси томонга қараб ўрнатилиши керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом уламолари, масжид ва миноралар устига ўрнатиладиган ҳилол рамзининг учли қирраларини қибла томонга қараб ўрнатилиши мақсадга мувофиқ, деганлар.

Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар давлатида жойлашган фатво ҳайъатларининг жавоблари қуйидагича бўлган:
“Аллоҳ таоло ўз каломида шундай марҳамат қилади:
“يَسْأَلُونَكَ عَنِ الأهِلـَّةِ قُلْ هِيَ مَوَاقِيتُ لِلنَّاسِ وَالْحَجِّ”
Яъни: “Сиздaн (Эй, Муҳaммaд), ҳилoллaр (янги oйлaр) ҳaқидa сўрaйдилaр. "Улaр oдaмлaргa (йил ҳисoби) вa ҳaж учун вaқт ўлчoвлaридир", -дeб aйтинг” (Бақара сураси, 189-оят).

وما دامت هذه الأهِلـَّة هي مواقيت للناس فلتكن أهلة المآذن لتحديد القبلة للناس عملاً بالقاعدة جواز وقبول كل ما ينفع الناس ولا يخالف الشرع. (الفتوى رقم 1687 الصادرة عن الهيئة العامة للشؤون الإسلامية والأوقاف بدولة الإمارات العربية المتحدة)
Яъни: “Модомики, осмондаги ҳилол (янги ойлар) инсонлар учун вақт ўлчови бўлиб, хизмат қилар экан, масжид мезаналарига ўрнатилган ҳилол рамзлари одамларга қиблани белгилашлари учун хизмат қилсин. Зеро, шаръий қоидага кўра, инсонларга манфаат келтиручи ва шариатга мухолиф бўлмаган ҳар бир ишни жоиз эканлиги қабул қилинган” (БАА вақф ва ислом ишлари бош ҳайъати №1687 рақамли фатво).

Малайзия Халқаро Ислом Университетининг профессор ўқитувчиси Аммар Фазлнинг айтишича: "Ой рамзи бутун мусулмон умматига Усмонли турклар тамонидан XV асрдан бошлаб тарқатила бошлагач деярли барча масжид ва мадрасалар тепасида буни кўриш мумкин бўлди. Орадан вақт ўтгач уламолар мажлисида ислом диёрлари кенгайиб бораётгани ва узоқ ўлкаларда қиблани белгилаш муаммо бўлаётгани айтила бошланди. Шунда уламолар масжид, мадраса ва идоралар гумбазидаги ой рамзини айнан шу мақсадда қўллашга қарор қилдилар. Улар ойнинг яъни Гумбаз тепасидаги ҳилолни учли қирраларини қибла тамонга қаратиб қўйиш ҳақида келишиб олдилар. Токи, келган мусофир шу рамзни кўргач қибла қайси томонда эканини ҳонақоҳга кирмасдан билиб олсин.

Муқаддас каъба жойлашган Масжидул Ҳарамни тепасидаги ҳилол белгисини қирраларини юқорига қаратишга амр қилдиларки, у Аллоҳ таолони ҳар нарсадан олий эканлигини билдирсин”.
Демак, юқоридаги маълумотларга асосан масжид ва миноралар устига ўрнатиладиган ҳилол рамзининг учли қирраларини қибла томонга қараб ўрнатилиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ШАРТНОМАНИ СОТИШ ЖОИЗМИ?
#шартнома #машина #автосалон

1106-CАВОЛ: Бугунги кунда баъзилар автосалонлардан шартнома олиб, бошқасига маълум бир маблағ эвазига сотмоқдалар. Шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Йўқ, бу иш шаръан жоиз эмас. Чунки биринчидан, бу ерда бир қарашда шартноманинг ўзи сотилаётганга ўхшаб кўрингани билан, аслида шартнома предмети бўлган машина савдо моли бўлиб, унга қилинадиган тўлов шартнома эгасининг номидан амалга оширилади ва машина ҳам унинг номига чиқади. Яъни сотувчи ҳали қўлига кирмаган машинани устига фойда қўйиб сотади. Бу иш эса, шаръан жоиз эмасдир.
Бу ҳақида фуқаҳоларимиз шундай дейдилар:
( لَا بَيْعُ الْمَنْقُولِ ) أَيْ لَا يَصِحُّ لِنَهْيِهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ بَيْعِ مَا لَمْ يُقْبَضْ ، وَلِأَنَّ فِيهِ غَرَرَ انْفِسَاخِ الْعَقْدِ عَلَى اعْتِبَارِ الْهَلَاكِ (البحر الرائق)
Яъни: “Кўчар мол-мулкларни савдоси уларни қўлга киритишдан олдин жоиз эмасдир. Зеро, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам қўлга киритилмаган нарсанинг савдосидан қайтарганлар. Чунки, бу савдода сотилган нарса (харидор қўлига етиб боришидан олдин) ҳалок бўлиши яъни унга талофат етиши мумкинлиги эътиборидан, савдо келишуви бузилиши хавфи мавжуд” ("Баҳрур-роиқ" китоби).
Иккинчидан: машинага тўлов қилаётган шахс шартнома эгасининг номидан тўлов қилгани учун, машина ҳам шартнома эгасининг номига чиқади ва қачонки у нотариал идора орқали харидор номига ўтказиб бермагунича мулк ҳам унинг ихтиёрида бўлиб, харидор алданиб қолиш эҳтимоли мавжуд. Бу эса, шариатда ман қилинган ғарар – алдов устига қурилган савдо ҳисобланади.
Учинчидан: аксарият ҳолатларда бу каби шартнома сотувчилар бир нечта шартномани қўлга киритиб, уларни сотишга ҳаракат қилади. Масалан 134 млн 294 минг сўмлик автомашина устига шартномани олиб бергани учун 1200 доллар устама қўяди. Табиийки бу нарса автоулов нархининг ошишига сабаб бўлади. Сунъий равишда нархларни оширишдан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар:
عن عبد الله بن عباس قال : "نَهَى رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عليه وسلَّمَ أنْ يُتَلَقَّى الرُّكْبَانُ، ولَا يَبِيعَ حَاضِرٌ لِبَادٍ. قُلتُ: يا ابْنَ عَبَّاسٍ، ما قَوْلُهُ: «لايَبِيعُ حَاضِرٌ لِبَادٍ»؟ قَالَ: لا يَكونُ له سِمْسَارًا" (رواه البخاري و مسلم).
Яъни: Абдуллоҳ ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам карвондаги деҳқонларнинг йўлига пешвоз чиқиб, уларни бозорга киритмасдан маҳсулотларини арзон сотиб олиб, кейин шаҳар аҳолисига қиммат нархда сотишдан қайтардилар ва “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин”, дедилар. Мен сўрадим: Эй, Аббоснинг ўғли, у зотнинг: “Шаҳарлик киши ташқаридан келган одам учун сотувчилик қилмасин” деганларининг маъноси нима? Шунда, у деди: “Унга даллоллик қилмасин” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, ушбу ҳадиси шариф ҳукмига кўра, нарх-навони сунъий равишда оширишдан қайтарилган. Бу ишда кароҳият бор.
Шуларни эътиборга олган ҳолда автомашина сотиб олиш учун тузилган шартномани сотиш шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ота_она

Ота-онани рози қилиш

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#аудио
#Ота_она

Ота-онани рози қилиш

Саидаҳмад домла Сайдаралиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ГАРОВ БОҒЛАБ ТАОМ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#гаров #таом #савдо

1107-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир тандир сомсани ҳаммасини еб юбора оламан”, деди. Сотувчи эса унга: “Агар, ҳаммасини еб юборсанг, пулини тўламайсан, лекин бир дона ёки бир луқма қолса ҳам, ҳамма пулини тўлайсан”, деб шарт қўйди. Мазкур савдо жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бундай савдо дуруст эмас. Чунки, биринчидан бу шарт билан савдолашишдир. Ҳолбуки, динимизда савдо тақозо қилмайдиган ҳар қандай шарт билан савдолашишдан қайтарилган. Бу ҳақида “Фосид бай”, яъни нотўғри савдо турларини санаб, шундай дейилган:
"وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لاَ يَقْتَضِيهِ العَقْدُ وَفِيهِ نَفْعٌ لأحَدِهِمَا" (مختصر الوقاية).
Яъни: “Савдо тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки харидордан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш ҳам фосид байдир (нотўғри савдодир)”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Юқоридаги савдода ҳам айнан шундай шартли келишув амалга оширилмоқда. Яъни маълум бир таом (сомса)ни ҳаммасини еб юборса, пул тўламайди. Демак, бунда харидор учун манфаат бор. Аксинча, шарт бажарилмаса, ҳамма пулини тўлайди ва бунда сотувчи учун манфаат бор. Чунки у бир тандир сомсани пулини олади. Бу шарт эса, байни фосид қилади.

Иккинчидан, бу келишувда гаров бойлаш ҳам мавжуд бўлиб, икки томондан бирига манфаат, иккинчи томонга зарар бўлса, бу ерда қимор маъноси юзага чиқади. Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай хитоб қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида: 90-оят).

Учинчидан, динимизда тўйганидан кейин таомланиш ҳаром қилинган. Бу борада шундай дейилган:
"وَإِذَا أَكَلَ الرَّجُلُ فَوْقَ الشِّبَعِ فَهُوَ حَرَامٌ فِي كُلِّ مَأْكُولٍ" (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
Яъни: "Киши агар, тўйганидан ортиқ таом еса, ҳар қандай емак бўлсин, ҳаром бўлади". (“Баҳрур-роиқ шарҳу канзуд дақоиқ” китоби). Чунки тўйганидан кейин таомланишда инсон саломатлиги учун жиддий зарар бор.
Шунга кўра, юқоридаги каби шарт ва гаров ўйнаш аралашган ҳамда инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган савдо турлари шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ТИШ ОРАСИДАГИ ТАОМ ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛГА МОНЕ БЎЛАДИМИ?
#таҳорат #ғусл #тиш

1108-CАВОЛ: Тиш ковагида буғдойдек катталикда овқат қолдиғи қолиб кетса, таҳорат ёки ғуслга зарари борми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таҳоратда оғиз ва бурунни ювиш суннат, ғуслда эса фарз ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, таҳоратда тишларнинг орасига бирор нарса қолиб кетишининг зарари йўқ. Агар тишлар орасида қолган нарса жуда кичкина бўлса, ғуслда ҳам зарар қилмайди. Чунки сув суюқ бўлиб, одатда ҳамма жойга етиб боради. Бироқ эҳтиёти ғуслда тишнинг ораси ва ковакларига кириб қолган нарсани чиқариб ташлаш керак. Чунки ғуслда бирор жойга сув етмай қолса, ғусл мукаммал бўлмай қолади.

“Фатовои ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وَلَوْ كَانَ سِنُّهُ مُجَوَّفًا فَبَقِيَ فِيهِ أَوْ بَيْنَ أَسْنَانِهِ طَعَامٌ أَوْ دَرَنٌ رَطْبٌ فِي أَنْفِهِ تَمَّ غُسْلُهُ عَلَى الْأَصَحِّ كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ وَالِاحْتِيَاطُ أَنْ يُخْرِجَ الطَّعَامَ عَنْ تَجْوِيفِهِ وَيُجْرِيَ الْمَاءَ عَلَيْهِ هَكَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ

“Агар тишларининг ковагида ёки тишларининг орасида бирор таом қолиб кетган бўлса, ёхуд бурнининг ичида юмшоқ (суюқ) кир бўлса, саҳиҳроқ гапга кўра ғусли тўлиқ бўлади. “Зоҳидийя”да ҳам шундай. Бироқ эҳтиёти қолиб кетган нарсани тишининг ковагидан чиқариб ташлаб, у ерга сувни етказиш керак. “Фатҳул қодир”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
Forwarded from Muslim.uz
🟥#ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБ

🌙Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво маркази уламоси, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ

Қуйидаги ижтимоий тармоқлар
имиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

🌐 Youtube орқали томоша қилиш

🌐 Instagram орқали томоша қилиш

💬 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Telegram voice орқали эшитиш

🌐 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)


Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xushxabar

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчиликларидаги уламоларнинг "Фатволар тўплами (500 саволга 500 жавоб)" китоби нашрдан чиқди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Инсон #яхшилик

🎬 Инсонларнинг яхшиси ким?

🎙Абдувоҳид домла Аҳмадалиев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar