Chinoz tumani hokimligi
2.99K subscribers
19.2K photos
2.34K videos
22 files
5.19K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
Forwarded from Zuhriddin
Бугун, 22 август куни Президент Ш.Мирзиёевнинг мамлакат тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда

Очиқ мулоқотда давомида давлатимиз раҳбари тегишли фармон билан тақдирланган бир қатор тадбиркорларга давлат мукофотларини топширди. Жумладан, АҚШлик тадбиркор, Пахтакор туманидаги «Silverleafe» қўшма корхонаси бош директори Даниел Паттерсон ҳам давлат мукофоти билан тақдирланди. У «Дўстлик» орденига лойиқ кўрилган.

Шунингдек, яна кўплаб тадбиркорларга «Меҳнат шуҳрати», «Дўстлик» орденлари ва «Шуҳрат» медали тақдим этилди.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Медиабанк
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Айни вақтда президент ва тадбиркорлар ўртасида очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мулоқот давомида Президент томонидан тижорат банкларига ҳам кичик ва ўрта бизнесни кредитлашни ошириш, кафиллик бериш ва компенсациялар тўлашни соддалаштириш ва шу каби бошқа йуналишларда топшириқлар берилиши кутилмокда.

Шу билан бирга давлат раҳбари томонидан иқтисодиётдаги давлат улушини камайтириш борасида ҳам кўрсатмалар берилиши кутилмоқда.

@bankir
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
25 миллион ўрнига 4 миллион сўм

Президентнинг тадбиркорлар билан учрашувида бизнесменлар учун кўплаб муҳим янгиликлар айтилди.

Масалан, микро бизнес эгалари (йиллик савдо айланмаси 1 миллиард сўмгача бўлган тадбиркорлар) учун 2023 йилнинг 1 январидан бошлаб ягона солиқ ставкаси 4 фоиз этиб белгиланяпти. Илгари бу кўрсаткич 4 фоиздан 25 фоизгача эди.

Бу нима дегани?

Соддароқ қилиб тушунтирадиган бўлсак, олдинги тартиб бўйича, «оборот»и бир йилда 100 миллион сўм бўлган тадбиркор 4 миллион сўмдан 25 миллион сўмгача солиқ тўлаган. Энди эса ягона ставка — 4 миллион сўм тўлайди, холос. Бу савдо айланмаси миқдоридан келиб чиқиб, ўзгариши мумкин. Яъни, масалан, 1 миллиард сўм айланмага эга бўлганлар 250 миллион ўрнига 40 миллион тўлайди.

Яна бир муҳим янгилик — агар тадбиркор ўз хоҳиши билан 20-30 миллион сўм солиқ тўласа, бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ўша ҳисоботни солиқ идораларига юбориши шарт бўлмайди. Бу орқали тадбиркор, биринчидан 40 миллиондан камроқ солиқ тўлайди, иккинчидан қоғозбозликдан озод бўлади.
#Чиноз_тумани
#Бунёдкорлик

660 ўринли янги ўқув биносининг биринчи ғишти қўйилди

Чиноз тумани ҳудудидаги “Нафис” МФЙда жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида 660 ўринли янги ўқув биноси қуриш учун қурилиш ишлари бошлаб юборилди. “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” томонидан "33-сонли КМКК " МЧЖ пудрат ташкилоти билан 6 млрд. 627 млн сўмли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан 2023 йил 15 январда фойдаланишга топшириш белгиланган. Бугун қурилишнинг биринчи ғиштини рамзий равишда Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков қўйиб берди. Ушбу ҳайрли ишда нуронийлар, маҳалла аҳли, туман фаоллари иштирок этишди. Ўттизга яқин қурилиш ишчилари пойдеворни жадаллик билан бошлаб юборишди.
Уларнинг мақсади мактаб биносини шартнома муддатидан олдин битириб, фарзандларимизни хурсанд этишдан иборат.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Hurmatli yurtdoshlar!

Sizning hududingizda ichimlik suvi taʼminoti va oqova suv xizmatlari bo‘yicha muammolar yuzaga kelsa, yoki yechimini kutayotgan masalalar bo‘lsa, "Toshkent suv ta’minoti" MChJning hududlardagi quyida ko‘rsatilgan manzillariga murojaat qilishingiz mumkin.

———————-
Ҳурматли юртдошлар!

Сизнинг ҳудудингизда ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари бўйича муаммолар юзага келса, ёки ечимини кутаётган масалалар бўлса, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖнинг ҳудудлардаги қуйида кўрсатилган манзилларига мурожаат қилишингиз мумкин.

———————-
Уважаемые соотечественники!

Если в вашем районе возникли проблемы с питьевым водоснабжением и водоотведением, либо есть вопросы, ожидающие решения, вы можете обратиться по адресам ООО «Ташкентводоснабжение» в регионах, указанных ниже.
#Чиноз_тумани
#Устозлар_миллий_форуми

Чиноз туманида "Устозлар миллий форуми" доирасида ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 23-август куни Чиноз туман Халқ таълими бўлими ташаббуси билан тумандаги 9-сонли умум таълим мактабида педагог ходимлар учун “Устозлар Миллий Форуми”нинг 1-қисми бўлиб ўтди.

Миллий форумни Халқ таълими бўлими мудири ўринбосари О.Хушвақтов кириш сўзи билан очиб берди. 2022-2023 ўқув йили жараёнидаги янгиликлар, таълим мазмуни ва методикаси, мактаб бошқарувининг замонавий усуллари, хорижий давлат тажрибалари хусусида туман халқ таълими бўлими методистлари, мактаб раҳбарлари, фан ўқитувчилари учун ўқув семинарлар ташкил этилди.

Форумнинг 2-қисм шўба йиғилишлари ҳамда ялпи мажлиси эртага ўтказилиши режалаштирилган.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
#Август_анжумани

Чиноз туманида бўлиб ўтган Август анжуманида жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар таҳлил этилди.

Тошкент вилояти Чиноз тумани Мактабгача таълим бўлими томонидан «Мактабгача таълим сифати: жорий ҳолат ва истиқболдаги вазифалар» мавзусида ташкил этилган Август конференсиясининг туман босқичи бўлиб ўтди. Унда бошқарма масъуллари, туман мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим ташкилотларининг раҳбар ва педагоглари ҳамда масъуллари иштирок этди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
⚡️«Устозлар» миллий форуми бўлиб ўтди

Чиноз туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабида «Устозлар» миллий форуми ўтказилди. Унда туман педагоглари шўъбаларга бўлинган ҳолда қатнашдилар.

Форумнинг ёпилиш маросимида туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев сўзга чиқди ва янги ўқув йили мақсад ҳамда вазифаларига батафсил тўхталиб ўтди.

Жонкуяр устозларга ташаккурнома ва совғаларни Чиноз тумани ҳокими ўринбосари Насиба Қорабоева ва Чиноз туман Халқ таълими бўлими мудири Рахимберди Койгелдиев тантанали равишда топширди.

Чиноз тумани Халқ таълими бўлими расмий канали
👇👇👇
https://t.iss.one/+N0hRm2JNy_FjYjZi