Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
6.92K subscribers
49.4K photos
5.44K videos
24 files
8.28K links
Download Telegram
#Маҳаллабай_ўрганиш

Чилонзор туман ҳокими Наққошлик маҳaлласига борди

Бугун Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлянов ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари билан бирга Наққошлик маҳалласига бориб маҳалла аҳолиси билан учрашиб уларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

Ўрганишлар жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли масъулларга муддат белгиланган ҳолатда топшириқлар берилмоқда.

👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллабай_ўрганиш


Туман ҳокими Халқлар дўстлиги ва Дилобод маҳаллаларига борди


Бугун эрта тонгдан Чилонзор туман ҳокими Шавкат Мавлянов ва ҳокимлик мутасаддилари маҳаллаларда “Обод маҳалла” дастури бўйича олиб борилаётган ишларни жойларга чиқиб ўрганишни бошлади.


Дастлаб Халқлар дўстлиги маҳалласи ҳудуди ўрганилди. Айтиш жоизки, бугунги кунда 3 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган ушбу масканда 31 та кўп қаватли уйлар мавжуд. Маҳалла 2018 йилда “Обод маҳалла” Давлат дастури доирасида ободлаштирилган.


Шу боис, давлатими раҳбари томонидан ажратилган 2 миллиард сўмлик маблағ эвазига аҳоли учун муаммо бўлиб келаётган кўп қаватли уйлар олдида 7 та болалар ўйингоҳлари ва 7 та замонавий спорт майдончалари, 2 та мини футбол майдончаси қурилиши, 2 та кўп қаватли уйнинг фасадларини бўяш ва бошқа ободонлаштириш ишлари режага киритилган бўлиб, ҳозир айни ишлар бошлаб юборилган. Ўрганишлар жараёнида аҳоли ва маҳалла фаоллари билан мулоқотлар жараёнида аниқланган муаммолар бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.


Ўрганишлар жараёнида туман ҳокими ва мутасаддилар Дилобод маҳалласида ҳам бўлиб, бу ерда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди ва тегишли масъулларга амалга оширилаётган ишларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида кўрсатмалар берди.


👉🏻Каналга уланиш:
https://t.iss.one/chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Туман ҳокими ва масъуллар Дилобод маҳалласига борди

Туманларни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш бўйича маҳаллабай ишлаш, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос шарт-шароитидан келиб чиқиб ўсиш нуқталарини топиш ва шу асосда аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш бугунги кунда маҳаллий ҳокимликлар олдида турган муҳим вазифадир.

Бу борада Чилонзор туманида ҳам ҳудуддаги 51 та маҳаллалар кесимида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ҳар бир маҳалла ҳудуди ўрганилиб, аҳолининг таклифлари асосида ободонлаштириш, қурилиш-таъмирлаш ишлари режалаштириб олинмоқда.

Жумладан, бугун эрта тонгдан туман ҳокими Шавкат Мовлонов ва ҳокимликнинг тегишли мутасаддилари биргаликда Дилобод маҳалласига бориб, маҳаллада олиб борилаётган таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди. Ўрганишлар жараёнида маҳалла раиси ва фаоллар билан мулоқот қилиниб, келгусида бу масканда амалга оширилиши керак бўлган ишлар режаси тузилди.

👉🏻Каналга уланиш:
@Chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Маҳаллабай_ўрганиш

Новза маҳалласи обод масканга айлантирилмоқда

Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳокими Шавкат Мавлонов ва ҳокимлик мутасаддилари томонидан деярли ҳар куни фуқаролар қабули ўтказилмоқда. Қабуллар жараёнида аҳолидан тушган мурожаатлардаги айрим муаммолар жойларга чиқиб кўриб, чуқур ўрганишни ҳам талаб этади. Шу боис, туман ҳокими ва тегишли масъуллар биргаликда ҳар куни маҳаллаларга чиқиб, аҳолининг муаммоларини ўрганмоқда.

Шунингдек, бугун ҳам туман ҳокими бошчилигидаги масъуллар эрта тонгдан Новза маҳалласига бориб бу масканда “Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларнинг сифати билан танишди. Аниқланган камчиликлар бўйича тегишли масъулларга кўрсатмалар берди.

Шу ўринда келтириб ўтиш жоиз, бугунги кунда Новза маҳалласида дастур доирасида 6 та болалар майдончаси, 6 та спорт майдончаси, 9 та саёбонли ўриндиқлар (беседка), 2 та минифутбол майдончаси, аҳоли иш билан таъминланиши учун кичик ишлаб чиқариш шаҳобчалари ҳам ташкил этилган. Бундан ташқари, маҳалланинг 6 минг метр квадрат ички йўллари асфальт қилинди. Бу борадаги ишлар яна давом эттирилиб, яна 1 та болалар майдончасини қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Ички кўчаларни асфальтлаш ишлари ҳам режага киритилган.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Video
#Маҳаллабай_ўрганиш
#Ички_ишлар_вазири_Чилонзорда

Чилонзор туманида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ўрганилди

Чилонзор тумани ҳудудида “Обод маҳалла” дастури доирасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш учун туманга Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи генерал-майор Азиз Тошпўлатов, вазирликнинг масъуллари келди. Маҳаллабай ўрганишга келган масъуллар билан бирга туман ҳокими Шавкат Мавлонов, туман ҳокимлиги мутасаддилари, сектор раҳбарлари ҳудуддаги ижтимоий объектларда, маҳаллаларда бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ўрганишлар жараёнида туманнинг Наққошлик, Нафосат ва Диёр маҳаллалари ҳудудларини айланиб, бу ерларда амалга оширилиши керак бўлган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари ҳақида масъулларга кўрсатмалар берди.

Шунингдек, Наққошлик маҳалласидаги авария ҳолатидаги кўпқаватли уйни бориб кўрди ва бу уйда яшовчилар учун янги уй қурилиши юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, кўпқаватли уйларнинг фасадларини таъмирлаш, кириш эшиклари атрофига, дарахтларга тартибсиз ёпиштирилган қоғоздаги эълонлар бўйича ҳам кўрсатма бериб, ҳар бир кўп қаватли уйнинг олдига эълонлар доскаси ўрнатиш лозимлиги ҳақида ҳам масъулларга топшириқлар бериб ўтди.

Ўрганишлар давомида маҳаллада жойлашган 39-сонли оилавий поликлиникада олиб борилаётган таъмирлаш ишлари билан ҳам танишиб ўтилди.

Нафосат маҳалласи ҳудудидаги яшил майдонни сақлаб қолиш ва бу ҳудудда аҳоли ҳордиқ чиқарадиган маҳалланинг маданий марказини ташкил қилиш ҳақида ҳам кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, масъуллар ўрганишлар давомида маҳаллаларда иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан мулоқотда бўлиб, уларга маҳалла аҳолисини тадбиркорликка жалб этиш, иш ўринлари яратиш, ёшлар билан ишлаш масалаларида керакли тавсиялар берди.


👉👉👉 Лавҳамизда ўрганишлар жараёни
#Маҳаллабай_ўрганиш

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, бўш иш ўринларини яратиш, маҳаллаларда яшаётган аҳолининг эҳтиёжманд қатламларига амалий кўмак бериш ва уларни камбағалликдан чиқариш мақсадида бандлигини таъминлаш йўналишидаги ишларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Чилонзор туманидаги маҳаллаларда ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган. Туман ҳокими маҳаллалар бўйлаб ўрганишлар ўтказмоқда ва маҳаллада мавжуд самарасиз фойдаланилаётган, бўш турган жойларни хатловдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Куни кеча туман ҳокими С.Холхўжаев тегишли масъуллар билан бирга “Новза” маҳалласида айни шу йўналишларда ўрганиш ўтказди. Бундан ташқари ҳудуддаги “PIFAGOR” ўқув маркази фаолияти билан яқиндан танишди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi
#Маҳаллабай_ўрганиш

Чилонзор тумани ҳокими “1-Чарх Камолон” маҳалласида бўлди

Чилонзор тумани ҳокими С.Холхўжаев туман ҳокимлиги масъуллари билан биргаликда тумандаги маҳаллалар бўйлаб ўрганишлар ўтказмоқда. Навбатдаги манзил “1-Чарх Камолон” маҳалласи бўлди.

Ўрганишлар жараёнида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш масаласига, оқова сув тармоқлари ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидаги кўча ёритиш чироқларини ҳам янги, замонавий ҳолга келтириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

🔵@chilonzor_tuman_hokimligi