Chinoz tumani hokimligi
2.98K subscribers
19.2K photos
2.34K videos
22 files
5.19K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мазкур тадбир доирасида Чиноз туман ИИБ ходимларининг касбий маҳоратини ошириш мақсадида қўл жанги, якка кураш ва бошқа турдаги спорт мусобақалари, амалий машғулотлар ўтказиб келинмоқда.

Хизмат вақтида халок бўлган 2 нафар ходим: капитан Алимбай Андакулов ва сафдор Бахром Кўчкоровларнинг яқин қариндош, фарзандлари ҳолидан хабар олиниб, оила аъзоларига моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди.

Шунингдек, хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасида туман ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан авторейд ва якка артибдаги суҳбатлар ўтказилиб, тарбиявий ишлар амалга оширилди.

Ватанпарварлик ойлиги давом этади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Бир гуруҳ қурувчилар тақдирланишди.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
«Иқтисодиётни жадаллаштириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилмоқда» — эксперт

Иқтисодиёт фанлари номзоди Конституциянинг ўзгартириш киритилаётган 53-моддаси ҳақида сўз юритади

Батафсил — bugun.uz/153188

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Агар Конституцияда белгиланган ҳуқуқимиз қонун билан бузилса ...

Конституциявий ислоҳотлар доирасида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда самарали воситалардан бири бўлган конституциявий шикоят институтини конституциявий норма билан мустаҳкамлаш ҳам назарда тутилган.

💻- https://aniq.uz/y/133198/t
📱- https://m.aniq.uz/y/133198/t

https://t.iss.one/AOKBToshvil/1354
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Своих не выдаем, или Зачем на конституционном уровне закреплять запрет на выдачу или выселение узбекистанцев за рубеж?

Читать 👉 nuz.uz/?p=1251844


https://t.iss.one/AOKBToshvil/1354
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
"Пахтакор-79" хотирасига бағишланган футбол мусобақаси.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Конституцияда “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш талабини акс эттириш таклиф қилинди. “Хабеас корпус” институтини ривожлантириш талабининг Конституцияга киритилиши том маънода инсон ҳуқуқларининг таъминланишини англатадими?

Халқаро тажрибадан маълумки, “Хабеас корпус” институтининг жорий этилиши қуйидаги муҳим талабларнинг таъминланишига имкон беради:

1) шахс суднинг қарорига қадар кўпи билан қирқ саккиз соатдан ортиқ ушлаб турилмаслиги;

2) агар суд томонидан шахсни ҳибсга олиш ёки унга нисбатан бошқача турдаги озодликни чеклаш ҳақида қарор белгиланган муддатда қабул қилинмаса, бундай шахснинг дарҳол озод қилиниши зарурлиги.

Демак, янги таҳрирдаги Конституцияга “Хабеас корпус” институтини ривожлантиришга оид норманинг киритилиши нафақат шахс ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларини кафолатлайди, балки Ўзбекистон Республикасида инсонга нисбатан айбсизлик презумпцияси талабининг том маънода қўлланилишини таъминлайди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимизда ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқлари ва эркинликлари қонуний асосда таъминланганлигини ҳис қилиб яшашини англатади.

👉 @Zafarbek_Solijonov
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Яқин йилларгача “прописка” муаммоси одамларнинг қаерда яшаши, қаерда ўқишиш ва ишлашигача таъсир кўрсатарди. Масалан, олий маълумотли, иш берувчининг ҳамма талабларига жавоб берса-да, бошқа вилоят “фуқароси” экани халақит берарди. Жамиятни ҳудудларга тақсимлаш, бир ерга “михлаб” қўйишнинг советча кўриниши эди бу. Узоққа бормайлик, мен ўзим шу прописка балосини деб узоқ йил сарсон бўлганлар тоифасиданман.

Конституцион ислоҳотлар доирасида 28-модда “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний асосларда бўлиб турган ҳар бир шахс республика ҳудуди бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқига эга, бундан қонунда белгиланган чекловлар мустасно.” шаклида ўзгаряпти. Бу ўзгариш фуқароларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш ва яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқини янада мустаҳкамлайди.

Каналга уланинг: https://t.iss.one/muxbir1
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Как конституционные поправки затрагивают внешнюю политику Узбекистана?

Подробнее: https://bit.ly/3dyutVl

@uz24news_ru
Forwarded from SAFAR
Тадбиркорларга қарши босимлар ҳақида кўп эшитамиз. Аксарияти ҳокимликлар, давлат мансабдорлари томонидан бўладиган босимлар бўлади. Одатда уларнинг таҳдидлари "қаматиб юбораман" деган кўринишгача боради. Албатта улар бу гапларни ўзидан тўқиб юбориб айтишмайди. Қонунчиликда қолган баъзи "лазейка"лар бунга асос бўлади.

Масалан битта мисол, агар тадбиркор ёки бизнес эгаси қарзга кириб кетса, белгиланган шартномани бажара олмаса, қонунчилик бўйича қамалиши мумкин. Уларнинг шартномасини бажара олмаслиги учун сунъий тўсиқларни эса яратиш мумкинлигини биламиз, кўрганмиз, эшитганмиз. Юқорида эслаганимиз "қаматвориш"ни қонунчиликка мослаштиришга устамон бўлиб кетган раҳбарлар ҳам йўқ эмас.

Конституциянинг 25 моддасига киритилаётган ўзгаришлар, энди шу каби чиновникларга қонунчиликда қолган тешикларни ёпаяпти. «Ҳеч ким шартномавий мажбуриятларни бажара олмаганлигига асосланиб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» тартибининг конституцияга киритилиши тадбиркорликни бошлаб катта таваккалчиликка йўл қўяётган бизнес эгаси олдидаги энг катта тўсиқлардан бирини олиб ташлашга хизмат қилмоқда. Бу иқтисодиёт ривожининг бир қисмини тадбиркорликка боғлаган давлат учун жуда муҳим ўзгариш.
#Чиноз_тумани
#Ҳамкорлик

Ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш

Чиноз туманида ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўртасида репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш, "Аёллар дафтарига" киритилган хотин-қизларга ёрдам кўрсатишни янада жадаллаштириш борасида ҳамкор ташкилотлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Суҳбат давомида оилалардаги носоғлом муҳитни олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар билан ишлаш, уларнинг муаммолари билан боғлиқ манзилли ишларни олиб бориш ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, уларни олдини олиш борасида, шунингдек нотинч-ноқобил оилалар билан ишлаш механизмларини ишлаб чиқиш уларни соғлом ҳаётга қайтариш бўйича иш олиб боришда маҳалладаги хотин-қизлар фаолларига ҳар бир маҳалладаги кўчабошлар ва оқила аёллар билан биргаликда ишларни ташкил этиш тўғрисида кўрсатмалар берилди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Propiska bilan bog‘liq muammolar to‘liq bartaraf etiladimi?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#шукуҳ
#сана

⚡️Бугун - тадбиркорлар куни

🔹
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётининг муҳим таянчидир. Сўнгги йилларда бу соҳани ривожлантиришга қаратилган 2 мингга яқин қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

👉Батафсил

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Advokatlar faoliyatiga aralashmaslik nima beradi?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
Forwarded from AOKB TOSHKENT vil
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Fuqaroga amaldor zarar yetkazdi, uni kim qoplaydi? davlatmi yoki amaldor?

https://t.iss.one/AOKBToshvil
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Чиноз_тумани
Корхонада 20 турдан ортиқ маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.