FATVO.UZ | Расмий канал
160K subscribers
1.55K photos
2.3K videos
4.96K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР
#Ислом_тарихи

137-CАВОЛ:
Ҳаётлик чоғларида жаннат башорати берилган ўн саҳобани айтиб берсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи саҳобаи киромларга улар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат башоратини берганлар. Уларнинг баъзилари эркаклардан ва баъзилари аёллардан эди. Бу саодатли зотларнинг ўн нафари
тарихда “Ашараи мубашшара”, яъни “башорат берилган ўнлик” номи билан машҳур бўлганлар. Улар:

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу;
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу;
Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу;
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу;
Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳу;
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу;
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу;
Саъд ибн Аби Ваққос розияллоҳу анҳу;
Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу;
Саид ибн Зайд розияллоҳу анҳу.

Мазкур зотларнинг исми шарифларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиснинг ўзида айтиб ўтганлар.

عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ عَوْفٍ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "أَبُو بَكْرٍ فِى الْجَنَّةِ وَعُمَرُ فِى الْجَنَّةِ وَعُثْمَانُ فِى الْجَنَّةِ وَعَلِىٌّ فِى الْجَنَّةِ وَطَلْحَةُ فِى الْجَنَّةِ وَالزُّبَيْرُ فِى الْجَنَّةِ وَعَبْدُ الرَّحْمَنِ بْنُ عَوْفٍ فِى الْجَنَّةِ وَسَعْدٌ فِى الْجَنَّةِ وَسَعِيدٌ فِى الْجَنَّةِ وَأَبُو عُبَيْدَةَ بْنُ الْجَرَّاحِ فِى الْجَنَّةِ" (رَوَهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ).

Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Абу Бакр жаннатда, Умар жаннатда, Усмон жаннатда, Али жаннатда, Талҳа жаннатда, Зубайр жаннатда, Абдураҳмон ибн Авф жаннатда, Саъд жаннатда, Саъийд жаннатда, Абу Убайда ибн Жарроҳ жаннатда бўлади” (Имом Термизий ривояти).

Бу муборак зотлар
Исломга садоқатлари, Аллоҳ таолога ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга чексиз муҳаббатлари боис, шундай олий мақомларга эришдилар. Аллоҳ таоло ваҳий орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бу зотлар ҳаётлик пайтларидаёқ жаннат хушхабарини берди. Валлоҳу ъалам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
137-savol
Fatvo hay'ati
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН САҲОБАЛАР
#ислом_тарихи

137-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
ҲИЖРИЙ-ҚАМАРИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАРИХИ ВА ТАРТИБИ
#Ислом_тарихи

214-CАВОЛ: Ҳижрий ҳисобда қайси ойдан кейин қай бири келишини билмайман. Иложи бўлса ҳамма ойларни номи билан билишни хоҳлардим. Олдиндан раҳмат!

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади:

1. Муҳаррам;
2. Сафар;
3. Рабиул аввал;
4. Рабиус соний (ёки Рабиъул охир);
5. Жумодул аввал;
6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира);
7. Ражаб;
8. Шаъбон;
9. Рамазон;
10. Шаввол;
11. Зулқаъда;
12. Зулҳижжа
.

Динимизда Рамазон ойи, ҳаж мавсуми каби ибодатларни вақтини белгилашда ҳижрий-қамарий тақвим (календар)дан фойдаланилади. Бу тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўринса, эртаси кундузи ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли бир ҳижрий-қамарий йил 354 кун бўлиб, милодий йилдан 11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади.

Ҳижий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16 ҳижрий йилнинг Рабеъул аввал ойида қарор қилинди ва келадиган 1-Муҳаррам 17 ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланди. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу милодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради.

Қамарий тақвимдан Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда мушкуллик туғдирган. Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишадилар. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишади:
1. Муҳаррам (луғатда “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.
2. Сафар (луғ. “сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.
3. Рабиул аввал (луғ. “аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.
4. Рабиус соний (луғ. “иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.
5. Жумодул аввал (луғ. “аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.
6. Жумодус соний (луғ. “иккинчи музлаш”) – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.
7. Ражаб (луғ. “ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.
8. Шаъбон (луғ. “икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.
9. Рамазон (луғ. “қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.
10. Шаввол (луғ. “думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.
11. Зул-қаъда (луғ. “ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.
12. Зул-ҳижжа (луғ. “ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Ҳижрий-қамарий йил милодий йилдан 11 кун камлиги ва ҳар йили 11 кун эрта келганлиги сабабли, ойлар йилнинг турли фаслларида айланиб келади. Табиийки, дастлабки номланишидаги маъноларга тўғри келмаслиги мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҲАЗРАТИ УМАР ҚИЗЛАРИНИ ТИРИКЛАЙИН КЎМГАНЛАРМИ?
#Ислом_тарихи

448-CАВОЛ: Аҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб "Саодат асри қиссалари" асари 1-китобининг "Имон йўлининг илк йўловчилари" деб номланган 29-бўлимида Ҳазрат Умар ибн Ҳаттоб Жоҳилия даврида 6 ёшдаги гўдак қизларини тириклайин кўмиб юборганлари тўғрисида маълумот берилган. У даврда араблар орасида бундай одат мавжуд бўлганини биламиз. Лекин Умар ибн Ҳаттоб ҳам шундай ишга қўл урганлари, кейинчалик афсусланганлари ҳақидаги ушбу маълумот саҳиҳми? Бу билан Аҳмад Лутфий Қозончининг асарларига шубҳада бўлишдан йироқмиз, аммо бу маълумотга ишонмаслик ҳолатлари ҳам учраяпти. Бу воқеа ҳақиқатдан содир бўлганлигига ишонсак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу ҳақида тарқалган бу ривоят кўпчилик муҳаддислар томонидан ботил яъни тўқима ривоят дейилган. Бундай ривоятлар Шиялар томонидан тўқилиб Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳуга нисбати берилгандир.

Қолаверса, Ҳазрати Умар биринчи бўлиб Зайнаб бинт Мазъун разияллоҳу анҳога уйланганлар. Бу аёлдан Ҳафса онамиз туғилганлар. Ҳафса онамиз Умар разияллоҳу анҳунинг бош фарзандлари бўлганлигини ва Ҳафса онамиз Пайғамбарлик келишидан беш йил аввал яъни жоҳилият даврида туғилганликларини ишончли китобларда таъкидланган. Агар сиз айтган ривоят тўғри бўлганида Ҳазрати Умар ўзларининг катта фарзандлари бўлмиш Ҳафса онамизни тириклайин кўмган бўлар эдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИСЛОМ ТАРИХИДА ЎТГАН ХАЛИФАЛАР ҲАҚИДА
#ислом_тарихи

477-CАВОЛ: Ислом динида ўтган халифалар ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ислом тарихида халифалик асосан тўрт улуғ халифа, рошид халифалар билан бошланган. Улар Абу Бакр Сиддиқ, Умар ибн Хаттоб, Усмон ибн Аффон, Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳумлардир. Халифа сўзи ўринбосар маъносида бўлиб, саҳобалар халифатур расул – Расули акрам алайҳиссаломнинг халифалари, ўринбосарлари, кейинчалик эса халифа сўзининг ўзини қўллаганлар. Халифалик асосан мана шу тўрт буюк саҳобий даврида бўлган. Кейинги даврларда ҳам гарчи халифалик деб номлансада, подшоҳликка асосланган ҳолда иш юритилган. Зеро пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қуйидагича марҳамат қилганлар:

الخلافة في أمتي ثلاثون سنة ثم ملك بعد ذلك (رواه الإمام الترمذي رضي الله عنه عن سفينة رضي الله عنه)

яъни: “Умматим ичида халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳликдир” (Имом Термизий ривоятлари).

Кейинчалик Умавийлар халифаликка ўтириб, ҳижрий 41 йилдан бошлаб, ҳижрий 132 йилгача 91 йил ҳукмронлик қилдилар. Умавий номи машҳур саҳоба Муовия ибн Абу Суён разияллоҳу анҳумонинг исмларидан келиб чиққан. Бу давр мобайнида жами 14 та халифа ҳукмронлик қилган. Охирги умавий халифа Марвон II ҳисобланади.

Умавийлардан кейин Аббосийлар халифалиги даври бошланди. Ушбу ном Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталиб разияллоҳу анҳунинг исми билан боғлиқдир. Буларнинг ҳукмронлик йиллари кўпроқ давом этди. Тахминан 132 ҳижрий (524 мелодий) йилда бошланиб 656 ҳижрий йилда якунига етди. Жами 37 та халифалар ҳукмронлик қилиб, биринчиси Абул Аббос ас-Саффоҳ, охиргиси Муътасим-биллоҳ ҳисобланадилар.

Булардан кейин Усмонийлар халифалигига асос солинди. Усмоний номи унинг биринчи раҳбарлари Усмон ибн Эртуғрул билан боғлиқдир. Усмонийлар 600 йилдан ортиқ Ислом оламини бошқардилар. Улар ҳижрий 697-1343 йилларда, милодий 1290 йилдан 1924 йилгача ҳукмронлик қилдилар. Жами 37 халифа бўлиб, охирги халифа Абдулмажид II ҳисобланади. Булар ҳақида батафсил маълумотни Ислом тарихига оид китоблардан, хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг “Ислом тарихи” китобларидан топиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️