ОМОНАТ МАБЛАҒИГА XИЁНАТ ҚИЛИБ ҚЎЙДИМ
#омонат
❓812-САВОЛ: Мен бир инсоннинг омонатга қўйган маблағига хиёнат қилиб қўйдим. У инсон менга «Сендан норозиман, Қиёматда учрашамиз, қалбимга қаттиқ озор бердинг» деб айтгани учун ҳаловатим йўқ. Бир китобда дил оғриғига Яратган аралашмаслиги ҳақида ёзилган экан. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳаётда биз бир-биримиз билан турли молиявий ва турли олди-берди масалаларида муомалада бўламиз. Бундай ҳолатда биз ҳаромдан сақланишимиз, ўзганинг ҳаққини паймол қилмаслигимиз, омонатларга тажовуз қилмаслигимиз лозимдир.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом мусулмон киши ўзганинг ҳаққидан ҳазар қилиши кераклигини таъкидлаб, шундай деганлар:
"اَلاَ اِنَّ اللهَ حَرُمَ عَلَيْكُمْ دِمَائَكُمْ وَاَمْوَالَكُمْ" (رواه الإمام البخاري)
яъни: "Огоҳ бўлинглар, албатта Аллоҳ таоло жонларингиз ва молларингизни бир бирингизга ҳаром қилди" (Имом Бухорий ривояти).
Қиёмат куни то ҳақ эгаси кечмагунча, Аллоҳ таоло ҳам банданинг ҳаққини кечирмайди. Шунинг учун Сиз ўша инсонни ҳаққини адо қилиб, бу дунёнинг ўзида розилигини олишга астойдил ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ОМОНАТ ҚЎЙИЛГАН НАРСАНИ ИШЛАТИБ БЎЛМАЙДИМИ?
#омонат #хиёнат
❓1155-CАВОЛ: Менга бир дўстим пул бериб буни фалончига бериб қўй, сенга омонат деди. Шу пулни ўз эҳтиёжим учун сарфладим. Лекин дўстим айтган вақтда унинг пулини айтилган одамга етказдим. Менинг ишимда бирор хато бўлмадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Албатта, бу ишда хатолик бор. Яъни сизга берилган пул омонат ҳисобланиб, уни омонат эгасининг розилигисиз ўз эҳтиёжингизга сарфлаш хато ва омонатга хиёнат бўлади. Албатта,омонат эгасининг розилиги билан ишлатиш мумкин. Агар эгасининг розилигисиз ишлатиб юборилган бўлса, бу омонат ҳукмидан чиқиб, тўлаб бериладиган ҳаққа айланади.
واما حكمها فوجوب الحفظ علي المودع وصيرورة المال امانة في يده ووجوب ادائه عند طلب مالكه، كذا في الشمني. الوديعة لا تودع ولا تعار ولا تؤاجر ولا ترهن، وان فعل شيئا ضمن
“Бас, унинг (омонатнинг) ҳукми, берилган кишининг ҳузурида сақланиши вожибдир.Ва унинг қўлида омонатга айланади. Ҳамда эгаси талаб қилган вақтда уни қайтарилиши шартдир. “Шуманий”да ҳам шундай зикр қилинган. Омонат молни бошқасига омонатга, орияга, ижарага ва гаровга берилмайди. Агар омонатга олган киши шулардан бирини қилса, тўлаб беради” (“Фатовои Оламгирия” китоби).
Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook