FATVO.UZ | Расмий канал
162K subscribers
1.23K photos
2.14K videos
4.58K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
КАЪБАИ МУАЗЗАМАНИНГ ИЧИ
#Каъба

650-CАВОЛ: Каъбаи муаззама ичида ҳавода муаллақ турувчи тош бор деб айтишди. Лекин Каъбанинг расмларида бу нарсага кўзим тушмади. Илтимос шу хақида озроқ маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Каъбанинг ичида ҳавода муаллақ тош борлиги ҳақидаги гап-сўзлар асоссиз ва воқеликка тўғри келмайди. Чунки у ерда ғайри табиий нарсанинг ўзи йўқ.

Ҳозирги кунда Каъбаи муаззаманинг ички қисмининг тавсифи қуйидагича: Каъбанинг ичи ва деворларига мармар плиталар ётқизилган. Ушбу мармарлардан бири бошқаларидан ранги ва тузилиши билан ажралиб туради. Макка шаҳри мусулмонлар қўлига ўтгач, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айнан ана шу ерда намоз ўқиганлар. Шунинг учун шу жойда қилинган ибодат савоби улуғ ҳисобланади.

Деворларда бир хил оралиқда Аллоҳ уйини сақлаш учун қайғурган буюк шахсларнинг исмлари ва Каъбатуллоҳда қилинган ишларни ёритувчи матн ва безаклар илиб қўйилган. Каъба шифтига ипак мато қопланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
ҚИБЛАНИНГ ЎЗГАРИШИДАГИ ҲИКМАТ
#Қибла #Каъба

1090-CАВОЛ: Нега пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал бошдан Каъбага қараб намоз ўқимаганлар?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маълумки, Макка даврида ҳам, Мадина даврининг дастлабки ўн олти ойида ҳам қибла Масжиди Ақсо тараф бўлган.

Бунга қуйидаги омиллар сабаб бўлган. Маълумки, араблар Байтуллоҳ уларнинг ватанида жойлашгани, Иброҳим алайҳиссаломнинг даврларидан бери атрофдан одамлар шу Байтуллоҳни ҳаж қилишга келишлари билан мақтанишар эди. Уни ақида асосида эмас, балки таассуб, тарафкашлик асосида ҳурматлайдиган бўлиб кетишган эди. Агар маълум вақт уларни ушбу ҳолатдан узиб турилмаса, ана шу тарафкашликларидан келиб чиқиб, Пайғамбаримизнинг Каъбага қараб намоз ўқиганлари учун эргашамиз, дейишар эди. Бундай нотўғри тафаккур ва тарафкашликлардан қутилиб, жоҳилият нопокликларидан пок бўлган ҳолда, фақат соф ақидадан келиб чиқиб Байтуллоҳни эъзозлаш учун қибла вақтинча Байтул Мақдис бўлиб турди. Шу билан холис мусулмонлар миллатчилик ва тарафкашлик асосида Пайғамбаримизга эргашганлардан ажраб, уларнинг қалблари, тафаккурлари, тасаввурлари нолойиқ нарсалардан покланди. Улар Исломга бирор қизиққан нарсаси туфайли эмас, балки Аллоҳ учун кирдилар.

Сўнгра қуйидаги оят нозил бўлиб, қибла Каъбаи муаззамага қаратилди: «Гоҳо юзингнинг осмонга тез-тез бурилганини кўрурмиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратурмиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз. Албатта, китоб берилганлар уни Роббларидан бўлган ҳақ эканини билурлар. Ва Аллоҳ уларнинг қилаётган амалларидан ғофил эмасдир».

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъбаи муаззаманинг қибла қилиб берилишини кутиб юрганлар. Албатта, Аллоҳ таоло бу ишни кўриб-билиб турганидан вақти-соати келганда Каъбанинг қибла бўлганини эълон қилди.

Ер юзининг турли бурчакларида истиқомат этувчи мусулмон умматни ягона қибла жамлайди. Ватанлари, турган жойлари, ранглари, тиллари, шакллари, жинслари, ёшлари, ижтимоий ҳолатлари турли-туман бўлишига қарамай, намоз пайтида ягона қиблага юзланадилар. Бир қиблага қараш уларнинг бир тану бир жон эканларининг, мақсадлари, тутган йўллари бирлигининг, Робблари, китоблари ва Пайғамбарлари бир эканининг рамзидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook | Telegram