FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
МУСОФИРНИНГ РЎЗАСИ
#рўза

1058-CАВОЛ: 1) Мусофирда юрган киши рўза тутмаса бир кун тутмагани учун бир кун туриб берадими?
2) Агар мусофирликда юрсаю рўзани тутса ифторгача рўзасини бузиб қўйсачи?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
1. Аввало рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир кимлигини билиб олишимиз керак. Рўза тутмасликка руҳсат берилган мусофир деб сафар масофасина (тақрибан 90 км) 15 кундан кам муддатга борган одамга айтилади. Урфимизда чет давлатларга 15 кундан узоқ муддатга бирор иш юзасидан борган одамларни ҳам мусофир дейилади. Аммо бундай кишилар шарий эътибордан мусофир ҳисобланмайди. Улар намозни қаср қилиш ва рўзани кейинроқ тутиб бериш каби ҳукмлар жорий қилинадиган мусофир ҳисобланмайди.

Динимизда ҳақиқий маънодаги мусофир кишиларга сафарда юрган пайтларида уларга рўза тутмасликка рухсат берилган. Қуръони каримда шундай марҳамат қилган:

أَيَّامًا مَعْدُودَاتٍ فَمَنْ كَانَ مِنْكُمْ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ وَعَلَى الَّذِينَ يُطِيقُونَهُ فِدْيَةٌ طَعَامُ مِسْكِينٍ .... (184)

“Саноқли кунлар. Бас, сизлардан кимки бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида бир мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир...” (Бақара сураси, 184-оят).

Сафардаги кишига рўзаси зарар қилмаса, рўза тутгани афзал. Лекин рўза тутмаса ҳам узрли ҳисобланади, гуноҳкор бўлмайди. Рамазондан кейин имкон бўлиши билан қолиб кетган кунларнинг рўзасини бир кунига бир кун қазосини тутиб беради.

2. Мусофир киши субҳ вақтида рўзани ният қилиб сўнг бирор сабаб билан ёки сабабсиз рўзасини очиб юборса, қазосини тутиши шарт бўлади аммо каффорат вожиб бўлмайди.

Бу ҳақда мазҳабимиздаги машҳур фатво китобларидан бири “Фатавои ҳиндия” китобида шундай дейилган.

فَالْأَصْلُ عِنْدَنَا أَنَّهُ إذَا صَارَ فِي آخِرِ النَّهَارِ عَلَى صِفَةٍ لَوْ كَانَ عَلَيْهَا فِي أَوَّلِ الْيَوْمِ يُبَاحُ لَهُ الْفِطْرُ تَسْقُطُ عَنْهُ الْكَفَّارَةُ كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ

"Бу борада бизнинг наздимиздаги асл қоида шуки, (рўзадор) киши куннинг охирга қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган ҳолатда бўлса, ундан каффорат соқит бўлади". Яъни, рўзадор киши куннинг охирги қисмида рўза тутмасликни мубоҳ қиладиган мусофирлик ёки беморлик ҳолатида бўлса ва шу ҳолатда рўзасини очиб юборса, унга каффорат вожиб бўлмайди.

Шундай экан мусофир киши рўза тутиб сўнг бирор узр билан ёки узрсиз рўзасини очиб юборса, қазоси вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳаж #Арафа #Рўза

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио #Ҳаж
#Арафа #Рўза

Ҳожилар арафа куни рўза тутса бўладими?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#рўза

Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?
#аудио
#рўза

Рамазон рўзасининг қазоси қандай тутилади?

Фатво маркази катта устози
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ БИР НЕЧА МАРТА ҚАСДДАН ОЧИБ ҚЎЙИШ
#рўза #каффорат
#Рамазон

1154-CАВОЛ: Рамазонда рўза тутган кунларимда кўпинча овқат еб рўзамни очиб юборганман. Буларнинг каффорати қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамазон ойида рўзадор инсон рўза эканлиги эсида турган ҳолда рўзасини очиб юборса, зиммасига қазо ва каффорат лозим бўлади. Агар очиб юбориш ҳолати кўп марта содир бўлган бўлса, уламолар уларнинг каффоратини икки турга бўлганлар. Бири еб-ичиш орқали рўзани бузиш, иккинчиси жинсий яқинлик қилиш орқали бузиш.

Агар бир Рамазонда ёки бир неча Рамазонда қасдан еб-ичиш орқали рўзани бузган бўлса ва бирортасига ҳам каффорат тўламаган бўлса, барчаси учун бир марта каффорат тўлаш кифоя қилади.

Агар бир Рамазонда бир неча марта жинсий яқинлик орқали рўзани бузган бўлса, барчаси учун бир каффорат кифоя қилади. Агар бир неча Рамазонда жинсий яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузган бўлса, ҳар бири учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди. Бу маъно “Раддул муҳтор”, “Баҳрур роиқ” “Бадоиъус саноиъ” каби кўплаб фиқҳий манбаларда келтирилган. Жумладан “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилган:

ولو جامع في رمضان متعمداً مراراً بأن جامع في يوم ثم جامع في اليوم الثاني ثم في الثالث ولم يكفر فعليه لجميع ذلك كله كفارة واحدة عندنا، ولو جامع في رمضانين ولم يكفر للأول فعليه لكل جماع كفارة في ظاهر الرواية،

“Агар рўзадор шахс Рамазонда бир куни қасдан жинсий яқинлик қилса, иккинчи куни яна шундай қилса, учинчи куни яна шундай қилиб, бир неча марта яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузса, бизнинг наздимизда барчаси учун битта каффорат кифоя қилади. Агар иккита Рамазонда яқинлик қилиб қўйган бўлса ва биринчисига каффорат тўламаган бўлса, Зоҳирур ривояга кўра ҳар бир яқинлик учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди”.

Эслатиб ўтамизки, юқорида фиқҳий масаланинг жавоби баён қилинди, лекин зинҳор бир нечта рўзани бузганга битта каффорат экан, деб қасддан рўзани бузишга журъат этмаслик керак. Чунки бундай қилиш динга беписандлик ва катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ражаб_ойи #рўза

Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида
рўза тутиш мандублигига ишоралар...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ражаб_ойи #рўза

Уруш ҳаром қилинган ойлар қайсилар?
Ражаб ойида
рўза тутиш мандублигига ишоралар...

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗
Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#ражаб_ойи #рўза

Ражаб рўзасининг ҳукми.

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИНИНГ ҚАЗОСИ БОРМИ?
#рўза

934-CАВОЛ: Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.

Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади. Бу ҳақда қуйидаги саҳиҳ ҳадисда шундай ваъда қилинган.

: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривоятлари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҲАДИСДА “ОЙДА УЧ КУН РЎЗА ТУТ” ДЕЙИЛГАН ЭКАН. ШУ УЧ КУН ОЙНИНГ ҚАЙСИ КУНЛАРИ?
#ҳадис #рўза

1223-CАВОЛ: Ҳадисларда ҳар ойда уч кун рўза тутилса, йил бўйи тутган ҳисобланади дейилган. Саволим шуки, шу савобни олиш учун ойнинг қайси кунлари рўза тутиш керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, киши ҳар ойда уч кун рўза тутиб юрса йил бўйи рўза тутгандек бўлиши ҳадисларда айтилган:
أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عَمْرٍو رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُخْبِرَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنِّي أَقُولُ وَاللهِ لَأَصُومَنَّ النَّهَارَ، وَلَأَقُومَنَّ اللَّيْلَ، مَا عِشْتُ. فَقُلْتُ لَهُ: قَدْ قُلْتُهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي. قَالَ: «فَإِنَّكَ لَا تَسْتَطِيعُ ذَلِكَ، فَصُمْ وَأَفْطِرْ، وَقُمْ وَنَمْ، وَصُمْ مِنَ الشَّهْرِ ثَلَاثَةَ أَيَّامٍ، فَإِنَّ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا، وَذَلِكَ مِثْلُ صِيَامِ الدَّهْرِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمَيْنِ». قُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. قَالَ: «فَصُمْ يَوْمًا وَأَفْطِرْ يَوْمًا، فَذَلِكَ صِيَامُ دَاوُدَ عَلَيْهِ السَلام وَهْوَ أَفْضَلُ الصِّيَام». فَقُلْتُ: إِنِّي أُطِيقُ أَفْضَلَ مِنْ ذَلِكَ. فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: لَا أَفْضَلَ مِنْ ذَلِك
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг “Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман”, деяётганим хабари етказилди. Мен у зот алайҳиссаломга дедим: “Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим”. У зот: “Сиз буни қила олмайсиз. Шу боис, рўза ҳам тутинг ва оғзи очиқ ҳолатда ҳам юринг. Бедор ҳам бўлинг, ухланг ҳам. Ойда уч кун рўза тутинг. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, икки кун оғзи очиқ юринг”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. У зот: “Унда бир кун рўза тутинг, бир кун оғзи очиқ юринг. Бу Довуд алайҳиссаломнинг рўзасидир ва бу энг афзал рўзадир”, дедилар. Мен: “Бундан ортиғига ҳам тоқатим етади”, дедим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бундан афзали йўқ”, дедилар” (Имом Бухорий ривоятлари).
Ҳадисларда келган уч кун рўза тутиш ойнинг қайси кунларига тўғри келиши борасида бир қанча ҳадислар келган. Жумладан,
وعن معاذة العدوية أنها سألت عائشة زوج النبي صلى الله عليه وسلم : أكان رسول الله صلى الله عليه وسلم يصوم من كل شهر ثلاثة أيام ؟ قالت : نعم . فقلت لها : من أي أيام الشهر كان يصوم قالت : لم يكن يبالي من أي أيام الشهر يصوم . رواه مسلم
Муоза розияллоҳу анҳо айтадилар: “Оиша розияллоҳу анҳога: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун рўза тутармидилар?”, дедим. У зот: “Ҳа”, дедилар. Мен: “Ойнинг қайси кунлари рўза тутар эдилар?”, дедим. У зот: “Қайси кун бўлишига эътибор бермасдан рўза тутар эдилар”, дедилар (Имом Муслим ривоятлари).
وعن أبي ذر رضي الله عنه قال : قال لي رسول الله صلى الله عليه وسلم إذا صمتَ شيئا من الشهر فصم ثلاث عشرة ، وأربع عشرة ، وخمس عشرة رواه الترمذي والنسائي
Имом Термизий ва Насоий раҳматуллоҳи алайҳлар Абу Зар розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом у кишига “Агар бирор ойда рўза тутсангиз, ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутинг”, деганлар.
Шундай экан киши ҳар ойда уч кун рўза тутмоқчи бўлса ихтиёр ўзида бўлиб, ойнинг қайси кунлари тутса ҳам ҳадисда айтилинганидек йил давомида рўза тутгандек бўлади.
Шунингдек, Абу Зар розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда баён қилинганидек қамарий ойнинг ўн учинчи, ўн тўртинчи ва ўн бешинчи кунлари рўза тутса, янада афзал ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
РЎЗАДОР ПАПИЛЛОМАНИ ОЛДИРСА БЎЛАДИМИ?
#рўза

1238-CАВОЛ: Рўзадор папилломани олдирса бўладими? Куйдириш йўли билан олинар экан.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Папиллома тананинг ташқи қисмига чиқади ва уни куйдириб олиб ташлаш билан рўза очилмайди. Чунки рўза аксар ҳолларда одамнинг ичига кирган нарсалар сабабли бузилади. Шунинг учун рўзадор ҳолатда папилломани олдиришнинг зарари йўқ. “Раддул муҳтор” китобида бундай дейилган:
وَالْمُفْطِرُ إنَّمَا هُوَ الدَّاخِلُ مِنْ الْمَنَافِذِ لِلِاتِّفَاقِ"
“Рўзани бузадиган нарса бу одатий йўллардан ичкарига кирган нарсадир. Бунга уламолар иттифоқ қилишган”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #каффорат

1256-CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ
“Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”.
ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ
“Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar