ГУВОҲЛАРСИЗ ЎҚИЛГАН НИКОҲНИНГ ҲУКМИ
#никоҳ
❓1471-CАВОЛ: Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми? Агар нотўғри бўлган бўлса, нима йўл тутишимиз керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда гувоҳларнинг бўлиши шартдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَا نِكَاحَ إلَّا بِشُهُودٍ
“Никоҳ фақат гувоҳлар билан дуруст бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, агар никоҳ гувоҳларсиз, яъни камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигисиз ўқилган бўлса, уни гувоҳлар ҳузурида қайтадан ўқиш лозим бўлади.
فِي مَآلِ الْفَتَاوَى لَوْ تَزَوَّجَ بِغَيْرِ شُهُودٍ ثُمَّ أَخْبَرَ الشُّهُودَ عَلَى وَجْهِ الْخَبَرِ لَا يَجُوزُ إلَّا أَنْ يُجَدِّدَ عَقْدًا بِحَضْرَتِهِمْ .
“Маолил-Фатово китобида ёзилишича, бир киши гувоҳларсиз никоҳланса, сўнг гувоҳларга бу ҳақида хабар берса, дуруст бўлмайди. Фақат никоҳни гувоҳлар ҳузурида янгидан ўқитса, шундагина никоҳи дуруст бўлади” (“Ал-Баҳр ар-Роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ФАРИШТАЛАР ГУВОҲЛИГИДА НИКОҲЛАНИШ
#никоҳ
❓1484-CАВОЛ: Никоҳ ўқитилганда фаришталар гувоҳ бўла оладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, Аллоҳ таоло ва Унинг Расулини ҳамда фаришталарни гувоҳ қилиб ўқилган никоҳ шаръан боғланмайди.
Никоҳ тўғри бўлиши учун келин-куёв билан бир жойда ақли расо, балоғатга етган мусулмон икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлиги ҳам шартдир ("Дуррул мухтор" китоби). Валлоҳу аълам.

НИКОҲДА КЕЛИН ЁКИ ОТАСИНИНГ ИСМИ ХАТО АЙТИЛСА
#никоҳ
❓1527-CАВОЛ: Никоҳ ўқиш пайтида келин ёки отасининг исми хато айтилса, масалан, ўгай отасининг исми айтилган бўлса, никоҳ дуруст бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳ ўқиш пайтида қандайдир сабаб билан келин ёки отасининг исми хато айтилса, бу никоҳ дуруст ҳисобланади. Чунки ўша ердаги куёв ва гувоҳлар келиннинг ким экани, кимдан розилик олинаётганини англаб туришган бўлади. Агар никоҳ мажлисида келин иштирок этмай, вакили унинг номидан қатнашаётган бўлса ва исмлар хато айтилса, никоҳ боғланмаган бўлади. Бундай ҳолатда никоҳ қайтадан ўқилади (“Ғомзу уюнил басоир” китоби). Валлоҳу аълам.

МУСЛИМА АЁЛНИНГ ҒАЙРИДИНГА ТУРМУШГА ЧИҚИШИ
#никоҳ #ҳалол_ҳаром
❓1602-САВОЛ: Охирги пайтларда муслима аёл-қизлар ғайридин эркакларга турмушга чиқиб кетаётганини тез-тез эшитиб қоляпмиз. Бу иш шариатимизда мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда муслима аёлнинг ғайридин эркакка турмушга чиқиши қатъий таъқиқланган. Чунки Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламолар фатволарида бундай никоҳдан қаттиқ қайтариб, бу турмушнинг ботил экани баён қилинган. Валлоҳу аълам.

БИРОВНИНГ МУЛКИНИ МАҲР СИФАТИДА БЕЛГИЛАШ
#никоҳ #маҳр
❓1630-CАВОЛ: Никоҳим вақтида яшаб турган уйимиздаги битта хонани маҳрга бераман, деган эдим. Аммо бу уй отамники бўлгани учун уни маҳрга бера олмаслигимни тушунтиришди. Энди аёлимга маҳрни қандай адо қилсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда маҳр сифатида тайин қилинган нарса, маълум қийматга эга бўлишидан ташқари, уни топшириш ҳам мумкин бўлиши керак. Сиз белгилаган уй отангизга тегишли бўлгани учун унинг бозор қийматини ҳисоблайсиз ва шу қийматдаги маблағни хотинингизга берсангиз, маҳрни адо этган бўласиз.
Шунингдек, эр ва хотин иккингиз маҳр борасида маълум бир маблағга келишиб олишларингиз ҳам мумкин. Масалан, аёлингиз маҳр учун шундай нарсани ёки шунча пулни беринг, деса, ўшани бериш орқали ҳам маҳрни адо қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

ҒУСЛ МУМКИН БЎЛМАГАН ВАҚТДА ЭР-ХОТИНЛИК МУНОСАБАТИ
#эр_хотин_муносабатлари #никоҳ
❓1664-САВОЛ: Аёл кишига касаллик туфайли бир неча ой ювинишга рухсат берилмаган бўлса, шу вақт мобайнида эр-хотин жинсий алоқа қилмай турадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳтиёж бўлса, алоқа қилаверади. Чунки беморлик туфайли баданга сув текказиш мумкин бўлмаса, ғусл ва таҳоратнинг ўрнини босувчи таяммум билан покланади. Зеро Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Модомики, сув топа олмаса, тупроқ мусулмонни покловчидир, ҳатто ўн йилгача бўлса ҳам”, деганлар (Имом Термизий ривояти). Демак, таяммум ғуслнинг ўрнини тўла-тўкис боса олади. Шундай экан, бундай ҳолатга тушган аёл эри билан жинсий муносабатларни тўхтатиб қўймайди, чунки бундай қилса, эрининг ҳақини поймол қилаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

ЗУЛМ КЎРГАН АЁЛГА ҚАНДАЙ ЁРДАМ БЕРИЛАДИ?
#никоҳ #талоқ
❓1732-САВОЛ: Мен турмуш ўртоғим билан расман 2 йил олдин суд орқали ажрашдим. Лекин шаръий никоҳимиз эрим жавобимни бермагани учун сақланиб қолган. Шундан сўнг ўтган давр мобайнида бир неча бор жавобимни олишга ҳаракат қилдим. Лекин у киши "Сени тақдиринг умрингни охиригача менинг қўлимда, жавобингни бермайман, энди эрсиз ўтиб кетасан", деб доим рад қилиб келадилар. Менга кўп зулм қилганлари ва таҳқирлаганлари сабабли у киши билан яшашни мутлақо истамайман. Динимизда бу масаланинг ечими йўқми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оила эр-хотин бир-бирини ўзаро тушуниши, қўллаб қувватлаши ва ҳурмат қилиши асосида қурилади. Лекин ҳамма оиланинг ҳаёти ҳам бир текисда кетмайди, гоҳида тушунмовчиликлар юзага келиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда динимиз аввало яхшилик билан оилани давом эттириш, агар бунинг иложи бўлмаса, яхшиликча ажрашишни тавсия қилади.
Расмий никоҳ қайди бекор бўлиб, оилавий ҳаётни давом эттиришнинг имкони қолмагач ҳам шаръий никоҳ баҳонаси билан эркак аёлга талоғини бермай юриши айни гуноҳ ишлардандир. Чунки бу ҳолатда аёл на биринчи оиласида яшай олмайди ва на янги ҳаёт қура олмайди.
Бу мавзуда Аллоҳ таоло аёлларга гўзал муомалада бўлишга тарғиб қилиб, уларга зарар бериш мақсадида мажбуран ушлаб туришдан қайтарди. Бу ишни “ҳаддан ошиш” ва “зулм” деб атади. Бу ҳақда ояти каримада шундай дейилган:
وَإِذَا طَلَّقْتُمُ النِّسَاءَ فَبَلَغْنَ أَجَلَهُنَّ فَأَمْسِكُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ أَوْ سَرِّحُوهُنَّ بِمَعْرُوفٍ وَلَا تُمْسِكُوهُنَّ ضِرَارًا لِتَعْتَدُوا وَمَنْ يَفْعَلْ ذَلِكَ فَقَدْ ظَلَمَ نَفْسَهُ وَلَا تَتَّخِذُوا آَيَاتِ اللَّهِ هُزُوًا...
“Хотинларни талоқ қилганингизда (улар идда) муддатига етсалар, бас, уларни яхшилик билан олиб қолингиз ёки яхшилик билан жавобларини берингиз. Уларга зулм қилиб, зарарлантириш ниятида ушлаб турманг! Ким шундай қилса, демак, ўзига зулм қилибди. Аллоҳнинг оятларини ҳазил билмангиз!...” (Бақара сураси, 231-оят).
Оятда айтилгани каби Аллоҳ таолонинг оятларини ҳазил билиш, енгил санаш улар билан “ўйнашиш”нинг оқибати ёмон бўлади. Талоқ масаласи ҳам Аллоҳ таолонинг оятларидандир. Аллоҳнинг азоби золимларни қаттиқ тутади.
Агар эр бу ишнинг ана шундай улкан гуноҳ эканига қарамай, шу ҳолатда давом этса, аёл ўзи яшайдиган жойнинг расмий диний муассаса ёки вакиллигига мурожаат қилиши керак. Чунки динимизда бундай қийин аҳволда қолган аёлларга “хулу” ёки “фасх” йўли билан ёрдам берилади. Фақат бу ишларни қай йўсинда амалга оширишни соҳа мутахассислари билан маслаҳат қилинади. Валлоҳу аълам.

МАЖБУРЛАБ ЭРГА БЕРИШ ДУРУСТМИ?
#никоҳ
❓1753-САВОЛ: Ота-онам мени мажбурлаб эрга бермоқчи, бола билан кўришдим ва кўнглим ғаш бўлиб қолди. Кейин истихора ўқишни бошладим ва барибир кўнглим юмшамади. Уйдагиларга тушунтирдим, лекин мени эшитишмаяпти. Мен қандай йўл тутсам бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда хотин-қизларни мажбурлаб эрга беришдан ман қилинган. Зеро, никоҳ икки томоннинг розилиги билан тузилади. Жувон бўлса, у билан очиқча гаплашилади, бокира бўлса, ундан изн сўралади. Бокира (розилик аломатлари билан) сукут қилса, бу унинг никоҳга изн бергани бўлади.
Барча фиқҳий манбаларимизда келин ва куёв ўз розилигини билдириши (ийжоб ва қабул) никоҳнинг асосий рукни экани баён қилинган. Келин-куёвдан бири никоҳга рози бўлмаса, никоҳ дуруст бўлмайди.
Ота-онанинг вазифаси эса фарзандини бойлик, мансаб ёки бошқа ғаразлар сабабли кўр-кўрона уйланиш ёки эрга тегишга мажбурлаш эмас. Балки фарзандига жуфт бўлаётган йигит ё қизнинг диёнати, хулқ-одобига ва касб-ҳунарига эътибор қилишдир.
Ўз ўрнида турмуш қураётган фарзанд ҳам ота-онасининг тавсиялари ўринли бўлса, қабул қилиши, қайсарлик қилмай уларнинг ҳаётий тажрибаларидан фойдаланиши керак.
Хотин-қизларни мажбурлаб эрга бериш ҳолатларида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлга никоҳ ё ажралишни танлаш ихтиёрини берганлари маълум. Ҳатто бир ҳолатда қиз камбағал йигитни, ота-она эса бой йигитни танлаганида, у зот қизнинг ихтиёрини устун қўйиб:
لم ير للمتحابين مثل النكاح
«Бир-бирини яхши кўрганлар учун никоҳдан яхшиси йўқдир», дедилар (Имом Ибн Можа ривояти). Валлоҳу аълам.

ИДДАДАГИ АЁЛГА СОВЧИ ҚЎЙИШ
#идда #никоҳ
❓1756-САВОЛ: Танишимнинг эри вафот этди. Ҳозир иддада ўтирибди. Шу вақтда унга бир киши совчи қўймоқчи. Умуман олганда иддада ўтирган аёлга совчи қўйиш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши иддада ўтиришига талоқ ёки эри вафот этиши сабаб бўлади. Талоқ сабабли иддада ўтирган вақтида унга очиқчасига ҳам, киноя қилиб ҳам совчи қўйиб бўлмайди. Очиқчасига совчи қўйиш: «Сенга уйланмоқчиман», дейиш билан, киноя қилиб совчи қўйиш эса, ўша аёлни назарда тутиб: «Диндор аёлга уйланмоқчиман», каби иборалар билан бўлади.
Эри вафот этиши сабабли иддада ўтирган аёлга очиқчасига совчи қўйиш мумкин эмас. Лекин унга киноя орқали буни билдиришнинг зарари йўқ. Шунга кўра, сиз айтган ҳолатда совчи қўймоқчи бўлган киши иддадаги аёлга очиқчасига буни изҳор қила олмайди. Лекин киноя сўзлар билан билдирса бўлади. Валлоҳу аълам.