Forwarded from Расмий хабарлар I Официальные новости
#Чиноз_тумани
"Оқила аёллар ҳаракати"
Президент таклифи билан Вазирлар Маҳкамасининг 08.08.2022 йилги 437-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистонда янги “Оқила аёллар” ҳаракати дастури тузилди. Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитасидан фарқли равишда бу тузилма мустақил ва жамоавий бўлади.
Унда жамиятдаги фаол, илмли, ўз касби ва ишининг устаси бўлган мутахассис аёллар бирлашишади.
“Оқила аёллар” ҳаракати Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг бўлимларида доимий асосда фаолият юритувчи юридик шахс бўлмаган жамоат тузилмасидир.
Тузилманинг вазифаси жамиятда маънавий макон бўлишга ўз ҳиссасини қўшадиган, ёшларни тарбиясига ижобий таъсир кўрсата оладиган аёлларни қўллаб-қувватлашдан иборат.
Бунда Тошкент вилояти Чиноз тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан ҳар бир маҳаллада 15 нафар фаол ва ташаббускор аёллардан иборат харакатнинг бошланғич гуруҳлари ташкил этилди.
Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар мунтазам равишда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.
Тузилма, қоида тариқасида, туман Оила ва хотин-қизлар бўлимида – 30 нафардан фаол ва ташаббускор аёллар таркиби шакллантирилди.
Оқила аёллар ҳаракатини тузиш бўйича ўтказилган кенгайтирилган йиғилишни Тошкент вилояти Оқила аёллар ҳаракати аъзоси Мухамадиева Нигора Махмаюсуповна олиб борди.
Ушбу йиғилишда Халқ депутатлари Кенгаши депутатлари, Оқила аёллар ҳаракати аъзолари ва тумандаги фаолият олиб бораётган 55 та хотин-қизлар фаоллари қатнашдилар.
Ҳаракатнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
– Жамиятда янги маънавий макон яратиш, эзгу ғоялар, миллий қадриятлар, урф-одатлар, муқаддас анъаналарни сингдиришга қаратилган тизимли тарғибот- ташвиқот ишларини олиб бориш;
– Маҳаллаларда оилаларни мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, ибратли ота-она бўлишнинг аҳамияти, маърифатли жамиятни қуришда маърифатли оналарнинг ролини кенг тарғиб қилиш;
– Аёллар, айниқса, ёш қизларда оилага ва Ватанга садоқат, фидойилик, ташаббускорлик туйғуларини сингдириш, “Одобли қиз” ва “Маърифатли она” қиёфасини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
– Фарзанд, айниқса, қизлар тарбияси, оила, оналар маънавиятини юксалтириш, оилаларда китобхонлик, мутолаа маданиятини тарғиб этиш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
– Ёшлар ўртасида оилавий-хуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети, репродуктив саломатлик асослари, маънавий-ахлоқий қадриятларга нисбатан ҳурмат руҳида бўлиш масалаларини ҳамда “Оила - муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш;
– Хотин-қизларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, уларга қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқчил тилда тушинтириш, каби қатор вазифаларни ўз ичига олади.
Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

#Мустақиллик
Хурматли юртдошлар!
Азиз чинозликлар! Яқинлашиб келаётган Мустақиллик умумхалқ байрами барчангизга муборак бўлсин!
Жорий йилнинг 25-август куни Чиноз тумани марказий ўйингоҳида, ВАТАНИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ муносабати билан "Эл азиз, инсон азиз" шиори остида катта консерт дастури бўлиб ўтади. Ушбу консерт дастурига барчангизни таклиф этамиз.
Манзил: Чиноз марказий ўйингоҳи.
Бошланиш вақти: 17:00.

Forwarded from Toshkent viloyati IIBB YHXB| RASMIY KANAL
#ДИҚҚАТ
📍Чиноз туманида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллиги байрами тантаналари ўтказилиши муносабати билан тадбир ўтказиладиган жойларда жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 25 август куни соат 14:00 дан 23:00 га қадар Чиноз тумани марказий ўйингоҳига олиб борувчи Зиёкор ва Ш.Рашидов кўчаларида тўлиқ автотранспорт воситалари харакати чекланади.
👉 https://t.iss.one/yhxx_ypx

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз
ХУРМАТЛИ ЧИНОЗЛИКЛАР ВА ЧИНОЗ ЁШЛАРИ!
ТУМАН ҲОКИМИ Б.АЛИМБЕКОВ МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 31 ЙИЛЛИГИ БАЙРАМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНИМИЗ ХАЛҚИНИ ЧИН ЮРАКДАН ТАБРИКЛАДИ.