FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#замзам #сув #таҳорат #ғусл

1220-CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"
“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.
(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҒУСЛ ҚИЛИШДА ҚИБЛАГА ЮЗЛАНИШ
#ғусл #таҳорат

1249-CАВОЛ: Ғусл қилишда қиблага қараб ювиниш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар авратини тўсиб турадиган бирор мато кийиб ювинаётган бўлса, қиблага қараш ёки орқа қилишнинг зарари йўқ. Лекин яланғоч ҳолда ювинаётган бўлса, қиблага юзланмайди. Уламолар ғусл қилишнинг одобларини санаганларида мана шу масалани ҳам айтиб ўтганлар. Жумладан, “Ҳошиятут Таҳтовий” китобида бундай дейилган:
وَآدَابُ الْاِغْتِسَالِ هِيَ مِثْلُ "آدَابِ الْوُضُوءِ" وَقَدْ بَيَّنَّاهَا "إِلَّا أَنَّهُ لَايَسْتَقْبِلُ الْقِبْلَةَ" حَالَ اغْتِسَالِهِ؛ "لِأَنَّهُ يَكُونُ غَالِبًا مَعَ كَشْفِ الْعَوْرَةِ" فَإِنْ كَانَ مَسْتُورًا فَلَا بَأْسَ بِهِ."
“Ғуслнинг одоблари таҳоратдаги одоблар кабидир. Фақат ғусл қилиш асносида қиблага юзланмайди (таҳоратда эса қиблага юзланилади). Чунки аксар ҳолатда ғусл қилувчиларнинг авратлари очиқ бўлади. Агар бирор кийим билан ғусл қилаётган бўлса, қиблага юзланишнинг зарари йўқ”.
“Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
فَلَوْ كَانَ مُتَّزِرًا فَلَا بَأْسَ بِهِ،
“Агар изор (лунги) кийиб ғусл қилаётган бўлса, қиблага қараб ювинишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
СУВГА ҚЎЛ ТИҚИБ КЎРИШ СУВНИ НОПОК ҚИЛИБ ҚЎЙМАЙДИМИ?
#ғусл #поклик
#таҳорат

1272-CАВОЛ: Ғусл учун тайёрланган сувга қўлни тиқиб кўриш билан сув нопок бўлиб қолмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сувга қўл тиқилган ҳолатда агар қўлда нажосат бўлмаса, бундай сув пок ҳисобланади. У билан таҳорат, ғусл қилиш ҳам, бундай сувни истеъмол қилиш ҳам мумкин бўлади. Имом Фахруддин Қозихон раҳимаҳуллоҳ “Фатовои Қозихон” китобида бундай деган:
المحدث أو الجنب إذا أدخل يده في الإناء للاغتراف وليس عليها نجاسة لا يفسد الماء
“Бетаҳорат ёки жунуб киши сув олиш учун қўлини идишга тиқса ва қўлида нажосат бўлмаса, сув нопок бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик

1320-CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​БАССЕЙНДА ҒУСЛ ҚИЛИШ
#ғусл

1351-CАВОЛ: Ҳаво исиган вақтда бассейнга тушиб, чўмилиб оламиз. Шу чўмилиш ғуслга ҳам ўтадими?

💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар ҳовузнинг суви оқиб турган (яъни сув кириб, бошқа томондан чиқиб турган) бўлса ёки оқмайдиган бўлса ҳам, катта ҳовуз (яъни эни ва бўйи камида беш метрга беш метр келадиган, сувидан ҳовучлаб олинганда таги кўринмайдиган) бўлса ва оғиз-бурнини ювиб чўмилган бўлса, ғуслга ўтади. Лекин тарки суннат бўлади. Чунки ғусл қилишнинг суннати шуки, аввал нажосат теккан жойларни ювилади, сўнг истинжо қилинади, сўнг намозга таҳорат олгандай таҳорат қилинади. Кейин ғусл қилинади.
Агар катта бўлмаган ҳовуз суви нопок бўлиб қолмаган бўлса ва чўмилувчининг баданида ҳам нажосат бўлмаса, бунда ҳам оғиз-бурнини чайиш шарти билан ғусл топилади. “Баҳрур роиқ” китобида бундай дейилган:
لا يتوضأ بماء ساكن وقعت فيه نجاسة مطلقا سواء تغير أحد أوصافه أو لا ولم يبلغ الماء عشرة أذرع في عشرة .... وإن يكن ‌عشرا ‌في ‌عشر فهو كالجاري فلا يتنجس إلا إذا تغير أحد أوصافه
“Ичига нажосат тушган ва ўн газга ўз газ (эни ва бўйи камида беш метрга беш метр) бўлмаган турғун сувда мутлақо таҳорат олиб бўлмайди. Нажосат тушиши билан сувдаги сифатлар (ранг, ҳид ва таъм)дан бирининг ўзгариш ёки ўзгармаслигининг фарқи йўқ. Агар ҳовуз ўн газга ўн газ бўлса, у оқар сув ҳукмида бўлиб, ичига нажосат тушса ҳам, сув нопок бўлмайди. Лекин нажосат тушиши билан бундай катта ҳовуздаги сувнинг сифатлари (ранги, ҳиди ва таъми)дан бири ўзгарса, сув нажосат бўлади”.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЖУНУБ КИШИ КИЙГАН КИЙИМ
#ғусл

1403-CАВОЛ: Жунуб кишининг кийиб юрган кийими ҳам нопок бўладими? Жунуб ҳолатда терлашининг таъсири бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунублик жисмоний эмас, маънавий, ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунинг учун бундай шахсга теккан нарсалар поклигича тураверади. Агар баданининг ўзида маний каби бирор нажосат бўлиб, нам ҳолатда кийимига теккан бўлса, шунда кийим ҳам нажосат бўлади. Аммо жунуб ҳолатда кийгани ёки терлагани, тери кийимга теккани учун нопок бўлиб қолмайди. Чунки инсон зотидан чиққан тер пок ҳисобланади. Бу ҳақда “Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китобида бундай дейилган:
ذهب الفقهاء إلى طهارة عرق الإنسان مطلقاً ، لا فرق في ذلك بين المسلم والكافر ، الصّاحي والسّكران ، والطّاهر والحائض والجنب
“Фақиҳлар ҳар қандай инсоннинг тери пок эканини айтишган. Бунда мусулмон, кофир, соғ, маст, пок, ҳайзли ва жунуб шахснинг ўртасида фарқи йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​СОВУҚДА ҒУСЛ ЎРНИГА ТАЯММУМ ҚИЛИШ ЖОИЗМИ?
#ғусл #таяммум

CАВОЛ: Совуқда касалланишдан қўрқиб таяммум қилган жунуб одам кетидан таҳорат оладими ё шарт эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Совуқ сабабли ғусл қилиш узрли бўлса, покланиш учун таяммум қилинади ва таяммумдан кейин таҳорат олиш шарт эмас. Агар таяммумдан кейин таҳоратни бузувчи ҳолатлар бўлса, намозларни таҳорат қилиб ўқийверади. Ғуслга шароит бўлиши билан ғусл қилиб олиш керак бўлади.
Совуқ кунда ғусл ўрнига таяммум қилиш тўғрисида Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
أجنب في ليلة باردة يخاف على نفسه الهلاك لو اغتسل ولم يقدر على تسخين الماء ولا على اجرة الحمام في المصر اجزأه التيمم في قول أبى حنيفة وقال أبو يوسف ومحمد ان كان في المصر لا يجزئه
яъни: “Киши совуқ кечада жунуб бўлиб, ғусл қилса ҳалокатига сабаб бўлишидан хавф қилса ва сувни иситиш имкони бўлмаса, шунингдек, шаҳар ҳаммомининг тўловига ҳам қодир бўлмаса, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳнинг қавлига биноан мазкур киши таяммум қилиши жоиз бўлади. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар эса: “Агар шаҳар ҳудудида бўлса, таяммум қилиши жоиз бўлмайди”, деганлар...” (“Бадоиъус саноеъ” китоби).
Совуқ кунда жунуб киши таяммум қилиш жоиз бўлиши учун совуқлик даражаси юқори бўлиб, инсон ҳаётига ёки саломатлигига хавф туғдирадиган даражада бўлиши ва иссиқ сув топиш имкони бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҒУСЛГА ҚОДИР БЎЛМАГАН БЕМОР ЖУНУБЛИКДАН ҚАНДАЙ ПОКЛАНАДИ?
#ғусл #бемор #поклик

CАВОЛ: Яқинда операция бўлдим. Ўрнимдан туриш, ўтириш мумкин эмас. Аёлим ёрдамида таҳорат олиб, ётган ҳолда намоз ўқияпман. Уйқумда эҳтилом бўлдим. Ғусл қила олмайман. Бундай ҳолда қандай қилиб покланиб намоз ўқийман?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз ғусл қила олмасангиз ҳам таяммум қилиш билан покланаверасиз. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:
وَإِنْ كُنْتُمْ مَرْضَى أَوْ عَلَى سَفَرٍ أَوْ جَاءَ أَحَدٌ مِنْكُمْ مِنَ الْغَائِطِ أَوْ لَامَسْتُمُ النِّسَاءَ فَلَمْ تَجِدُوا مَاءً فَتَيَمَّمُوا صَعِيدًا طَيِّبًا
яъни: “Агар бемор бўлсаларингиз ёки сафарда бўлсаларингиз ё бирорталарингиз таҳоратхонадан келса ёки аёлларга яқинлик қилса-ю, сув топа олмасаларингиз, покиза тупроқ билан таяммум қилинглар” (Нисо сураси, 43-оят).
Демак, мазкур далилларга кўра сув билан ҳақиқий покланиш имкони йўқ бўлиб қолган пайтда, покиза ер жинси билан ҳукмий покланиш жоиз бўлади. Таяммум қилишга рухсат берилган ушбу оятда “Агар бемор бўлсангиз” дейилган. Биров бемор бўлса-ю, сув ишлатиб таҳорат ёки ғусл қилганда ҳалокатга учраши, бирор аъзоси талафот кўриши, беморлиги зиёда бўлиши, чўзилиб кетиши, тузалиш кечга сурилиши кабилардан аниқ хавф бўлса, таяммум қилиши жоиз.
Ер жинси – тупроқ, қум, тош, оҳак, гипс, сурма, сурматош, олтингугурт каби ердан бўлган ашёлардир. Шунингдек, турли буюмлар устидаги (масалан, кийимдаги ёки кўрпа-тўшакдаги) чанг ҳам ер жинсига киради. Шу чангни қасд қилиб, таяммум қилиш ҳам мумкин.
Таяммум қилмоқчи бўлган одам енгини тирсакларидан юқоригача шимаради. Покланишни ният қилиб, икки қўлини тупроққа ёки ер жинсидан бўлган нарсага уриб, юзига суртади. Икки қўлини иккинчи марта уриб, аввал чап қўлининг кафти орқали ўнг қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ қилади. Кейин ўнг қўлининг кафти орқали чап қўлини чиғаноқлари билан қўшиб масҳ тортади. Шу билан таяммум қилган бўлади.
Сиз шу тарзда то ғусл қилишга қодир бўлгунингизга қадар таяммум қилиб, намозларингизни адо этишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЖАНОБАТ ҲОЛАТИДА БОЛАНИ ЭМИЗИШ
#ғусл #таҳорат

1440-CАВОЛ: Жунуб бўлган аёл боласини қандай эмизади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жунуб, яъни ғусл вожиб бўлган аёл, шунингдек ҳайз кўраётган аёл боласини эмизиши жоиз. Бу борада шундай зикр қилинган:
فإنه يجوز للأم أن ترضع ولدها، وهي على جنابة، والمسلم لو أصابته جنابة، فإنه لا ينجس، وقد قال النبي صلى الله عليه وسلم: إن المؤمن لا ينجس (رواه البخاري ومسلم).
“Она жанобат ҳолатида ҳам боласини эмизиши жоиз бўлаверади. Чунки мусулмон одамга жанобат етса, у нопок бўлмайди. Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Мўмин нопок бўлмайди” (Имом Бухорий ва Муслим ривоят қилишган)” (“Ал-Мавсуа ал-фиқҳийя” китоби).
Шунга кўра, баъзиларнинг “Жунуб аёл боласини эмизиб бўлмайди”, деган гаплари асоссиз ва шаръий далилга таянмаган ҳолда айтилган гап бўлиб, унга эътибор қилинмайди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar