O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
29.8K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА штабида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хитойда ишлар қайта тиклангани сабабли биз интернет орқали нарса буюртма қилсак, етиб келадими? Божхонадан ўтказишадими?

❗️Жаҳон миқёсида тарқалиш географияси тобора кенгайиб бораётган коронавирус инфекциясини республикамизга кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб, Хитой Халқ Республикасидан кириб келувчи барча турдаги почта ва куръерлик жўнатмаларини қабул қилиш вақтинча тўхтатилган эди.

📮 Бироқ, 2020 йил 27 феврал кунидан бошлаб Хитой Халқ Республикасидан фақатгина "Ўзбекистон почтаси" АЖ орқали кириб келаётган жўнатмаларни қабул қилишга рухсат этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хориждан уруғлар, кўчатлар ва минерал ўғитлар олиб келмоқчиман. Бу масалада тадбиркорларга қулайликлар борми?

❗️2018 йил 29 мартдаги ПФ-5388-сонли Президент Фармонининг 6-бандига мувофиқ, 2021 йил 1 январга қадар четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод этилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Хориждан юк ташиш учун мўлжалланган автомобиль олиб келишда имтиёзлар мавжудми?

❗️2019 йил 6 мартдаги ПҚ-4230-сонли Президент қарорининг 9-бандига мувофиқ, 2022 йил 1 январга қадар ишлаб чиқарилганига 4 йилдан ошмаган, юк ташиш учун мўлжалланган транспорт воситалари (самосваллардан ташқари) божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод қилинган.

🚚 Шунингдек, мазкур қарорда юк ташиш учун мўлжалланган транспрот воситаларининг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси кодлари аниқ кўрсатиб ўтилган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ҳозирда Ўзбекистонга четдан олиб келинадиган технологик асбоб-ускуналарга нисбатан божхона тўловларидан қандай имтиёзлар мавжуд?

❗️Янги таҳрирдаги Солиқ Кодексининг 246-моддаси 6-банди ва Божхона кодексининг 297-моддаси 13-бандларига мувофиқ, технологик асбоб-ускуналарга нисбатан қўшилган қиймат солиғи ва божхона божидан имтиёзлар назарда тутилган.

📎 Амалдаги қонунчиликда технологик асбоб-ускуналарга нисбатан акциз солиғи белгиланмаган.

〰️〰️〰️〰️〰️

Карантин даврида экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни тегишли идоралардан олишда қандай қулайликлар мавжуд?

❗️Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали «Ўзстандарт» агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзбекэкспертиза» АЖ, «Ўздавкарантин» томонидан ЭЛЕКТРОН РАВИШДА расмийлаштириш йўлга қўйилди.

Тадбиркорлар интернетдаги yagonadarcha.uz манзилда жойлашган "Ягона дарча" БАТ орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда талаб этиладиган рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ва сертификатларни олиш учун мазкур ташкилотларга ариза юборишса, кифоя.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА штабида Давлат божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
Карантин даврида фуқаролар томонидан ҳуқуқий маълумот ва маслаҳатга эҳтиёжнинг ортгани боис Адлия вазирлиги Телеграмда фуқароларнинг масофадан туриб йўллаган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар ва маслаҳатлар бериб бориладиган @huquqiy_maslahatbot,
Нотариуслар маслаҳати @notariusmaslahatibot, давлат хизматлари соҳасига оид @davxizmataloqa_bot каби қатор бепул онлайн хизматларни ишга туширди.

Ушбу ресурслар орқали уйдан туриб, хавфсиз тарзда ҳуқуқий маълумот олишингиз мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

⚡️Колумбия университети олимларининг прогнозларига кўра, агар АҚШда ишсизлик 30 фоизгача ортса, қашшоқликнинг йиллик даражаси 21 миллион кишига ошади Соlumbia University

🇺🇿🇨🇳 Хитойлик шифокорлар Ўзбекистонда COVID-19 нинг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича ҳамкорликдаги ишчи гуруҳнинг 12 кундан ортиқ биргаликдаги ишларидан сўнг сешанба куни Цзянси провинциясига қайтишди China Daily

❗️Хитой олимлари дунё миқёсида кўплаб мутахассисларнинг вирус патогени грипп касаллигига ўхшаб мавсумий қайталаниши тўғрисидаги фикрига қўшилган ҳолда, янги коронавирус бутунлай йўқ бўлиб кетмаслигини таъкидлашди Bloomberg

🇫🇷 Франция карантинни енгиллатиш тўғрисида бир қатор чора-тадбирларни эълон қилди, 11 майдан бошлаб дўконлар ишга тушади Fortune

🧪 Оксфорд университети академик олимлари томонидан ишлаб чиқилган вакцина йирик клиник тажриба босқичида синалмоқда Barrons

🇷🇺
Россия Федерацияси президенти Владимир Путин дам олиш кунларини 11 майга қадар узайтирди 1tv.ru

💼 Россия Федерацияси Меҳнат вазирлиги пандемия тугагунча ишсизлар сони 5-6 миллионгача ортишига йўл қўйиб бермоқда Gazeta.ru

🇺🇸 АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) ташкилот ва жамоатчилик жойлари фаолиятини тиклаш бўйича қўлланма чоп этди:

📄 Ресторанлар бир марталик идишлардан фойдаланишлари лозим;

📄 Мактаблар парталарни олти фут (1,8 м) масофада жойлаштиришлари, ҳеч қандай мактаб экскурсияси ва йиғилиш ўтказмасликлари, шунингдек, ўқувчилар кафетерияларда эмас, синфда тушлик қилишлари зарур;

📄 Диний ибодатларни онлайн платформа ёрдамида ёки имкон қадар очиқ ҳавода ўтказиш;

📄 Ҳаммани ниқоб тақишга ундаш Associated press

✈️ АҚШ ҳукумати халқаро парвозлар йўловчиларини ҳам коронавирусга текширишни бошлайди The Telegraph

🇧🇷 Бразилияда коронавирусдан вафот этганлар сони, айни вақтда Хитой бўйича ЖССТ эълон қилган кўрсаткичдан ошди, шунингдек, Лотин Америкасидаги йирик мамлакатларда касалланиш сони кўпаймоқда. Guardian

📍Пандемия Европа ва Осиёни — Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистондан ўрта йўлак орқали боғловчи янги савдо йўлларини ишга тушириш истиқболларини яратди Jamestown

🌎 Олимларнинг фикрича, вакцина ер сайёрасининг барча аҳолисига қилиниши лозим, акс ҳолда пандемия эндемик касалликка айланади. Шунингдек, мутахассислар COVID-19 мавсумий инфекцияга айланиши мумкинлигидан огоҳлантиришмоқда Scientific American

🔎 Мутахассисларнинг фикрича, пандемия бизнинг хонадон дизайнига бўлган қарашларимизни ўзгартиради. "Ақлли уй" функциясига ҳаракат датчиклари, овоз опциялари ва масофавий бошқариш билан эҳтиёжга айланади Apartment Therapy

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🌎 Халқаро меҳнат ташкилоти маълумотларига кўра, иқтисодиётнинг норасмий секторида қарийб 1,6 млрд ишчи пандемия натижасида тирикчилик учун маблағларини йўқотиш хавфи остида International Labour Organization

🇺🇸
"Gilead" компанияси томонидан ишлаб чиқилган Remdesivir синов препарати коронавирусни даволашдаги илк самарали восита бўлиши мумкин, дея маълум қилди чоршанба куни АҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси. Аллергия ва юқумли касалликлар миллий институти томонидан олиб борилган клиник тажрибанинг янги натижалари ушбу дори воситасини COVID-19 ни даволашда стандарт сифатида аниқлади Politico

🇬🇧 Буюк Британия олимлари махсус ўргатилган тиббий ит-детекторлар пандемия вақтида кўплаб мамлакатлар дуч келаётган тест синовлари йўқлигида ечим бўлиши мумкинлигини илгари суришмоқда Business Insider

⚡️Мутахассислар фикрича, жорий йилнинг 1- ва 2- чорагида йўқотилган ишлаб чиқариш ва ЯИМ 2022 йилнинг сўнггига қадар тикланмайди Reuters

🇵🇰 Покистон 80 миллион фуқарони қўллаб-қувватлаш учун 900 миллион АҚШ доллари ажратди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 75 АҚШ доллари миқдорида молиявий ёрдам олишади World Economic Forum

🇰🇷
Пайшанба куни Жанубий Корея мамлакатда, пандемия авжига чиққан 29 феврал кунидан бери бирорта коронавирус касаллиги бўйича янги ҳолат қайд этилмаганини маълум қилди Guardian

🇧🇷
Бразилияда коронавирус касаллигининг рекорд даражада кўпайиши кузатилмоқда Guardian

🇩🇪 Германия иқтисод ва энергетика федерал вазирининг сўзларига кўра, мамлакат иқтисодиёти 2020 йилда коронавирус туфайли 6,3 фоизга қисқаради, бу сўнгги 50 йилдан буён энг катта пасайиш ҳисобланади AFP news agency

🌐✈️ 2020 йил март ойида авиақатновлар ўтган йилнинг шу ойи билан таққослаганда 52,9 фоизга камайди, дея хабар бермоқда IATA AFP news agency

⚡️Brookings турли мамлакатларда тиббий ташхис учун сунъий интеллект, мобил технологиялар, шунингдек, маълумотларни йиғиш ва алоқаларни кузатиш учун чат-ботларни қўллаш тўғрисида ёзган.

📱 Apple ва Google компаниялари алоқаларни кузатиш учун Bluetooth мобил технологиясини адаптациялаш устида ҳамкорликда иш олиб боришмоқда. Компаниялар глобал муаммолардан бирини ҳал этишда технологик гигант кучларни бирлаштириш вақти етганини тасдиқлашмоқда Apple

⚡️Дунё бўйлаб университетлар COVID-19 муаммосини ҳал қилишда ўз ресурслари, мутахассислари, лаборатория ва маблағларини сафарбар қилиб ҳамкорликни кенгайтиришмоқда. Улар маълумотларни таҳлил қилиб, сиёсатчи ва жамоатчиликни хабардор қилиш учун маълумотларни алмашишмоқда (Жонс Хопкинс университети мисолида) World Economic Forum

Манба
〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🌎 Согласно МОТ около 1,6 млрд. работников неформального сектора экономики, находятся под угрозой потери средств к существованию в результате пандемии International Labour Organization

🇺🇸 Экспериментальный
препарат Remdesivir произведенный компанией Gilead может быть первым эффективным средством лечения коронавирусов, заявил в среду ведущий эксперт США по инфекционным заболеваниям. Новые результаты клинических испытаний, проведенных Национальным институтом аллергии и инфекционных болезней, определили препарат в качестве стандарта для лечения COVID-19 Politico

🇬🇧 Ученые Великобритании полагают, что специально обученные медицинские собаки-детекторы могут стать решением проблемы отсутствия тестирования, с которой сталкиваются многие страны во время пандемии Business Insider

⚡️Согласно экспертам, потерянное производство и ВВП в первом и втором квартале этого года, не будет полностью восстановлено до конца 2022г Reuters

🇵🇰 Пакистан выделил 900 млн. долл. США для поддержки 80 млн.граждан. Семьи, входящие в группу социально-уязвимых, получат финансовую помощь в размере 75 долларов США World Economic Forum

🇰🇷
В четверг Южная Корея сообщила о том, что в стране не было зарегистрировано ни одного нового случая заболевания коронавирусом с момента пика пандемии 29 февраля Guardian

🇧🇷
В Бразилии наблюдается рекордное увеличение случаев заболевания коронавирусом Guardian

🇩🇪 По словам федерального министра экономики и энергетики Германии, экономика страны сократится на 6,3% в 2020 году из-за коронавируса, что является самым большим спадом за последние 50 лет AFP news agency

🌐✈️ Мировой объем авиаперевозок в марте 2020г снизился на 52,9% по сравнению с тем же месяцем прошлого года, сообщает IATA AFP news agency

⚡️Brookings пишет про применение в разных странах искусственного интеллекта для медицинской диагностики, мобильных технологий а также чат-ботов для сбора данных и отслеживания контактов.

📱Компании Apple и Google совместно работают над адаптацией мобильной технологии Bluetooth для отслеживания контактов. В компаниях утверждают, что настало время объединения усилий технологических гигантов по решению одной из самых насущных мировых проблем Apple

⚡️Университеты всего мира сотрудничают в решении проблем с COVID-19, мобилизуя свои ресурсы, специалистов, лаборатории и средства. Они анализируют данные и обмениваются для информирования политиков и общественности (на примере Университета Джонса Хопкинса) World Economic Forum

Источник
〰️〰️〰️
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
UZ: Энг муҳим зарурат туфайли кўчага чиққан инсонлар учун керакли тавсиялар.

Уйга қайтганда нималарга эътибор бериш лозим?

❗️Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

___________

RU: Полезные рекомендации для людей, выходящих на улицу из-за крайней необходимости.

На что нужно обратить внимание по возвращении домой?

❗️Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇷🇺 Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин коронавирус инфекциясини юқтирди, Бош вазир ўринбосари Адрей Белоусов Вазирлар Маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди РИА Новости

🇹🇯 Тожикистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 15 та ҳолат аниқланди. Тиббий ниқоб тақиш мажбурийлиги борасида қарор қабул қилинди. Таълим муассасаларида 4 майдан ёзги таътил эълон қилинди Khovar

⚡️АҚШ разведка хизмати коронавирус сунъий яратилмаганини маълум қилди. Президент Трамп махсус хизмат фикрига қўшилмади USA Today

🇺🇸 АҚШ Меҳнат департаменти маълумотларига кўра, 30 миллиондан ортиқ америкаликлар ишсизлик нафақасига ариза топширган CNN

🇧🇷 Бразилия ҳукумати COVID-19 тасдиқланиши ҳолатлари хавфи юқори бўлишига қарамай, футбол мусобақаларини тиклашни режалаштирмоқда. Уларнинг таъкидлашларича, ўйинчилар орасида ўлим оқибати хавфи юқори эмас The Guardian

🇫🇷 Франция велосипедда ҳаракатланишни қўллаб-қувватлаш борасида инновацион қадам ташламоқда. Метро ва автобусларда йўловчилар кўпайишини камайтириш мақсадида велосипедлар учун вақтинчалик тураргоҳлар ўрнатиш ва велосипед ҳайдаш машғулотларини молиялаштириш учун 22 миллион доллар ажратишни режалаштирмоқда. Иш берувчилар ишга велосипедда қатновчи ходимларининг йўл харажатларини 400 еврогача қоплашади, шунингдек, ҳар бир кишига велосипед таъмири учун 50 евро ажратилади The Guardian

🇬🇧 Фискал тадқиқотлар институти маълумотларига кўра, инглиз шифохоналарида коронавирусдан қора танлилар, африкаликлар ва британиялик покистонликлар орасида ўлим даражаси оқ танли аҳолига нисбатан 2,5 баробар кўпроқ The Guardian

🇨🇿🇩🇰 Дания ва Чехия карантин тадбирларини қисман енгиллатиш янги зарарланиш ҳолатлари кучайишига олиб келмаганини маълум қилди Guardian

✈️ АҚШдаги йирик авиакомпаниялар парвоз вақтида йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораси сифатида йўловчиларнинг ниқоб тақишларини талаб қилмоқда. Аксарият рейслар умуман йўловчиларсиз, ички рейсларда ўртача 17 нафар йўловчи билан парвоз қилинмоқда. Йўловчилар оқими олдинги йиллар билан таққослаганда 95 фоизга камайган New York Times

💼 "Deloitte" пандемия шароитида бизнесни юритиш ва корхона бошқарувининг турли жиҳатларига бағишланган онлайн таълим вебинарлари учун бепул, эркин киришни йўлга қўйди Deloitte

🌎
Дунё миқёсида таълим вазирлари таълим муассасалари фаолиятини тиклаш режаси борасида фикр алмашдилар UNESCO

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇷🇺 Премьер-министр РФ Михаил Мишустин заразился коронавирусом, исполняющим обязанности главы кабмина назначен вице-премьер Андрей Белоусов РИА Новости

🇹🇯 В Таджикистане выявили 15 случаев заражения коронавирусом. Принято решение об обязательности ношения медицинских масок, в образовательных учреждениях с 4 мая объявлены летние каникулы Khovar

⚡️Разведслужбы США заявили, что коронавирус не был выведен искусственно. Президент Трамп не разделяет мнение спецслужб USA Today

🇺🇸 Согласно данным Департамента труда США, более 30 млн. американцев подали заявления на пособие по безработице CNN

🇧🇷 Власти Бразилии планируют возобновить футбольные матчи, несмотря на большое количество случаев COVID-19, утверждая, что риск летального исхода среди игроков низок The Guardian

🇫🇷 Франция предпримет инновационный шаг по стимулированию велосипедного движения. С целью снижения переполненности метро и автобусов, планируется выделение 22 млн. долларов на установку временных парковочных мест для велосипедов и финансирование велосипедных тренировок. Работодатели будут покрывать до 400 евро дорожных расходов сотрудников, которые ездят на велосипедах на работу, а также на каждого человека выделят по 50 евро для ремонта велосипедов The Guardian

🇬🇧 Уровень смертности среди темнокожих, выходцев из африканцев стран и британских пакистанцев от коронавируса в английских больницах более чем в 2,5 раза выше, чем среди белого населения, по данным Института фискальных исследований The Guardian

🇨🇿🇩🇰 Дания и Чешская Республика заявили о том, что частичное ослабление карантинных мер не привело к всплеску числа новых заражений Guardian

✈️ Крупные авиакомпаний в США потребуют от пассажиров носить маски во время полётов в качестве мер по обеспечению безопасности пассажиров. Большинство рейсов летают пустыми, в среднем внутренние рейсы насчитывают 17 пассажиров, пассажиропоток уменьшился на 95% меньше, по сравнению с годом ранее New York Times

💼 "Deloitte" открыл свободный доступ к онлайн образовательным вебинарам, посвященных различным аспектам ведения бизнеса и управления предприятием в условиях пандемии Deloitte

🌎
Министры образования стран мира обменялись планами по возобновлению деятельности образовательных учреждений UNESCO

Источник 👉 https://t.iss.one/aoka_uz/1659

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Бухорода 25 нафар бемор тузалди, улар орасида Қирғизистон фуқаролари ҳам бор

Шифо топганларнинг 22 нафари Россиядан, 1 нафар эса Туркиядан чартер рейс билан Бухорога олиб келинган. Қолган 2 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олишган.

📊 Соғайганлар худудлар кесимида: Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 4 нафар, Сурхондарё вилоятидан 3 нафар, Хоразм, Андижон, Наманган ва Сирдарё вилоятларидан 1 нафар ҳамда Қирғизистон Республикасининг 2 нафар фуқароси ҳам бор.

Уларнинг 19 нафари эркак, 6 нафари аёл, энг каттаси 55 ёшда, энг кичиги 15 ёш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники