FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ГАРОВ БОҒЛАБ ТАОМ ЕЙИШ ЖОИЗМИ?
#гаров #таом #савдо

1107-CАВОЛ: Бир танишим: “Бир тандир сомсани ҳаммасини еб юбора оламан”, деди. Сотувчи эса унга: “Агар, ҳаммасини еб юборсанг, пулини тўламайсан, лекин бир дона ёки бир луқма қолса ҳам, ҳамма пулини тўлайсан”, деб шарт қўйди. Мазкур савдо жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Йўқ, бундай савдо дуруст эмас. Чунки, биринчидан бу шарт билан савдолашишдир. Ҳолбуки, динимизда савдо тақозо қилмайдиган ҳар қандай шарт билан савдолашишдан қайтарилган. Бу ҳақида “Фосид бай”, яъни нотўғри савдо турларини санаб, шундай дейилган:
"وَالبَيْعُ بِشَرْطٍ لاَ يَقْتَضِيهِ العَقْدُ وَفِيهِ نَفْعٌ لأحَدِهِمَا" (مختصر الوقاية).
Яъни: “Савдо тақозо қилмайдиган ва унда сотувчи ёки харидордан бирига манфаат мавжуд бўлган шарт билан савдо қилиш ҳам фосид байдир (нотўғри савдодир)”. (“Мухтасарул-виқоя” китоби).
Юқоридаги савдода ҳам айнан шундай шартли келишув амалга оширилмоқда. Яъни маълум бир таом (сомса)ни ҳаммасини еб юборса, пул тўламайди. Демак, бунда харидор учун манфаат бор. Аксинча, шарт бажарилмаса, ҳамма пулини тўлайди ва бунда сотувчи учун манфаат бор. Чунки у бир тандир сомсани пулини олади. Бу шарт эса, байни фосид қилади.

Иккинчидан, бу келишувда гаров бойлаш ҳам мавжуд бўлиб, икки томондан бирига манфаат, иккинчи томонга зарар бўлса, бу ерда қимор маъноси юзага чиқади. Маълумки, Ислом динида қимор қаттиқ қораланган ва гуноҳи кабиралардан биридир. Аллоҳ таоло “Моида” сурасида шундай хитоб қилган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّمَا الْخَمْرُ وَالْمَيْسِرُ وَالْأَنْصَابُ وَالْأَزْلَامُ رِجْسٌ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ فَاجْتَنِبُوهُ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
Яъни: «Эй иймон келтирганлар! Албатта, хамр (ароқ), қимор, бутлар ва (фол очадиган) чўплар ифлосдир. Шайтоннинг ишидир. Бас, ундан четда бўлинг. Шоядки, нажот топсангиз». (Моида: 90-оят).

Учинчидан, динимизда тўйганидан кейин таомланиш ҳаром қилинган. Бу борада шундай дейилган:
"وَإِذَا أَكَلَ الرَّجُلُ فَوْقَ الشِّبَعِ فَهُوَ حَرَامٌ فِي كُلِّ مَأْكُولٍ" (البحر الرائق شرح كنز الدقائق)
Яъни: "Киши агар, тўйганидан ортиқ таом еса, ҳар қандай емак бўлсин, ҳаром бўлади". (“Баҳрур-роиқ шарҳу канзуд дақоиқ” китоби). Чунки тўйганидан кейин таомланишда инсон саломатлиги учун жиддий зарар бор.
Шунга кўра, юқоридаги каби шарт ва гаров ўйнаш аралашган ҳамда инсон саломатлиги учун хавф туғдирадиган савдо турлари шаръан ножоиздир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
ТАОМЛАНИШ ОДОБИ ҚАНДАЙ?
#таом #одоб

1112-CАВОЛ: Кўпчиликка таом олиб келинганда ким биринчи бошлаш керак. Ёши катта инсонми ёки ҳамма бирданига бошлаш керакми. Буни сўраганим сабаби, бир куни бир ўртоғимиз ҳамма бирданига бошлаш керак деб қолди? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таомланиш одобларига оид китобларимизда олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоблардан эканлиги келтирилади.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِيَنَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَيَضَعَ يَدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик». (Имом Муслим ривоят қилган).

Демак, таом мажлисида ўзидан кўра фазилатли ёки ёши катта инсонлар бўлса, таом тановул қилишни улардан аввал бошламаслиги одобдан ҳисобланади. Шунинг учун олим ёки ёши катта инсон биринчи бошлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!