O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
29.8K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
КУН ФОТОСИ: Навоий вилояти божхона бошқармаси томонидан 2020 йил апрель ойининг 1-ярмида тадбиркорлик субъектларига 58 млрд.сўмдан ортиқ божхона тўловлари бўйича имтиёзлар қўлланилди
Божхоначилар “Кун мавзуси”да иштирок этишди
https://customs.uz/uz/news/view/3818
Коррупцияни биргаликда енгамиз
https://customs.uz/uz/news/view/3819
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқарма бошлиғи Умидилла Ибрагимов иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингдан муҳим маълумотлар:

〰️〰️〰️〰️〰️

🌀 Ҳозирда Ўзбекистон — Туркия контейнер ташувлари қатнови йўлга қўйилди. Бу йўналишда 1 апрел куни юборилган биринчи контейнер поезди 13 апрел куни Туркия етиб борган. Бунда 20 футлик ва 40 футлик контейнерлар учун ўртача ташув нархлари мос равишда 2 300 ва 3 000 АҚШ долларини ташкил қилмода.

🇹🇷 Шу йўналишда, контейнер экспорти тез ва сифатли бўлиб, айниқса тўқимачилик маҳсулотлари учун сўровнинг кескин ортиши кутилмоқда.

🍏 Мева-сабзавотлар, гўшт маҳсулотлари каби тез бузиладиган юклар экспорти учун мўлжалланган, сиғими 45 тоннага тенг рефрижераторли (музлатгичли) вагонлар ташуви учун 75% гача чегирмалар тақдим этилмоқда.

🌐 Ҳозирда малакат ҳудудидан ўтувчи экспорт-импорт учун мўлжалланган 13 та коридор мавжуд бўлиб, улар орқали дунёнинг 20 дан ортиқ портига маҳсулот етказиб бериш имконияти бор.

Ташувлар билан боғлиқ масалаларни уйдан чиқмай туриб ҳал этиш учун "Темирйўллогистика" телеграм канали мавжуд бўлиб, келиб тушган ҳар бир мурожат ижобий ҳал этилади.

📈 Темир йўл орқали ташилаётгон экспорт ҳажми 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12% га ошди ва 2,3 миллионн тоннага етди. Импорт ҳажми ҳам 1 чоракда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,6% га ўсиб, йил якунига қадар 13 млн тоннага етиши кутилмоқда.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Иқтисодий хавфсизлик – бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан биридир
https://customs.uz/uz/news/view/3820
Товарларнинг экспорти ва импорти билан боғлиқ божхона расмийлаштирувида ҳеч қандай чекловлар йўқ ...
https://customs.uz/uz/news/view/3821
Халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари орқали келаётган юклар оқими узлуксиз давом этмоқда ...
https://customs.uz/uz/news/view/3822
Божхона ишида халқаро конвенцияларнинг аҳамияти
https://customs.uz/uz/news/view/3823
Forwarded from ~
Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳузурида ташкил этилган штабида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бош бошқармасининг бошлиғи У.Н.Ибрагимов иштирокида бўлиб ўтган брифингда навбатдаги мурожаат ва саволларнинг жавоблари қуйидаги ҳаволалар орқали билиб олишингиз мумкин:

1.
Вагонларни шахобча йўлларига олиб кириш ва олиб чиқиш, умуман вагонга буюртма бериш ҳалигача электрон тарзда йўлга қўйилмаган, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот беришингизни сўраймиз.

➡️ ЖАВОБ: Бу борада қилинаётган ишлар хозирги кунда давом эттирилмоқда, тасдиқланган график бўйича ахборот-комуникация технологиялари ва темир йўл мутахасисларидан иборат ишчи гуруҳ хорижда ривожланган электрон дастурларни ўрганган ҳолда миллий дастур яратиш устидан иш олиб бормоқда ва тез кунда ушбу дастур ишга туширилади.

2. Вагонларни етказиб бериш, тозалаш хамда станция хизматлари учун йиғиладиган тўловлар бекор қилиниши, юкларни поездга юклаш учун имтиёзли муддат 1 суткадан 4 сутгагача қилиб белгиланганиши барча вагонлар учунми?

➡️ ЖАВОБ: Йўқ! Бу чегирма ва имтиёзлар мева-сабзавот махсулотлари каби тез бузиладиган юкларни фақат рефрижератоторли вагонларда экспорт қилиш учун тадбиқ этилган.

3. Эронга ташилиши керак бўлган юклар олдин асосан автотранспортларда етказилар эди хозирги кунда короновирус пандемияси сабабли Туркманистон – Эрон йўналишида харакатланиш вақтинча чекланганлиги туфайли бу борадиги “Ўзбекистон темир йўллари” аксиядорлик жамияти қандай ишлар олиб борилаётганлиги ҳақида маълумот берсангиз.

➡️ ЖАВОБ: Юқорида айтиб ўтганимдек короновирус пандемияси туфайли Туркманистон – Эрон йўналишида ҳаракатланиш вақтинча чекланганлиги сабабли, Қозоғистоннинг Актау ва Эроннинг Амиробод портлари орқали борадиган йўналишларда экспорт юкларни етказиб бериш ишлар ташкиллаштирилмоқда. Бундан ташқари Телеграм мессежери орқали тадбиркорларимиздан Озарбайжон Республикасига керамика плиткаларини етказиб бериш ва Ироқ давлатига нохат махсулотини экспорт қилиш бўйича буюртмалар келиб тушган, хозирги вақтда бу янги йўналишларда ҳам автотранспорт билан рақобатлаша оладиган тариф бўйича ташишларни ташкил этиш учун музокаралар олиб бормоқдамиз ва тез кунларда бу юкларни манзилига етказиш бўйича қилинган ишлар тўғрисидаги маълумотларни оммага тақдим этамиз.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ
Ахборот-таҳлилиий медиа маркази
Президент раислигида кимё, агротехника ва автомобиль саноати масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Кимё саноати янги ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун барча имкониятларни ишга солиши зарурлиги таъкидланди.
Қишлоқ хўжалиги техникалари нархини оптималлаштириш, маҳаллийлаштиришни ошириш бўйича топшириқлар берилди.
“Ўзавтосаноат” АЖга 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириш, автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш каби вазифалар қўйилди.

Под председательством Президента состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития химической, агротехнической и автомобильной промышленности.
Отмечана важность задействования предприятиями химпрома всех возможностей для введения новых производств.
Даны поручения по оптимизации цен на сельхозтехнику, повышения уровня локализации.
АО “Узавтосаноат” поручено среди прочего локализовать 300 видов комплектующих, разработать новые модели автомобилей.

#Mirziyoyev #videoselektor #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Президентнинг коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети барқарорлигини таъминлаш ва биринчи навбатдаги тадбирларни ўз вақтида молиялаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Қарорда:
- Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз даврида Ўзбекистон Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва бюджет харажатларини мақбуллаштиришнинг устувор йўналишлари белгиланди;
- Республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар харажатлари мақбуллаштирилиши, 2020 йил II чораги учун режалаштирилган айрим харажатлар 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилиши;
- Давлат ҳокимияти органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари харажатлари қисқартирилиши ва иқтисод қилинган маблағлар республика бюджетига йўналтирилиши белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4788645
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Бўлим фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари;
- Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, унинг ваколатлари ва функциялари;
- Бўлим тузилмаси, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланди.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4789320
#bojxonaPR

Сурхондарё вилоятида уюшган жиноий гуруҳ қўшни давлатдан юртимизга олиб кирилиши режалаштирилган 20 млрд. сўмдан ошиқ қийматдаги тамаки маҳсулотлари юкланган автотранспорт воситасини ҳужжатларда гўёки юксиз ҳолатда кўрсатиб, “Гулбаҳор” чегара божхона постидан ўтказиш эвазига божхона ходимига 10 500 АҚШ долларини пора тариқасида таклиф этган.

Тўлиқ тафсилотлар билан Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган тезкор лавҳа орқали танишинг.

https://youtu.be/EVFb6tRjRlQ
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 16 апрель куни «2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 232-сон қарор қабул қилинди.

Қарорга биноан

➡️ бюджет ташкилотларида ишлайдиган (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разраядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари) ходимларга 2020 йилнинг 16 апрелидан 1 октябрига қадар моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланиши тўхтатиб турилади

Шунингдек, бюджет ташкилотларида:

➡️асосий воситаларни харид қилиш ва капитал таъмирлаш билан боғлиқ харажатлар жорий йилнинг 1 июлига қадар тўхтатилади ва ушбу мақсадлар учун II чоракда режалаштирилган маблаҳлар қисқартирилади ёки 2020 йилнинг иккинчи ярим йиллигига ўтказилади;

➡️коммунал хизматлар, озиқ-овқат, қоғоз ва бошқа канцелярия товарлари харид қилиш, тадбирлар ўтказиш, жорий таъмирлаш ва бошқа харажатлар қисқартирилади.

➡️Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд ва прокуратура органлари, вазирликлар ва идоралар 2 ҳафта муддатда уларнинг солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан жамланадиган бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобида жорий йил 16 апрель ҳолатига мавжуд қолдиқ маблағлари, шу жумладан, тижорат банкларидаги депозит ҳисоб рақамдаги миллий ва хорижий валютадаги қолдиқ маблағларнинг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси бюджетига ўтказади.

➡️Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоровга 2020 йилнинг 1 майидан бошлаб жамғармаларга солиқлар, мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан тушадиган тушумдан (ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ва қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш ҳаражатларини чегирган ҳолда) республика бюджетига 50 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда ажратма белгилаш ваколати берилди.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 14 апрель куни «Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 220-сон қарор қабул қилинди.

➡️«Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокидаги «Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш» лойиҳасининг умумий қиймати – 76.04 млн. АҚШ долларини ташкил қилади.

➡️Лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – 16,04 млн. АҚШ доллари.

➡️Шундан, солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзидаги ҳиссаси – 11,7 млн. АҚШ доллари.

➡️Лойиҳани амалга ошириш даври – 4 йил (2020-2023 йиллар).

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Forwarded from Times.uz
🇨🇳Хитойда Alipay ва WeChat платформалари базасида виртуал паспорт тизими ишга туширилди. Фуқароларга саломатлик ҳолати ва саёҳатлар тарихи ҳақида батафсил маълумот сақлайдиган QR код берилади - Sixthone

🇨🇳Коронавирус эпидемияси Хитой иқтисодининг ярим асрлик ўсишига нуқта қўйди ва ўтган йилга нисбатан жорий йилнинг биринчи уч ойлигида қарийб 7 фоизга қисқарди. New York Times

⚡️Халфаро валюта фонди глобал молиявий барқарорлик масаласи бўйича ҳисобот эълон қилди. Аввалроқ, ХВФнинг кредит ажратиш потенциали 1 трлн АҚШ долларигача кенгайтирилганлиги маълум қилинган эди - International Monetary Fund

🇺🇸АҚШда сўнгги 4 ҳафта мобайнида 22 миллиондан ортиқ киши ишсизлик нафақаси бўйича ариза беришди - The Guardian

🇪🇺Европа иттифоқининг "Йўл харитаси" чоп этилди. Унга кўра эпидемиологик ҳолат, соғлиқни сақлаш тизимининг тайёрлиги ва мулоқотларни кузатиш карантинни енгиллатишда муҳим рол ўйнайди - European Commission

🇷🇺Кремл иккинчи жаҳон уруши ғалабасининг 75 йиллиги шарафига парадни кечиктиришга қарор қилди - Kremlin

🇪🇸Экспертлар Испанияда 70 000 га яқин ҳамшира COVID-19 хавфи зонасида эканлигини маълум қилди - The Times

🇪🇸Испания таълим вазирлиги ўқув муассасалари масофавий таълимга тайёр эмасликларини, шунга кўра барча талабаларга жорий ўқув йилида автоматик тарзда ўтиш бали қўйилишини маълум қилди - El Pais

🇵🇳Янги
Зеландияда пандемия бошланган вақтдан буён энг кам янги коронавирус ҳолатлари қайд этилди. Guardian

🇯🇵Япония
ҳукумати коронавирусдан жиддий зарар кўрган оилаларни қўллаб-қувватлаш учун нақд пул ва озиқ-овқат купонларини тарқатишни кўриб чиқмоқда. Japan News

🇪🇺Европа касалликларни олдини олиш маркази COVID-19га беморларни тестдан ўтказиш бўйича қўлланма.

⚡️Пандемия даврида инқироз оқибатларига қарши курашда жамоатчилик ташкилотлари ва волонтёр гуруҳлар асосий рол ўйнайди - World Economic Forum

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#bojxonaPR

Божхона соҳасида ҳафта давомида рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисалар дайжести

Мазкур хабарларнинг тўлиқ тафсилоти билан Давлат божхона қўмитасининг расмий-веб-сайти орқали танишишингиз мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот канали:
https://t.iss.one/customschannel
Ғалаба формуласи

Дўстим, остонангга келганда офат,
Тафаккур айлагин, ақлингни чархла.
Бизларда мустаҳкам бўлмоғи лозим,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Аждодлар мардлиги бизга зўр ибрат,
Азми қатъий инсон мағрур дунёда.
Зарурдир бу жангда ғолиб бўлмоққа,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Покизалик доим шиоринг бўлсин,
Оиланг саломат сақла қўрғонда.
Тождор душмандан ҳам қилар ҳимоя,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Бугун шифокорлар жанг майдонида,
Шиддатла олишар туриб мардона.
Сендан бугун фақат талаб этилар,
Темир интизом ва метин ирода.
***
Улуғ халқ қудрати жўш урар бугун,
Юртбошим меҳридан қувонч қалбларда.
Порлоқ истиқболдан берар нишона,
Темир интизом ва метин ирода.

Нурбек САЛОМ