#пахтачилик
#Долзарб_30_кунлик
Оқпартов—Олот тумани марказидан 17 км узоқликда жойлашган чўл ҳудуди. Табиийки, мазкур ҳудудда деҳқончилик қилиш икки карра машаққатли. Аммо "Олот коттон текстил" пахта тўқимачилик кластери раҳбарияти чўл шароитида ҳам ҳосил яратиб, даромат топиш мумкинлигини амалда исботлашмоқда. Чунончи, сув етиб бориши жуда қийин бўлган ерларга коллеторга замонавий насос агрегатларини ўрнатиш орқали сув тежамкор технология жорий қилинди. Гарчи деҳқончилик йили аввалида экилган чигит униб, бир хил ўсиш жараёнида кўчатларда қуриш ҳолати юз берган бўлса ҳам омилкорлик билан қилинган меҳнат туфайли ҳосил сақлаб қолинишига эришилмоқда. Вилоят раҳбари мазкур ҳудудда ҳам бўлиб, жараёнлар билан шахсан танишди ва қилинган меҳнатни алоҳида эътироф этди. Контрларда ҳам бўлиб, пахта парваришини кўздан кечирди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#пахтачилик
#Долзарб_30_кунлик
Деҳқончилик учун қулай келган йил ва мавсумнинг ўзи йўқ аслида. Ҳар бир мавсум деҳқондан маълум бир қийинчиликларни енгиб ўтиш орқали кўзланган режага етишни талаб этади. Худди шундай кеча кундузда Қоракўл туманида "Мергантекс" пахта тўқимачилик кластери тасаруф этган майдонларда ҳам машаққатли меҳнат жараёни кетмоқда. Айниқса, "Долзарб 30 кунлик" даврида кластер ва у билан тегишли шартнома асосида ишлаётган фермер хўжаликларининг масъуляти янада ортган. Ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ғўзани чилпиш яни чеканка қилиш, шарбат билан суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратиш, пахта майдонларини бегона ўтлардан тозалаш ва турли зараркунандаларга қарши курашиш бугуннинг долзарб вазифаларидандир.
Шу каби агротехник тадбирларнинг қай даражада бажарилаётганлиги билан танишиш мақсадида вилоят ҳокими Ботир Зарипов Қоракўл тумани Янгибозор ҳудудидаги "Бахтиёр" фермер хўжалиги далаларида бўлди. Фаолият бошлаганига 22 йил тўлган хўжаликка Дониёр Аллаев раҳбарлик қилиб келмоқда. Жорий йилнинг 15 апрель санасида хўжалик ихтиёридаги 31 гектар майдонга "Бухоро-8" навли чигит қадалган эди. Аммо олиб борилган агротехник тадбирларга қарамай 5 гектар майдон вилт касаллигига учраб, шу майдон такрорак экилди. Ҳозирда шу майдонларда чеканка қилиш ишлари амалга оширилмоқда. Вилоят раҳбари шу ерда мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, ғўза парваришини амалга ошириш ва юқори ҳосилдорликка эришиш масалаларини муҳокама қилди.

Дарғали ҳудудидаги "Янгибой Очил Пахтакор" фермер хўжалиги ўтган йил 23 гектар майдонга пахта экиб, 29 центнер ҳосилдорликка эришган эди. Хўжалик аъзолари бу йил шунча гектар майдонда 70 центнер ҳосилни кўзлаб туришибди.
— Бундай режа замирида жуда катта сир йўқ. Биз фақат бу йил чигитни плёнка остига экиш орқали томчилаб суғориш технологиясини жорий этдик. Сарф-харажатларимиз камайгани сари юқори ҳосилдорликка эришиш мумкинлигини кўряпмиз. Масалан ўтган йил шу ерга оддий суғориш орқали 6 минг мерт куб сув сарфланган бўлса, бу йил сув сарфи томчилатиб суғориш технологиясини ўрнатганимиз туфайли 1000 метр кубга камайди. Бундан ташқари ўтган йил шу далада ғўза қатор ораларига 12 маротаба культивация тадбирлари бажарилган бўлса, бу йил бирор маротаба трактор кучидан фойдаланилгани йўқ. Зарур менирал ўғитлар сув қувурлари орқали берилмоқда. Бор гап шу, — деди "Мергантекс" пахта тўқимачилик кластери раҳбари Иброҳим Ҳамроев вилоят ҳокими билан мулоқотда.
Ботир Зарипов хўжалик пахта майдонлари, томчилатиб суғориш технологияси ускуналарини кўздан кечирди. Жорий йилда туманда пахтачиликда кутилаётган натижалар юзасидан туман мутасаддилари билан мулоқот қилиб, уларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди.

#долзарб_30_кунлик
#Бухоро_тумани
"Жаббор Камол" фермер хўжалиги 1998 йилда ташкил этилган. Мустафо Файзуллаев раҳбарлигидаги хўжалик жорий йилда 250 гектар майдонга "Бухоро-8" навли чигит экиб парваришламоқда. " WBM Romitex" кластери билан тузилган шартномага мувофиқ хўжалик 1000 тонна пахта етказиб беришни ўз зиммасига олган. Бугун эрта тонгдан вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, тегишли вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бошқа масъуллар мазкур фермер хўжалиги пахта майдонларидаги ғўза парваришини кўздан кечиришди. Ҳосилга ҳосил даврида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгиланди.
Маьлумот учун, "WBM Romitex" пахта-тўкимачилик кластери Бухоро туманидаги 6,5 минг гектар майдонни ўз тасарруфига олган. Пахтачиликда 27 минг тонна хирмон яратиш режалаштирилган.

Ўрганишларнинг навбатдаги манзили "Гулшанобод" ҳудудидаги "Аслон Тўйли бобо" фермер хўжалиги майдонлари бўлди. Жонибек Тўйлиев раҳбарлигидаги мазкур хўжалик жорий йилда 22 гектар ерга чигит қадаб парваришламоқда. Ўрганишлар жараёнида зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга оширилмаганлиги боис пахта парваришида қолоқликка йул қўйилгани маълум бўлди. Айникса, вильт касаллигига чалинган даврда ғўзани озиқлантириш, суғориш ишларида сусткашлик кузатилгани боис буталар тўлиқ ҳосил ололмаган. Шунга кўра мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш зарур. Муҳокамаларда айни масалага эьтибор қаратилди.

Раҳмон Каримов нафақат тумандаги, балки вилоятимиздаги донгдор фермерлардан саналади. Сабаби, унинг раҳбарлигидаги 1994 йилда ташкил этилган "Карим Қаҳҳор" фермер хўжалиги ҳар йили пахта ва ғалладан мўл ҳосил етиштириб келади. Хўжалик жорий йилда 140 гектар ерга чигит экиб парваришлаяпти. Шунинг 20 гектарида томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Ўз вақтида сифатли амалга оширилган агротехник тадбирлар туфайли далаларда яхши ҳосил тўпланган. Ҳозирда ҳам ҳосилга ҳосил қўшиш ишлари қизғин давом этмокда. Бунда Раҳмон ака ўз ихтиёридаги 15 дан ортиқ замонавий техникалар, 80 га яқин ишчи ходим кучидан унумли фойдаланмоқда.
Ботир Зарипов бу ердаги яхши меҳнат шароити, бажарилаётган агротехник тадбирларга юқори баҳо берди. Мавжуд техникаларни кўздан кечириб, фермернинг иш тажрибасини оммалаштириш бўйича масъулларга топшириқ берди.

#Когон_тумани
Жорий йилда туманда "Бухоро Агрокластер" ҳамда "Бухоро Ченс" кластери билан тузилган тегишли шартнома билан ишлаётган 210 та фермер хўжаликлари томонидан 7 минг 5 гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. Комил Исмоилов раҳбарлигидаги "Карим Козимбек" фермер хўжалиги шулардан бири. Хўжалик ҳозирда 16 гектар ерда пахтачилик билан шуғулланмоқда. Ҳасан Бўриев раҳбарлик қилаётган "Ферузабону Ҳасан" фермер хўжалиги эса 32 гектар майдонда "Бухоро-6" навли чигит экиб парваришлмокда. Ҳар иккала хўжаликда зарур агротехник тадбирларни амалга оширишда омилкорлик билан иш тутилгани бугун ўз натижасини беряпти.
-Кластер томонидан зарур ресурсларнинг ўз вақтида етказиб берилгани, суғориш ишларида узилиш бўлмагани, ишчиларимизни рағбатлантириб борганимиз туфайли юқори ҳосил кўзлаб турибмиз,-дейди Комил Исмоилов.
Вилоят раҳбари мазкур хўжаликлар далаларини кўздан кечириб, қилинган меҳнатни алоҳида эътироф этди. Шунингдек, ҳозирда бажарилиши лозим бўлган ишлар кенгашиб олинди.

Ўрганишлар "Ҳукуматобод" ҳудудида давом этди. Мазкур ҳудуддаги "Бобир Али Мафтун" фермер хўжалиги аъзолари бу йил 81 гектар ерда пахтачилик билан шуғулланишмокда. Хўжалик раҳбари Ботир Ҳайдаров вилоят ҳокимига ўтган йилги қўллаган тажрибалари, шунинг ортидан юқори ҳосилдорликка эришгани ва бу йилги режалари ҳакида гапириб берди.
-Ҳар бир майдон алоҳида ёндашувни талаб этяпти. Буни тўғри тушуниб ҳаракат қилган фермер ютади, - деди Ботир Зарипов. -Масалан, бегона ўт босган далага уғит бериб суғориш зарарга ишлаши мумкин. Шунинг учун шу кеча кундуздаги саъй-ҳаракат ҳосил тақдирини ҳал қилади.

“Сорғун” МФЙ, Сурхиён қишлоғида фаолият олиб бораётган “Бозормурод Рамазон Тўра” фермер хўжалигида ҳам баравж ривожлантирилаётган 34 гектар ғўза майдонини агротехник талаб даражасида “оби ҳаёт”га қондиришда эгилувчан резина қувурдан фойдаланилмоқда.
— Ўқариқ ўрнига пахта даласи “сарофтоби”га кўндаланг ташланган ва ҳар бир ғўза қатор орасига алоҳида сув таралаётган бу резина қувурни 2019 йилда ижтимоий тармоқлардан излаб топганман, – дейди фермер Азамат Бозоров. — Кейин тажриба синов тарзида томорқа ерида, кейин кичикроқ контурда синаб кўриб, афзаллик жиҳатларига гувоҳ бўлдик. Ўтган уч йилда пахтадан кўзланган хирмонни бунёд этишда ҳам шу мўъжаз кашфиётимиз асқотган. Бугунга келиб эса пахта майдонининг ярмини, 17 гектарини шу услубда “оби ҳаёт”га қондираяпмиз. Ўн кишилик жамоамиз билан кеч кузга бориб, “Бухоро–102” уруғлик навидан баракали ҳосил олишимизга ишонамиз.
Айни пайтда ўнлаб фермер хўжаликлари қаторида “Бозормурод Рамазон Тўра” фермер субъекти ҳам “БухороАгрокластер” МЧЖ билан ҳосил етиштириб беришга доир шартнома имзолаган. Шу боис, фермер таъминотчи томонидан миннатдор. Негаки, бу хўжаликка ҳам талаб ва эҳтиёжига қараб, зарур уруғлик, минерал ўғит, сув ва ҳатто эҳтиёт қисмгача пешма-пеш етказиб берилаётган экан. Чунончи, жорий мавсум 11 апрелда бу хўжаликда ерга чигит қадалган бўлса, фермернинг айтишича, гектарига 400 килограмдан ошиқ аммофос, 100 килограм калийли ўғит, шу кунга қадар берилган культивация ишловларида 450 килограм карбамид ва 600 килограмгача селитра кимёвий ўғити берилибди. Бу эса агротехник тадбирлар шундай барқарор олиб борилса, гектарлар ҳосилдорлиги камида 42 центнерни ташкил этишидан нишонадир.

#Вобкент_тумани
"Бухоро Агрокластер" МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери Вобкент туманида 289 та фермер хўжаликлари билан бирга 9 минг 39 гектар майдонда пахтачилик билан шуғулланмоқда. "Хайробод" ҳудудидаги "Иззат Илёс замини" фермер хўжалиги шулардан бири. Илёс Раҳматов бошчилигидаги хўжалик аъзолари ҳозир бу йил 60 гектар ерга экилган ғўза парвариши билан банд.
Ўрганишларнинг навбатдаги манзили мазкур хўжалик бўлди.

#Ғиждувон_тумани
"Бухоро Агрокластер" МЧЖ Ғиждувон туманида 284 та фермер хўжаликлари билан тузилган тегишли шартномага мувофиқ 9 минг 520 гектар майдонга "Бухоро-6" ва "Бухоро-8" навли пахта экиб парваришламоқда. Шартномага кўра 39 минг тонна ҳосил етиштирилиши кўзда тутилган. Ҳосилга ҳосил қўшиш тадбирларининг боришини жадаллаштириш мақсадида айни пайтда вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар Ғиждувон туманида бўлиб туришибди. "Оқгул" ҳудудидаги "Дилобод Бахт" ҳамда "Ғиждувон Агро" фермер хўжаликларидаги парваришланаётган пахта ривожи кўздан кечирилди. "Долзарб 30 кунлик" доирасида бажариладиган муҳим агротехник тадбирлар бўйича қатъий топшириқ ва вазифалар белгиланди.

Маълумки, жорий йилнинг 27 июль куни Президентимиз раҳбарлигида пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилишда ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш ишларини барча ҳудудларда сифатли амалга ошириш бўйича «Долзарб 30 кунлик» эълон қилинган эди.
Шу муносабат билан, Бухоро вилоятида ҳам пахтачиликка ихтисослашган 2 935 та фермер хўжаликларидаги 99 200 гектар пахта майдонларида ғўза парваришига доир белгиланган агротехник тадбирлар кунлик мониторинг қилиб борилмоқда. Назорат тадбирлари давомида ғўза агротехникасида камчиликларга йўл қўйган, кимёвий ишлов бериш ишларини ортга сурган фермер хўжаликлари аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Айни шу мақсадда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги илмий-амалий Кенгаши аъзолари ва бошқа тегишли масъуллар Бухоро туманида бўлишди.
Кўчкумар ҳудудидаги “Ойбек” фермер хўжалиги 2001 йилда ташкил топган. Саноқул Набиев раҳбарлигидаги мазкур хўжалик жорий йил баҳорида 40 гектар ерга “Бухоро-10” навли чигит қадаган эди. Ҳозирда ҳосилга ҳосил қўшиш тадбирларини олиб бориш билан бирга хўжалик тажриба тариқасида 2 гектар майдонни Redfile ва Еnto Defol дори воситалари ёрдамида дефолиация қилган. Бундан бир ҳафта олдин амалга оширилган ушбу тажриба қандай натижа кўрсатганлиги муҳокама қилинди. Шунга кўра, вилоятда дефолиация тадбирларини оптимал муддатларда ўтказиш вазифалари белгиланди.

Пешкў туманида "Бухоро сервис Агрокластер" МЧЖ тасарруфига олган 902 гектар, шунингдек, 314 та фермер хўжаликлари ихтиёридаги 8 минг 702 гектар ерда пахта етиштирилмоқда. Мутасаддилар Ибн Сино ҳудудидаги кластер пахта майдонларида ғўза парваришини кўздан кечиришди. Майдонларни бегона ўтдан тозалаш, шарбат усулида суғориш ва бошқа шу каби ҳосилга ҳосил қўшиш тадбирларини уюшқоқлик билан амалга ошириш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

#Пешкў_тумани
Ўрганишларнинг навбатдаги манзили Истиқбол ҳудудидаги Ҳусниддин Фозилов раҳбарлик қилаётган "Фозил Махмуд" ҳамда Салим Музаффаров раҳбарлигидаги "Музаффар Сардор олтин толаси" фермер хўжаликлари пахта майдонлари бўлди. Ҳусниддин Фозилов 35 гектар, Салим Музаффаров 27 гектар ерга эрта баҳорда яхши ниятлар билан чигит қадашган эди. Кечани кеча, кундузни кундуз демай қилинган меҳнат бу йил ҳам яхши самара беришидан умидвор улар. Албатта, "Долзарб 30 кунлик" доирасида белгиланган агротехник тадбирларга қатьий риоя қилсинса, кўзланган маррага етилади. Ишчи гуруҳи таркибидаги тажрибали деҳқонлар айни шу борада ўзларининг қимматли маслаҳатларини беришди.

#Пешку_тумани
Ўрганишлар Пешкў ҳудудидаги "Нодирбек Жавоҳир замини" фермер хўжалигида давом этди. Нодир Камолов раҳбарлигидаги хўжалик жорий йилда 23,8 гектар майдонда пахтачилик билан шуғулланмокда.
-Ўтган йил шу ерларимиздан 40 центнер ҳосил олган эдик. Бу йил ҳам бундан кам ҳосилдорликка кўнмаймиз, -дейди фермер.

#Ромитан_тумани
"BCT Cluster Agrokompleks" МЧЖ шаклидаги пахта тўқимачилик кластери Ромитан туманидан 6 минг 200 гектар ер майдонини ўз тасарруфига олиб, пахта парваришламоқда. Мутасаддилар 4-агроучасткадаги ғўза парваришини кўздан кечиришди.
-Бу йил ўтган йилгидан ҳам юқори ҳосил олишни кўзлаяпмиз. Сабаби, ерга чигит экишдан тортиб, унга ишлов бериш, суғориш, чеканка қилиш, бегона ўтдан тозалаш каби тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга астойдил ҳаракат қиляпмиз,-дейди кластер иш бошқарувчиси Матлуб Нўьмонов.
Шу ерда кластер масъулларига қўшимча топшириқ ва тавсиялар берилди.
Ҳосил мўл бўлишини тилаб дуо қилинди.

Кластернинг Боғи туркон ҳудудидаги 5-агроучасткасида қарийб 87 гектар пахта етиштирилмоқда. Мазкур ҳудуд ўрганишларнинг навбатдаги манзили бўлди. Ҳосилга ҳосил қўшиш билан боғлик агротехник тадбирларни амалга ошириш вазифалари хусусида кенгашиб олинди.

#Жондор_тумани
Ўрганишлар Жондор туманида бошланди. Ишчи гуруҳи Ромиш ҳудудидаги Ихтиер Нарзиев раҳбарлик қилаётган "Бахшулло Беҳруз Дониёр" фермер хўжалиги далаларидаги ғўза парваришини кўздан кечиришди. 23 гектар ерда пахта етиштираётган хўжалик бу йил ҳам юқори ҳосил олишни мақсад қилишган.
-Ерни экишдан тортиб то ҳосилни йиғиб олгунга қадар таниқли фермер Муҳаммад Аҳмедовдан маслаҳат олиб тураман. Шу маслаҳат билан иш тутиб кам бўлмадим, - дейди фермер.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#пахтачилик
#долзарб_30_кунлик
✅ “Камалак Шабнам Текстиль” корхонаси фаолияти орқали танилган шофирконлик тадбиркор Дилшод Бобожонов яратиб берилган қулай ишбилармонлик муҳити туфайли кластер тизимига бош қўшишга шаҳду шижоат билан киришганига ҳали кўп бўлмади.
🔹 Аммо натижалар чаккимас. Биргина мисол. Жорий деҳқончилик мавсумида унинг раҳбарлигидаги “Бухоро Зарҳал Текс” МЧЖ шаклидаги пахта-тўқимачилик кластери 3 минг гектар ерда “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “Бухоро-10” навли серҳосил ғўза навини қадаб, 1 минг 500 гектар майдонда томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилди. Ҳозирда парвариш қизғин олиб борилмоқда.
🎞“Ўзбекистон 24” телеканали “Тафсилот” дастурида батафсил таниши мумкин.
🎙Суҳроб Шеров
📹Олим Зиёев, Фаррух Фатуллаев

#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Мутахассисларнинг фикрига кўра, июль-пахтачиликда ҳосил тақдирини ҳал қилувчи ой ҳисобланади. Айниқса, бу даврда чилпиш муҳим агротехник тадбирлар сирасига киради. Бугунги кунда ғўза майдонларида чилпиш тадбирини ўз муддатида ва сифатли ўтказиш орқали ғўзанинг ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосил туплашини янада тезлаштириш мумкин.
Ғўзани чилпиш ишлари мақбул муддатларда ўтказилганда ҳосил элементлари тўкилишининг олди олинади, гул ва кўсаклар сони ошади, зараркунанда ва ҳашаротларнинг салбий таъсири камаяди, кўсакларнинг пишиши 5-10 кунга тезлашади, ҳосилдорлик гектаридан 5-6 центнергача ошади.
Бухоро туманидаги “Файзулло Ҳамро” фермер хўжалиги раҳбари, тажрибали деҳқон Ҳалим Ҳамроев деҳқончиликнинг айни шу нозик жиҳатларини пухта ўзлаштирган ва мавсумда фаол қўллаб келмоқда.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъуллар иштирокида мазкур хўжалик пахта майдонларида бўлди. Мазкур фермер хўжалиги фаолияти мисолида вилоятдаги барча фермер хўжаликларида чилпиш ишларини қисқа фурсатда якунлаш, пахтани шарбат усулида суғориш, дала четларидан самарали фойдаланиш масалалари кенг муҳокама қилинди. Бу борада зарур вазифалар белгиланди.