FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
РАМАЗОН РЎЗАСИНИ БИР НЕЧА МАРТА ҚАСДДАН ОЧИБ ҚЎЙИШ
#рўза #каффорат
#Рамазон

1154-CАВОЛ: Рамазонда рўза тутган кунларимда кўпинча овқат еб рўзамни очиб юборганман. Буларнинг каффорати қандай бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Рамазон ойида рўзадор инсон рўза эканлиги эсида турган ҳолда рўзасини очиб юборса, зиммасига қазо ва каффорат лозим бўлади. Агар очиб юбориш ҳолати кўп марта содир бўлган бўлса, уламолар уларнинг каффоратини икки турга бўлганлар. Бири еб-ичиш орқали рўзани бузиш, иккинчиси жинсий яқинлик қилиш орқали бузиш.

Агар бир Рамазонда ёки бир неча Рамазонда қасдан еб-ичиш орқали рўзани бузган бўлса ва бирортасига ҳам каффорат тўламаган бўлса, барчаси учун бир марта каффорат тўлаш кифоя қилади.

Агар бир Рамазонда бир неча марта жинсий яқинлик орқали рўзани бузган бўлса, барчаси учун бир каффорат кифоя қилади. Агар бир неча Рамазонда жинсий яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузган бўлса, ҳар бири учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди. Бу маъно “Раддул муҳтор”, “Баҳрур роиқ” “Бадоиъус саноиъ” каби кўплаб фиқҳий манбаларда келтирилган. Жумладан “Бадоиъус саноиъ” китобида шундай дейилган:

ولو جامع في رمضان متعمداً مراراً بأن جامع في يوم ثم جامع في اليوم الثاني ثم في الثالث ولم يكفر فعليه لجميع ذلك كله كفارة واحدة عندنا، ولو جامع في رمضانين ولم يكفر للأول فعليه لكل جماع كفارة في ظاهر الرواية،

“Агар рўзадор шахс Рамазонда бир куни қасдан жинсий яқинлик қилса, иккинчи куни яна шундай қилса, учинчи куни яна шундай қилиб, бир неча марта яқинлик қилиш сабабли рўзасини бузса, бизнинг наздимизда барчаси учун битта каффорат кифоя қилади. Агар иккита Рамазонда яқинлик қилиб қўйган бўлса ва биринчисига каффорат тўламаган бўлса, Зоҳирур ривояга кўра ҳар бир яқинлик учун алоҳида-алоҳида каффорат тўлайди”.

Эслатиб ўтамизки, юқорида фиқҳий масаланинг жавоби баён қилинди, лекин зинҳор бир нечта рўзани бузганга битта каффорат экан, деб қасддан рўзани бузишга журъат этмаслик керак. Чунки бундай қилиш динга беписандлик ва катта гуноҳ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook
КАФФОРАТ РЎЗАСИНИ ТУТАЁТГАНДА ҲАЙИТ КУНИ КЕЛИБ ҚОЛИШИ
#рўза #каффорат

1256-CАВОЛ: Каффорат рўзасини тутаётган вақтда ҳали олтмиш кун бўлмай туриб, қурбон ҳайити келиб қолса, қандай йўл тутади? Ҳайит куни рўза тутиш мумкин эмаску.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Каффорат рўзаси олтмиш кун муттасил тутилади. Шунинг учун каффорат рўзасини тутмоқчи бўлган инсон рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунларини ҳисобга олиб кейин бошлаши керак. Каффорат рўзасини тутишни бошлаб, олтмиш кун тўлмай туриб, рамазон, икки ҳайит, ташриқ кунлари келиб қолса, қайтадан бошлайди. Чунки рамазон ойи шундоқ ҳам рўза тутиш фарз бўлган ой. Ҳайит ва ташриқ кунлари рўза тутиш тақиқланган кун ҳисобланади. Бу ҳақида фиқҳий манбаларимизда жавоб берилган. Жумладан “Ҳидоя” китобида бундай дейилган:
فَكَفَّارَتُهُ صَوْمُ شَهْرَيْنِ مُتَتَابِعَيْنِ لَيْسَ فِيهِمَا شَهْرُ رَمَضَانَ وَلَا يَوْمُ الْفِطْرِ وَلَا يَوْمُ النَّحْرِ وَلَا أَيَّامُ التَّشْرِيقِ ) أَمَّا التَّتَابُعُ فَلِأَنَّهُ مَنْصُوصٌ عَلَيْهِ وَشَهْرُ رَمَضَانَ لَا يَقَعُ عَنْ الظِّهَارِ لِمَا فِيهِ مِنْ إبْطَالِ مَا أَوْجَبَهُ اللَّهُ وَالصَّوْمُ فِي هَذِهِ الْأَيَّامِ مَنْهِيٌّ عَنْهُ فَلَا يَنُوبُ عَنْ الْوَاجِبِ الْكَامِلِ
“Унинг каффорати икки ой узлуксиз рўза тутишдир. Икки ой ичида рамазон ойи, рўза ва қурбон ҳайити ва ташриқ кунлари бўлмаслиги керак. Узлуксиз бўлиши бу оятда шундай буйруқ келгани учундир. Рамазон ойи бўлмаслиги керак дейилишига келсак, чунки агар бу ойда каффорат рўзасини тутса, Аллоҳ таоло унинг зиммасига фарз қилган рўзани тутишни йўққа чиқариб қўяди. Кейинги кунлар эса рўза тутиш қайтарилган кунлар саналади. Шунинг учун бу кунларда тутса ҳам зиммага комил вожиб бўлган рўзанинг ўрнига ўтмайди”.
ثُمَّ إذَا كَفَّرَ بِالصِّيَامِ وَأَفْطَرَ يَوْمًا لِعُذْرِ مَرَضٍ أَوْ سَفَرٍ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ الصَّوْمَ وَكَذَا لَوْ جَاءَ يَوْمَ الْفِطْرِ أَوْ يَوْمَ النَّحْرِ أَوْ أَيَّامَ التَّشْرِيقِ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ فَإِنْ صَامَ هَذِهِ الْأَيَّامَ وَلَمْ يُفْطِرْ فَإِنَّهُ يَسْتَأْنِفُ أَيْضًا ؛ لِأَنَّ الصَّوْمَ فِيهَا عَمَّا وَجَبَ فِي ذِمَّتِهِ لَا يَجُوزُ
“Сўнгра каффорат рўзасини тутаётиб, беморлик ёки сафарга чиқиш сабабидан бир кун тутмаса, қайтадан бошлайди. Шунингдек, агар рўза, қурбон ёки ташриқ кунлари бўлиб қолса ҳам қайтадан тутишни бошлайди. Агар мазкур кунларда рўза тутиб, очиб юбормаса ҳам қайтадан бошлайди. Чунки бу кунларда зиммага вожиб бўлган рўзани тутиш мумкин эмас”. (“Жавҳаратун наййира” китоби).
Шунга кўра, кимдир каффорат рўзасини бошлаб, олтмиш кун бўлмай, ҳайит келиб қолса, қайтадан бошлайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar