ҚИБЛАНИ АНИҚЛАШ
#қибла
❓12-CАВОЛ:
Ассалому алайкум ҳурматли устозлар. Аввалги пайтда уламоларимиз томонидан қибла қандай аниқланган, шу ҳақида маълумот берсангиз.
💬 ЖАВОБ:
Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. Имом Сарахсий ўзининг “Мабсут”ида нақл қилишича Имом Мотуридий раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
🌐 https://savollar.muslim.uz || 📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш

Савол йўллаш

УЙНИ ҚИБЛАГА ҚАРАТИБ ҚУРИШ КЕРАКМИ?
#қибла
❓346-CАВОЛ: Уйни қиблага қаратиб қуриш керакми? Бу ҳақида динимизда нима дейилган?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйни қиблага қаратиб қуриш ҳақида динимизда бирор кўрсатма келмаган. Бу асосан ёши катталаримизнинг кўп йиллик тажрибаларига асосланган тавсиялардан бўлса керак. Чунки, уйни қиблага қаратиб қуришдан мақсад намозда қибла йўналишига уй билан бирга тўғри (параллел) юзланиб туриш ҳамда ўша уйда ўтирганда қиблага юзланиб ўтириш кўзланган бўлиши мумкин. Зеро, Қибла Аллоҳнинг шиорларидан биридир. Қиблани улуғлаш мақсадида унга қараб ўтириш ҳам ибодат саналади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).
Қолаверса, кўпчилик бизнинг минтақамизда қиблага қаратиб қурилган уйлар қишда нисбатан илиқ, ёзда эса бироз салқин бўлишини таъкидлашади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
📲 @SavollarMuslimUzBot

🌐 https://fatvo.uz📲 @SavollarMuslimUzBot
▫️ Каналга уланиш
ҚИБЛАГА ҚАРАБ ОЁҚ УЗАТИШ
#қибла
❓793-САВОЛ: Кўпинча қибла тарафга қараб оёқ узатиб ётишга мажбур бўламиз. Ёшлигимиздан бизга “қиблага оёқ чўзма, ёмон бўлади” деб ўргатишган. Аммо нега ёмон бўлади ёки бу ҳолат шунчаки қиблага нисбатан ҳурматсизликми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қибла — Аллоҳнинг шиорларидан, дин нишони ва белгиларидан биридир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
ذَلِكَ وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ
яъни: "...Ким Аллоҳнинг шиорларини улуғласа, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир" (“Ҳаж” сураси, 32-оят).
Шунинг учун қиблага қараб оёқ узатиб ўтириш, қибла тарафга қарата туфлаш, қиблага олдини ёки орқасини қилиб ҳожат чиқариш макруҳдир. Аллома Абдулҳай Лакнавий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ويكره مد الرجلين إلى الكعبة في النوم وغيره عمدا من غير عذر
“Уйқуда ёки уйғоқликда узрсиз Каъбага икки оёқни узатиш макруҳ саналади” (“Ан-Нофиул кабир” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚИБЛАНИНГ ЎЗГАРИШИДАГИ ҲИКМАТ
#Қибла #Каъба
❓1090-CАВОЛ: Нега пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал бошдан Каъбага қараб намоз ўқимаганлар?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, Макка даврида ҳам, Мадина даврининг дастлабки ўн олти ойида ҳам қибла Масжиди Ақсо тараф бўлган.
Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлган. Маълумки, араблар Байтуллоҳ уларнинг ватанида жойлашгани, Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан бери атрофдан одамлар шу Байтуллоҳни ҳаж қилишга келишлари билан мақтанишар эди. Уни ақида асосида эмас, балки таассуб, тарафкашлик асосида ҳурматлайдиган бўлиб кетишган эди. Агар маълум вақт уларни ушбу ҳолатдан узиб турилмаса, ана шу тарафкашликларидан келиб чиқиб, Пайғамбаримизнинг Каъбага қараб намоз ўқиганлари учун эргашамиз, дейишар эди. Бундай нотўғри тафаккур ва тарафкашликлардан қутилиб, жоҳилият нопокликларидан пок бўлган ҳолда, фақат соф ақидадан келиб чиқиб Байтуллоҳни эъзозлаш учун қибла вақтинча Байтул Мақдис бўлиб турди. Шу билан холис мусулмонлар миллатчилик ва тарафкашлик асосида Пайғамбаримизга эргашганлардан ажраб, уларнинг қалблари, тафаккурлари, тасаввурлари нолойиқ нарсалардан покланди. Улар Исломга бирор қизиққан нарсаси туфайли эмас, балки Аллоҳ учун кирдилар.
Сўнгра қуйидаги оят нозил бўлиб, қибла Каъбаи муаззамага қаратилди: «Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез бурилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз. Албатта, китоб берилганлар уни Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир».
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбаи муаззаманинг қибла қилиб берилишини кутиб юрганлар. Албатта, Аллоҳ таоло бу ишни кўриб-билиб турганидан вақти-соати келганда Каъбанинг қибла бўлганини эълон қилди.
Ер юзининг турли бурчакларида истиқомат этувчи мусулмон умматни ягона қибла жамлайди. Ватанлари, турган жойлари, ранглари, тиллари, шакллари, жинслари, ёшлари, ижтимоий ҳолатлари турли-туман бўлишига қарамай, намоз пайтида ягона қиблага юзланадилар. Бир қиблага қараш уларнинг бир тану бир жон эканларининг, мақсадлари, тутган йўллари бирлигининг, Робблари, китоблари ва Пайғамбарлари бир эканининг рамзидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook | Telegram