BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
12.6K subscribers
27.7K photos
2.54K videos
112 files
11.9K links
Buxoro viloyati maktabgacha va maktab ta'limi boshqarmasi rasmiy kanali
Boshqarma boshlig'ining fuqarolar murojaatlarini qabul qilish boti: @bvxtb_bot
veb-sayt: https://buxedu.uz
Facebook: https://www.facebook.com/buxorovxtb
Murojaat uchun: @BVMMTB_Press
Download Telegram
BVMMTB.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Ҳоким_ҳудудларда
#Қоракўл_тумани
#Мактабгача_таълим_қамрови

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов Қоракўл туманига ташрифи чоғида ҳудудда мактабгача таълим қамровини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Маълумотларга кўра, бугунги кунда туманда жами 134 та мактабгача таълим ташкилотларида 9 минг 702 нафар ўғил-қиз тарбияланмоқда. Тизимга болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 70,6 фоизга етган.

Шу билан бирга, жойларда ўтказилган очиқ мулоқотларда аҳоли боғчаларни янада кўпайтириш истагини билдирган. Шунга асосан, мактабгача таълим жараёнини янги тартибда ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган.
Тақдимотда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, боғчаларда сифат ва қамровни ошириш чоралари ҳақида ахборот берилди. Хусусан, аҳолиси зич ёки қамров кўрсаткичи паст бўлган ҳудудлардаги мактабларнинг бўш турган биноларида ва кам қувватда ишлаётган мактабларда қўшимча гуруҳлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Масалан, ҳозирда Қаймоқчи қишлоғидаги 41-умумтаълим мактабининг бўш турган биносида 24-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти таркибига кирувчи қўшимча 3 та 90 ўринли гуруҳ, “Пойкент” маҳалласидаги 2-умумтаълим мактабининг бўш турган биносида эса 14-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти таркибига кирувчи қўшимча 2 та 60 ўринли гуруҳ ташкил этилган.

Шу тариқа “Човли”, “Жиғачи”, “Сайёд”, “Осиё” ва “Ваҳм” маҳаллаларидаги мактабларда ҳам худди шундай қўшимча гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. Натижада қамровга 1 минг 315 та қўшимча ўрин яратилмоқда. Туман миқёсида қамров даражаси эса 80 фоизга етказилади.

Вилоят раҳбари қўшимча гуруҳлар яратилиши аёлларга енгиллик яратиш ва фарзандлар тарбиясида муҳим эканини алоҳида таъкидлади.

Мутасаддиларга бу тажрибани оммалаштириш, таълим сифатини яхшилаш юзасидан кўрсатмалар берилди. Мактабгача таълим қамровини кенгайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube