ХУФТОН НАМОЗИНИНГ ВАҚТИ
#намоз
❓442-CАВОЛ: Дадам ҳар сафар Хуфтон намозини Шом намозидан кейин бир соат ўтгач ўқийдилар. Бунинг ҳукми қандай бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз вақтларини соат ва дақиқалар асосида белгилаш кейинчалик пайдо бўлган ишдир. Фиқҳий манбаларда намоз вақтлари қуёш ҳаракатига қараб белгилангани маълумдир. Жумладан, “Ал-Баҳрур Ройиқ” китобида шундай дейилади:
( وَالْمَغْرِبُ منه إلَى غُرُوبِ الشَّفَقِ ) أَيْ وَقْتُ الْمَغْرِبِ من غُرُوبِ الشَّمْسِ إلَى غُرُوبِ الشَّفَق
“Шом намозининг вақти қуёш ботгандан то қизил шафақ ғойиб бўлгунгачадир”.
Шафақ борасида уламолар орасида унинг уфқдаги қизиллик ёки оқлик эканлигида ихтилоф қилинган бўлсада, лекин фатво берилган сўз “шафақ - уфқдаги қизиллик” эканлиги маълумдир. Шунга биноан қуёш ботгандан сўнг уфқдаги қизиллик тўлиқ ғойиб бўлмагунча Хуфтон намозини ўқиб бўлмайди. Шафақ ғойиб бўлиш вақти йилнинг турли фаслларида узайиб-қисқариб туради. Шунинг учун Хуфтон намозини доим Шомдан кейин бир соат ўтгач ўқиш тўғри бўлмайди, балки қизил шафақ тўлиқ ғойиб бўлишини кутиб туриш керак. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ЭР АЁЛИГА "БИР ТАЛОҚСАН" ДЕСА ТАЛОҚ ТУШАДИМИ?
#талоқ
❓443-CАВОЛ: Эркак киши аёлига “бир талоқсан” деса талоқ тушадими? Унга яна никоҳ ўқиттириш керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр аёлига "бир талоқсан”, деган бўлса, бир талоқ ражъий тушади. Ражъий талоқда никоҳ ришталари токи идда тугамагунча узилмайди. Эри идда ичида хотинига, қайта никоҳ ўқитмасдан ҳам, "қайтиши" мумкин (агарчи хотин рози бўлмаса ҳам). "Қайтиш" дегани "сенга қайтдим" дейиш билан ёки жинсий алоқа, ё шаҳват билан ушлаш каби ишлар билан бўлади.
Агар "бир талоқ қилдим", дегандан кейин идда муддати ўтиб кетса, ражъий талоқ боин талоққа айланиб, хотинни никоҳсиз қайтиб ололмайди. Ражъий талоқларнинг сони учтага етиши билан эр-хотин бутунлай ажрашади. Токи хотин бошқа эрга тегиб, тўлақонли жинсий ҳаётни яшаб, ундан талоғини олмагунча, аввалги эрига ҳалол (никоҳлаб) бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Талоқ икки мартадир" — деб огоҳлантирган (Бақара сураси 229-оят). Учинчиси эр-хотинни бутунлай ажрашишига сабаб бўлади ("Фатҳу бобил иноя" ва "ал-Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий" номли китоблар). Валлоҳу аълам.

Forwarded from Muslim.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сўраган эдингиз: аслида намознинг қаерида қўл кўтарилади
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен шу келаётган Қурбон ҳайитида қурбонликка қўй олиб қўйгандим. Лекин ёшлигимда менга ақиқа қилиб, қўй сўйишмаган экан. Энди қайси бирини биринчи қилишим керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аввал қурбонлик қилинг. Чунки закот нисобига эга бўлган киши қурбонлик қилиши вожиб амал ҳисобланади. Ақиқа қилиш эса мустаҳаб амалдир. Шунинг учун кейинчалик имконингиз бўлса алоҳида ақиқа қилсангиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
УЙДА ҚАНДАЙ ҲАЙВОНЛАРНИ БОҚИШ МУМКИН?
#ҳалол_ҳаром
❓444-CАВОЛ: Уйда ит боқиб бўлмаслигини биламан, шунга кўра мушук ва бошқа ҳайвонларни боқиб бўладими, бирор зарари йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Барча гўшти ҳалол бўлган ҳайвонлар ва паррандаларни уйда боқиш мумкин. Гўшти ҳаром бўлган ҳайвонлардан эшакни улов сифатида, Ов қушларини ов қилиш мақсадида боқиш мумкин. Мушукка келадиган бўлсак, уйда мушук боқишнинг зарари йўқ. Саҳобалар разияллоҳу анҳумнинг ҳам мушук боққанлари ва бунга пайғамбаримизнинг муносабатлари ҳақида ҳадисларда баён қилинади. Масалан улуғ саҳобалардан Абдураҳмон ибн Саҳл разияллоҳу анҳу мушукларни яхши кўриб, боқиб юрганлари учун Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан «Абу Ҳурайра» деган куняни олганлар, яъни «мушукчанинг отаси» деган маънода кунялаганлар. Бошқа бир ҳадисда Кабша бинти Каъб ибн Молик разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
أن أبا قتادة دخل عليها قالت فسكبت له وضوءا - قالت فجاءت هرة تشرب فأصغى لها الإناء حتى شربت قالت كبشة فرآني أنظر إليه فقال أتعجبين يا بنت أخي فقلت نعم قال إن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال إنها ليست بنجس إنما هي من الطوافين عليكم
яъни: “Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бир мушук келиб, сувдан ичмоқчи бўлди. Абу Қатода эса идишни энгаштириб, ичиб олиши учун тутди. У қараб турганимни кўриб: “Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?” деди. Мен: “Ҳа”, дедим. У: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар, деди” (Имом Термизий ривояти).
Яна шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, уйда боқилаётган ҳайвонлар, паррандаларга зинҳор (бир-бирлари билан уриштириб, оч қолдириб, баъзи аъзоларини кесиб, ғайри одатий муносабатда бўлиб) зулм қилмаслик керак. Зеро, зулмнинг ҳар қандай тури ҳаромдир.
Хулоса қилиб айтганда, уйда ҳайвонларни боқишда шариат кўрсатмаларига амал қилиш лозим. Агар зарурат бўлса зарурат миқдорича боқиш жоиз. Уларга эътибор билан қараш ва зулм қилмаслик талаб этилади Валлоҳу аълам.

ҚАЗО НАМОЗИНИ ОВОЗ ЧИҚАРИБ ЎҚИЛАДИМИ ЁКИ МАХФИЙМИ?
#намоз
❓445-CАВОЛ: Қазо намози ўқийдиган киши такбир айтиши керакми? Қазо намозларини жаҳрий ўқийдими ёки махфий ўқийдими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо намози ҳам худди вақтида ўқиладиган намоз каби азон ва иқомат айтиб ўқилади.
يؤذن للفائتة و يقيم و كذا لأولي الفوائت و لكل من البوقي يأتي بهما او بها وحده
яъни: “(Намозхон) қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтади. Бир нечта қазо намозларни ўқимоқчи бўлган киши аввалги қазо намозига азон ва такбир айтади. Кейингиларига азон ва такбир ёки фақат такбир айтади. (“Мухтасарул виқоя” китоби).
Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилади:
أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان في مسير له فناموا عن صلاة الفجر، فاستيقظوا بحر الشمس، فارتفعوا قليلاً حتى استقلت الشمس، ثم أمر مؤذناً فأذن فصلى ركعتين قبل الفجر، ثم أقام ثم صلى الفجر
яъни: “Пайғамбаримиз алайҳиссалом ва саҳобалар бир сафарда бомдод намозида ухлаб қолишди. Қуёш тиғидан уйғонишди ва қуёш тўлиқ кўтарилгунича бироз юришди, сўнгра Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам муаззинга азон айтишни буюрдилар ва муаззин азон айтди. Аввал бомдоддан олдинги икки ракат (суннат)ни ўқидилар, сўнгра муаззин иқомат айтди ва бомдодни (фарзини) ўқидилар" (Имом Абу Довуд ривоятлари).
Қазо намозларини жаҳрий ёки махфий ўқилиши ҳақида эса “Мухтасарул виқоя” китобида:
و المنفرد خير إن أدي وخافت حتما إن قضي
яъни: “Ёлғиз намоз ўқувчи агар намозни ўз вақтида ўқиса, (жаҳрий намозларда) қироатни жаҳрий ёки махфий қилиш борасида ихтиёрли бўлади, аммо, қазосини ўқиётганда махфий ўқиши вожибдир”, дейилади.
Аммо, “Фатҳу бабил иноя” китобида бир қанча мутааххир уламолар ҳамда “Фатвои Қозихон”, “Захийра” каби фатво китобларининг муаллифлари: “Қазо намози ҳам адо (вақтида ўқилган намоз)га мувофиқ бўлиши, жаҳрий-махфийликда ҳам ёлғиз ўқиётган киши ихтиёрли бўлиши лозим” деганлари нақл қилинади.
Демак, қазо намозлари учун ҳам азон ва иқомат айтилади ва қазо намозини ёлғиз ўқувчи киши кейинги уламолар наздида жаҳрий намозларни жаҳрий ёки махфий ўқиш масаласида ихтиёрли бўлади. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Биз уйимизни яримини сотмоқчимиз. Сотган пулимиздан закот берамизми? Лекин уйни сотиш ниятида олмаганмиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўшандан бошқа маблағ бўлмаса, унда мазкур уйнинг сотувидан тушган пулга бир йил тўлса кейин закот берилади. Агар ундан бошқа маблағингиз бўлиб, уларга бир йил тўлган бўлса унда уйнинг пулини ҳам унга қўшиб закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Биз уйимизни яримини сотмоқчимиз. Сотган пулимиздан закот берамизми? Лекин уйни сотиш ниятида олмаганмиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар ўшандан бошқа маблағ бўлмаса, унда мазкур уйнинг сотувидан тушган пулга бир йил тўлса кейин закот берилади. Агар ундан бошқа маблағингиз бўлиб, уларга бир йил тўлган бўлса унда уйнинг пулини ҳам унга қўшиб закот чиқарасиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Уч ракатли витр намозини ўқиганда иккинчи ракатни ўқиб, салом бериб, кейин учинчи ракатни ўқиш ҳақида суннатда келганми? Шундай ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳадисларда витр намози сиз айтган кўринишда ҳам келган. Ким қайси мазҳабда бўлса анашу мазҳабда кўрсатилгандай ибодат қилиши лозим. Мазҳабларни аралаштириш “талфиқ” дейилади ва бу ҳаром амал саналади. Ҳанафий мазҳабида Витр намози уч ракат бўлиб, бир салом билан ўқилади. Витр намозининг аввалги икки ракати бошқа икки ракатли намозлар каби адо этилади. Учинчи ракатнинг рукусидан олдин такбир айтиб, қўллар қулоқлар баробар кўтарилади ва яна киндик остига боғланади. Шу ҳолатда Қунут дуоси ўқилади. Витр намозининг ҳар бир ракатида Фотиҳа сурасидан сўнг бирор сура қўшиб ўқилади. Валлоҳу аълам.

АЁЛЛАР ЎЗ СОЧЛАРИНИ СОТИШЛАРИ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓446-CАВОЛ: Биз томонда аёллар тараганда тўкилган сочларини лўлиларга бериб, эвазига ҳар-хил пластмасса ёки темир идишларга алмашишади. Бу ишларига ҳеч ким жиддий эътибор бермайди. Намоз ўқиб, “Аллоҳ” деган онахонлар ҳам шу ишни қилишади. Аслида бу иш тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам қилиб яратган. Шу сабабли ҳам инсон ва унинг жузларини сотиш шаръан ҳаромдир. Исро cураси 70-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آَدَمَ وَحَمَلْنَاهُمْ فِي الْبَرِّ وَالْبَحْرِ وَرَزَقْنَاهُمْ مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَفَضَّلْنَاهُمْ عَلَى كَثِيرٍ مِمَّنْ خَلَقْنَا تَفْضِيلًا
"Дарҳақиқат, (Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от-улов ва кемаларга) миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик".
Фуқаҳолар инсон ва инсон аъзоларини сотиш мутлақ мумкин эмаслигини таъкидлайдилар. Бу борада “Раддул-муҳтор”да шундай дейилади:
وكذا بيع كل ما انفصل عن الآدمي كشعر وظفر لأنه جزء الآدمي ولذا وجب دفنه
Шунингдек, одамзотдан ажраб чиққан соч, тирноқ кабиларни сотиш ботилдир. Чунки улар одамзотнинг бўлаги, жузи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам уни кўмиб қўйиш вожиб бўлади. Валлоҳу аълам.

ЙИГИТ ВА ҚИЗНИНГ ВИРТУАЛ ОЛАМДАГИ СУҲБАТИ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓447-CАВОЛ: Агар қиз билан йигит диний билимларини алмашиш мақсадида суҳбатлашиши, тўғрироғи телеграм, ижтимоий тармоқ орқали диний савол-жавоблар ёзишиши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қиз билан йигит ёлғиз қолган ҳолатларида гарчи виртуал оламда бўлса ҳам суҳбатлашишлари мумкин эмас. Уларнинг учинчиси шайтон бўлади ва фитна келиб чиқади. Фуқаҳоларимиз қадимдан:
الغاية لا تبرر الوسيلة
яъни: “Мақсад воситани оқламайди”, — деган қоидани зикр қиладилар. Яъни, сизнинг динни, шариатни ўрганиш борасидаги хайрли мақсадингиз шариатда ҳаром қилинган номаҳрам киши билан хуфёна суҳбатлашишингизни оқламайди, уни ҳалол қилиб қўймайди. Шунинг учун шариатни китоб ўқиш, илм аҳлларининг дарсларини тинглаш, уларнинг диний мазмундаги саволларга берган жавобларини ўрганиш билан ўзлаштиринг. Бунинг учун ҳозирда ҳамма ҳалол воситалар етарли. Валлоҳу аълам.

ҲАЗРАТИ УМАР ҚИЗЛАРИНИ ТИРИКЛАЙИН КЎМГАНЛАРМИ?
#Ислом_тарихи
❓448-CАВОЛ: Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб "Саодат асри қиссалари" асари 1-китобининг "Имон йўлининг илк йўловчилари" деб номланган 29-бўлимида Ҳазрат Умар ибн Ҳаттоб Жоҳилия даврида 6 ёшдаги гўдак қизларини тириклайин кўмиб юборганлари тўғрисида маълумот берилган. У даврда араблар орасида бундай одат мавжуд бўлганини биламиз. Лекин Умар ибн Ҳаттоб ҳам шундай ишга қўл урганлари, кейинчалик афсусланганлари ҳақидаги ушбу маълумот саҳиҳми? Бу билан Аҳмад Лутфий Қозончининг асарларига шубҳада бўлишдан йироқмиз, аммо бу маълумотга ишонмаслик ҳолатлари ҳам учраяпти. Бу воқеа ҳақиқатдан содир бўлганлигига ишонсак бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу ҳақида тарқалган бу ривоят кўпчилик муҳаддислар томонидан ботил яъни тўқима ривоят дейилган. Бундай ривоятлар Шиялар томонидан тўқилиб Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳуга нисбати берилгандир.
Қолаверса, Ҳазрати Умар биринчи бўлиб Зайнаб бинт Мазъун разияллоҳу анҳога уйланганлар. Бу аёлдан Ҳафса онамиз туғилганлар. Ҳафса онамиз Умар разияллоҳу анҳунинг бош фарзандлари бўлганлигини ва Ҳафса онамиз Пайғамбарлик келишидан беш йил аввал яъни жоҳилият даврида туғилганликларини ишончли китобларда таъкидланган. Агар сиз айтган ривоят тўғри бўлганида Ҳазрати Умар ўзларининг катта фарзандлари бўлмиш Ҳафса онамизни тириклайин кўмган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам.

❓CАВОЛ: Қуръони каримни хатм килмоқчи бўлсам уни тўлиқ китобни ўқигандай ўқиб чиқсам бўладими ёки маъносини хам тушунишим керакми? Арабча ўқисам маъносини тушунмайман. Бундай ҳолда қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон карим араб тилида нозил бўлган. Уни хатм қилиш учун албатта арабий Қуръонни ўқилиши лозим. Хатм қилишда унинг мазмунини тушиниб ўқишингиз шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Қуръони каримни хатм килмоқчи бўлсам уни тўлиқ китобни ўқигандай ўқиб чиқсам бўладими ёки маъносини хам тушунишим керакми? Арабча ўқисам маъносини тушунмайман. Бундай ҳолда қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қуръон карим араб тилида нозил бўлган. Уни хатм қилиш учун албатта арабий Қуръонни ўқилиши лозим. Хатм қилишда унинг мазмунини тушиниб ўқишингиз шарт қилинмаган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
МАДИНАИ МУНАВВАРАГА ЎЛАТ КАСАЛИ КИРАДИМИ?
#ҳадис
❓449-CАВОЛ: Бир ҳадисда Мудинаи мунавварага ўлат ва дажжол кирмаслиги айтилган экан. Ҳозирда коронавирус Саудия арабистонидаги шаҳарларда, шу жумладан Мадинаи мунавварда ҳам кузатилмоқда. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтган ҳадислари рост ва ҳақ эканига шубҳа йўқ. Лекин уни қандай тушунишимиз кераклигини батафсил изоҳлаб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имом Молик Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لا يدخل المدينة الطاعون ولا الدجال
яъни: “Мадинага ўлат ва Дажжол кирмайди”.
Ушбу ҳадиси шариф саҳиҳ ҳадис бўлиб, уни Имом Бухорий (1880-ҳадис) ва Имом Муслим (1379-ҳадис) ўз саҳиҳларида ривоят қилишган. Анас ибн Молик ва Жобир ибн Абдуллоҳ разияллоҳу анҳумоларнинг ривоятида Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
لا يدخل المدينة الدجال ولا الطاعون إن شاء الله
яъни: “Мадинага Дажжол ва ўлат кирмайди, иншааллоҳ” – деб, Дажжолнинг кирмаслигида жазм қилган бўлсалар, ўлатнинг кирмаслигида жазм қилмай Аллоҳ таолонинг хоҳишига боғлаганлар.
Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалоний (раҳимаҳуллоҳ) ушбу ҳадис шарҳида вабо ва ўлат касалликлари бир-биридан фарқ қилишини, аввалги уламолардан Ибн Қутайба ҳам “Маъориф”да худди шу гапни қатъий айтганини ва кўпчилик шу фикрни қўллаб қувватлаб, “Ўлат Мадинага асло кирмайди”, деганларини айтиб ўтганлар (“Фатҳул Борий” 10-жилд, 181-191 бетлар).
Шунингдек, баъзи уламоларга кўра Мадинаи мунавварага ўлат касаллиги кириши ҳам мумкин. Бунга ушбу уламолар Анас разияллоҳу анҳунинг ривоятидаги Расул алайҳиссаломнинг “иншааллоҳ” деганларини далил қиладилар.
Аллома Кашмирий раҳимаҳуллоҳ “Файзул Борий” китобида: “Мадинага Дажжолнинг киролмаслиги аниқ. Аммо, ўлат шу пайтгача кирмади ва бундан кейин ҳам кирмаслиги умид қилинади. “Иншааллоҳ” қайди эса, ўлатга тегишли”, деганлар.
Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ “Ал Муфҳим лима ашкала мин талхийси китаби Муслим” китобида: “Ўлат – оммавий ўлим касаллиги бўлиб, бу бошқа диёрларда масалан Амвос ва Жорифда содир бўлганидек Мадинада бўлгани йўқ. Аллоҳ ўз Расулини ростгўйлигини изҳор қилди. Шу пайтгача бирор кишидан Мадинада оммавий ўлат бўлганлиги нақл қилинмаган. Бу Пайғамбаримизнинг: “Эй, Аллоҳ! Мадинани бизларга суюкли қилгин”, деган дуолари баракасидандир”, деганлар.
Аллома Ибн Ҳажар Ҳайтамий раҳимаҳуллоҳ Имом Нававийдан нақл қилиб айтадилар: “Ўлат бу маълум касаллик бўлиб, унинг белгилари тошма тошиш, шиш пайдо бўлиш ва кучли оғриқ бўлади. Табибларнинг хулосасига кўра: “Ўлат – инсон танасининг юмшоқ жойлари хусусан, қулоқнинг орқаси, қўлтиқ каби баданнинг кўринмайдиган жойларида шишлар пайдо қиладиган, ўлимга олиб борувчи касалликдир. Бундай ҳолат вабо тарқалган пайтда ҳам кўп учрайди. Шу эътибордан ўлат сўзини вабога ёки вабо сўзини ўлатга нисбатан қўлланилади. Аммо вабо – ҳавонинг бузилишидан пайдо бўлувчи касалликдир”.
Шундан келиб чиқиб, ҳозирги вақтда дунёнинг жуда кўп жойларида шу жумладан Мадинаи мунавварада ҳам тарқалган Коронавирус Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига зид бўлмайди.
Хулоса ўрнида қуйидагиларни айтиб ўтиш мумкин: Биринчидан: Дажжолнинг Мадинаи мунавварага киролмаслиги қатъий ва аниқ. Аммо, ўлат касаллигининг кириши борасида уламолар орасида ихтилоф мавжуддир. Баъзи уламолар Аллоҳ ирода қилса Мадинага ўлат кириши мумкин” деганлар. Чунки ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом Дажжолнинг кирмаслигини қатъий айтганлиридек, ўлатнинг кирмаслигини қатъий айтмаганлар. Иккинчидан: Ўлат ва вабо касаллигининг орасида фарқ бор.
Ўлат – маълум сифатларга эга бўлиб, терида унинг белгилари кўринади ҳамда ўлатга чалинган инсоннинг ҳаёти ўлим билан якунланади.
Вабо – касалликларнинг оммавий тарқалиши бўлиб, гоҳо инсонни ҳалок қилади, гоҳида эса йўқ. Короновирус ҳам жуда тез тарқалувчан бўлса ҳам, одамларнинг ундан тузалиши кўп кузатилмоқда. Шунга кўра ўлат Мадинага кирмайди, вабо эса бошқа ерларга кирганидек Мадинага ҳам кириши мумкин. Валлоҳу аълам.

АЛЛОҲ ТАОЛО ОСМОН УСТИДАМИ?
#ҳадис / #ақида
❓450-CАВОЛ: Расулллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга осмон устида бўлган зот ишониб турсаю, сизлар менга ишонмайсизларми?!” деган эканлар. Шу ҳадисга асосланиб Аллоҳ осмонда дейишмоқда. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аҳли сунна вал-жамоа эътиқодига кўра Аллоҳ таоло осмонда дейиш ёки бирор жойда ўрнашган деб эътиқод қилиш мутлақо жоиз эмас. Сиз зикр қилган мазмундаги ривоят “Саҳиҳи Муслим” китобида келтирган ҳадиснинг бир қисмидир. Унда келтирилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
أَلَا تَأْمَنُونِي وَأَنَا أَمِينُ مَنْ فِي السَّمَاءِ
яъни: “Мен осмондаги зот(лар)нинг ишончли кишиси бўлса-му, сизлар менга ишонмайсизларми?!”.
Аҳли сунна уламоларига кўра ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан ким назарда тутилгани ҳақида икки хил қараш мавжуд:
1. Фаришталар. Яъни, ушбу ҳадис таржимасидаги “зот” сўзи араб тилидаги “مَنْ” калимасидан олинган. Ушбу калима бирликка ҳам, кўпликка ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам далолат қилади. Яъни “Зот” ёки “Зотлар”, деб таржима қилиш мумкин. Кўпчилик уламолар “осондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган, дея шарҳлаганлар. Унга кўра ҳадиснинг мазмуни “Мен осмондаги зотларнинг (яъни, фаришталарнинг) ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – бўлади.
2. Аллоҳ таоло. Баъзи уламоларга кўра ҳадисдаги “مَنْ” калимаси бирликка далолат қилади ва бундан Аллоҳ таоло назарда тутилган. Лекин ҳадисдаги “السماء” калимаси осмон деган маънода эмас, балки улуғлик, олийлик маъносида тушунилади. Ҳадиснинг мазмуни “Мен шаъни энг олий зот (яъни, Аллоҳ таоло)нинг ишончли кишиси бўлсам-у, сизлар менга ишонмайсизларми?!” – дегани бўлади.
Аллома Қуртубий ҳадисдаги мана шу икки хил шарҳга ишора қилиб шундай деганлар:
يحتمل أن يراد بمن في السماء: الملائكة، فإنه أمين عندهم، معروف بالأمانة، أو السماء بمعنى العلو والرفعة المعنوية، وهكذا القول في قوله تعالى: "ءامنتم من في السماء"، وقد تقدم أن التسليم في المشكلات أسلم هـ
яъни: “Ушбу ҳадисдаги “осмондаги зот”дан фаришталар назарда тутилган бўлиши мумкин. Зеро, Пайғамбаримиз алайҳиссалом фаришталар ҳузурида ҳам омонатдор ва ишончли киши ҳисобланадилар. Ёхуд “само”дан маънавий олийлик ва шаъни улуғлик назарда тутилган. Бу худди Аллоҳ таолонинг “Осмондаги зотдан омондамисиз”, оятида бўлгани каби шаъни олийлик тушунилади. Аввал ҳам айтиб ўтилганидек, бу каби оят ва ҳадислардаги мушкил (муташобиҳ, иштибоҳли) масалаларда асл мурод нима эканини Аллоҳ таолонинг Ўзига топшириш асламроқдир”.
Демак, айримлар даъво қилганидек ушбу ҳадис ҳам Аллоҳни осмонда деб эътиқод қилишга асос бўла олмас экан. Тавфиқ Аллоҳдандир.

❓CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвон агар қўй бўлса, энг камида бир ёш, мол бўлса, энг камида икки ёш, туя бўлса, энг камида беш ёш бўлиши лозим. Фақат қўй олти ойлик бўлиб жуссаси бир ёш қўйнинг жуссаси каби катта бўлса, мазкур олти ойлик қўйни ҳам қурбонлик қилиш мумкин. Мазкур ҳайвонларнинг эркаги, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш мумкин ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Қурбонлик қилинадиган ҳайвон неча ёш бўлиши керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилинадиган ҳайвон агар қўй бўлса, энг камида бир ёш, мол бўлса, энг камида икки ёш, туя бўлса, энг камида беш ёш бўлиши лозим. Фақат қўй олти ойлик бўлиб жуссаси бир ёш қўйнинг жуссаси каби катта бўлса, мазкур олти ойлик қўйни ҳам қурбонлик қилиш мумкин. Мазкур ҳайвонларнинг эркаги, урғочисини ҳам қурбонлик қилиш мумкин ("Ал-Фатово ал-ҳиндия"). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Жияним ва хотини ўзаро келишиб, сунъий уруғ қўйдирмоқчи бўлишаяпти. Динимизда бу хақда нима дейилган? Буни қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сунъий уруғлантириш фақат аёлнинг ўз эрининг уруғидан бўлганда ҳамда ишончли тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилгандагина жоиз бўлади. Ушбу амалиёт бегона эркакнинг уруғи билан амалга оширилса бу зино ҳисобланади. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
❓CАВОЛ: Жияним ва хотини ўзаро келишиб, сунъий уруғ қўйдирмоқчи бўлишаяпти. Динимизда бу хақда нима дейилган? Буни қилиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сунъий уруғлантириш фақат аёлнинг ўз эрининг уруғидан бўлганда ҳамда ишончли тиббиёт мутахассислари томонидан амалга оширилгандагина жоиз бўлади. Ушбу амалиёт бегона эркакнинг уруғи билан амалга оширилса бу зино ҳисобланади. Бу ҳақда аввал батафсил жавоб берилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
БЕМОР БЎЛГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 4 СУННАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21876
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21876
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Туғма шохсиз жониворни қурбонликка сўйса бўлади. Шунингдек, шохи қисман синган бўлса ҳам жоиз. Лекин, шох таг-туби билан яъни, бош суягига туташ бўлган жойидан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.
❓CАВОЛ: Қурбонликка сўйиладиган ҳайвоннинг шохини аҳамияти борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Туғма шохсиз жониворни қурбонликка сўйса бўлади. Шунингдек, шохи қисман синган бўлса ҳам жоиз. Лекин, шох таг-туби билан яъни, бош суягига туташ бўлган жойидан синган бўлса, уни қурбонлик қилиш жоиз бўлмайди ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
РУКУЪДАГИ ЗИКРЛАРНИ ТЎҒРИ ТАЛАФФУЗ ҚИЛА ОЛМАСА, НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#намоз
❓451-CАВОЛ: Намознинг рукусида айтиладиган “Субҳана роббиял азийм” жумласидаги "зо" ҳарфини тўғри айтолмаса, “Субҳана роббиял карийм” дейиш ҳам мумкинлигини эшиттим. Шу тўғрими? Aллоҳ насиб қилса, тез кунларда араб алифбосини ўрганиш ниятим бор. Унгача шуни билиб олмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётганда руку ҳолатида туриб "سبحان ربي العظيم " нинг ўрнига "سبحان ربي العزيم" деб тасбеҳ айтиш намозни бузади. Яъни, араб алифбосидаги ظ (“зо”) ҳарфини айтолмай, уни нотўғри талаффуз қилиб ز (яъни, оддий “за”) ҳарфида ўқиса, намоз бузилади. (“Раддул Муҳтор” китоби, 1-жилд, 494-саҳифа). Шунга биноан ҳар бир намозхон киши араб имлосида ўқишни ўрганиши, лозим бўлади. “ظ” (арабча “зо”) ҳарфини тўғри талаффуз қила олмайдиган кишилар рукуда вақтинча "سبحان ربي الكريم" (“Субҳана роббиял карийм”) деб айтишлари мумкин. Лекин, рукуда "سبحان ربي العظيم" дейиш суннатлигини ҳисобга олиб, ظ (арабча “зо”) ҳарфини яхши талаффуз қилиб, рукуда суннатга мувофиқ тасбеҳ айтиш тавсия этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️
#намоз
❓451-CАВОЛ: Намознинг рукусида айтиладиган “Субҳана роббиял азийм” жумласидаги "зо" ҳарфини тўғри айтолмаса, “Субҳана роббиял карийм” дейиш ҳам мумкинлигини эшиттим. Шу тўғрими? Aллоҳ насиб қилса, тез кунларда араб алифбосини ўрганиш ниятим бор. Унгача шуни билиб олмоқчи эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётганда руку ҳолатида туриб "سبحان ربي العظيم " нинг ўрнига "سبحان ربي العزيم" деб тасбеҳ айтиш намозни бузади. Яъни, араб алифбосидаги ظ (“зо”) ҳарфини айтолмай, уни нотўғри талаффуз қилиб ز (яъни, оддий “за”) ҳарфида ўқиса, намоз бузилади. (“Раддул Муҳтор” китоби, 1-жилд, 494-саҳифа). Шунга биноан ҳар бир намозхон киши араб имлосида ўқишни ўрганиши, лозим бўлади. “ظ” (арабча “зо”) ҳарфини тўғри талаффуз қила олмайдиган кишилар рукуда вақтинча "سبحان ربي الكريم" (“Субҳана роббиял карийм”) деб айтишлари мумкин. Лекин, рукуда "سبحان ربي العظيم" дейиш суннатлигини ҳисобга олиб, ظ (арабча “зо”) ҳарфини яхши талаффуз қилиб, рукуда суннатга мувофиқ тасбеҳ айтиш тавсия этилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
Дуо мўминга нажот
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21938