FATVO.UZ | Расмий канал
138K subscribers
1.07K photos
2.03K videos
4.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

Закот кимларга берилади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тилло ва кумуш тақинчоқлардан закот пул билан бериладими ёки уларнинг ўзидан бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закот беришни кимдан бошлаган афзал?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Асалдан закот (ушр) қандай ҳисобланади?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Ушр ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Ушрни деҳкончиликни йиғиштиргандан кейин дарҳол бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни мен бераманми ёки отамми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Тижорат қилиш мақсадида қуриб, битмай қолган бинодан закот бериш керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Йил давомида қўшилган қийматдан закот бериладими?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Закотни бир кишига берган афзалми ёки кўпчиликками?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Айни пайтда ишсизман. Қўлимда нисобдан ортиқ маблағим бор. Мен закот беришим керакми?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда

Бу йилги (мел. 2020 й/ҳиж. 1441 й.) закот нисоби қанча?
💬
ЖАВОБ: Бу ерда


🔗 Улашинг: @diniysavollar
79-savol
Fatvo hay'ati
ЖИНСИЙ АЛОҚАДАН КЕЙИН ҒУСЛ ҚИЛИШ ШАРТМИ?
#ғусл

79-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Макруҳ – қатъий бўлмаган далиллар билан ундан тийилиш талаб қилинган амал. Макруҳ амал иккига: макруҳи таҳримий (ҳаромга яқин) ва макруҳи танзиҳий (ҳалолга яқин)га бўлинади.

🔗 @diniysavollar
ХОТИНИГА КЕТМА-КЕТ ТЎРТ МАРТА "ТАЛОҚСАН" ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?
#талоқ

357-CАВОЛ: Менинг бир яқиним аёлига талоқ, талоқ, талоқ, талоқ, деб айтибди. Шунда аёлига нечта талоқ тушган? Улар энди ярашиб яшаб кетиши мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши хотинига сен талоқ, талоқ, талоқ деб айтса, уч талоқ тушади. Ва хотин бегона бўлиб, қайта никоҳ ўқитиш мумкин бўлмайди. Яқинингиз айтган тўртта талоқнинг учтаси тушиб, тўртинчи талоқ деган сўзи учун гуноҳкор бўлади. Чунки шариатда талоқнинг кўпи учта холос.

Эр эндигина уйланиб, хотини билан никоҳ ўқилгандан кейин жинсий алоқа қилмаган ёки яқинлик қилишга имконият (хилвати саҳиҳа) бўлмаган бўлса, биринчи марта талоқсан дейиши билан боин талоқ тушади ва қолган талоқлар тушмайди. Яъни, бир талоқ боин бўлиб, ажрашадилар. Уларда хоҳласалар, қайта никоҳланиш имкони бўлади.

Аллома Алоуддин Косоний шундай дейдилар:

ولو قال لها أنت طالق طالق أوقال أنت طالق أنت طالق ... يقع ثنتان إذا كانت المرأة مدخولا بها

яъни: “Агар эр мадхула (яъни, никоҳдан кейин жинсий алоқа қилган ёки алоқа қилишга имкон бўлган) хотинига сен талоқ, талоқ деса ёки сен талоқ, сен талоқ деса, икки талоқ тушади (“Бадоеус-саноеъ” китоби).

Шуни ҳам эслатиб ўтамизки, талоқ масаласини эр-хотин иштирокида ўзларига яқин ҳудуддаги расмий имом-хатиб ҳузурида жонли мажлисда гувоҳларнинг (агар бор бўлса) сўзларини эшитиб кейин ҳал қилинади. Чунки одатда эрнинг гапи бошқа, аёлники бошқа, эшитганларнинг гапи яна бошқача чиқиб қолади.

Минг таассуфки, ҳозирда талоқ борасида етарлича билимга эга бўлмаслик оқибатида бўлар-бўлмасга эр аёлини қўрқитиш учун талоқ сўзини ишлатишга, аёл ҳам мен сендан қоламанми, талоғимни бер деб, ундан қўрқмаслигини исботламоқчи бўладилар. Ҳолбуки, кўп жанжалларни талоқсиз ҳам ҳал қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌 Ҳаром – тарк қилиш шариатда қатъий талаб қилинган амал. Ҳаромни тарк қилган савоб олади, амалга оширган гуноҳкор бўлади. Масалан, ноҳақ одам ўлдириш, одамзодга ва ҳайвонотга зулм қилиш, ғийбат қилиш каби ишлар.

🔗 @diniysavollar
"ШАҲРИЗОДА" ИСМИНИ ҚЎЙИШ МУМКИНМИ?
#исм қўйиш

358-CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, Шаҳризода исмини қўйиш динда мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаҳризода исмини қўйиш жоиздир. Бу исм форс-тожикча бўлиб очиқ чеҳрали, жилмайиб турувчи, табассумли маъносини англатади.

Фарзандларга чиройли исм қўйиш ота-онанинг биринчи бурчларидан биридир. Чиройли исм уларни ахлоқли, комил инсон қилиб тарбия қилишда асосий омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак.

Аммо ҳозир баъзилар фарзандига турли шахслар, айниқса, Ғарб томонларда урф бўлган исмларни қўймоқда. Ҳадисларда Аллоҳга энг кўп ёқадиган исм У зотга бандаликни англатадиган исмлар эканлиги айтиб ўтилган. Масалан, Абдуллоҳ, Абдурраҳмон, Абдулкарим ва ҳоказо.

Қизларга қўйиладиган исмлар ҳам нубувват хонадони хонимларининг исмлари, авлиёлик мақомига эришган кўплаб солиҳа аёлларнинг исми бўлиши мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚЎЛ ВА ОЁҚНИ ЧАЛИШТИРИБ ЎТИРИШ ЖОИЗМИ?
#одоб

359-CАВОЛ: Ўтирганда қўл ёки оёқни бир бирига боғлаб, чалкаштириб ўтириш гуноҳми ёки зиёни йўқми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одатдаги шароитда оёқни оёқ устига қўйиб ўтириш жоиз. Бу борада келган ҳадислар зоҳиран қараганда бир-бирига зидга ўхшайди. Уббод ибн Тамим разияллоҳу анҳу амакиларидан қилган ривоятда амакилари айтадилар:

رايت رسول الله صلي الله عليه و سلم في المسجد واضعا احدي رجليه علي الاخري (أخرجه الامام البخاري)

яъни: “Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни масжидда бир оёқларини иккинчиси устига қўйган ҳолатда ётганларини кўрдим” (Имом Бухорий ривоятлари).

Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида эса чалқанча ётган ҳолда бир оёқни иккинчиси устига қўйиб ётишдан ман қилингани ҳақида ҳадиси шариф келтирилган. Бу ҳадислар ҳақида Имом Нававий шундай дейдилар: “Ушбу ҳадисларни тўлиқ ўрганиб чиққан уламоларимиз хулосаси шундай бўлганки, оёқни бирини устига бошқасини чиқариб ётишдан қайтариқ авратлар очилиб қоладиган ҳолга йўйилади. Биринчи ҳадисдаги Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳолатлари эса авратлари очилмаган ҳолат деб тушунилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқларни чалиштиришнинг гуноҳи йўқ”.

Ҳофиз ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Хаттобий айтадилар: “Оёқ чалиштиришдан қайтаришнинг ҳукми мансух бўлган ёки аврат очилиб қоладиган ҳолатга йўйилади. Авратлар очилиб қолмайдиган бўлса, оёқни чалиштириш жоиз”. Мен айтаманки (Ҳофиз ибн Ҳажар) мансух бўлди дегандан кўра, қайтариқ аврат очилиб қоладиган ҳолатга тегишли дейиш яхшироқдир” (“Фатҳул Борий” китоби).

Уламоларимизнинг хулосаларидан маълум бўладики, оёқ ва қўлларни чалиштириб ўтириш ислом одобига зид бўлган такаббурлик, авратларни очилиб қолиши ва мўмин кишига ярашмайдиган ҳолат кўринишида бўлмаслиги керак экан. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌Фарзи айн – ҳар бир киши ўзи бажариши қатъий лозим бўлган амаллардир. Мисол: таҳорат қилиш, бир кунда беш маҳал намоз ўқиш, Рамазон рўзасини тутиш, динни зарурий масалаларини билиш кабилар. Уни биров бажариши билан банданинг зиммасидан соқит бўлмайди. Қиёматда ҳар бир банда биринчи бўлиб, ўз зиммасидаги фарз амалларидан сўралади.

🔗 @diniysavollar
ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?
#намоз

360-CАВОЛ: Ҳозирги карантин пайтида таровиҳ намозини ҳамма ўз уйида ўқиши кераклигини айтишмоқда. Уни қандай адо этилиши ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таровиҳ – истироҳат маъносидаги "тарвиҳа" сўзининг кўплигидир. Тўрт ракат ўқиб, ортидан дам олингани учун бу намоз шундай номланган.

Рамазон ойи фазилатларга бойдир. Унинг фазилатларидан бири ой давомида хуфтон намозидан кейин таровиҳ намози ўқишдир. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровиҳ намози ҳақида шундай деганлар:

"إِنَّ اللهَ فَرَضَ صِيَامَ رَمَضَانَ وَسَنَنْتُ لَكُمْ قِيَامَهُ فَمَنْ صَامَهُ وَقَامَهُ إِيْمَاناً وَاحْتِسَابًا خَرَجَ مِنْ ذُنُوبِهِ كَيَوْمٍ وَلَدَتْهُ أُمُّهُ" (رواه الإِمامُ النسائى عن عَبْدِ الرَّحْمَنِ ابن عوف، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ).

яъни: “Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

Рамазоннинг кечаларида қоим бўлиш, деганда таровиҳ намозини адо этиш тушунилади. Демак, ихлос билан савоб умидида Рамазон рўзасини тутиб, таровиҳ намозларини ўқисак, Рамазон ойи тугаши билан онадан туғилган боладек гуноҳлардан фориғ бўламиз, иншааллоҳ.

Таровиҳ намозини ўқиш эркакларга ҳам, аёлларга ҳам таъкидланган суннатдир. Таровиҳни ёлғиз ўқиш мумкин, лекин жамоат бўлиб ўқилса, жамоатга ваъда қилинган ажру савобга эришилади. Икки киши ҳам жамоат ҳисобланади. Қанча жамоат кўп бўлса шунча савоби ҳам кўп бўлади.
Таровиҳ намозига азон ва такбир айтилмайди.

Таровиҳнинг ракатлари: Таровиҳ йигирма ракатдир. Ҳар икки ракатдан сўнг салом берилади. Тўрт ракатдан ўқиш ҳам жоиз. Ҳар тўрт ракат ўқилгандан сўнг тўрт ракат намоз ўқиладиган муддатча дам олиш мустаҳаб. Ушбу истироҳат пайтида тасбиҳ, таҳлил айтиш афзал. Бизнинг юртимизда қуйидагича тасбиҳни уч марта айтиш одат бўлган: Субҳаана зил мулки вал малакут. Субҳаана зил ъиззати вал ъазомати вал қудроти вал кибрийаа-и вал жабарут. Субҳаанал маликил ҳаййиллази лаа янааму валаа ямуут. Суббуҳун қуддусун роббунаа ва роббул малааикати варруҳ. Лаа илааҳа иллаллоҳу настағфируллоҳ, насалукал жанната ва наъузу бика минан-наар.

Ушбу тасбиҳни бир киши ўқийди, қолганлар қулоқ солади. Тасбиҳни ёд олгунга қадар китобдан ўқиса ҳам бўлади. Юқоридаги тасбеҳнинг ўрнига киши ўзи билган дуоларини ўқиши ёки жим туриши ҳам мумкин.

Таровиҳнинг вақти – Хуфтон ва унинг суннатидан кейин бошланиб тонг отгунгачадир. Таровиҳни витрдан олдин ўқиш афзал. Витрдан кейин ўқиса ҳам жоиз. Ёлғиз намоз ўқигувчи киши Рамазонда ҳам витрни ёлғиз ўқиши мумкин.

Таровиҳнинг нияти – “Икки ракат таровиҳ намозини ўқишни ният қилдим, юзимни қиблага қаратдим, холисан лиллаҳи таоло Аллоҳу акбар”. Агар имомга иқтидо қиладиган бўлса, ниятга “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган жумлани қўшади.

Таровиҳда қироат – Рамазон ойида Таровиҳ намози ўқиш давомида Қуръони каримни бир марта хатм қилиш суннатдир. Қуръони каримни тўла ёд олмаган киши ҳар ракатда “Фотиҳа” сурасидан сўнг ўзи яхши билган сурани ўқиши мумкин, ҳатто “Фотиҳа” сурасидан бошқа фақат битта сурани билган киши Таровиҳнинг ҳар ракатида шу сурани зам сура қилиши мумкин.

Таровиҳ намозини жамоат бўлиб ўқилса, имом овоз чиқариб қироат қилади. Унга иқтидо қилганлар қироат қилмасдан тинглаб туради. Таровиҳни ёлғиз ўқувчи эркак кишилар эса ихтиёрли, хоҳласа овоз чиқариб, хоҳласа овозсиз қироат қилади.

Витр намозини фақат Рамазон ойида жамоат бўлиб ўқилади. Бунда имом витрнинг ҳар уч ракатида жаҳрий қироат қилади. Қунут дуосини имом ҳам, муқтадийлар ҳам ичларида ўқийдилар (“Фатовои Оламгирия” ва “Фатҳу бобил иноя” китоблари). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#эслатма

📌Фарзи кифоя – жамоатдан бир неча киши бажарса қолганларнинг зиммасидан соқит бўладиган, агар ҳеч ким бажармаса, ҳамма гуноҳкор бўладиган фарзлардир. Мисол: вафот этган кишини ювиш; кафанлаш; жаноза намозини ўқиш; Қуръонни тўлиқ ёд олиш; шаръий илмларни чуқур ўрганиш; саломга алик олиш кабилар.

🔗 @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Рамазон ойи 24 апрелдан бошланади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Унга кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинмоқда.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари томонидан Ислом дини манбалари ва астрономик маълумотларга таянган ҳолда 2020 йилда Рамазон ойининг биринчи куни шу йил 24 апрель, жума кунига тўғри келиши ҳақида хулоса қилинган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#Рамазон
🌙 РАМАЗОН – РАҲМАТ, МАҒФИРАТ ВА ДЎЗАХДАН ОМОН БЎЛИШ ОЙИ

🔸 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

📚РАМАЗОН ОЙИ ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
164-savol
Fatvo hay'ati
ҲОМИЛАДОР ЁКИ ЭМИЗИКЛИ АЁЛ РЎЗА ТУТИШИ МУМКИНМИ?
#рўза

164-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
АЁЛИМНИНГ ОДАТ КУНЛАРИДА ҲАМ ЎЗ ҲИРСИЙ ЭҲТИЁЖИМНИ ҚОНДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
#никоҳ

361-CАВОЛ: Аёлимда кўпинча ҳайз муддати 7-10 кунга чўзилиб кетади, шу пайтларда аёлимга жинсий алоқа қилмаган ҳолда уни ўпиб ёки қучоқлаб ўз жинсий эҳтиёжимни қондириб олсам бўладими? Шариатда бу ман этилганми ёки йўқ?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эр ҳайз кўрган аёлини ўпиши ва қучоқлаши жоиз. Фақат тиззасидан киндигигача бўлган жойдан фойдаланмайди. Бу ҳақда “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилади:

وله أن يقبلها ويضاجعها ويستمتع بجميع بدنها ما خلا ما بين السرة والركبة

Яъни: “Эр аёлининг киндик билан тиззаси орасидаги аъзолардан бошқа ҳамма жойидан ҳузурланиши, ўпиши, қучоқлашиши мумкин”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАЗО РЎЗАНИ ҲАМ БУЗИБ ҚЎЙСА ИККИ КУН РЎЗА ТУТИБ БЕРИШИ ВОЖИБ БЎЛАДИМИ?
#рўза

362-CАВОЛ: Устозлар Аллоҳ қилаётган ҳизматларингизга дунё ва охиратда азиз қилсин. Саволим: Қазо рўзасини ният қилиб рўза тутган бўлса ва уни очиб юборса, очиб юборган куннинг рўзасига олдин тарк этган қазо рўзасини ҳам қўшиб икки кун қазо тутиши вожиб бўлиб қоладими?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазо рўзани тутаётган киши уни бузиб қўйса, унга каффорат вожиб бўлмайди. Балки яна фақат бир кун қазо рўзасини тутиш лозим бўлади. Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори шундай дейдилар:

أو أكل أو شرب غذاء أو دواء عمدا قضي وكفر كالمظاهر وهي بإفساد أداء رمضان لا غير أي لا بإفساد قضائه ولا بإفساد أداء غيره

Яъни: “Ким қасддан таом ёки дори еб-ичса, қазо қилади ва зиҳор қилган кишидек каффорат тўлайди. Каффорат тўлаш фақат Рамазон рўзасини тутаётганда рўзасини бузсагина лозим бўлади. Бошқа рўзаларда (қазо, нафл, назр) очиб юборса, бир кунига бир кун рўза тутиб беради. (“Фатҳу бобил иноя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
КАРАНТИН ДАВРИДА ИЖАРА ТЎЛОВИ МАСАЛАСИДА ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИЛАДИ?
#ижара

363-CАВОЛ: Биз икки хонали квартирани яшаш учун ижарага берганмиз. Ижарачи қурилиш-таъмирлаш соҳасида ишлайди. Айни дамда карантин туфайли юртимизда аксарият ишлар тўхтаб турибди. Карантин даврида ижара пулини олишда қандай йўл тутилади?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ижара ҳаққини бериш ижара шартномаси тузилиши биланоқ вожиб бўлмайди. Балки, ижарага олувчи ўз хоҳиши билан ижарага олган нарса (ёки жой)дан тўла фойдалана олиш имконига эга бўлганидан кейин ижара ҳаққини бериши вожиб бўлади.

Аммо, ижарага олинган нарсадан фойдаланиш имкони бўлмаса ва бунда ижарага олувчининг айби бўлмаса, ижара ҳаққи вожиб бўлмайди. Бу барча фиқҳий китобларимизда ёритилган. Жумладан, фатво китобларимизда бу ҳақида шундай дейилади:

فَإِنْ عَرَضَ فِي بَعْضِ الْمُدَّةِ مَا يَمْنَعُ الِانْتِفَاعَ بِهِ كَمَا لَوْ غُصِبَتْ الدَّارُ مِنْ الْمُسْتَأْجِرِ أَوْ غَرِقَتْ الْأَرْضُ الْمُسْتَأْجَرَةُ أَوْ انْقَطَعَ عَنْهَا الشُّرْبُ أَوْ مَرِضَ الْعَبْدُ أَوْ أَبَقَ سَقَطَتْ الْأُجْرَةُ بِقَدْرِ ذَلِكَ.

“Агар ижара бўйича келишилган муддатда ижарага олинган нарсадан фойдаланишга монелик қиладиган нарса содир бўлса, масалан, ижарага олинган уйни кимдир куч билан тортиб олиши ёки ижарага олинган ерни сув босиши ёхуд сув келмай қолса, ёки ижарага олинган қул касал бўлиб қолса ёки қочиб кетса, мана шундай ҳолатларда фойдаланишдан маҳрум бўлиш миқдорига қараб ижара ҳақи соқит бўлади” (“Ал-Фатовол ҳиндия” китоби).

Имом Бурҳониддин Марғилонийнинг “Ал-Ҳидоя” китобларига ёзилган машҳур “Ан-Ниҳоя” номли шарҳда шундай дейилади:

وَهَذِهِ مُقَيَّدَةٌ بِقُيُودٍ: أَحَدُهُمَا التَّمَكُّنُ، فَإِنْ مَنَعَهُ الْمَالِكُ أَوْ الْأَجْنَبِيُّ ... لَا تَجِبُ الْأُجْرَةُ

“Ижарага ҳақ тўлаш лозим бўлиши бир нечта қайдларга эга: Шулардан бири ижарага олинган нарса (ёки жой)дан ижарачи фойдалана олиши шарт. Агар жой эгаси ёхуд бошқа киши ўша жойдан фойдаланишга тўсқинлик қилса... ижарачи ҳақ тўлаши лозим бўлмайди” (“Ан-Ниҳоя шарҳул Ҳидоя” китоби).

Ушбу фиқҳий маълумотлардан маълум бўлишича, агар бир йиллик ижаранинг уч ойи ўтгандан кейин қанчадир муддат ҳовли ёки дўконни ижарачидан куч билан тортиб олинса, ёки ундан фойдаланишни (уй ёки дўкон) эгаси томонидан ёки давлат томонидан чеклаб қўйилса, ана шу муддатга ижара ҳаққи бериш вожиб бўлмайди. Агар бир ойлик ижара ҳаққини олдиндан олинган бўлса, ижарачи фойдаланган муддат ҳисобида ҳақ ушлаб қолиниб, қолганини қайтариб берилади.

Ҳозирги вақтда юртимизда карантин сабаб кўплаб савдо дўконлари, ҳунармандчилик устахоналари, ошхона ва кафеларнинг фаолияти чеклаб қўйилган. Бу ҳолатда, ижарага олинган нарсадан фойдалана олмаган муддатнинг ижара ҳаққи, ижарага олувчининг зиммасидан соқит бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Forwarded from Muslim.uz
#Рамазон_тақвими
ҲАР БИР ҲУДУДНИНГ САҲАРЛИК ВА ИФТОРЛИК ВАҚТЛАРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан мўмин-мусулмонларимизга қулайлик қилиш мақсадида, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди учун Рамазон ойида оғиш ёпиш ва очиш вақтларини алоҳида-алоҳида кўрсатилган жадваллари тайёрланди.

Мазкур вақтлар республикамизнинг Тошкент, Бекобод, Гулистон, Жиззаҳ, Самарқанд, Қарши, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус, Термиз, Андижон, Наманган, Фарғона, Ангрен минтақаларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтлари ифодаланган инфографикалар қуйида эълон қилинади.
https://telegra.ph/Ramazon-taqvimi-2020-04-20

Шунингдек, оғиш ёпиш ва очиш дуолари ҳам келтирилган.

🔸Оғиз ёпиш дуоси (Аудио)
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🔸Оғиз очиш дуоси (Аудио)
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

———
🌙 РАМАЗОН – РАҲМАТ, МАҒФИРАТ ВА ДЎЗАХДАН ОМОН БЎЛИШ ОЙИ

🔸 ТАРОВИҲ НАМОЗИ ҚАНДАЙ АДО ЭТИЛАДИ?

⚡️ЗАКОТГА ОИД КЎП ТАКРОРЛАНАДИГАН САВОЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ЖАВОБЛАРИ

📚РАМАЗОН ОЙИ ҲАҚИДА МАҚОЛАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
81-savol
Fatvo hay'ati
ШОМ ПАЙТИДА ЖИНЛАРНИНГ ИЗҒИШИ
#жин

81-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
173-savol
Fatvo hay'ati
РЎЗАДОРНИНГ ТИШ ПАСТАСИДАН ФОЙДАЛАНИШИ
#рўза

173-CАВОЛ

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
ҚАРЗЛАРДАН ҚУТУЛИШ ВА ИШЛАРНИ РИВОЖИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
#дуо

364-CАВОЛ: Қарзлардан қутулиш ва ишлар ривожи учун энг мақбул дуолар ва амаллар хақида маълумот берсангиз.

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қарздан қутулиш чоралари – Аллоҳнинг ибодатида бардавом бўлиш, сабабларга киришиб, Раззоқу Қодир бўлган зотдан дуо қилиб сўраш.

“Бир куни пул эвазига озодлигини сотиб олмоқчи бўлган мукотаб қул Али разияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

إني قد عجزت عن كتابتي فأعني قال ألا أعلمك كلمات علمنيهن رسول الله صلي الله عليه وسلم؟ لو كان عليك مثل جبل ثبير دينا أداه الله عنك قل اللهم اكفني بحلالك عن حرامك وأغنني بفضلك عمن سواك (رواه الإمام الترمذي)

яъни: “Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди. Али разияллоҳу анҳу: «Сенга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ ундан сени қутқаради. «Аллоҳумма! Икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока», - дегин» (Имом Термизий ривоятлари).

Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг номи.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин».

Ким ушбу дуони ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради. Бу мавзуда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

من كانت له إلي الله حاجة أو إلي أحد من بني آدم فليتوضأ فليحسن الوضؤ ثم ليصل ركعتين ثم ليثن علي الله وليصل علي النبي صلي الله عليه وسلم ثم ليقل لا إله إلا الله الحليم الكريم سبحان الله رب العرش العظيم الحمد لله رب العالمين أسألك موجبات رحمتك وعزائم مغفرتك والغنيمة من كل بر والسلامة من إثم لا تدع لي ذنبا إلا غفرته ولا هما إلا فرجته ولا حاجة هي لك رضا إلا قضيتها يا أرحم الراحمين (رواه الامام الترمذي والامام ابن ماجه عن عبد الله بن أوفي رضي الله عنه)

яъни: «Кимнинг Аллоҳга ва Одам боласидан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракъат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтсин. Сўнгра: «Лаа илаҳа илла Аллоҳу Ҳалиймул Карийм. Субҳана Аллоҳи Роббил аршил азийм. Вал Ҳамду лиллаҳи роббил аламийн. Асъалука мужибаати роҳматика ва азааима мағфиратика. Вал ғаниймата мин кулли биррин. Вас-саламата мин кулли исмин. Лаа тадаъ лии занбан илла ғафартаҳу ва ҳамман илла фарражтаҳу. Ва лаа ҳажатан ҳия лака ризон илла қозайтаҳа. Йаа Арҳамар роҳимийн!» десин», дедилар». (Имом Термизий ва Имом Ибн Можалар ривоят қилишган).

Дуонинг маъноси: «Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан: раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан ғаниматни, ҳар бир ёмонликдан саломат бўлишни сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта чиқаргин. Ё Арҳамар роҳимийн».

Имом Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен зоминман», - деган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш