FATVO.UZ | Расмий канал
139K subscribers
1.08K photos
2.04K videos
4.39K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН КИТОБ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#намоз #тиб
#илм_излаш

1153-CАВОЛ: Менга бир аҳли илм киши Аср намозидан кейин китоб ўқилмайди деган эди. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу ҳақда шариатимизда қатъий бир қайтариқ йўқ. Шу эътибордан Аср намозидан кейин ким китоб ўқиса, гуноҳкор бўлди, шариатга зид иш қилди, дейилмайди. Аммо, Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ баъзи кишиларга асрдан кейин китоб ўқимасликни ва буни кўзга зарари борлигини зикр қилган. Жумладан: “Кашфул хафо ва музийлул илбос” китобида шундай келтирилади:

وقد اوصي الامام احمد بعض اصحابه ان لا ينظر بعد العصر الي كتاب وهو من كلام الطب

“Имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ баъзи дўстларига асрдан кейин китобга қарамасликни ва бу тавсия табибларни кўрсатмаси эканлигини айтдилар”.

Лекин бу қайтариқларни шаръий жиҳатдан эмас, балки тиббий жиҳатдан кўзга зарари борлиги билан изоҳлаб берганлар.

Бугунги кунга келиб замонавий ёритиш мосламалари кўриш қобилиятига зарар қилмайдиган даражада ёритиб берса, китоб ўқишга тиббий томондан ҳам монелик қолмайди ва бемалол Аср намозидан кейин ҳам илм ҳосил қилиш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
.

Telegram | Instagram | Facebook