ЭР ЎЗ ХОТИНИНИ УРИШИ МУМКИНМИ?
#оила #эр_хотин_муносабатлари
❓66-CАВОЛ: Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Динимизда эр ўз хотинини уруши мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. Шариатимизга кўра ҳар қандай оилавий келишмовчилик ва можароларни тинч йўл билан, оқилона ҳал этишга ҳаракат қилинади. Бунда айниқса, оилада эрдан босиқлик ва ҳикмат билан иш кўриш талаб этилади. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Нисо сурасида айнан эрларга хитоб қилиб:
وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ
"Аёлларингиз билан тотув турмуш кечирингиз", деган (19-оят).
Шу сабаб эр хотинини арзимас сабаб билан уриши у ёқда турсин, ранжитиши ҳам Қуръони каримнинг мазкур таълимотига зиддир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли-аёлига яхши муносабатда бўлувчиларингиз ва мен (ичларингизда) аҳли(аёли)га яхшилик қилувчироқман” (Термизий ривояти).
Аммо беш қўл ҳам баробар эмас. Ҳаётда баъзи аёллар солиҳалик мақомига лойиқ бўла олмайдилар. Ҳаддиларида турмай, эрларига қарши бош кўтариб, беодоблик, итоатсизлик кўрсатадилар. Бундай пайтда эр оилада ўз мавқеини сақлаши, хотинини тартибга чақиришида Ислом дини кўрсатмасига мувофиқ йўл тутиши керак. Аллоҳ таоло Нисо сурасиниг 34-оятида шундай деган:
وَاللَّاتِي تَخَافُونَ نُشُوزَهُنَّ فَعِظُوهُنَّ وَاهْجُرُوهُنَّ فِي الْمَضَاجِعِ وَاضْرِبُوهُنَّ فَإِنْ أَطَعْنَكُمْ فَلَا تَبْغُوا عَلَيْهِنَّ سَبِيلًا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيًّا كَبِيرًا
"... Хотинларнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга насиҳат қилингиз, сўнгра (бу таъсир қилмаса,) уларни ўринларда (алоқасиз) тарк этингиз, сўнгра (бу ҳам кор қилмаса) уларни (мажруҳ бўлмагудек даражада) урингиз. Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши (бошқача) йўл ахтармангиз. Албатта, Аллоҳ олий ва улуғ зотдир".
Ушбу ояти каримада Аёлларни итоатсизлик ҳолатида тарбиялаш йўли таълим берилмоқда. Бунда эр уч босқичда аёлига тарбия бериши керак. Биринчисини амалга оширмай иккинчисини бажариши мумкин эмас. Биринчи босқич, панд-насиҳат қилишдир. Бунда эр сабр-матонат билан, аввало ўзи ҳаётий намуна бўлиб, узоқ муддат насиҳат қилишда бардавом бўлади. Агар эрнинг панд-насиҳатлари фойда берса у асло ҳаддидан ошмаслиги ва иккинчи босқични қўлламаслиги лозим. Агар фойда бермаса, шундагина иккинчи босқичга ўтиши яъни бир уйдан чиқмаган ҳолда ётоқ жойини алоҳида қилиб олиши мумкин. Агар бу ҳам наф бермаса эр аёлини жароҳат етмайдиган тарзда уруши мумкин. Бу аҳли-оилани тарбиялаш учун кўриладиган сўнги чорадир. Уруш деганда дўппослаш эмас, балки, одоб бериш мақсадида унинг кўксига ёки одатда жароҳатланмайдиган жойига бир аста туртиб қўйиш тушунилади. Буюк саҳобалар мазкур ояти каримани худди шундай изоҳлашган. Баъзи кишилар Қуръонда “урингиз” дейилган, деб аёлларига зулм қилиб қўядилар. Бу жуда катта хатодир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ХОТИННИНГ ЭРИ ОЛДИДАГИ БУРЧЛАРИ
#оила #эр_хотин_муносабатлари
❓156-CАВОЛ: Оилада хотин кишининг эри олдидаги бурчлари ҳақида маълумот берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қуйида хотиннинг зиммасидаги энг асосий мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтамиз:
1. Аёл киши эрига итоаткор бўлиши.
Аёл киши гуноҳ бўлмаган барча ишда эрига итоат қилиши лозим. Аёлнинг эрига итоат қилиши нақадар буюк фазилат ва бахт эканлиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга "Жаннатнинг истаган эшигидан кир!”, дейилади" (Имом Табароний ривояти).
2. Аёл киши фақат эрининг розилиги билангина кўчага чиқиши.
Чунки, мантиқан ўйлаб қаралса ҳам, уй аёл кишининг фитрати ва табиатига мос бўлган фаолият майдони ҳисобланади. Эркак киши кўчадаги ишлар, пул топиш, рўзғор тебратиш учун масъул экан, ўз-ўзидан болаларни парваришлаш, уларни уй ичида едириб-ичириб ўтиришга, кийим-кечакларни ювиб, дазмоллашга вақти бўлмайди. Бу табиатан аёл кишининг фитрий вазифаларидандир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда аёлларга хитобан: “Ўз уйларингизда қарор топингиз...!” деган (Аҳзоб сураси, 33-оят).
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Эрнинг хотини устидаги ҳаққи аёлнинг эр рухсатисиз уйдан чиқмаслигидир. Агар шундай қилса, (яъни, эр изнисиз кўчага чиқиб кетса) то тавба қилгунча ёки уйга қайтгунча Аллоҳ ундай аёлни лаънатлайди” (Имом Байҳақий ва Имом Таёлисий ривояти).
Албатта, бу зикр қилинган оят ва ҳадислар аёл кишининг умуман кўчага чиқиши мумкин эмаслигини англатмайди. Балки, бу – уйнинг ишларини зое қилган ҳолда бесабаб, эрига айтмасдан кўчага чиқиб кетавериш, саёқ юрадиган бўлиб қолиш каби салбий ҳолатларга тааллуқли. Аёл эрининг рухсати билан шариат кўрсатмасига мувофиқ кийинган ҳолда ўз эҳтиёжи учун кўчага чиқиши, ота-онасини кўриб келиши шариатимизда мумкин бўлган ишдир.
3. Хотин эрининг ҳаққини ўз ҳаққидан ва ҳамма яқинларининг ҳаққидан ҳам устун қўйиши керак.
Чунки зиммасидаги эрининг ҳаққи жуда каттадир. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилдилар: “Аёл киши эри борида, унинг изнисиз рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол бўлмайди” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
4. Эри тўшакка чақирганда, рад қилмаслиги.
Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон эр хотинини ҳожати учун чақирса, у гарчи тандир олдида турган бўлса ҳам дарҳол келсин” (Имом Термизий ва Имом Насаий ривояти).
Аввалги вақтларда тандир олдида нон ёпиб туриш энг нозик ва зарур ишлардан бўлган. Аёл киши нима бўлса ҳам ёпаётган нонини ташлаб кета олмаган. Аммо, шундай бўлса ҳам эри уни ўз ҳожатига чақирса, аёл киши эрининг чақириғига жавоб берсин, деб таъкидланмоқда. Демак, аёл киши эри хоҳлаган вақтда, шаръий узр бўлмаса, унинг эҳтиёжини қондириши керак. Шаръий узр дейилганда, фарз рўза тутган, ҳайз ёки нифос кўрган ҳолатлар кўзда тутилади.
5. Хотин киши Аллоҳ таоло эрига берган насибага рози бўлиши ва унга инжиқлик қилмаслиги керак.
Аёл киши эри топган ризққа шукр қилиб, қаноат қилиши, эрининг бу йўлдаги машаққатларини қадрлаши, ҳаром касбга ўтишидан қўрқиб, ундан ҳожатдан ортиғини талаб қилмаслиги даркор. Балки, эрини ҳам қаноатга ундаб, ҳаром йўллардан огоҳлантириши зарур. Ўтган солиҳ зотларнинг аёллари ўз эрларига шундай дер эканлар: “Ҳаром касбдан сақланинг! Биз очлик ва қийинчиликка чидаймиз, аммо дўзах оловига чидай олмаймиз”.

ЭРИМДАН ЭНАГА ТАЛАБ ҚИЛИШГА ҲАҚЛИМАНМИ?
#оила #эр_хотин_муносабатлари
❓541-CАВОЛ: Мен динимиз тарихи билан танишганимда ҳатто пайғамбаримизни ҳам энага тарбиялаганини ўқиб билдим. Эримнинг молиявий жиҳатдан имконияти етишини ҳисобга олиб, мен ҳам эримдан фарзандимга энага ёнлашни талаб қилсам бўладими? Эрим унга бундай талаб қўйишга шаръан ҳаққим йўқлигини таъкидлаяпти. Бу борада менинг шаръий ҳуқуқим қандай?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр бой бўлса, яъни закот берадиган даражадаги маблағга эга киши бўлса, аёл эридан хизматкор талаб қилишга ҳаққи бор. Лекин Имом Абу Лайс Самарқандий “Ан-Навозил” номли китобда: “Аёл ўз вазифаларини бажаришга қодир бўлса, эри ундан ўз хизматларини бажаришни талаб қилади”, деганлар. Яъни, унга хизматкор олиб берилмайди.
Демак, бу масалада кўпроқ яшаб турган жойингизнинг урфига қаралади. Гарчи ҳаққингиз бўлсада, хизматкор талаб қилишингиз ортидан оилада тушунмовчилик, совуқчилик ва энг ёмони оиланинг бузилиши келиб чиқадиган бўлса, бу ҳақдан кечган афзал бўлади. Чунки оиланинг бузилиши эвазига эришилган ҳақнинг фойдасидан кўра зарари кўпроқдир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛИГА ҲАЙЗ ҲОЛАТИДА ЯҚИНЛИК ҚИЛИБ ҚЎЙСА, ГУНОҲ БЎЛАДИМИ?
#ҳайз #эр_хотин_муносабатлари
❓552-CАВОЛ: Aёлига ҳайз келганини билмай алоқа қилиб қўйса, гуноҳ бўладими? Агар гуноҳ бўлса, уни ювиш учун эр-хотин нима қилишлари керак?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз кўраётган аёли билан жинсий яқинлик қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Хотин киши ҳайз кўраётган пайтда эр унга жинсий яқинлик қилиши Исломда ҳаром саналган амаллардандир. Аллоҳ таоло айтади: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт» (Бақара сураси, 222-оят).
Аёл ҳайз кўраётган вақтида унга яқинлик қилиш ушбу оятга биноан ҳаром қилингандир. Бу ишга мубтало бўлган киши Аллоҳга истиғфор айтиб, тавба қилиши ва бу ишга қайтмаслиги лозим бўлади. “Ал-Баҳрур-роиқ” китобида шундай дейилади: “Ҳайз кўраётган аёлининг фаржига ўз ҳоҳши билан, онгли равишда ҳаром эканини била туриб жимоъ қилиш гуноҳи кабирадир. Аммо билмасдан ёки унутган ҳолда ёки мажбурланган ҳолда жинсий алоқа қилса гуноҳи кабира эмас. Бу инсон истиғфор айтиб тавба қилиши лозим. Бир динор (4,25 гр тилло ёки унинг қийматига тўғри келади) ёки ярим динор миқдорида садақа қилиши мустаҳабдир. Агар ҳайз қонининг рангги тўқ қизил бўлса бир динор, сариқ рангда бўлса ярим динор. Бунга қуйидаги Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис далолат қилади:
"إذا واقع الرجل أهله وهي حائض إن كان دما أحمر فليتصدق بدينار وإن كان أصفر فليتصدق بنصف دينار" (رواه أبو داود عن ابن عباس رضي الله عنه)
“Киши аёлини ҳайз кўраётган вақтида жимоъ қилса, агар қизил қон бўлса, бир динор садақа қилсин. Агар сариқ рангда бўлса, ярим динор садақа қилсин". (Имом Абу Довуд ривоятлари) (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

ҲАЙЗ ВА ҒУСЛ ҲАҚИДА
#ғусл #ҳайз #эр_хотин_муносабатлари
❓765-CАВОЛ: Ҳайзим тугади лекин ҳали ғусл қилмадим. Эрим билан яқинлик қилсам кейин икковигаям ғусл қилсам бўладими? Ёки биринчи ғусл қилиб кейин яқинлик қилайликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Саволнинг жавоби ҳайз 10 кундан кейин, ёки 10 кундан аввал, ё аёлнинг одатига етиб, ёки одатига етмай тўхташига қараб турлича бўлади.
Ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун) ўтгач, гарчи ғусл қилмаган бўлса ҳам, аёли билан жинсий алоқада бўлиш ҳалол бўлади, хоҳ у биринчи марта ҳайз кўрувчи, хоҳ аввал ҳайз кўрган, одати бор аёл бўлсин. Шу ҳолатда ҳам эр хотинини токи ғусл қилмагунча жимо қилмай туриши мустаҳабдир (Муҳит китоби).
Агар қон ҳайзнинг энг кўп муддати (10 кун)дан камроғида тўхтаса, токи аёл ғусл қилмагунча ёки намоз вақтининг охири (яъни, ғусл ва такбири таҳрима сиғадиган вақт) ўтмагунча, уни жимо қилиш жоиз эмас. Бу масалалар ҳайз кўрувчининг одати тўлиқ бўлгандадир.
Агар қон аёлнинг одат кунларидан кам вақтда тўхтаса, токи одат кунлари келмагунча унга жинсий яқинлик қилиш макруҳ бўлади, агарчи аёл ғусл қилган бўлса ҳам. Лекин аёл одат кунлари келгунича эҳтиётан намоз ўқийди ва рўза тутади.
Биринчи ҳайз кўраётган қиз ўн кундан камига пок бўлса ёки одати бор аёл одатидан аввал пок бўлса, таҳорат ва ғуслни намознинг охирги вақтларига кечиктиради. Фақат намознинг вақти кечикиб, макруҳ вақти кириб қолмаса, бас. ("Фатҳу бобил иноя", "Дурарул ҳукком" "Фатовои Ҳиндия" китоблари).
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotYouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ЭР ХОТИНИНИ ҲАҚОРАТ ҚИЛИШИ
#эр_хотин_муносабатлари
❓766-CАВОЛ: Эр хотин ўртасида кўп баҳслар бўлиб туради. Лекин эр хотинига оғизга олиб бўлмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиши ҳақида шариатда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳар қанча жаҳли чиқса ҳам, эркак аёлни ҳақорат қилмаслиги керак. Балки оилани сиёсати, адолати билан бошқариши лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан аёлнинг эр устидаги ҳақлари сўралганда шундай деганлар:
أن تطعمها إذا طعمت وتكسوها إذا اكتسيت ولا تضرب الوجه ولا تقبح ولا تهجر إلا في البيت
"Ўзингиз таомлансангиз унга ҳам едиришингиз, кийинсангиз кийинтиришингиздир. Юзига урманг, ҳақорат қилманг, алоҳида ётсангиз (бу ишни фақат) уйда қилинг" (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
Ўз ўрнида аёл киши ҳам ақл билан иш юритиши, эркак уни уй-жой, едириш, кийинтиришни ўртача бажариб турган бўлса, янаям кўпроғини талаб қилавермаслиги керак. Қаноатли бўлиши, қийинчиликларга сабрли бўлиши, эрнинг розилигини олишни кўзлаши керак. Зеро ҳадиси шарифда:
أيما امرأة ماتت وزوجها عنها راض دخلت الجنة " رواه الترمذي
"Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради", дейилган. (Имом Термизий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

АЁЛИНИ ЁЛҒИЗ ТАШЛАБ САФАРГА КЕТИШ МУДДАТИ
#сафар #эр_хотин_муносабатлари
❓772-CАВОЛ: Эркак киши аёлини жинсий алоқасиз ташлаб, қанча муддат сафарга кетиши мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида, қаттиқ зарурат бўлмаса, эркак хотини ва бола чақасини ташлаб узоқларга кетмаслиги керак. Кетадиган бўлса, уларни ҳам олиб кетсин.
Уламолардан баъзилари оилани нафақа билан таминлаш ва аёл зарар кўрмаслиги шарти билан эр уларни қолдириб бир йилгача сафар қилиши жоизлигини айтадилар. Бу миқдорни бошқа уламолар олти ой, яна бошқалари тўрт ой деб белгилаганлар. Ҳазрати Умар разияллоҳу анҳу қизларидан: "Аёл киши эрсиз қанча сабр қила олади?" деб сўраганларида қизлари: "Олти ой ёки тўрт ой", деб жавоб берганлар. Шундан кейин ҳазрати Умар аскарларига ҳар тўрт ойда уйига жавоб беришни йўлга қўйганлар. Имом Молик ва Имом Байҳақий ривоятлари.
Лекин аҳли аёлини нафақасиз қолдирса ёки эрнинг узоқ сафарга кетиши сабаб аёлга маънавий ва жисмоний зарар етса, уни юқорида айтилган муддатларда ҳам ташлаб кетиш жоиз эмас.
Баъзи уламолар эр хотинини тўрт ойда бир жимо қилиши вожиб дейишган. Афзали камида ҳар тўрт кунда жимо қилишдир. Бунга қодир бўлмаса, имкони етганича алоқа қилади.
Демак, эркак узоқ муддат ёлғиз сафарга чиқиши сабабли хотиннинг ҳаққи поймол бўлади. Агар жинсий эҳтиёж сабабли хотини зинога юриб кетиши эҳтимоли бўлса, бундай узоқ сафарга чиқиш жоиз эмас. Оз ризқ топса ҳам ўз юртида ишлаб топиб, аёлини иффатини сақлаши шарт бўлади. Баъзи ҳолларда узоқ сафарда юрган эркаклар ҳам ё фаҳш ишларга, ё зинога қўл урадилар. Бу билан гуноҳга ботадилар. Қолаверса, бу ўз навбатида аввалги оиласи билан алоқани ёмонлашишига сабаб бўлади.
Лекин эркак ҳам, аёл ҳам иффатини сақлай олса, эр сафар муддатида аҳлини нафақа билан таъминлаб турса ва (хотиннинг розилиги билан) эркак узоқ сафарга чиқишга мажбур бўлса, бу ҳолатда масаланинг ҳукми енгиллашади. Валлоҳу аълам.

БУ ИШ СЕШАНБАДАН ЧОРШАНБАГА ЎТАР КЕЧАСИ МУМКИН ЭМАСМИ?
#никоҳ #эр_хотин_муносабатлари
❓1012-CАВОЛ: Яқинда никоҳ тўйим, шунга баъзи бирлар "эр-хотин сешанбадан чоршанбага ўтар кечаси, жумадан шанбага ўтар кечаси жинсий алоқа қилиши мумкин эмас" деб айтишди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда эр-хотинлик алоқаларини маълум кунларда ман қилувчи қатъий таъқиқлар йўқ. Аксинча эр-хотин бир-бирларидан доим баҳра олишлари жоизлигига далолат қилувчи далиллар бор. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
نِسَاؤُكُمْ حَرْثٌ لَكُمْ فَأْتُوا حَرْثَكُمْ أَنَّى شِئْتُمْ وَقَدِّمُوا لِأَنْفُسِكُمْ
яъни: “Хотинларингиз сизлар учун зироатгоҳдир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингиздан келаверингиз ва ўзингиз учун (савобли ишларни) тақдим этингиз...” (Бақара сураси 223-оят)
Бу ояти каримада Аллоҳ таоло аёлларни зироатгоҳга ўхшатади. Деҳқон ҳосил олиш учун ўз ерининг хоҳлаган томонидан келиб ишлов бериб, дон сепиб деҳқончилик қилаверганидек, эрлар ҳам ўз хотинларидан фарзанд орттириш мақсадида хоҳлаган шаклда яқинлик қилишлари мумкин. Қайси томондан келса ҳам айнан зироатгоҳ қасд қилиниши керак. (Шайх Абдулазиз Мансур)
Фақат шариатимиз аёллар ҳайз, нифос ва эҳром ҳолатида бўлган пайтларида жинсий яқинликни ман қилади. Қуръони каримда шундай дейилади:
وَيَسْأَلُونَكَ عَنِ الْمَحِيضِ قُلْ هُوَ أَذًى فَاعْتَزِلُوا النِّسَاءَ فِي الْمَحِيضِ وَلَا تَقْرَبُوهُنَّ حَتَّى يَطْهُرْنَ فَإِذَا تَطَهَّرْنَ فَأْتُوهُنَّ مِنْ حَيْثُ أَمَرَكُمُ اللَّهُ
яъни: "Сиздан ҳайз тўғрисида сўрамоқдалар. Айтинг: «У (эр ва хотин учун) азиятдир. Бас, ҳайз пайтида хотинларингиздан четланингиз ва то покланмагунларича, уларга яқинлашмангиз! Покланганларидан кейин уларга Аллоҳ буюрган равишда келаверингиз (қовушаверингиз)….". (Бақара сураси 222-оят).
Эҳромли ҳолатда жинсий яқинлик қилишдан қуйидаги оятда ман қилинган:
فَمَنْ فَرَضَ فِيهِنَّ الحَجَّ فلا رَفَثَ ولا فُسُوقَ ولا جِدَالَ في الحَجِّ
яъни: “Бас, ким шу ойларда ҳажни ўзига фарз қилса (ҳажни ният қилса), ҳаж давомида хотинига яқинлашиш, гуноҳ-маъсият ва жанжал (каби ишларга рухсат) йўқ” (Бақара сураси 197-оят)
Юқоридагиларга қўшимча равишда эр-хотин ёки улардан бири фарз рўзасини тутган бўлса ёки улардан бири эътикофда ўтирган бўлса ҳам, жинсий алоқа қилиши жоиз эмас. Чунки жинсий алоқа рўзани ҳам, эътикофни ҳам бузади.
Эр-хотинлик алоқаси учун баъзи кун ва вақтларнинг қулай ёки ноқулайлиги, фойда ёки зарарлилиги ҳақидаги тавсиялар тиббий хусусиятга эга. Улардан фойдалисига амал қилган яхши, мабодо амал қилмаган киши ҳам гуноҳкор бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

ҲАЙЗ КЎРМАЙ ҚОЛГАН АЁЛ
#аёлларга_оид_масала #ҳайз
#эр_хотин_муносабатлари
❓1207-CАВОЛ: Аёл киши операция орқали кўзи ёригандан кейин қон кўрмай қолган. Маълумки аёл қон кўрган вақтларда эр-хотин муносабатлари тўхтатиб турилади. Қон кўрмайдиган бўлиб қолган ҳолатда қандай йўл тутилади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар аёл киши операция ёки кексалик ёшига етиш каби омиллар туфайли ҳайз кўрмай қолган бўлса, у доимий равишда пок ҳисобланади. Фиқҳий китобларимизда ҳайз кунларининг энг ками уч кун, энг кўпи ўн кун, пок кунларнинг эса энг ками ўн беш кун, кўпининг чегараси йўқ экани айтилган.
Жумладан, “Мухтасарул виқоя”нинг шарҳи “Фатҳу бобил иноя” китобида бундай дейилган:
وأقلُّ الطُّهر خَمْسَة عشَرَ يَوماً ولا حَدَّ لأكثرِه لأنه قد يَمتدُّ إلى سنةٍ وإلى سنتين، وقد لا تحيضُ أصلاً،
“Покликнинг энг кам муддати ўн беш кун. Кўпининг чегараси йўқ. Чунки у бир йил, икки йилга ҳам чўзилиши мумкин. Баъзида умуман ҳайз кўрмаслиги ҳам мумкин”.
Демак, аёлларга шариат томонидан қўйилган айрим рухсат ва тақиқлар ундан келаётган қон сабабли экан. Модомики, қандайдир сабаб билан у тўхтаб қолган экан, унга пок аёллар қиладиган барча ишлар ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar

Фатво маркази
.YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar