АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН КИТОБ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз #тиб
#илм_излаш
❓1153-CАВОЛ: Менга бир аҳли илм киши Аср намозидан кейин китоб ўқилмайди деган эди. Шу тўғрими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақда шариатимизда қатъий бир қайтариқ йўқ. Шу эътибордан Аср намозидан кейин ким китоб ўқиса, гуноҳкор бўлди, шариатга зид иш қилди, дейилмайди. Аммо, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ баъзи кишиларга асрдан кейин китоб ўқимасликни ва буни кўзга зарари борлигини зикр қилган. Жумладан: “Кашфул хафо ва музийлул илбос” китобида шундай келтирилади:
وقد اوصي الامام احمد بعض اصحابه ان لا ينظر بعد العصر الي كتاب وهو من كلام الطب
“Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ баъзи дўстларига асрдан кейин китобга қарамасликни ва бу тавсия табибларни кўрсатмаси эканлигини айтдилар”.
Лекин бу қайтариқларни шаръий жиҳатдан эмас, балки тиббий жиҳатдан кўзга зарари борлиги билан изоҳлаб берганлар.
Бугунги кунга келиб замонавий ёритиш мосламалари кўриш қобилиятига зарар қилмайдиган даражада ёритиб берса, китоб ўқишга тиббий томондан ҳам монелик қолмайди ва бемалол Аср намозидан кейин ҳам илм ҳосил қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.
Telegram | Instagram | Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.Telegram | Instagram | Facebook
ҲИЖОМА ВА ДОНОРЛИК
#тиб
❓1365-CАВОЛ: Савол беришдан мақсад суннатни инкор қилиш эмас. Фақат ҳозирги кунда кимлардир ҳижома, яна кимлардир донорлик қилдирадилар. Автоҳалокат ва бошқа турли касалликлар туфайли беморларга қон зарур бўлиб қолади. Шундан келиб чиқиб, ҳозирги даврда ҳижома қилдирган яхшими ёки донорликми?
💬ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сиз сўраган нарса қон олдирувчи беморнинг ҳолати ва шифокорнинг унга берган тавсиясига қараб белгиланади. Ўзи соғлом, лекин қон олдирмоқчи бўлган инсонга сиз айтган мулоҳазалар туфайли донорлик афзал ҳисобланади. Чунки бунда инсонларга ёрдам бериш, ҳаётини қутқариш каби яхшиликлар бор. Аммо мазкур донорлик беғараз бўлиши, яъни маблағ эвазига бўлмаслиги керак.
Аллоҳ таоло инсонни азиз ва мукаррам этиб яратгани учун, ҳур одамни ва унинг тана аъзоларини сотиш асло мумкин эмас. “Фатҳи бобил иноя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:
وَلاَ بيع أَجْزَاءِ آدَمِيِ لكرامته
“Инсон мукаррам бўлганлиги учун унинг аъзоларини сотиш мумкин эмас”.
Лекин қон қуйиш зарурати туғилганда холис ёрдам берувчи топилмай қолса, бемор ҳаётини сақлаб қолиш учун қон сотиб олишга рухсат берилади.
Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar