O'zbekiston Respublikasi Davlat bojxona qo'mitasining rasmiy axborot kanali
21.3K subscribers
29.8K photos
5.01K videos
77 files
11.1K links
Bojxona qo’mitasi
www.bojxona.uz
Bog’lanish uchun ishonch telefoni – 11-08
Toshkent shahri Islom Karimov ko’chasi 3-uy
e-mail: [email protected]
https://www.facebook.com/UZDBQ
Download Telegram
Давлат божхона хизмати органлари ходимлари юртимиздаги синовли кунларда хайрли ишларни давом эттириб, ўзларининг яна бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ёрдам тариқасида ўтказиб бердилар.
Forwarded from Times.uz
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Ўзбекистон Республикасида коронавирус пандемияси тарқалишига қарши кураш борасида давлат органлари ҳамда жамоатчиликнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилаётган ишлар МДҲ давлатлари орасида энг юқори кўрсаткичда ташкил этилганлигини алоҳида эътироф этгани ҳам амалга оширилаётган ишларга берилган ижобий баҳо бўлди.

❗️Карантин шароитида фуқароларимизнинг белгиланган тартиб-қоидаларга онгли равишда қатъий риоя этаётганлиги коронавирус пандемияси тарқалишини жиловлашда муҳим омил бўлмоқда. Шу билан бирга Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларига асосан коронавирус пандемияси тарқалишини чеклаш борасидаги фаолиятни самарали ташкил этиш бу борада яна қўшимча чора-тадбирлар белгилашни тақозо этмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссияси ва Махсус штабнинг 2020 йил 14 апрелдаги қўшма йиғилиши қарорига асосан коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш ва эълон қилинган карантин талабларига қатъий риоя этилишини таъминлашга қаратилган қуйидаги чоралар белгиланмоқда:

👉Тошкент, Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида жорий этилган коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар Тошкент вилоятининг Чирчиқ, Олмалиқ, Бекобод, Янгийўл ва Ангрен шаҳарларига нисбатан ҳам татбиқ этилади;

👉 пенсионер ва нафақахўрларнинг саломатлигини сақлаш мақсадида, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига кўра республикадаги эпидемиологик ҳолат барқарорлашгунга қадар май ойидан пенсия ва нафақаларни тўлиқлигича пластик карталарга ўтказиш орқали амалга ошириш чоралари кўрилади. Бунда, барча ҳудудлар нақд пул олиш имконини берувчи банкоматлар билан ҳамда улар нақд пул билан таъминланади;

👉нақд пуллар сақланадиган пул омборхоналари ва қайта санаш кассалари ҳафтада 2 маротаба дезинфекция қилинади;

👉давлат хизматлари марказлари томонидан вилоятлараро, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида ҳаракатланиш учун берилган махсус рухсатномалар карантин тугагунига қадар амал қилади (бунда махсус рухсатномаларнинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича қўшимча ҳаракатлар талаб этилмайди).
Forwarded from Times.uz
Қўшма қарорда Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 8 апрелдаги 17-сон баёни билан тасдиқланган Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхатини амалиётда қўллаш билан боғлиқ турли тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида қуйидаги автотранспорт воситалари ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома талаб этилмаслиги алоҳида кўрсатиб ўтилди:

👉 давлат соғлиқни сақлаш тизимига кирувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари (1-банд);

👉 хусусий тиббиёт ташкилотлари (хусусий клиника, дорихона ва бошқа тиббиёт ташкилотлари)нинг хизмат автотранспорт воситалари (2-банд);

👉йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (шу жумладан, шахсий давлат рақамли автотранспорт воситалари) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати кўрсатиш мақсадида (4-банд) ҳаракатланиши учун махсус рухсатнома (стикер) талаб қилинмайди.

Шунингдек, қўшма қарорда Давлат солиқ қўмитасига озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотлар етказиб бериш хизмати кўрсатишда нархларнинг асоссиз равишда кўтарилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

Қўшма қарорга мувофиқ, карантин даврида ногиронлик муддати тугайдиган фуқароларни қайта кўрикдан ўтказмасдан, ногиронлик муддатлари автоматик тарзда узайтирилган ҳолда пенсия (нафақа) тўловлари давом эттирилади.

Шунингдек, карантин даврида пенсия ва нафақа (жумладан, дафн маросими ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа)ларга ҳуқуқи пайдо бўлган фуқароларга, карантин тадбирлари тугагандан кейин 1 ой давомида Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимларига мурожаат этиш ҳуқуқи тақдим этилади, бунда уларга пенсия (нафақа)лар карантин чекловлари давридаги ҳуқуқи пайдо бўлган санадан тайинланади.

💳 Банк пластик карталари ва ишончнома орқали пенсия (нафақа) олаётган ҳамда тайинланган пенсия (нафақа)га бўлган ҳуқуқини тасдиқлаш муддати келган, шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт) муддати тугаган фуқаролардан ҳужжат талаб этмасдан, тўлов муддатлари 4 ой муддатга узайтирилади.

❗️Иқтисодиёт тармоқларининг муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотларини фаолиятини давом эттириш, шунингдек, йирик қурилиш объектларида қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишларини давом эттириш (бошлаш)га Республика махсус комиссиясининг ҳудудий штаблари раҳбарларининг қарорига (йиғилиш баёни) мувофиқ рухсат берилиши белгиланди. Бунда ушбу ташкилотларнинг фаолияти даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиши, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиши, шунингдек, уларни овқатлантиришни мазкур объект ҳудудида ташкиллаштириш учун шахсий жавобгарлик тегишли хўжалик бирлашмаси раҳбари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юкланади.

@koronavirusinfouz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бугун йўқотилган вақт ва имкониятларни эртага тиклаб бўлмайди

Шавкат Мирзиёев: Утерянные сегодня время и возможность завтра уже не вернуть

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #tahlil

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
«Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз...»

Шу кунларда AҚШ ва Канададаги бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш ишларига кўмак бериш мақсадида Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиш учун маблағ йиғишмоқда.

Бу ҳақда Канадада коронавирусга қарши курашаётган ўзбекистонлик шифокор Обидхон Мамадалиев маълум қилди.

«Жума куни Вашингтондаги бош консулимиз Фахриддин Мўминов «Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз» фонди тузилганлигини билдирди. Мен шу заҳоти барча маълумотларни олиб, АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган ўзбекистонликларга етказишни бошладим.

Шу куннинг ўзида ўзбек оилаларидан хайрия маблағлари келиб туша бошлади.

Хусусан, Aлберт провинсиясининг Ред Диир шаҳрида яшовчи Расул Мажидовлар оиласи, Дилсора Фозилова ва бир гуруҳ ватандошларимиз бу ташаббусга қўшилди. Оилам, тиббиёт олийгоҳи талабалари бўлган фарзандларим ҳам бунга ўз ҳиссаларини қўшишди. Ҳозирга қадар тахминан 150 кишидан 21 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ йиғилди.

Бироқ, ҳали бу давом этади. Йиғилган маблағлар «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондига ўтказиб берилади».

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Forwarded from Times.uz
қўлланма.pdf
929.4 KB
«Коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилиш чоралари бўйича жамоат тавсиялари» қўлланмаси ўзбек тилида тайёрланди.

Хитойлик мутахассислар томонидан яратилган ушбу қўлланма Наманган вилояти ҳокимлиги тавсиясига асосан НамДУ профессор-ўқитувчилари томонидан таржима қилинди ҳамда АОКА вилоят бошқармаси масъуллигида 1,5 минг нусхада чоп этилди.

Шунингдек, ушбу қўлланма дастурчилар томонидан Google Play Marketга Sample-release.apk номи билан жойлаштирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#uyda_qol #karantin

👆Коронавирус - шамоллаш, грипп ёки биз даволаш усулларини биладиган бошқа бир касаллик эмас. Негадир кўпчилик ўзида covid-19 инфекцияси аломатларини сезса ҳам ўзини-ўзи даволашга уринмоқда ва бу билан ҳам ўзи, ҳам яқинлари ҳаётини хавф остига қўймоқда. Қолаверса, касалликнинг кенг тарқалишига сабаб бўлмоқда.

"Тараққиёт стратегияси" маркази жамоаси томонидан тайёрланган навбатдаги роликда ўзбилармонликча иш тутган шахс ва ўз вақтида шифокорга мурожаат қилган беморнинг кейинги тақдири кўрсатилган.

❗️Кўринг ва хулоса чиқаринг

❗️Яқинларингизга ҳам улашинг

👉@dscuzbekistan

Марказ расмий саҳифалари
Telegram | Facebook | Instagram | Twitter | Youtube
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Тиббий таълим соҳасидаги янгиликлар рақамларда

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Гуруч курмаксиз бўлмаганидек, ўз манфаатини халқ манфаатидан устун кўрувчи айрим шахслар ҳам борки, улар имкон қадар қонунга чап бериб, давлат бюджетига ундириладиган божхона тўловларидан қочишга уринишмоқда.

Ҳозирги мураккаб вазиятдан фойдаланиб қолишга уринаётган сохта тадбиркорларни нима деб аташ мумкин? Ахир, давлат бюджетига ундирилаётган божхона тўловларининг шу кунлардаги аҳамияти яна ҳам ортади.

Бу тўловлар карантин даврида юртдошларимизни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилишини лавҳамизнинг қўштирноқ ичидаги қаҳрамонлари наҳотки билишмаса?

https://www.youtube.com/watch?v=xSZPaGLlNTA&feature=youtu.be
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг харажатлари юзасидан маълумот
Forwarded from Iqtisodiyot va moliya vazirligi (MoliyaPress)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг даромадлари юзасидан маълумот
🇺🇳ЖССТ раҳбари COVID-19 2009 йилдаги грипп пандемиясидан 10 баробар ҳалокатли эканлигини маълум қилди ва инфекция юқиш занжирини тўхтатиш учун ҳар бир беморни аниқлаш, тест ўтказиш, изоляциялаш ва кузатиш муҳимлигини таъкидлади - World Health Organization

🇺🇳ЖССТ Афғонистонга коронавирусга қарши курашда кўмаклашиш учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатди - World Health Organization

❗️Янги тадқиқотларга кўра, коронавирус одамдан одамга 4 метр масофадан ҳам юқиши мумкин - Fox News

⚡️Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши аъзоларининг учрашуви илк марта видеоконференция шаклида бўлиб ўтди. Қўшма баёнотда пандемияга қарши кураш халқаро савдо тўхтаб қолишига олиб келмаслиги кераклиги таъкидланди - Kremlin

🇺🇸АҚШ президенти Дональд Трамп ўз маъмуриятига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотини молиялаштиришни тўхтатишга кўрсатма берганини маълум қилди. BBC

🇷🇺Россияда коронвирус юқтирганлар сони 21 минг кишидан ортди. Бир кунда 2774 нафар бемор қайд этилган - Стопкоронавирус.рф

🇰🇿Қозоғистонда президент фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 1 майга қадар узайтирилди - Akorda.kz

🇮🇳1,3 миллиарддан ортиқ аҳолиси бўлган Ҳиндистон карантинни 3 майга қадар узайтиришга қарор қилди. Ҳукумат иқтисодий йўқотишлар аниқ эканини, аммо пандемияга қарши курашиш зарурлигини таъкидлади- The Times of India

🇩🇪Германияда касаллик камайиши COVID-19 га тест ўтказиш сони камлиги ва эпидемия ҳали маҳаллийлашмагани билан боғлиқлигини маълум қилишди - Reuters

🇵🇹Португалияда коронавирус тасдиқланган ҳолатлар кўпаймоқда. Мамлакатда фавқулодда ҳолат май ойининг бошигача узайтирилди - Bloomberg

🇸🇬Сингапур чеклов чораларини кучайтирди, фуқароларга ниқобсиз кўчага чиқиш тақиқланди, ижтимоий масофани сақлаш зарур - Singapore Ministry of Health

🇮🇱Исроил мамлакатда чеклов чораларини кучайтирди, 19 апрелга қадар битта ташкилотда 10 нафар ходим ишлаши учун рухсат берилди - Israel Ministry of Health

🇵🇰Покистонда мамлакат бош вазирининг фармонига мувофиқ фавқулодда ҳолат режими 30 апрелга қадар узайтирилди - Anadolu Agency

🇵🇱Польша 19 апрелдан коронавирусни тўхтатиш учун жорий қилинган чекловларни секин-асталик билан енгиллаштиради - National Post

🇵🇭Филиппинда коронавирус юқтирганлар сони 5 мингдан ошди - Philippines Department of Health

🇮🇷Эронда COVID-19 қурбонлари сони камайди, лекин сўнгги суткада 1547 янги касаллик ҳолати аниқланди - Tehran Times

🇩🇪Немис мутахассислари таълим муасасалари фаолиятини яқин кунларда тиклаш учун тавсиялар билан ҳисобот эълон қилди - Spiegel

Каналга уланиш: 👇
@axborot_xizmatlariAOKA
Пандемия шароитида “Денов” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида экспорт-импорт жараёнлари жадал олиб борилмоқда ...
https://customs.uz/uz/news/view/3815
Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат очиқ маълумотлар порталида ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) иштирокчилари томонидан товар ва транспорт воситаларининг экспорти ва импортида божхона расмийлаштируви учун сарфланган ўртача вақти ҳақидаги маълумотлар эълон қилинди.

2020 йил март ойи якунлари бўйича божхона постлари кесимида эълон қилинган рейтинг қуйидагича:

➡️Экспорт

1) “Сайхун” ТИФ божхона пости – 10 дақиқа 51 сония.
2) “Зарафшон” ТИФ божхона пости – 11 дақиқа 01 сония;
3) “Қоровулбозор” ТИФ божхона пости – 13 дақиқа 53 сония;

➡️Импорт

1) “Дарё порти” ТИФ божхона пости – 26 дақиқа 22 сония;
2) “Қамаши Ғузор” ТИФ божхона пости – 43 дақиқа 43 сония;
3) “Асака” ТИф божхона пости – 51 дақиқа 19 сония.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
Давлат божхона қўмитаси чегара божхона постлари орқали 2020 йил март ойи давомида ҳаракатланган енгил ва юк автотранспорт воситаларининг божхона расмийлаштируви учун сарфланган умумий ўртача вақт тўғрисидаги маълумотларни Давлат очиқ маълумотлар порталида эълон қилди.

➡️2020 йил март ойи якунларига кўра, чегара-божхона постлари орқали 71900 та енгил ва юк автотранспорт воситалари ҳаракатланган бўлиб, уларнинг божхона расмийлаштирувига ўртача 14 дақиқа 8 сония сарфланган. Жумладан,

🚙Енгил автотранспорт воситалари – 37 149 та. Сарфланган ўртача вақт – 8 дақиқа 51 сония;

🚛Юк автотранспорт воситалари – 34 481 та. Сарфланган ўртача вақт – 19 дақиқа 26 сония.

Давлат очиқ маълумотлар порталида ушбу маълумотлар билан юк ва енгил автотранспорт воситалари бўйича божхона постлари кесимида танишиб чиқиш мумкин.

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA
2020 йил 14 апрель ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 49,4 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда. Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади.
Запущена специальная дистанционная система обучения курсантов Таможенного института – «E-Ta’lim» ...
https://customs.uz/ru/news/view/3798
Кун рақами: Аҳамият беринг, 2020 йилнинг дастлабки чорагида давлат бюджетига 4,8 трлн. сўм божхона тўловларидан ундирилган. Тадбиркорларга эса божхона тўловларидан 8,7 трлн. сўмлик имтиёзлар қўлланилган.
Хўш, қай бирининг улуши катта?
Тадбиркорларга кўрсатилаётган эътибор, ғамхўрликнинг ифодаси айни шу рақамларда намоён бўлади.
Кун рақами: Навоийдан апрель ойининг ўтган даврида қиймати 3 млн. АҚШ долларидан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинди.
#bojxonaPR

Коронавирусга қарши кучайтирилган тартиб даврида ташқи савдо юкларининг ҳаракати, экспорт ва импорт операцияларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида давлат божхона хизмати органлари томонидан кенг миқёсдаги чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, экспортга чиқарилаётган товарлар бевосита тадбиркорнинг манзилидан туриб, чегара-божхона постига қадар божхона кузатуви остида етказилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати томонидан тайёрланган навбатдаги лавҳа шу ҳақида!

https://youtu.be/6vFgQiVMirE

ДБҚнинг расмий ахборот каналига уланиш:
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEPOI2xXWGd46M0UPA