FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
САЛОМГА АЛИК ОЛМАСЛИК
#одоб-ахлоқ

33-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аллоҳ таоло бошлаган ишларингизни хайрли қилсин. Саволим шуки, саломга алик олмаслик гуноҳ деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Салом бериш суннатдир. Саломга алик олиш вожибдир. Икки мўмин бир-бирига дуч келганида, хоҳ таниш, хоҳ нотаниш бўлсин, салом беришлари савобли ишлардан ҳисобланади.

Саломни «Ассалому алайкум» ёки «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» деб тўлиқ айтиш лозим. Жавобда «Ва алайкум ассалом» ёки «Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ» дейилади. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

وَإِذَا حُيِّيتُمْ بِتَحِيَّةٍ فَحَيُّوا بِأَحْسَنَ مِنْهَا أَوْ رُدُّوهَا إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ حَسِيبًا

«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани ҳисобга олувчи зотдир» (Нисо сураси, 86-оят).

عَنْ أَبِي أُمَامَةَ بْنِ سَهْلٍ ، عَنْ أَبِيهِ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "مَنْ قَالَ : السَّلامُ عَلَيْكُمْ كُتِبَتْ لَهُ عَشْرُ حَسَنَاتٍ ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ كُتِبَتْ لَهُ عِشْرُونَ حَسَنَةً ، وَمَنْ قَالَ: السَّلامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللَّهِ وَبَرَكَاتُهُ كُتِبَتْ لَهُ ثَلاثُونَ حَسَنَةً" (رَوَاهُ الطَّبَرَانِي فِى الْمُعْجَمِ الكَبِيْرِ)

Абу Умома Суҳайл ибн Ҳанифдан, у отасидан ривоят қилади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Ким “Ассалому алайкум” деса, унга ўнта яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ” деса, унга йигирмата яхшилик бор, ким “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” деса, унга ўттиз яхшилик бор”, дедилар» (Имом Табароний “Муъжамул кабир”да ривоят қилган).

Абдуллоҳ ибн Ҳорис разияллоҳу анҳу: «Агар бир киши бир қавмга салом берса, унга бир даража фазл бўлади. Агар қавм унга алик олмаса, фаришталар унга алик олишади ва у қавмни лаънатлашади», - деган.

Агар бир киши бошқа кишига бировдан салом айтиб юборса, ўртадаги одам саломни етказса, дарҳол жавоб бериш вожиб. Агар мактубда салом битилса, у ҳолда ҳам жавоб лозим бўлади. Баланд овозда салом берилади ва жавоб ҳам салом берувчига эшиттирилади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Саломни ораларингизда ёйинглар», деганлар. Зеро, салом бериш билан бир-биримизга соғлик ва тинчлик неъматларини тилаймиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ
#одоб

82-CАВОЛ: Ассалому алайкум. Эснаган пайтимизда нима учун қўл билан оғиз беркитилади? Бунинг бир асоси борми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом. Эснаш пайтида қўл билан оғизни тўсиш суннатдир. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عن أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : " إِذَا تَثَاوَبَ أَحَدُكُمْ فَلْيُمْسِكْ بِيَدِهِ عَلَى فِيهِ ، فَإِنَّ الشَّيْطَانَ يَدْخُلُ" .(رواه مسلم)

Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Агар бирортангиз эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, чунки шайтон киради” (Имом Муслим ривояти).

Уламоларимиз мазкур ҳолатда оғизни чап қўлнинг орқа тарафи билан беркитишни одобдан эканини айтишган. Шунингдек, бошқа ҳадисларда эснаб туриб: “ҳооҳ” деб, овоз чиқариб бўлмаслигини, чунки бунда шайтоннинг кулгисига сабаб бўлинишини ҳам баён қилинган. Яна баъзи ривоятларда Пайғамбарлар алайҳимуссалом ҳеч эснашмагани ривоят қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ЎНГ ҚЎЛ БИЛАН ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДА
#одоб-ахлоқ

158-CАВОЛ: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Айниқса улар ичида ёши катта, набира кўрган кимсалар ҳам бор. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон киши ўнг қўли билан овқатланади, чунки ўнг қўл билан таомланиш суннатдир. Ўнг қўлни ўзи бажара олмайдиган ишларда эса масалан, нон ушатиш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда ейиш кераклиги ҳақида Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”, (Имом Муслим ва Имом Термизий ривояти).

Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
33-savol
Fatvo hay'ati
САЛОМГА АЛИК ОЛМАСЛИК
#одоб-ахлоқ

33-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
ТАЪЗИЯ БИЛДИРИШ ОДОБЛАРИ
#одоб_ахлоқ

248-САВОЛ: Бир яқинимнинг отаси оламдан ўтди. Унга ҳамдардлик билдириш учун қандай йўл тутишим керак, қандай саловат айтиб мушкилини осон қилсам бўлади? Олдиндан катта раҳмат.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Динимизда яқинларининг бирортаси вафот этган кишига ҳамдардлик билдириш савобли ишлардандир. Марҳумнинг ҳаққига дуо қилиб, истиғфор айтиш, турли эҳсон ва тиловатлар қилиб, савобини бағишлаш мумкин.
Бу ҳақида Қуръони каримда шундай дейилади:
وَالَّذِينَ جَاءُوا مِنْ بَعْدِهِمْ يَقُولُونَ رَبَّنَا اغْفِرْ لَنَا وَلِإِخْوَانِنَا الَّذِينَ سَبَقُونَا بِالْإِيمَانِ وَلَا تَجْعَلْ فِي قُلُوبِنَا غِلًّا لِلَّذِينَ آَمَنُوا رَبَّنَا إِنَّكَ رَءُوفٌ رَحِيمٌ
яъни: “Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй, Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан!” (Ҳашр сураси, 10-оят).
Ҳадис шарифда таъзия билдириш ҳақида шундай деганлар:
من عزى مصابا فله مثل أجره ( رواه الامام الترمذي وابن ماجه عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه)
яъни: “Ким мусибатга учраганга таъзия билдирса, унга ҳам мусибатга учраганнинг савобича ажр бор” (Имом Термизий ва Имом Ибн Можа ривоятлари).
من عزى ثكلى كسي بردا في الجنة ( رواه الامام الترمذي عن أبي برزة رضي الله عنه)
яъни: “Ким фарзандидан ажралган аёлга таъзия билдирса, унга жаннатда (катта) кўйлак кийдирилади” (Имом Термизий ривоятлари).
“Фатовои ҳиндия” китобида таъзия ҳақида қуйидаги фатволар келтирилган:
التَّعْزِيَةُ لِصَاحِبِ الْمُصِيبَةِ حَسَنٌ ، كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ ، وَرَوَى الْحَسَنُ بْنُ زِيَادٍ إذَا عَزَّى أَهْلَ الْمَيِّتِ مَرَّةً فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُعَزِّيَهُ مَرَّةً أُخْرَى ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ .وَوَقْتُهَا مِنْ حِينِ يَمُوتُ إلَى ثَلَاثَةِ أَيَّامٍ وَيُكْرَهُ بَعْدَهَا إلَّا أَنْ يَكُونَ الْمُعَزِّي أَوْ الْمُعَزَّى إلَيْهِ غَائِبًا فَلَا بَأْسَ بِهَا وَهِيَ بَعْدَ الدَّفْنِ أَوْلَى مِنْهَا قَبْلَهُ وَهَذَا إذَا لَمْ يُرَ مِنْهُمْ جَزَعٌ شَدِيدٌ فَإِنْ رُئِيَ ذَلِكَ قُدِّمَتْ التَّعْزِيَةُ وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يَعُمَّ بِالتَّعْزِيَةِ جَمِيعَ أَقَارِبِ الْمَيِّتِ الْكِبَارِ وَالصِّغَارِ وَالرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ إلَّا أَنْ يَكُونَ امْرَأَةً شَابَّةً فَلَا يُعَزِّيهَا إلَّا مَحَارِمُهَا ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .وَيُسْتَحَبُّ أَنْ يُقَالَ لِصَاحِبِ التَّعْزِيَةِ : غَفَرَ اللَّهُ تَعَالَى لِمَيِّتِكَ وَتَجَاوَزَ عَنْهُ وَتَغَمَّدَهُ بِرَحْمَتِهِ وَرَزَقَكَ الصَّبْرَ عَلَى مُصِيبَتِهِ وَآجَرَكَ عَلَى مَوْتِهِ ، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ نَاقِلًا عَنْ الْحُجَّةِ .وَأَحْسَنُ ذَلِكَ تَعْزِيَةُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ { إنَّ لِلَّهِ مَا أَخَذَ وَلَهُ مَا أَعْطَى وَكُلُّ شَيْءٍ عِنْدَهُ بِأَجَلٍ مُسَمًّى } وَيُقَالُ فِي تَعْزِيَةِ الْمُسْلِمِ بِالْكَافِرِ أَعْظَمَ اللَّهُ أَجْرَكَ وَأَحْسَنَ عَزَاءَكَ وَفِي تَعْزِيَةِ الْكَافِرِ بِالْمُسْلِمِ أَحْسَنَ اللَّهُ عَزَاءَكَ وَغَفَرَ لِمَيِّتِكَ وَلَا يُقَالُ أَعْظَمَ اللَّهُ أَجْرَكَ ... ، كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ .
ЎЗГАЛАРНИНГ АЙБИНИ ОШКОР ЭТИШ
#одоб_ахлоқ

255-CАВОЛ: Адашган, бевақт она бўлган қизлар ҳақида уларнинг шахсини ошкор қилувчи ахборотлар турли манбаларда турлича тарқатилмоқда. Бу каби махфий тутилиши лозим бўлган ахборотни тарқатувчилар ҳақида қонуний жавобгарлик бор. Айб иш содир этган кишилар ҳақида ахборотларни ошкор қилишга динимизда қандай муносабат билдирилади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қизларимизнинг никоҳсиз фарзанд кўриши минг йиллардан бери Ислом динига амал қилиб, дунё халқларига ҳаё, ахлоқ-одоб масаласида ўрнак бўлиб келган мусулмон халқимиз учун жуда хижолатли ҳолатдир. Оиладаги тарбияда фақат моддий томонга эмас, балки маънавий тарбия: дин-диёнат, одоб-ахлоқ, ҳаё-ибо масалаларига ҳам эътибор қаратиш жуда муҳим. Шундагина юқоридаги каби ҳижолати ишлардан халос бўлишнинг иложи бўлади.
Динимизда яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтариш муҳим асослардан бири ҳисобланади. Жамиятда бўлаётган ёмон ишларга ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак. Бирор кишини гуноҳ ёки жиноят қилаётган ҳолда кўрилса, уни бу йўлдан қайтариш зарур бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
" من رأى منكم منكرا فليغيره بيده فإن لم يستطع فبلسانه فإن لم يستطع فبقلبه وذلك أضعف الإيمان " (رواه مسلم عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه)
яъни: “Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир” (Имом Муслим ривоятлари).
Лекин айбдорни ёмонликдан қайтармоқчи бўлган инсон бу ишни уни изза қилмасдан, обрўсини тўкмасдан бажариши керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон бир кишига жамоат олдида танбеҳ бермасдилар. Балки у зотга хуш келмайдиган иш бўлса, жамоатга умумий қилиб: “Одамларга нима бўлдики, фалон-фалон ишни қилмоқдалар!” – деб танбеҳ берардилар ёки биродарингизга айтинг бу ишни қилмасин, деб огоҳлантирардилар.
Исломдаги умумий қоида, бўлиб ўтган ишларда иложи борича мўмин-мусулмонларнинг айбини беркитишга ҳаракат қилинади. Чунки банда хатокор, ҳеч ким айб иш қилишдан холи эмас. Бунинг устига айб иш қилган киши тавба қилиб, Аллоҳ таолонинг наздида гуноҳидан покланган бўлса, уни ноҳақ айблаш бўлади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:
ومن ستر مسلماً ستره الله يوم القيامة. (رواه البخاري عن عبد الله بن عمر رضي الله عنه).
яъни: "Ким мўминнинг айбини яширса Аллоҳ қиёмат куни унинг айбини яширади". (Имом Бухорий ривоятлари). Бошқа бир ҳадиси шарифда эса:
من ستر عورة أخيه المسلم ستر الله عورته يوم القيامة، ومن كشف عورة أخيه المسلم كشف الله عورته، حتى يفضحه بها في بيته (رواه ابن ماجه عن عبد الله بن عباس رضي الله عنه)
яъни: "Ким мусулмон биродарининг айбини яширса Аллоҳ унинг айбини қиёмат куни яширади. Ким мусулмон биродарининг айбини ошкор қилса Аллоҳ унинг айбини ошкор қилади, ҳатто уни ўз уйида ҳам шарманда қилади" – дейилади. (Имом Ибн Можа ривоятлари)
Бунинг устига динимизда ўзгани зинода айблаш масаласи ўта нозик. Шаръан, тўртта гувоҳликка ярайдиган киши кўзи билан зино бўлиб турганини кўрмагунча, шаръий жазо белгиланмайди. Бирор шахсга зинокорсан деган одам сўзини исботлай (яъни, юқоридаги каби тўртта гувоҳ келтира) олмаса, унинг ўзига жазо тайинланади. Мусулмон кишининг ҳар бир айтган сўзи эътиборли ва масъулиятлидир. Шунинг учун ноҳақ сўз ва айблов учун дунёда ҳам, охиратда ҳам жавобгарлик бор.
Ҳар нарсада ҳам чегара бўлгани каби, киши ўзгаларга озор, бузғунчилик, ошкора фосиқлик билан танилган бўлса, унинг ҳолини одамларга очиб, уларга маълум қилиш лозим бўлади. Чунки одамлар унинг ёмонлигидан эҳтиёт бўлишлари янаям фойдали ишдир.
Бу мавзуга тегишли яна бир масала, ҳеч кимга мусулмонларнинг айбини пойлаб юриш, жосуслик қилиш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Жосуслик қилманг" – деб очиқчасига бу ишдан қайтаради (Ҳужурот сураси, 12-оят). Демак ўзгаларнинг айбларини ахтариб, жосуслик қилиб юриш динимизда катта гуноҳ саналади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚИБЛАГА ҚАРАГАН ҲОЖАТХОНАДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ
#одоб

285-CАВОЛ: Чет эл сафарларида кўп юрамиз. Меҳмонхоналардаги ҳожатхоналарнинг айримлари қибла томонга қараган бўлади. Шундай ҳолатларда бу ҳожатхоналардан фойдаланиш ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Очиқ жойда ҳам, бинонинг ичида ҳам Қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Бу мавзуда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

إِذَا أَتَيْتُمُ الْغَائِطَ فَلَا تَسْتَقْبِلُوا الْقِبْلَةَ وَلَا تَسْتَدْبِرُوهَا، وَلَكِنْ شَرِّقُوا أَوْ غَرِّبُوا». قَالَ أَبُو أَيُّوبَ: فَقَدِمْنَا الشَّأْمَ فَوَجَدْنَا مَرَاحِيضَ بُنِيَتْ قِبَلَ الْقِبْلَةِ، فَنَنْحَرِفُ وَنَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى. (متفق عليه عن أبي أيوب رضي الله عنه )

яъни: “Қазои ҳожатга борганингизда қиблага юзланиб ҳам, унга орқа қилиб ҳам ўтирманглар, балки шарққа ёки ғарбга қаранг”, дедилар”. Абу Айюб разияллоҳу анҳу айтадилар: “Шомга келиб, қибла тарафга қаратиб қурилган ҳожатхоналарни кўрдик. Биз (қибладан) бироз бурилар ва Аллоҳ таолодан мағфират сўрар эдик” (Муттафақун алайҳ).

Бу ҳадиси шариф Мадина шаҳрида айтилгани учун у ерда турган киши шарққа ёки ғарбга қараб ўтириши тўғри экани айтилмоқда. Ўрта Осиё, хусусан юртимиз Ўзбекистонда эса, Жануб ёки Шимолга қараб ўтириш тўғри бўлади. Бизда Қибла Ғарб томонда жойлашгани учун, қуёш чиқиш ёки ботиш томонларига қараб ўтирилмайди.

Фуқаҳоларимиз киши ҳожатхонада узрсиз қиблага қараш макруҳ эканига иттифоқ қилганлар. Агар билмасдан қиблага қараб ўтириб олса, тезда бошқа тамонга юзланиб олади. Агар бошқа тамонга юзланишнинг имкони бўлмаса, макруҳ бўлмайди” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz

▫️ Каналга уланиш
ИЧКИЛИККА БЕРИЛГАН ОТАГА ҚАНДАЙ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ КЕРАК?
#одоб-ахлоқ

342-CАВОЛ: Менинг отам ичкиликка берилган. Гоҳида ўз бувимни яъни ойисини сўккан ҳолларини ҳам кўрдим. Мен ва бувим намоз ўқиймиз. Шунда ҳам дадам тўғри йўлга кирмайди. Қандай маслаҳат берасиз. Ичкиликка бўлган нафрат ота-онани ҳурмат қилишдан тўсса нима қилиш даркор? Жавоб учун раҳмат.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло отангизни бундай иллатдан халос этсин. Бундай вазиятда Сиз намозларингизда у кишининг ҳақларига дуо қилиб, Аллоҳ таолодан қалбларига ҳидоят нурини солишини сўрашингиз лозим. Ота-онаси ким бўлишидан қатъий назар уларга озор бериш улкан гуноҳ бўлиб, бу ишни қилган киши ота-онага оқ бўлиши эҳтимоли катта. Исломий манбаларда раҳмат фаришталари бут ва санамлар бор уйларга, ота-онасига оқ бўлган кимсалар бор жойга ва ҳеч меҳмон келмайдиган хонадонларга кирмасликлари ҳақида маълумотлар берилган.

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

"لعن الله من لعن والديه..." (رواه الامام مسلم عن علي بن أبي طالب رضي الله عنه)

"Она-отасини лаънатлаган(азият берган)ни Аллоҳ таоло лаънатлайди..." (Имом Муслим ривоятлари).

“Лаънат” сўзининг луғавий маъноси нафратланиш, дуоибад қилиш, совиш, безиш каби маъноларида келади. Исломий истилоҳда эса Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум қилиш маъносида ишлатилади.

Аллоҳ таоло лаънатлаган кимсани фаришталар ҳам лаънатлайдилар. Ҳадисга эътибор берилса, ота-она томонидан азият берган фарзанди ҳақига ҳеч қандай муносабат, яъни дуоибад, қарғиш каби ҳаракатлар содир этилмаса ҳам Аллоҳ таоло бундай инсонни ота-онаси кўнглини оғритгани учун лаънатлаши маълум қилинмоқда.

Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлганнинг ёнига малоикалар ҳам бормайдилар. Инсон учун бундан ортиқ хўрлик бўлмайди, Аллоҳнинг ўзи асрасин.

Исломий одоб китобларимизда ҳатто кофир бўлган ота-онага хизмат қилиш, нафақаларини бериш, зиёратларига бориб кўнгилларини хушнуд қилиб туришга ҳам буюрилади. Шариатга зид бўлмаган ҳар қандай буйруқларини бажариш жоизлиги кўрсатиб ўтилган. Фақат куфрга олиб борувчи вазифаларни буюрадиган бўлсаларгина зиёратларига бормасликка буюрилган.

Шунинг учун ҳам ота-онани йиғлатмасдан, уларга исён қилиш ўрнига уларни хурсанд қиладиган амалларни бажариб, дуои хайрларини олишга ғайрат қилиш керак. Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам учта инсоннинг дуолари қабул қилинишини маълум қилиб, уларнинг орасида “Ота-онанинг фарзанд ҳақига қилган дуоси”ни ҳам зикр қилганлар.

Демак, Сиз ҳам юқоридаги маълумотларни ўз ҳаётингизга татбиқ қилган ҳолда, оила аъзоларингиз жумладан, отангизга ҳам етказишингиз керак бўлади. Отангиз томонидан ногаҳон зарар кўрган тақдирингизда ҳам у кишига қўполлик қилмасдан, ҳақларига ёмон дуо эмас балки, яхши дуо қилишингиз лозимдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚЎЛ ВА ОЁҚНИ ЧАЛИШТИРИБ ЎТИРИШ ЖОИЗМИ?
#одоб

359-CАВОЛ: Ўтирганда қўл ёки оёқни бир бирига боғлаб, чалкаштириб ўтириш гуноҳми ёки зиёни йўқми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш жоиз. Бу борада келган ҳадислар зоҳиран қараганда бир-бирига зидга ўхшайди. Уббод ибн Тамим разияллоҳу анҳу амакиларидан қилган ривоятда амакилари айтадилар:

رايت رسول الله صلي الله عليه و سلم في المسجد واضعا احدي رجليه علي الاخري (أخرجه الامام البخاري)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйган ҳолатда ётганларини кўрдим” (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида эса чалқанча ётган ҳолда бир оёқни иккинчиси устига қўйиб ётишдан ман қилингани ҳақида ҳадиси шариф келтирилган. Бу ҳадислар ҳақида Имом Нававий шундай дейдилар: “Ушбу ҳадисларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулосаси шундай бўлганки, оёқни бирини устига бошқасини чиқариб ётишдан қайтариқ авратлар очилиб қоладиган ҳолга йўйилади. Биринчи ҳадисдаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатлари эса авратлари очилмаган ҳолат деб тушунилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқларни чалиштиришнинг гуноҳи йўқ”.

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаттобий айтадилар: “Оёқ чалиштиришдан қайтаришнинг ҳукми мансух бўлган ёки аврат очилиб қоладиган ҳолатга йўйилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқни чалиштириш жоиз”. Мен айтаманки (Ҳофиз ибн Ҳажар) мансух бўлди дегандан кўра, қайтариқ аврат очилиб қоладиган ҳолатга тегишли дейиш яхшироқдир” (“Фатҳул Борий” китоби).

Уламоларимизнинг хулосаларидан маълум бўладики, оёқ ва қўлларни чалиштириб ўтириш ислом одобига зид бўлган такаббурлик, авратларни очилиб қолиши ва мўмин кишига ярашмайдиган ҳолат кўринишида бўлмаслиги керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
82-savol
Fatvo hay'ati
ЭСНАГАНДА ОҒИЗ ЁПИШ
#одоб

82-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲАММОМДА БАВЛ ҚИЛИШ МУМКИН ЭМАСМИ?
#одоб-ахлоқ

515-CАВОЛ: Ҳаммомга бавл қилса васвас касалига учрайди деб эшитганман, шу ҳақда маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ғусл қилинадиган жой – ҳаммомга бавл қилиш (сийиш) макруҳ амал ҳисобланади. Чунки Абдуллоҳ ибн Муғаффал разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васваса касалликлар шундан келиб чиқади” (Имом Термизий, Имом Насаий ва Имом Абу Довуд ривоят қилишган). Бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Бирортангиз ювинадиган жойида бавл қилмасин! Чунки аксар васвасалар шундан келиб чиқади”, деганлар.

Бу ҳадиси шарифни шарҳида Аллома Мулла Али Қори шундай дейдилар:

واختلفوا في تعيين محمل النهي ، فحمله بعضهم على الأرض اللينة التي لا منفذ فيها كالبالوعة ونحوها ، نظراً إلى أن البول في الرخوة يستقر موضعه ، وفي الصلبة يجرى ولا يستقر ، فإذا صب عليه الماء ذهب أثره بالكلية ، وعكس بعضهم فحمل النهي على الأرض الصلبة ، نظراً إلى أنه في الصلبة يخشى عود الرشاش بخلاف الرخوة ، والأولى أن يحمل الحديث على إطلاقه ، ولا يقيد المغتسل بشيء من القيود فيحترز عن البول فيه مطلقاً ، فإن حصول الوسواس ليس مختصاً باللين ولا بالصلب بل قد يحصل من البول فيهما جميعاً.

яъни: “Уламолар бавл қилиш қайтарилган ўрин ҳақида ихтилоф қилганлар. Улардан баъзилари сув оқиб кетадиган йўли (қувури) бўлмаган юмшоқ ер назарда тутилган дейдилар. Чунки ювиниладиган юмшоқ ердаги бавл ўша жойда ўрнашиб қолади. Қаттиқ ердаги бавл эса бир жойда турмай оқиб кетади ва устидан сув қўйиб юборилса, бавл бутунлай йўқолади. Баъзилари бу гапнинг бутунлай тескарисини айтиб, ювиниладиган қаттиқ жойга бавл қилинганда қайтиб баданга сачраши эҳтимоли бор, юмшоқ ерда бундай бўлмайди, дейдилар. Афзалроғи ҳадиси шарифни қандай бўлса шундай тушунишдир. Чунки васвасага дучор бўлиш юмшоқ ёки қаттиқ ерга бавл қилишга хослаб қўйилмаган. Ювиниладиган ҳар икки хил ерга бавл қилганда ҳам васваса ҳосил бўлиши мумкин” (“Мирқотул мафатиҳ” китоби).

“Дуррул мухтор” китобида бавл ва ҳожатга тааллуқли макруҳ амалларни санаб, жумладан қуйидагиларни айтиб ўтганлар:
- Аёл фарзандини қибла тарафга қаратиб тўсиши,
- ой ва қуёшга юзланган ҳолда ҳожат чиқариш,
- сувга ҳожат чиқариш, қудуқ, анҳор, ҳовуз, булоқларнинг бир четига ҳожат чиқариш,
- мевали дарахт остига,
- экинзорга,
- соя берувчи дарахт остига,
- масжид атрофига,
- ҳайитгоҳ атрофига,
- қабристонларга,
- чорполар юрадиган жойлар,
- йўлларга,
- шамол эсадиган тарафга,
- сичқон, илон, чумоли кабиларнинг инига,
- ер тешикларига,
- беузр тик турган ҳолда,
- ёнбошлаган ҳолда,
- яланғоч ҳолатда бавл қилиш,
- таҳорат оладиган жойга ёки ғусл қиладиган жойга бавл қилиш.
Буларнинг барчаси макруҳ амаллар ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЕРГА ҚАРАБ ЁТИШ ГУНОҲМИ?
#одоб

565-CАВОЛ: Ерга қараб ётиш гуноҳми? Суннатга мувофиқ қандай ётиш керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қорин билан ётиш макруҳ амал саналади. Чунки кўплаб ҳадиси шарифларда бундай ётишдан қайтарилган. Тофха ибн Қайс Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўпка касали туфайли масжидда қорнимни ерга бериб ётган эдим. Биров мени оёғи билан туртиб: «Бундай ётишни Аллоҳ ёмон кўради”, деди. Назар солиб қарасам, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эканлар” (Имом Абу Довуд ривояти). Бошқа бир ривоятда “Бу дўзах аҳлининг ётишидир”, дейилган (Имом Ибн Можа ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одати шарифлари агар тўшакларига ётадиган бўлсалар, ўнг томонлари билан ётардилар.

Бугунги замонавий илм-фан уйқу ҳодисаси устида кўплаб изланиш ва тадқиқотлар ўтказиб, ўнг тараф билан ётиш, шу тарзда ухлаш афзаллигини, қорин билан ётишнинг эса инсонга зарарларини аниқлади.

Соҳа мутахассисларининг айтишича, ўнг томон билан ётиш жигарнинг ошқозонга бўладиган босимидан сақлаб, ошқозон атрофидаги аъзоларнинг эркин ҳолда туришига ёрдам беради. Шунингдек, бундай ётиш юрак ишини ҳам енгиллаштиради, жисмга роҳат ва сокинлик беради.

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан ўн тўрт аср олдин тиббиёт ҳали ривожланмаган, ухлаш билан боғлиқ илмий изланиш бировнинг хаёлига келмаган бир пайтда инсон учун энг афзал ётишни тушунтириб, ўзлари унга амал қилиб, биз умматларига бу дунёда ҳам охиратда ҳам зарарли бўлган ҳолатдан огоҳлантирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ҲАММА ЭРКАКЛАР САЛЛА КИЙИШИ КЕРАКМИ?
#одоб

833-CАВОЛ: Салла ўрашга тарғиб қилинган бир маърузани эшитиб қолдим. Унда айтилишича Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди”, деган эканлар. Шунда ўйлаб қолдим. Биз салла ўрамасдан гуноҳкор бўлиб қолмаяпмизми? Илтимос, шунга ойдинлик киритиб берисангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Маълумки, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам кўп ҳолда салла кийиб юрганлар. Баъзи ривоятларда салла ўрамасдан оддий бош кийимида юрганлари ҳам нақл қилинган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Бадр ғазотида мусулмонларга ёрдам берган фаришталарнинг белгиси оқ салла бўлиб, пешини орқаларига тушириб олишган экан.
عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ الله عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ مَكَّةَ عَامَ الْفَتْحِ وَعَلَيْهِ عِمَامَةٌ سَوْدَاءُ.
Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда "Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ йили Маккага кирганларида бошларида қора салла бор эди”, дейилган (Имом Муслим ривоятлари).
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا اعْتَمَّ سَدَلَ عِمَامَتَهُ بَيْنَ كَتِفَيْهِ (رَوَاهُ الإمَامُ التِّرْمِذِيُّ)
“Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам қачон салла ўрасалар, учини икки кураклари орасига тушириб олар эдилар”, дейилган (Имом Термизий ривоятлари).
Шунинг учун ҳам ўтмишда аҳли илм ва фазилатли кишилар ва кўпчилик маърифатпарвар аждодларимиз саллада юришни одат қилганлар.
Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтишимиз керакки, Расули акрам алайҳиссаломнинг ушбу кийиниш одатлари шариат буйруғи сифатида қабул қилинмаган. Бирор бир олим салла киймаган киши гуноҳкор бўлишини айтмаган. Балки, Ислом келганида эркаклар саллада юришлари урф-одатлардан бири бўлиб, бу борада кофир ҳам мусулмон ҳам баробар бўлган. Бу ҳақда Иордания фатво ҳайъати уламолари шундай дейишади:
وأما لبس النبي صلى الله عليه وسلم العمامة وحمله العصا فهو فعل عادي وقع على عادة العرب ذلك الزمن، وليس فعلا تشريعيا يدل على الاستحباب ولا يتأسى به الناس.
яъни, “Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг салла кийишлари ва ҳасса тутишлари одатий феълларидан бўлиб, ўша замон арабларининг урфларига биноан қилинар эди. Бу ишлар мустаҳабликка далолат қиладиган ва одамлар ўрнак оладиган шаръий ҳукм (феъл)лардан эмас”.
Ҳозирда айрим кишилар салла кийишни ҳаммага, омматан тарғиб қилиб, салла киймаган кишини фосиқликда айблашлари воқеълик фиқҳини билмасликдандир. Чунки ҳозирги кун салласиз юриш деярли барча мўмин-мусулмонлар учун урфга кирган. Қолаверса, салла кийиш шариатда фарз ёки вожиб ҳатто суннат даражасидаги амал эмас. Бирор бир саҳиҳ ёки ҳасан даражасидаги ҳадисда салла кийиш шарт қилинмаган.
Огоҳ бўлиш лозимки, салла кийишга тарғиб қилинган айримлар далил қилаётган ривоятлар тўқима ва ҳужжатга яроқсиз ривоятлардир. Хусусан, саволда сўралган “Салла ўранглар, чунки шайтонлар салла ўрамайди” жумласи ҳам аслида ҳадис эмас. Чунки унинг санади ҳам ва матни ҳам ҳадис китобларида зикр қилинмаган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
“ДАСТУРХОНДА ҚОЛГАН НОН ШАЙТОННИ НАСИБАСИ”МИ?
#одоб

877-CАВОЛ: Яқинда тўйимиз бўлди. Келин бўлиб тушган хонадонимда қизиқ одатлар бор экан. Қайнонам “Дастурхонда дуо қилаётганда нон қолиб кетмасин. Акс ҳолда, у нонни емаслик керак. Қолган нон шайтоннинг ризқи бўлади. Уни кучукка бериш керак”, деб айтди. Шу гап ростми?

💬 ЖАВОБ: Бис
миллаҳир Роҳманир Роҳим.
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам овқат еяётган вақтда ерга тушиб кетган ушоқ ёки овқат бўлакларини териб олиб, тозалаб ейишга буюрганлар. Жобир разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангизнинг луқмаси (ерга) тушиб кетса, уни олиб, (ёпишган) зарарли нарсаларни кетказиб, есин. Уни шайтон учун тарк қилмасин. Бармоқларини яламагунча қўлини сочиққа артмасин. Чунки, у барака таомнинг қаерида эканини билмайди”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).

Ушбу ҳадисдан Аллоҳ таоло берган ризқнинг қадрига етмаслик шайтоний амал экани, тўкилган таомни ердан олиб, тозалаб ейиш ризқнинг қадрига етиш, инсонлардан қолган таомлар шайтон ва жинлар учун таом қилиб берилгани маълум бўлади. Бу дуо қилинганидан кейин дастурхонда қолган нонларни емаслик керак, бу шайтонни насибаси бўлади, дегани эмас, аксинча уларни авайлаб олиб қўйиш, ушоқларини эса териб ейиш лозимлигини ифода қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ТАОМЛАНИШ ОДОБИ ҚАНДАЙ?
#таом #одоб

1112-CАВОЛ: Кўпчиликка таом олиб келинганда ким биринчи бошлаш керак. Ёши катта инсонми ёки ҳамма бирданига бошлаш керакми. Буни сўраганим сабаби, бир куни бир ўртоғимиз ҳамма бирданига бошлаш керак деб қолди? Шунга аниқлик киритиб берсангизлар.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Таомланиш одобларига оид китобларимизда олим ва катта ёшдаги кишилар таом тановул қилишни бошламагунларича, бошқаларнинг кутиб туриши юксак одоблардан эканлиги келтирилади.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِيَنَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَيَضَعَ يَدَهُ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам билан таомга ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бошламагунларича, қўлларимизни узатмас эдик». (Имом Муслим ривоят қилган).

Демак, таом мажлисида ўзидан кўра фазилатли ёки ёши катта инсонлар бўлса, таом тановул қилишни улардан аввал бошламаслиги одобдан ҳисобланади. Шунинг учун олим ёки ёши катта инсон биринчи бошлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

YouTube | Instagram | Facebook

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фатво #одоб

Фатво сўраш ва беришнинг баъзи одоблари

Ёрқинжон домла Жумабоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Audio
#Аудио
#фарзанд #тарбия #одоб

Фарзандларни одоб-ахлоқли қилиб тарбиялашда барчамиз масъулмиз!

Ғуломиддин домла Холбоев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари
Тошкент ислом институти ўқитувчиси

🔗 Улашинг: @diniysavollar