Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.96K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.27K links
Download Telegram
#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим

⚡️Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов тумандаги Гавҳар маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ўтказди

Ўрганиш давомида маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳалла аҳли билан ҳам суҳбатлашилди. Ҳудуддаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, қисқа фурсатларда уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берилди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганишлар_давом_этмоқда

40 та янги иш ўрни яратилди

Чилонзор туманида ишлаб чиқариш ва саноат соҳасида кундан-кунга катта ўзгаришлар бўлмоқда. Хусусан, жорий йил бошидан бошлаб ўз фаолиятини йўлга қўйган электромотороллерлар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган корхона ҳам шулар жумласидандир. Хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда ишга туширилган йирик ишлаб чиқариш объектида бугунга қадар 20 дан ортиқ бўш иш ўринлари яратилган бўлиб, келгусида уларнинг сонини янада кўпайтириш кўзда тутилган.

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов мазкур корхонада бўлиб, у ердаги иш жараёнлари билан танишди. Тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, ҳуқуқий масалалар ва аҳолига кўпроқ бўш иш ўринларини яратиш масалалари юзасидан ҳокимлик доимо ёрдамга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Туман бўйлаб ўтказилган ўрганишлар Гавҳар маҳалласида ташкил этилган тикувчилик цехида давом этди. Туман ҳокими бу ерда ҳам ишчиларга яратилган шароитлар билан танишди. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, бугунга келиб ушбу тикув цехида ҳам 20 та янги бўш иш ўрни яратилган бўлиб, ишчи аёлларнинг кўпчилиги ҳам айни шу маҳаллада истиқомат қилишади.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим

🔷Туманимиздаги “Катта Қозиробод” маҳалласи кундан-кунга ўзгариб, янгича қиёфа касб этиб бормоқда. Маҳаллада олиб борилган маҳаллабай ўрганишлар натижасида аниқланган барча масалалар мутасаддилар томонидан бартараф этилиб, аҳолиниг турмуш фаровонлигини яхшилаш борасидаги ишлар давом этмоқда.

🔷Хусусан, бугунга қадар ушбу маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида ички кўчаларнинг 7 минг 360 метр квадрат қисми асфальтланди. Аҳоли дам олиши ва суҳбатлашиши учун 2 та айвонча ўрнатилди. Ҳозирги пайтга келиб эса кутубхона, болалар ўйингоҳи ва “Street workout” майдончаларининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

🔷Бугун туман ҳокими Сарвар Махаметов ва бир қатор масъуллар ушбу маҳаллада бўлиб, олиб борилаётган бу каби ободлаштириш ишларини кўздан кечирди. Маҳалла аҳли билан суҳбатлашиб, уларнинг ҳам амалга оширилаётган ишлар юзасидан фикрларини тинглади.

🔷Келгусида бу каби хайрли ишлар “Катта Қозиробод” маҳалласи баробарида туманимизнинг бошқа маҳаллаларида ҳам давом эттирилади.
#Маҳаллабай_тизим

⚡️Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов тумандаги «Тирсакобод» маҳалласи бўйлаб маҳаллабай ўрганиш ўтказди.

🔷Аҳоли тураржойлари, кўпқаватли уйлар ва маҳалла идорасидаги коммунал масалалар кўздан кечирилди. Маҳалла аҳли билан ҳам суҳбатлашилиб, уларнинг таклиф ва мурожаатлари тингланди.

🔷Сўнгра туман ҳокими маҳаллада «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»нинг юритилиши юзасидан олиб борилаётган ишларни кўздан кечирди.

🔷Дам олиш куни бўлишига қарамасдан маҳаллаларининг ободлиги ва турмуш фаровонлигининг янада яхшиланиши мақсадида куну-тун фаолият олиб бораётган масъулларга маҳалла аҳли ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

👉Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
#Обод_маҳалла_дастури
#Маҳаллабай_тизим

⚡️Бугун Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметов тумандаги Новза маҳалласида маҳаллабай ўрганиш ўтказди.

Ўрганиш давомида маҳаллада “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳалла аҳли билан ҳам суҳбатлашди. Ҳудуддаги мавжуд камчиликлар аниқланиб, қисқа фурсатларда уларни бартараф этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Чилонзор туман ҳокими Наққошлик маҳaлласига борди

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари билан бирга Наққошлик маҳалласига бориб маҳалла аҳолиси билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолатда топшириқлар берилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллабай_ўрганиш


Туман ҳокими Халқлар дўстлиги ва Дилобод маҳаллаларига борди


Бугун эрта тонгдан Чилонзор туман ҳокими Шавкат Мавлянов ва ҳокимлик мутасаддилари маҳаллаларда “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишларни жойларга чиқиб ўрганишни бошлади.


Дастлаб Халқлар дўстлиги маҳалласи ҳудуди ўрганилди. Айтиш жоизки, бугунги кунда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ушбу масканда 31 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Маҳалла 2018 йилда “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида ободлаштирилган.


Шу боис, давлатими раҳбари томонидан ажратилган 2 миллиард сўмлик маблағ эвазига аҳоли учун муаммо бўлиб келаётган кўп қаватли уйлар олдида 7 та болалар ўйингоҳлари ва 7 та замонавий спорт майдончалари, 2 та мини футбол майдончаси қурилиши, 2 та кўп қаватли уйнинг фасадларини бўяш ва бошқа ободонлаштириш ишлари режага киритилган бўлиб, ҳозир айни ишлар бошлаб юборилган. Ўрганишлар жараёнида аҳоли ва маҳалла фаоллари билан мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими ва мутасаддилар Дилобод маҳалласида ҳам бўлиб, бу ерда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва тегишли масъулларга амалга оширилаётган ишларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берди.


👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_тизим
#Ижтимоий_ҳимоя

Маҳаллабай тизимда ишлаш янада жадаллаштирилади

Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Нурилла Абдураҳмонов бошчилигида тумандаги тижорат банклари филиаллари бошқарувчилари ҳамда маҳаллага бириктирилган банк вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда туман маҳаллалари кесимида маҳаллабай ишлаш тизимини янада жадаллаштириш, кўпқаватли уйлар ертўлалариида ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ўрганиш, хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш, “Темир дафтар”га киритилган оилаларга ижтимоий кўмак бериш, давлат дастурлари асосида имтиёзли кредитлар ажратилиши йўналишидаги ишлар муҳокама қилинди ва бу борада режалар тузиб олинди.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_тизим

🔷Бугунги кунда юртимизнинг кўплаб маҳаллалари бўйлаб “маҳаллабай” тизимда амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бериб келмоқда.

🔷Хусусан, Чилонзор туманидаги Хайробод маҳалласида фуқароларни тадбиркорликка жалб қилиш ва имтиёзли кредитларни олишда кўмаклашиш борасида амалга оширилган ишлар Тошкент шаҳридаги 526 та маҳаллалар ўртасида алоҳида эътироф этилди.

🏆Маҳаллабай” тизим бўйича фаоллик билан иш олиб борган маҳалла ходимлари ва ҳудудга бириктирилган “Трастбанк” АТ банкининг ходими Анвар Шокировга Ўзбекистон Марказий банкининг фахрий ёрлиқлари топширилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Туман ҳокими ва масъуллар Дилобод маҳалласига борди

Туманларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳаллабай ишлаш, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос шарт-шароитидан келиб чиқиб ўсиш нуқталарини топиш ва шу асосда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар олдида турган муҳим вазифадир.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам ҳудуддаги 51 та маҳаллалар кесимида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир маҳалла ҳудуди ўрганилиб, аҳолининг таклифлари асосида ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштириб олинмоқда.

Жумладан, бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шавкат Мовлонов ва ҳокимликнинг тегишли мутасаддилари биргаликда Дилобод маҳалласига бориб, маҳаллада олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида маҳалла раиси ва фаоллар билан мулоқот қилиниб, келгусида бу масканда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси тузилди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллабай_ўрганиш

Новза маҳалласи обод масканга айлантирилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан деярли ҳар куни фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Қабуллар жараёнида аҳолидан тушган мурожаатлардаги айрим муаммолар жойларга чиқиб кўриб, чуқур ўрганишни ҳам талаб этади. Шу боис, туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда ҳар куни маҳаллаларга чиқиб, аҳолининг муаммоларини ўрганмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар эрта тонгдан Новза маҳалласига бориб бу масканда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати билан танишди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берди.

Шу ўринда келтириб ўтиш жоиз, бугунги кунда Новза маҳалласида дастур доирасида 6 та болалар майдончаси, 6 та спорт майдончаси, 9 та саёбонли ўриндиқлар (беседка), 2 та минифутбол майдончаси, аҳоли иш билан таъминланиши учун кичик ишлаб чиқариш шаҳобчалари ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, маҳалланинг 6 минг метр квадрат ички йўллари асфальт қилинди. Бу борадаги ишлар яна давом эттирилиб, яна 1 та болалар майдончасини қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Ички кўчаларни асфальтлаш ишлари ҳам режага киритилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_тизим
#Хонадонбай_ишлаш

Компьютер жамланмалари совға қилинди

Давлатимиз раҳбари куни кеча шаҳримиз маҳаллаларида фаолият бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан учрашувида маҳаллабай ишлашнинг янги тизими самарали ишлаб кетиши учун ташкил этилган лавозимларда ишлаётган ходимларга ҳар томонлама кўмак бериш асосий вазифа эканлигини таъкидлаб ўтган эди.

Бугун туманнинг Катта Қозиробод маҳалласи ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар етакчиси билан Давлат Солиқ қўмитаси раиси Шерзод Қутбиев ва бошқа мутасаддилар учрашув ўтказиб, маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Элёр Худойбердиев ва ёшлар етакчиси Суннатулла Ҳусановларга компьютер жамланмалари совға қилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ўрганиш
#Ички_ишлар_вазири_Чилонзорда

Чилонзор туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Чилонзор тумани ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун туманга Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов, вазирликнинг масъуллари келди. Маҳаллабай ўрганишга келган масъуллар билан бирга туман ҳокими Шавкат Мавлонов, туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳудуддаги ижтимоий объектларда, маҳаллаларда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрганишлар жараёнида туманнинг Наққошлик, Нафосат ва Диёр маҳаллалари ҳудудларини айланиб, бу ерларда амалга оширилиши керак бўлган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида масъулларга кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Наққошлик маҳалласидаги авария ҳолатидаги кўпқаватли уйни бориб кўрди ва бу уйда яшовчилар учун янги уй қурилиши юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, кўпқаватли уйларнинг фасадларини таъмирлаш, кириш эшиклари атрофига, дарахтларга тартибсиз ёпиштирилган қоғоздаги эълонлар бўйича ҳам кўрсатма бериб, ҳар бир кўп қаватли уйнинг олдига эълонлар доскаси ўрнатиш лозимлиги ҳақида ҳам масъулларга топшириқлар бериб ўтди.

Ўрганишлар давомида маҳаллада жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб ўтилди.

Нафосат маҳалласи ҳудудидаги яшил майдонни сақлаб қолиш ва бу ҳудудда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган маҳалланинг маданий марказини ташкил қилиш ҳақида ҳам кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, масъуллар ўрганишлар давомида маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлиб, уларга маҳалла аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш масалаларида керакли тавсиялар берди.


👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни
#Маҳаллабай
Наққошлик маҳалласида қандай муаммолар бор?

Бугун Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари Камол Ҳамроев ва 4-сектор раҳбари туман ДСИ бошлиғи Акмал Раҳимов Наққошлик маҳалласи аҳолиси билан учрашиб, маҳалладаги муаммолар ҳақида аҳолининг мурожаатларини тинглади.
Маҳалладаги таъмирталаб ички кўчалар, кўпқаватли уйларнинг фасадлари, чиқиндихоналар ва бошқа камчиликлар ўрганилиб, келгусида амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бўш иш ўринларини яратиш, маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бандлигини таъминлаш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Туман ҳокими маҳаллалар бўйлаб ўрганишлар ўтказмоқда ва маҳаллада мавжуд самарасиз фойдаланилаётган, бўш турган жойларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими С.Холхўжаев тегишли масъуллар билан бирга “Новза” маҳалласида айни шу йўналишларда ўрганиш ўтказди. Бундан ташқари ҳудуддаги “PIFAGOR” ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими “1-Чарх Камолон” маҳалласида бўлди

Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев туман ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда тумандаги маҳаллалар бўйлаб ўрганишлар ўтказмоқда. Навбатдаги манзил “1-Чарх Камолон” маҳалласи бўлди.

Ўрганишлар жараёнида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масаласига, оқова сув тармоқлари ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги кўча ёритиш чироқларини ҳам янги, замонавий ҳолга келтириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Маҳаллабай
#Ёшлар_муаммолари_ўрганилмоқда

Чилонзор туманида ҳокимлик мутасаддиларига бириктириб берилган муаммоли ёшлар билан ишлаш юзасидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, куни кеча туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев “Бектўпи” ва “Гулистон” маҳаллаларида яшовчи ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонларида бўлиб улар билан самимий мулоқот қилди ва уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини ўрганди.

Ўрганишлар жараёнида ёшлар томонидан айтилган муаммоларга ечим топилди ва уларнинг таклифлари асосида чора-тадбирлар кўрилиши белгилаб олинди.

🔵
@chilonzor_tuman_hokimligi
#Ёшлар_сиёсати_Чилонзорда
#Маҳаллабай
#Ёшлар_муаммолари_ўрганилмоқда

Чилонзор туманида ҳокимлик мутасаддиларига бириктириб берилган муаммоли ёшлар билан ишлаш юзасидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда.


Жумладан, куни кеча туман ҳокими ўринбосари Гулнора Тўлаганова “1-Катта Чилонзор” маҳалласида истиқомат қилаётган 5 нафар ўзига бириктирилган ёшларнинг хонадонларида бўлиб улар билан самимий мулоқот қилди ва уларнинг муаммолари ҳамда таклифларини ўрганди.


Ўрганиш жараёнида ёшлар томонидан айтилган муаммоларни бартараф этиш мақсадида тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ислоҳотлар_амалда

Чилонзор туманидаги аксарият ҳудудларда илгари жуда носоз ва таъмирталаб бўлган автомобиль йўллари, маҳалланинг ички кўчалари, пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, асфальт қопламалари янгиланди.

Шунингдек, “Катта Қозиробод” ва “Қозиробод” маҳаллалари атрофидан ўтувчи Арнасой кўчаси ҳам кўп йиллар давомида таъмирталаб ҳолатда бўлган. Йўлдаги ноқулайликлар бўйича аҳоли ҳам йиллар давомида турли идораларга мурожаатлар йўллаб келарди. Ҳозирда Арнасой кўчаси қулай ва равон йўлга айлантирилган ва бундан аҳоли жуда мамнун.

Бундан ташқари маҳалланинг 21 та ички кўчалари ҳам кенгайтирилиб, асфальтлари янгиланган. Илгари ёғингарчиликлар пайтида носоз кўчалардан юришга қийналган аҳоли бугунги йўлсозлик бўйича амалга оширилаётган ишлардан хурсанд эканлигини изҳор қилишди.

Айни пайтда маҳаллада мавжуд бўлган кўпқаватли уйлар олдига болалар майдончалари қуриш ва чиқинди ташлаш шаҳобчалари ўрнатиш масаласи ҳам яқин вақтларда ҳал этилиши режалаштирилган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган “маҳаллабай” ислоҳотлар “Катта Қозиробот” ва “Қозиработ” маҳаллаларида ўз самарасини бермоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар эса халқимизни мамнун ва рози қилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда шу ҳақда батафсил
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ислоҳотлар_амалда

Чилонзор туманидаги аксарият ҳудудларда илгари жуда носоз ва таъмирталаб бўлган автомобиль йўллари, маҳалланинг ички кўчалари, пиёдалар йўлаклари таъмирланиб, асфальт қопламалари янгиланди.

Шунингдек, “Катта Қозиробод” ва “Қозиробод” маҳаллалари атрофидан ўтувчи Арнасой кўчаси ҳам кўп йиллар давомида таъмирталаб ҳолатда бўлган. Йўлдаги ноқулайликлар бўйича аҳоли ҳам йиллар давомида турли идораларга мурожаатлар йўллаб келарди. Ҳозирда Арнасой кўчаси қулай ва равон йўлга айлантирилган ва бундан аҳоли жуда мамнун.

Бундан ташқари маҳалланинг 21 та ички кўчалари ҳам кенгайтирилиб, асфальтлари янгиланган. Илгари ёғингарчиликлар пайтида носоз кўчалардан юришга қийналган аҳоли бугунги йўлсозлик бўйича амалга оширилаётган ишлардан хурсанд эканлигини изҳор қилишди.

Айни пайтда маҳаллада мавжуд бўлган кўпқаватли уйлар олдига болалар майдончалари қуриш ва чиқинди ташлаш шаҳобчалари ўрнатиш масаласи ҳам яқин вақтларда ҳал этилиши режалаштирилган.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган “маҳаллабай” ислоҳотлар “Катта Қозиробот” ва “Қозиработ” маҳаллаларида ўз самарасини бермоқда. Аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш юзасидан олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар эса халқимизни мамнун ва рози қилмоқда.

👉👉👉Лавҳамизда шу ҳақда батафсил