Chinoz tumani hokimligi
2.98K subscribers
19.2K photos
2.34K videos
22 files
5.19K links
Chinoz тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.

Канал Chinoz тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан юритилади.
Савол ва мурожаатлар учун: @chinoztumanihokimligibot
Download Telegram
#Бунёдкорлик
#Чиноз

СПОРТ ЗАЛГА БИРИНЧИ ҒИШТ ҚЎЙИЛДИ

Чиноз туманидаги 5 сонли умумий ўртатаълим мактабида спорт зал қурилиши бошланди.
Унда туман ҳокими А.Мадиев, туман прокурори У. Ғаниев, Халқ қабулхонаси мудири Ғ.Карабаев ҳамда Олмазор шахарчаси нуронийлари, фаоллар иштирок этишди.
Спорт зали фарзандларимизни соғлом ва бақувват униб ўсишлари учун хизмат қилишини ният қилиб оқ фотиха берилди.

Чиноз тумани хокимлиги ахборот хизмати
#Бунёдкорлик
#Чиноз

Яллама Чиноз туманидаги энг катта,
аҳолиси кўп қишлоқлардан бири саналади.
Қишлоқда мингга яқин боғча ёшидаги болалар мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиниши даркор. Буни яхши билган туман ҳокими ҳамда мактабгача таълим муассасасининг туман бўлими
ушбу қишлоқни давлат инвест дастурига киритишга мувоффақ бўлди.
Куни -кеча туман ҳокими бошчилигида қишлоқ кексалари рамзий маънода боғчанинг биринчи ғиштини қўйиш маросими бўлди.
150 ўринга мўлжалланган болажонлар масканини танловда ғолиб чиққан тумандаги ПМК-33 қурилиш ташкилоти қурадиган бўлди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Бунёдкорлик
#Чиноз

ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА БОЛАЛАР УЧУН ТУҲФА

Чиноз туманидаги 5-сонли мактаб рус ва ўзбек тилида ўқитишга мўлжалланган. Мактаб ўқувчилари бир неча йилдан буён қиш кунларида спорт залисиз қийналишар эди. Бу йилги янги ўқув йили улар учун қувончли бошланадиган бўлди. Сабаби қисқа вақт ичида 1,5 млрд.сўмга спорт зал битказилиб, мактабга туҳфа этилди.
Тантанали маросимда туман ҳокими А. Мадиев, сектор раҳбарлари иштирок этишди.
Туман ҳокимидан сўнг сўзга чиққан "Хазрат али" масжиди имоми Т.Тунгатов, 5- мактабнинг жонкуяр ўқитувчиларидан З.Нуриддиновалар ўз тилак ва истакларини билдиришди.
Тадбир сўнггида мактаб директори Й.Қосимов 1350 нафар ўқувчилар номидан 33-ПМК раҳбари А. Худойбердиев ва қурувчи акаларига катта миннатдорчилик билдирди.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#Бунёдкорлик #Чиноз Чиноз тумани ҳокими А.Мадиев бошчилигида Чиноз шахридаги Ш.Рашидов кўчасидан 9 қаватли замонавий уй-жой мажмуаси қурилади. . Сўнгги йилларда чинозимиз янгидан чирой очиб, бунёдкорлик ишлари туманимиз кўркига- кўрк қўшиб бормоқда. Айниқса чекка қишлоқларимизда бунёд этилган янги турар жойлар қишлоқ аҳлини ҳам, меҳмонларни ҳам қувонтириши табиий. Шаҳримизнинг Шароф Равшидов кўчасидан қад ростлаши мўлжалланган кўркам, замонавий, кўпқаватли уйнинг қурилишини бошлаш учун куни кеча дуогўй отахонлар оқ фотиҳа беришди.

"Орзу" турар уй-жой мажмуаси "Эркин қурилиш барака" хусусий корхонаси томонидан бунёд этилади. Дарҳақиқат, Чиноз шахридан кўп қаватли уйларни неча йиллардан буён орзу қилганлар талайгина. Демак яқин ойларда "Орзу"ни орзу қилганларнинг нияти амалга ошадиган бўлди. Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#бунёдкорлик
#Чиноз

Чиноздаги прокуратура биносининг аналоги Тошкент вилоятида йўқ.
Прокуратура, Департамент, МИБ ходимлари энди янги бинода мехнат қилишади.
Батафсил видеода.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
#бунёдкорлик

🏗Бино қуриш... тажриба майдони дегани эмас

➡️
Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
#семинар
#бунёдкорлик

📌Тупроқ унумдорлиги — сифатли ва мўл ҳосил етиштиришнинг энг муҳим кафолатидир

➡️Батафсил

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube |Twitter | TikTok
#Чиноз_тумани
#Бунёдкорлик

660 ўринли янги ўқув биносининг биринчи ғишти қўйилди

Чиноз тумани ҳудудидаги “Нафис” МФЙда жойлашган 5-сонли умумтаълим мактабида 660 ўринли янги ўқув биноси қуриш учун қурилиш ишлари бошлаб юборилди. “Ягона буюртмачи инжиниринг компанияси” томонидан "33-сонли КМКК " МЧЖ пудрат ташкилоти билан 6 млрд. 627 млн сўмли шартнома тузилган бўлиб, унга асосан 2023 йил 15 январда фойдаланишга топшириш белгиланган. Бугун қурилишнинг биринчи ғиштини рамзий равишда Чиноз тумани ҳокими Ботир Алимбеков қўйиб берди. Ушбу ҳайрли ишда нуронийлар, маҳалла аҳли, туман фаоллари иштирок этишди. Ўттизга яқин қурилиш ишчилари пойдеворни жадаллик билан бошлаб юборишди.
Уларнинг мақсади мактаб биносини шартнома муддатидан олдин битириб, фарзандларимизни хурсанд этишдан иборат.

Чиноз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.