ОМОНАТ ҚЎЙИЛГАН НАРСАНИ ИШЛАТИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#омонат #хиёнат
❓1155-CАВОЛ: Менга бир дўстим пул бериб буни фалончига бериб қўй, сенга омонат деди. Шу пулни ўз эҳтиёжим учун сарфладим. Лекин дўстим айтган вақтда унинг пулини айтилган одамга етказдим. Менинг ишимда бирор хато бўлмадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, бу ишда хатолик бор. Яъни сизга берилган пул омонат ҳисобланиб, уни омонат эгасининг розилигисиз ўз эҳтиёжингизга сарфлаш хато ва омонатга хиёнат бўлади. Албатта,омонат эгасининг розилиги билан ишлатиш мумкин. Агар эгасининг розилигисиз ишлатиб юборилган бўлса, бу омонат ҳукмидан чиқиб, тўлаб бериладиган ҳаққа айланади.
واما حكمها فوجوب الحفظ علي المودع وصيرورة المال امانة في يده ووجوب ادائه عند طلب مالكه، كذا في الشمني. الوديعة لا تودع ولا تعار ولا تؤاجر ولا ترهن، وان فعل شيئا ضمن
“Бас, унинг (омонатнинг) ҳукми, берилган кишининг ҳузурида сақланиши вожибдир.Ва унинг қўлида омонатга айланади. Ҳамда эгаси талаб қилган вақтда уни қайтарилиши шартдир. “Шуманий”да ҳам шундай зикр қилинган. Омонат молни бошқасига омонатга, орияга, ижарага ва гаровга берилмайди. Агар омонатга олган киши шулардан бирини қилса, тўлаб беради” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook