Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ўрганиш
#Ички_ишлар_вазири_Чилонзорда
Чилонзор туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди
Чилонзор тумани ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун туманга Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов, вазирликнинг масъуллари келди. Маҳаллабай ўрганишга келган масъуллар билан бирга туман ҳокими Шавкат Мавлонов, туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳудуддаги ижтимоий объектларда, маҳаллаларда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.
Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрганишлар жараёнида туманнинг Наққошлик, Нафосат ва Диёр маҳаллалари ҳудудларини айланиб, бу ерларда амалга оширилиши керак бўлган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида масъулларга кўрсатмалар берди.
Шунингдек, Наққошлик маҳалласидаги авария ҳолатидаги кўпқаватли уйни бориб кўрди ва бу уйда яшовчилар учун янги уй қурилиши юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, кўпқаватли уйларнинг фасадларини таъмирлаш, кириш эшиклари атрофига, дарахтларга тартибсиз ёпиштирилган қоғоздаги эълонлар бўйича ҳам кўрсатма бериб, ҳар бир кўп қаватли уйнинг олдига эълонлар доскаси ўрнатиш лозимлиги ҳақида ҳам масъулларга топшириқлар бериб ўтди.
Ўрганишлар давомида маҳаллада жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб ўтилди.
Нафосат маҳалласи ҳудудидаги яшил майдонни сақлаб қолиш ва бу ҳудудда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган маҳалланинг маданий марказини ташкил қилиш ҳақида ҳам кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, масъуллар ўрганишлар давомида маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлиб, уларга маҳалла аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш масалаларида керакли тавсиялар берди.
👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни