FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
НАМОЗДА ҚУРЪОННИНГ ЎЗБЕКЧА МАЪНОЛАР ТАРЖИМАСИНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#намоз

365-CАВОЛ: Биз намоз ўқиганимизда ёки тиловат қилганимизда сураларни араб тилида ўқиймиз. Қуръони карим оятлари араб тилида бўлишидан ташқари уларнинг таржимаси, яъни ўзбек тилидаги маъноси хам бор. Менинг саволим, намоз ўқиётганда ёки умуман сура-оят ўқиётганда ўзбек тилида айтиб ўқиса бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда араб тилидан бошқа тилларда қироат қилиш жоиз эмас. Бу ҳақида муҳаққиқ олим Мулла Али Қори айтадилар:

ولا القراءة بها أي لا يجزئ القراءة في الصلاة بالفارسية إلا بعذر وبه يفتي

Яъни: “Намозда форс тилида қироат қилиш жоиз эмас. Фақат узрли (араб тилига умуман тили қовушмаган) ҳолатда жоиз. Фатво жоиз эмаслигигадир”.

Форс тили дейилганда бошқа тиллар ҳам киради. Чунки бошқа тиллар Араб тилидаги маънони ифода қилиб бера олмайди. Қуръони карим эса Араб тилида нозил бўлган. Аллоҳ таоло “Биз у(Қуръон)ни араб тилида нозил қилдик”, – деган (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАБРИСТОНГА БОРИЛГАНДА ҚАЙСИ СУРАЛАРНИ ЎҚИШ КЕРАК?
#Қуръон

366-CАВОЛ: Қабр бошига борганда "Фотиҳа" сурасига қўшиб яна қайсиларини ўқиш мумкин?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда қабристонга борганда қайси сура ёки оятларни ўқиш кераклиги қатъий белгилаб қўйилмаган. Қуръони каримнинг қайси жойидан яхши ўқий олса, ўша еридан истаганча ўқийди. Кейин қироатни савобини маййитга бахшида қилади.

Аксарият фиқҳий манбаларимизда қабристондаги Қуръон тиловати бирор сурага чеклаб қўйилмаган:

وَيُسْتَحَبُّ إذَا دُفِنَ الْمَيِّتُ أَنْ يَجْلِسُوا سَاعَةً عِنْدَ الْقَبْرِ بَعْدَ الْفَرَاغِ بِقَدْرِ مَا يُنْحَرُ جَزُورٌ وَيُقَسَّمُ لَحْمُهَا يَتْلُونَ الْقُرْآنَ وَيَدْعُونَ لِلْمَيِّتِ .

Яъни: “Маййит дафн қилингач, гўё бир туя сўйилиб, гўшти тақсимланадиган муддатча қабр ёнида Қуръон тиловати ва дуо қилиб туришлари мустаҳабдир” (“Ал-Жавҳаротун-наййироҳ” китоби).

Лекин ҳадиси шарифларда баъзи сура ёки оятларни ўқиш фазилатли эканига ишоралар бор. “Саҳиҳи Бухорий”га шарҳ ёзган ҳанафий аллома Бадриддин Айний шундай дейдилар:

وروى أبو داود من حديث معقل بن يسار قال قال رسول الله اقرأوا يس على موتاكم وأخرجه النسائي وابن ماجه أيضا فالحديث يدل على أن الميت ينتفع بقراءة القرآن عنده وهو حجة على من قال إن الميت لا ينتفع بقراءة القرآن

яъни: “Имом Абу Довуд Маъқал ибн Ясор разияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У киши айтдилар: “Расулуллоҳ алайҳиссалом: “Ўликларингизга “Ясин” сурасини ўқинг”, — деганлар”. Бу ҳадисни Имом Насоий ва Имом Ибн Можа ҳам ривоят қилишган. Қолаверса ушбу ривоят маййит ёнида ўқилган Қуръондан манфаат олишига далолат қилади ва: “Маййит Қуръон қироатидан манфаат кўрмайди”, -деганларга қарши ҳужжат бўлади” (“Умдатул-қори” китоби).

Саҳобалар ичида қабри бошида Қуръон тиловат қилишни васият қилиб кетганлари бор эди. Чунки улар шу нарсада маййитга фойда борлигини Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлар. Абдурраҳмон ибн Ало ибн Лажлаждан, у киши отасидан ривоят қилади:

قَالَ لِي أَبِي: يَا بُنَيَّ، إِذَا أَنَا مُتُّ، فَأَلْحِدْنِي، فَإِذَا وَضَعْتَنِي فِي لَحْدِي، فَقُلْ: بِسْمِ اللهِ، وَعَلَى مِلَّةِ رَسُولِ اللهِ، ثُمَّ سِنَّ عَلَيَّ الثَّرَى سِنًّا، ثُمَّ اقْرَأْ عِنْدَ رَأْسِي بِفَاتِحَةِ الْبَقَرَةِ وَخَاتِمَتِهَا، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ ذَلِكَ. رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

яъни: “Отам менга: “Эй ўғилчам! Агар вафот этсам, мени лаҳадга қўйгин. Лаҳадимга қўйиб бўлгач: «Бисмиллаҳи ва ала миллати Расулиллаҳ», деб устимга тупроқ тортгин. Кейин бош томонимда Бақара сурасининг аввали ва охирини ўқигин, чунки мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шундай деганларини эшитганман”, – деди” (Имом Табароний ривояти).

Шунингдек, Имом Ибн Можа Пайғамбаримиз алайҳиссалом ўтганлар ҳаққига "Фотиҳа" сурасини ўқишни буюрганларини ҳам ривоят қилган.

Бу мавзуда “Баҳрур-роиқ” китобида қуйидаги жумлалар келтирилган:

وَالشَّيْخُ مُحَمَّدُ بْنُ إبْرَاهِيمَ قَالَ لَا بَأْسَ أَنْ يَقْرَأَ سُورَةَ الْمُلْكِ عَلَى الْمَقَابِرِ سَوَاءٌ أَخْفَاهَا أَوْ جَهَرَ بِهَا أَمَّا غَيْرُهَا فَلَا يَقْرَؤُهَا لِوُرُودِ الْآثَارِ بِسُورَةِ الْمُلْكِ وَعَنْ أَبِي بَكْرٍ بْنِ أَبِي سَعِيدٍ يُسْتَحَبُّ زِيَارَةُ الْقَبْرِ وَقِرَاءَةُ سُورَةِ الْإِخْلَاصِ سَبْعَ مَرَّاتٍ فَإِنْ كَانَ الْمَيِّتُ غَيْرَ مَغْفُورٍ لَهُ غُفِرَ

яъни: “Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим айтадилар: “Қабристонда хоҳ жаҳрий бўлсин, хоҳ махфий бўлсин “Мулк” сурасини ўқишнинг зарари йўқ. Чунки у тўғрисида ҳадислар ворид бўлган. Аммо бошқасини ўқимайди”. Абу Бакр ибн Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Қабрларни зиёрат қилиш ва Ихлос сурасини етти марта ўқиш мустаҳабдир. Шу сабаб маййитнинг кечирилмаган гуноҳлари кечирилади” (“Баҳрур роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
НАМОЗНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
#намоз

367-CАВОЛ: Ҳозирги кунда карантин сабабли масжидлар ёпилган. Кўпчилик уйда ибодат қиляпти. Мен жамоат билан ўқилган намозга 27 марта кўп савоб беришини эшитганман. Шунинг учун жамоат бўлиб намоз ўқиш қонун-қоидаларини тушунтириб берсангиз?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, ёлғиз ўқилган намозга битта савоб берилса, жамоат бўлиб ўқилган намозга йигирма етти баробар кўп савоб берилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً "
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما).

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража устундир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, кўп савоб оламан деган киши албатта, жамоат бўлиб намоз ўқишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.

🔹Жамоатнинг адади. Барча уламоларимизнинг наздида жамоат бўлиш учун икки киши кифоя қилади. Бири имом бўлади. Иккинчиси иқтидо қилади. Икки кишига ҳам жамоатнинг савоби берилади. “Ал-мавсуъатул-фиқҳийя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

اتّفق الفقهاء على أنّ أقلّ عدد تنعقد به الجماعة اثنان، وهو أن يكون مع الإمام واحد،
فيحصل لهما فضل الجماعة

яъни: “Уламолар жамоат ҳосил бўладиган энг кам адад икки киши эканига иттифоқ қилганлар. Яъни имом билан яна бир киши бўлса, улар учун жамоатнинг фазилати ҳосил бўлади”.

Жамоат қанча кўп бўлса, ажр-савоби ҳам шунча кўпайиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.

🔹Жамоат имомининг вазифаси. Имом барча намозларда ҳар бир “Аллоҳу акбар” лафзини овоз чиқариб айтади. Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларида, шунингдек Рамазон ойидаги Таровиҳ ва Витр намозларида овозини чиқариб қироат қилади. Пешин ва Аср намозларида эса, овозини чиқармасдан қироат қилади. Имом рукудан қайтганда “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни ўзини айтади. “Роббана лакал ҳамд”ни айтмайди. Имом намозни охиридаги “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”ни овоз чиқариб айтади. Имомга аёл киши иқтидо қиладиган бўлса, имом қалбидан унга имом бўлаётганини ўтказиб қўяди. Имом бўлган кишида асосан мазкур ўзгаришлар бўлади. Қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, имомликда ҳам худди шундай адо этади.

🔹Имомга эргашганнинг вазифаси. Иқтидо қилган киши ният пайтида “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган маънодаги жумлани ниятига қўшади. Намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин “Субҳанакаллоҳумма...”ни ўқиб, жим туради. Қироат қилмайди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтса, иқтидо қилувчи “Роббана! Лакал ҳамд”ни айтади. Иқтидо қилувчи барча амалларни имомдан кейин бажаради. Иқтидо қилувчи қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, иқтидо қилганда ҳам худди шундай адо этади.

Имомнинг орқасида туриш тартиби. Агар имомга бир эркак иқтидо қилса, гарчи у балоғатга етмаган ёш бола бўлса ҳам имомнинг ўнг тарафида туради. Бунда унинг оёғини бармоқлари имомнинг товонини баробарида бўлади.

Икки ва ундан ортиқ эркаклар иқтидо қилса, имомнинг орқасида алоҳида сафда турадилар.

Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарчи у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туради.

Иқтидо қилувчилар битта эркак ва битта аёл бўлса, балоғатга етмаган бўлсалар ҳам, эркак имомнинг ўнг томонида, аёл эса орқа сафда туради.

Иқтидо қилувчилар эркаклар, балоғатга етмаган ўғил болалар, аёллар ва балоғатга етмаган қизлардан иборат бўлса, биринчи сафда эркаклар, иккинчи сафда балоғатга етмаган ўғил болалар, учинчи сафда аёллар ва тўртинчи сафда балоғатга етмаган қиз болалар турадилар.

Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлиб ўқиши макруҳ, чунки имом эркак бўлиши шартдир. (“Фатовои Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
РАМАЗОН ОЙИДА САВОЛ-ЖАВОБ БОТИ 7 / 24 ТАРТИБИДА ИШЛАЙДИ

Муборак Рамазон ойида рўза, закот ва бошқа ибодатларга доир саволлар кўпаяди. Шуни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
@SavollarMuslimUzBot телеграм ботининг фаолияти ҳар куни 24 соат давоми ташкил қилинди.

Машҳур тобеин Муҳаммад Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ “Албатта, бу илм – диндир! Уни кимдан олаётганингизга эътибор беринг!” деганлар.
Шунга биноан, ватандошларимиз расмий ва ишончли манбадан жавоб олишлари учун юқорида зикр қилинган савол-жавоб ботига йўлланган саволларга Фатво масаласида кўп йиллик тажрибага эга бўлган мутахассислар жавоб берадилар.

🔸 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъатининг долзарб мавзулардаги фатволари ва савол-жавобларини https://www.fatvo.uz/ сайти ҳамда https://t.iss.one/diniysavollar телеграм канали орқали ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Шак куни (яъни, Рамазондан бир кун аввал) рўза тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
🔸 ФИТР САДАҚА ВА ФИДЯ МИҚДОРИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/20078

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
FATVO.UZ | Расмий канал pinned «ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ? #намоз 360-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат…»
КАРАНТИН ПАЙТИДА ЖУМА КУНИ УЙДА ЖАМОАТ БЎЛИБ ПЕШИН ЎҚИШ
#намоз

368-CАВОЛ: Карантин кунларида жума куни ўзаро аёл қизларимиз билан жамоат бўлиб пешин ўқисак бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Карантин ҳолатида яъни, масжидларда жума намоз ўқилмаётган бир пайтда жума куни оила аъзолари билан уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш жоиз.

Ҳозирги кунда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда. Чунки бу ҳолатда жуманинг дуруст бўлиш шартларидан бири умумий рухсат (изни омма) топилмаяпти.

Фиқҳий манбаларимизга эътибор қаратсак, масжидларда жума намозлари ўқилиб турганда уйда пешинни жамоат бўлиб ўқиш макруҳлиги баён қилинган:

وَكُرِهَ فِي الْمِصْرِ ظُهْرُ الْمَعْذُورِ وَغَيْرِهِ كَالْمَسْجُونِ وَالْمُسَافِرِ جَمَاعَةً قَبْلَ فَرَاغِ الْإِمَامِ وَبَعْدَه

яъни: “Шаҳарда узрли (маҳбус, мусофир) ва узрсиз (баъзи сабаблар билан жума намозидан қолиб кетган) кишиларнинг, имом жумани ўқиб бўлишдан аввал ёки кейин, уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир" (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).

Чунки бу ишларида жуманинг жамоатини камайтириш ва жумани адо қилиш буйруғига қарши чиқиш бор (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Демак, бу масалаларнинг барчаси масжидларда жума адо қилиниб турган ҳолатга тегишли.

Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам йўқ. Чунки масжидлар вақтинчалик фаолияти тўхтатилган ва жумалар адо этилмаётган бир пайтда уйда намоз ўқувчилар жума намозининг вақти (тахминан 13: 00 – 13: 15 гача) ўтишини кутиб ўтиришларида ҳам маъно йўқ.

Киши аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиш ҳақида Абдуллоҳ ибн Масъуд разияллоҳу анҳу айтадилар: Мен Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида туриб намоз ўқидим Оиша онамиз эса орқада ўқидилар. (Имом Аҳмад ривоятлари).

Анас разияллоҳу анҳу: "Мен ва бир етим бола бизнинг уйимизда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқидик, онам Умму Сулайм орқамизда турдилар", – дедилар.

Мазкур ҳадислардан маълум бўладики киши уйида аҳли аёли билан жамоат бўлиб намоз ўқиши мумкин ва бу ҳолатда аёллар орқа сафда туриши лозим экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЮЗГА НИҚОБ ТАҚҚАН ҲОЛДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

369-CАВОЛ: Бугунги кунда “Коронавирус” эпидемияси сабабли юзга тиббий ниқоблар (маска) тақилмоқда. Намозни маска таққан ҳолда ўқиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги ҳолатларда юзни ёпиб намоз ўқиш макруҳ. Лекин узрли сабаб бўлса макруҳ эмас, жоиз бўлади.

Бу ҳақда Аллома Ибн Обидин шундай дейдилар:

( قَوْلُهُ وَالتَّلَثُّمُ ) وَهُوَ تَغْطِيَةُ الْأَنْفِ وَالْفَمِ فِي الصَّلَاةِ لِأَنَّهُ يُشْبِهُ فِعْلَ الْمَجُوسِ حَالَ عِبَادَتِهِمْ النِّيرَانَ زَيْلَعِيٌّ .

яъни: "(Намознинг макруҳларидан бири “талассум”дир) “талассум” намозда бурун ва оғизни ёпишдир. Макруҳлигининг сабаби мажусийларнинг оловга сиғинаётган ҳолатига ўхшайди” (“Раддул муҳтор” китоби).

Ҳозирги кунда ниқоб тақиш муҳим эҳтиёт чораларидан бири бўлгани учун бегоналар билан жамоат бўлиб қолса, касалликдан сақланиш учун уни тақиш узрли сабабдир, макруҳ бўлмайди. Уйда ўзи ёки оила аъзолари билан намоз ўқиганда эса ниқоб тақмасдан ўқийди. Зотан, намоздан аввал ҳам оила аъзолари билан ниқобсиз муомала қилиб турган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА НИМАЛАРГА ЭЪТИБОР БЕРИШ КЕРАК?
#тарбия

370-CАВОЛ: Болани тарбияли, ақлли, эсли-ҳушли ота-онани ҳурмат қилиши учун ёшлигидан ўғил-қизларга мана шу фазилатларни сингдириш учун асосан нималарга эътибор бериш керак?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фарзанд тарбияси ота-онанинг зиммасидаги муҳим ва масъулиятли вазифалардан биридир. Фарзанд тарбиясига оид жуда кўплаб оятлар ва ҳадислар ворид бўлган. Фарзандларнинг тарбияли ахлоқ-одобли бўлишида жуда кўп омиллар мавжуд. Айниқса ота-оналарнинг хулқ-одоби, оиладаги муҳит, улар яшаб турган жамият, фарзандларнинг яқин дўст ва оғайнилари, улар ўқиётган китоб ёки турли замонавий техник воситалар орқали томоша қилаётган видео филмларнинг таъсири жуда аҳамиятлидир.

Фарзанд тарбияси ота-оналардан алоҳида вақт ажратиш ва муттасил аҳамият беришни тақозо қилади. Фарзандлар қулоғи билан эмас, кўзи билан тарбия олади? деб бежиз айтилмаган. Фарзандларимиз ахлоқ-одобли бўлишини хоҳлар эканмиз, аввало ана шу одоб-ахлоқни ўзимиз амалда кўрсатиб беришимиз лозим бўлади. Фарзандлар тарбиясига оид динимизнинг кўрсатмаларидан хабардор бўлишимиз талаб этилади. Фарзанд тарбиясига оид ёзилган китобларни ўқиш, ҳадислардан хабардор бўлиш мақсадга мувофиқдир.

Фарзанд тарбиясида асосан қуйидагиларга жиддий эътибор бериш керак бўлади:

🔹 Фарзандларга ҳалол луқма едириш;
🔹 Уларга мунтазам равишда, табиатларига мувофиқ тарзда диний-маърифий таълим бериш;
🔹 Оилавий муҳитда соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
🔹Ота-она болаларнинг идеал тақлидчилари эканини унутмаслик;
🔹Одоб-ахлоққа оид озуқавий, ҳикматли воқеа ва ҳикоялар сўзлаб бериш;
🔹Уларни камситмаслик;
🔹Солиҳ инсонлардан уларнинг ҳаққига дуолар олиш;
🔹Уларнинг муддао ва фикрларини тинглай билиш;
🔹Уларнинг дўст ва яқинларига аҳамият бериш;
🔹Уларни китоб мутолаа қилишга одатлантириш. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
АЁЛИМГА ИМОМЛИК ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#намоз

371-CАВОЛ: Аёлимга имомлик қилиб намоз ўқисам бўладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, аёлингизга имомлик қилиб намоз ўқишингиз жоиз бўлади. Бу борада “Бадоиъус-саноиъ” китобида шундай дейилган: “Агар имом билан бирга биргина аёл бўлса, у аёл имомнинг орқасида туради (яъни, ёнида турмайди). Аёлнинг имом ёнида баробар туриши имомнинг намозини бузади.

Яна бу мавзуда Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:

إذا صلى الرجل في بيته برفيقه أو زوجته أو ولده حاز فضيلة الجماعة

яъни: “Киши уйида дўсти, ёки жуфти, ё фарзанди билан намоз ўқиса жамоатнинг фазилатига етади”.

Пайғамбар алайҳиссаломдан нақл қилинган ҳадисга кўра икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Ҳатто ҳанафий ва шофеъий уламолар, имомга эргашувчи ёш бола яъни, балоғатга етмаган бўлса ҳам, жамоат ҳосил бўлади, деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
НАМОЗДА ИККИ САЖДА ОРАСИДА ҚАНДАЙ ЎТИРИЛАДИ?
#намоз

372-CАВОЛ: Намоздаги икки сажда орасида қисқа вақтда қаъдада ўтирганда чап оёқ устига ўтириладими ёки оёқ ҳолати ўзгартирилмайдими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳанафий мазҳабига кўра намоздаги барча ўтиришларда (яъни, қаъда ва жалсаларда) эркаклар чап оёқларини тўшаб ўтирадилар ва ўнг оёқларини тик қилиб, оёқ бармоқларини қиблага қаратган ҳолда тутадилар.

Мазкур масала бўйича “Танвирул-абсор” китобида намознинг суннатларини санаб, улардан бири сифатида қаъдада “чап оёғини тўшаб ўтиришдир” дейилган. Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ “Раддул-муҳтор” китобида, унга изоҳ бериб: “Шунингдек, Шайх Қосимнинг фатвосида айтилгани каби икки сажданинг орасида ҳам шундай ўтирилади” деганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
⚡️РЎЗАГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Рамазонда саҳарликка ухлаб қолган киши қандай йўл тутиши керак?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор киши сўлагини ютиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Шак куни (яъни, Рамазондан бир кун аввал) рўза тутса бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қандай амаллар рўзани бузади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор одам тиш пастасидан фойдаланиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг милки қонаб, қон ичига кетса рўзаси бузиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутиб, фарз намозларини ўқимаса, динимизда бунга қандай қаралади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини қасддан бузган киши қандай каффорат тўлайди?
💬 ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойи кечаларида эр-хотинлик муносабатлари мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор уйқусида эҳтилом бўлса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ҳомиладор ёки эмизикли аёллар рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон ойида ҳайз кўрган аёллар қандай йўл тутади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Аввал ифтор қилинадими ёки шом намози ўқиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзанинг фидясини кимлар беради?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг қайт қилиши рўзани бузадими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадор зонт ютса, рўзаси очиладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рўзадорнинг оғзига ёмғир кирса, рўзага таъсири йўқми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Рамазон рўзасини тутмасам ҳам бўладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Қазоси бор киши нафл рўза тутиши мумкинми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

🔗 Улашинг: @diniysavollar
173-savol
Fatvo hay'ati
РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

173-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
304-savol
Fatvo hay'ati
ТЕЛЕВИЗОР ЁКИ РАДИО ОРҚАЛИ ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
#намоз

304-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
82-savol
Fatvo hay'ati
ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ
#одоб

82-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ТАРОВИҲДА ҚАНДАЙ ТАСБИҲЛАРНИ АЙТИЛАДИ?
#намоз

373-CАВОЛ: Таровиҳ намозида қандай тасбиҳ айтилади? Илтимос шуни ёзиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ намозида ҳар тўрт ракат ўқилгач, бир оз истироҳат учун ўтириш мустаҳабдир. Саҳобаи киромлар ҳам худди шундай қилишган. Таровиҳ (истироҳат) намози, деб номланишининг ҳам асл сабаби шудир. Чунки таровиҳ роҳатланиш маъносидадир. Намозхон шу ўтиришда зикру тасбиҳга машғул бўлади ёки сукут сақлайди.

Бизнинг диёрларда ушбу ўринда қуйидаги каби тасбиҳлар ўқиш одат бўлган:

سُبْحانَ ذِي الْمُلْكِ وَالْمَلَكوُتِ، سُبْحانَ ذِي الْعْزَّةِ وَالعَظَمَةِ وَالْقُدْرَةِ وَالْكِبْرِياءِ وَالْجَبَرُوتِ، سُبْحانَ الْمَلِكِ الْحَيِّ الَّذِي لَا يَمُوتُ، سُبُّوحٌ قُدُّوسٌ رَّبُّنا وَرَبُّ الْمَلَائِكَةِ وَالرُّوحِ، لَا إلَهَ إِلَّا اللهُ نَسْتَغْفِرُ اللهَ، نَسْئَلُكَ الْجَنَّةَ وَنَعُوذُ بِكَ مِنَ النَّارِ.

🔹Ўқилиши: "Субҳаана зил мулки вал малакуути, субҳаана зил ъиззати ва ъазомати вал қудроти вал кибрийааи вал жабаруути, субҳаанал маликил ҳаййил лазий лаа ямууту, суббууҳун қуддуусур Роббунаа ва Роббул малаикати вар рууҳи, лаа илааҳа иллалоҳу настағфируллоҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Мулк ва малакут эгаси бўлган, иззат ва шараф, қурат ва куч қувват соҳиби бўлган, барча айб ва нуқсонлардан пок бўлган, барча нарсадан ғолиб келувчи, ўлмайдиган, доимо тирик Зот,Суббуҳ ва Қуддус бўлган, бизнинг, фаришталар ва Жибрилнинг робби бўлмиш Аллоҳни поклаб ёд этаман. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ тилаймиз".

Яна бир бошқа тасбиҳ:

سُبْحٰانَ الْحَنّٰانِ الْمَنّٰانِ * سُبْحٰانَ الْمَلِكِ الدَّيّٰانِ *الْمَعْرُوفِ بِاْلاِحْسٰانِ اَلْمَوْصُوفِ بِالْغُفْرٰانِ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ،يَا شَهْرَ رَمَضٰانَ * مَرْحَبا، مَرْحَبا ، يٰا شَهْرَ التَّرٰاوِيحِ وَ التَّسابِيحِ وَ خَتْمِ الْقُرْآنِ*هَذا شَهْرٌ أَوّلُهُ رَحْمَةٌ وَ أَوْسَطُهُ مَغْفِرَةٌ وَاخِرُهُ عِتْقٌ مِنْ النِّيْرانِ* لٰا إِلٰهَ إلاَّ اللّٰهُ نَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ. نَسْأَلُكَ الْجَنَّةَ وَ نَعُوذُ بِكَ مِنَ النّٰارِ

🔹Ўқилиши: "Субҳаанал Ҳаннаанил Маннаан, субҳаанал маликид даййян, ал маъруфи бил иҳсаан, вал мавсуфи бил ғуфроон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳро Рамазон. Марҳабаа, марҳабаа, я шаҳрот таровийҳи ват тасаабийҳи ва хотмил Қуръаан. Ҳааза шаҳрун аввалуҳу роҳмаҳ, ва авсатуҳу мағфироҳ, ва аахируҳу ъитқум-минан нийроон. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллооҳ, нас-алукал жанната ва наъуузу бика минан наар".

🔸Маъноси: "Ҳаннон ва Маннон бўлган, Қиёмат куни подшоҳи, яхшилик билан танилган, мағфират билан сифатланган Зотни поклаб ёд этаман. Хуш келдинг, хуш келдинг эй Рамазон. Марҳабо, марҳабо эй таровеҳ, тасбеҳ ва Қуръон хатми бўладиган ой! Бу ойнинг аввали раҳмат, ўртаси мағфират, ниҳояси эса дўзаҳдан паноҳдир. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Унга истиғфор айтамиз. Жаннатни сўраб, дўзахдан паноҳ тилаймиз". Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Forwarded from Muslim.uz
🌙 📞 Рўза тутиш билан боғлиқ саволларга жавоб берувчи
Колл-марказ ташкил этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг телефон орқали йўлланган рўза тутиш билан боғлиқ барча шаръий масалаларига уламоларнинг туну кун жавоб бериш тизими жорий этилди.

Мўмин-мусулмонлар шу йилнинг 26 апрелдан 23 майга қадар ҳафтада етти кун, кунда 24 соат давомида ўзларининг рўза тутиш билан боғлиқ шаръий саволларига жавоб олишлари мумкин бўлади (ибодат вақтларидан ташқари).

Бунинг учун 24 соат давомида қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини тавсия этамиз: 99-050-18-57, 99-055-39-75.

Аллоҳ таоло мўмин-мусулмонларимизга рушди ҳидоят, уламоларимизга куч-қувват ато этсин.

#Рамазон #Колл_марказ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
84-savol
Fatvo hay'ati
ЗАКОТ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?
#закот

84-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
РЎЗАДОР КУНДУЗИ ЮВИНИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

374-CАВОЛ: Рўзадор киши кундуз кунлари ювиниши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одамлар ичида рўзадор киши кундуз куни ювиниши ҳақида бир бирига мутлақо зид икки хил қараш бор:
1. Рўзадор киши кундуз куни мутлақо ювиниши мумкин эмас;
2. Кундуз куни бемалол ювиниш мумкин.

Бу мавзуда сўз бошлашдан аввал, кундуз куни эҳтилом бўлиб қолган рўзадор ғусл қилиши вожиблиги, албатта, ювиниши шарт эканини таъкидлаймиз ва бу борада ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Бизнинг мавзумиз ғусл қилиши вожиб бўлмаган рўзадорнинг ювиниши ҳақида бўлади.

Бу мавзуда "Ал-Фатовол ҳиндия" китобида шундай дейилади:

وَعَنْ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - أَنَّهُ يُكْرَهُ لِلصَّائِمِ الْمَضْمَضَةُ وَالِاسْتِنْشَاقُ بِغَيْرِ وُضُوءٍ وَكُرِهَ الِاغْتِسَالُ وَصَبُّ الْمَاءِ عَلَى الرَّأْسِ وَالِاسْتِنْقَاعُ فِي الْمَاءِ وَالتَّلَفُّفُ بِالثَّوْبِ الْمَبْلُولِ وَقَالَ أَبُويُوسُفَ : لَا يُكْرَهُ ، وَهُوَ الْأَظْهَرُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ .

яъни: "Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинишича, рўзадор таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиши макруҳдир. Шунингдек ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қуйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш ҳам макруҳдир. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: "Юқорида саналган ишлар макруҳ эмас". Мана шу гап устунроқ, "Муҳити Сарахсий" китобида шундай келган".

Демак, жиддий зарурат бўлмаганда таҳоратдан бошқа пайтларда оғиз ва бурун чайиш, ғусл қилиш (чўмилиш), бошига сув қуйиш, сувга шўнғиш, намланган кийимга ўраниш каби ишларни қилинмаса, бу ишларни ифтордан кейинга қолдирилса, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига амал қилинган бўлади.

Лекин, масалан, кун қаттиқ исиб кетганда ва бошқа шу каби ҳолатларда юқоридаги ишларни қилиш зарурати туғилса ва ибодатдан безор бўлиш маъносида эмас, балки ибодатга ёрдам олиш маъносида бу ишларни қилинса, Имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзларига, кейинги уламолар устун кўрган сўзга амал қилинган бўлади, макруҳ бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
85-savol
Fatvo hay'ati
АҲЛИ КИТОБЛАРНИНГ ТАОМИНИ ЕЙИШ МУМКИНМИ?
#ҳалол_ва_ҳаром

85-CАВОЛ
Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️