#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Жорий йилги пахта ҳосили учун Когон туманидаги 239 та фермер хўжалигида жами 7096 гектар майдонда ғўза парваришланди.
Ўтган йилда когонликлар умумий пахта майдонининг 1 минг гектарида етиштирилган “оқ олтин” ҳосили “BAHOR CHANCE TEXTILE” МЧЖ агрокластери қабул масканида саранжомланган. “Когон”, “Сиёзпоён”, “Янги ҳаёт”, “Мустақиллик”, “Ўртачўл” МФЙларида етиштирилган 3 минг тоннага яқин сифатли уруғлик пахта ҳосили айнан агрокластер ҳисобига қабул қилинган. Жорий йил мавсумидаги кўзланган ҳосил салмоғи ҳам бултургисидан мўлроқ. Фермер хўжаликларида ҳар гектар пахта майдони ҳосилдорлигини 40 центнерга етказиш мақсад қилинган.
Пахта ҳосилини сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим агротадбирлардан биридир.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов “Чолоки” МФЙ ҳудудида бўлиб, дефолиация тадбирини амалга ошириш билан боғлиқ ишларни кўздан кечирди.
Вилоят раҳбари ғўза майдонларини дефолиация қилиш ишларини жадаллаштириш, хусусан, ОВХ пуркагичларидан кенг фойдаланиш, дефолиантлар захирасини яратиш, ишчи эритма тайёрлаш майдончаларини ташкил қилиш, дефолиацияни сифатли ўтказилишини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатималар берди.
Маълумот учун: Айни пайтда туманда 6 896 гектар майдонни дефолиация қилиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та ОВХ пуркагич агрегати ҳозирланган бўлиб, ҳудудлар миқёсида 17 та отряд иш олиб бормоқда.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

👍4
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Таркибига Катта-орғун, Ойнасоз, Оқ олтин, Паракти, Сорғун, Сурхиён, Суғдиёна, Асалхўжа қишлоқларини бириктирган “Сорғун” МФЙда 711 та хонадондаги 8149 та оилада 3561 нафар аҳоли истиқомат қилади. Олиб борилган ўрганиш ва хатлов натижаларига кўра, 3 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 26 тани, 14 ёшгача нафақа олувчилар оилалар сони 29 тани, ногиронлиги бўлган шахслар сони 62 тани ташкил қилмоқда.
Ботир Зарипов ҳудудга ташрифи чоғида мазкур “маҳалла еттилиги” билан мулоқот қилиб, камбағал оилаларни ойлик даромадини ошириш ва уларни эҳтиёжмандлар рўйхатидан чиқариш бўйича амалга ошираётган ишлари билан билан қизиқди. Алоҳида ёндашувлар ҳақида сўради.
Вилоят раҳбари вазиятни шу маҳаллада яшовчи эҳтиёжманд Салима Зарипова хонадони мисолида ўрганди ва таҳлил қилди. Маълум бўлишича, Салима Зарипованинг турмуш ўртоғи бундан 11 йил аввал оғир хасталик туфайли оламдан ўтган. Оилада Салима Зарипованинг онаси, хаста синглиси ва ёлғиз ўғли бор. Салима опа вилоят раҳбари билан мулоқотда 8 сотихли экин ери асосий даромад манбаи эканлигини, бироқ сувсизлик туфайли тайин ҳосил ола олмаётганлигини билдирди ва шу масалада ёрдам сўради. Шунингдек, яқинда товуқ боқишга киришганини, лекин бундан ҳали тўкис даромадга эришмаганини ҳам қайд этди. Имкон бўлса, шу йўналишда ҳам кўмак берилса, анча ўнгланиб олишига ишончи борлигини маълум қилди.
Ботир Зарипов рўзғордаги бошқа камчилик ва етишмовчиликлар билан ҳам қизиқди. Якунда билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, бу оилага зарур ёрдамлар кўрсатиладиган бўлди.
Шунингдек, вилоят раҳбари Когон шаҳрининг “Хўжабарги” ва “Махтумқули” маҳалла фуқарлар йиғини еттилик вакиллари билан ҳам учрашиб, оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг муҳокама қилди. Бу борада ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.

👍11❤1
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Хабар берганимиздек, Когон тумани Зирабод массиви ҳудудида минг гектарда “Бухоро саноатни ривожлантириш комплекси” махсус саноат парки барпо қилишга киришилган.
Мазкур объектнинг ташкил этилиши натижасида Бухоро вилоятига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, юқори технологияларга асосланган замонавий саноат қувватларини ишга тушириш, ички ва ташқи бозорлар учун рақобатбардош тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда янги иш ўринларини яратилишига эришилади.
Биринчи босқичда 300 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилади. Бу – вилоят иқтисодиётига йилига 250 миллион доллар қўшилган қиймат, 2 мингта иш ўрни, 250 миллиард сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт беради.
Бугун вилоят ҳокими Ботир Зарипов мажмуа барпо этилаётган ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Лойиҳа бош режаси бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифаларни яна бир бор муҳокама қилди.
Шундан келиб чиқиб, мутасаддиларга ҳудуднинг муҳандислик-коммуникация тизимлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш бўйича топшириқлар берилди.

👍13
#ҳоким_ҳудудларда
#Когон_тумани
Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 11 сентябрь куни камбағалликни қисқартириш ишларини кейинги сифат босқичига олиб чиқиш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мавжуд вазият атрофлича таҳлил қилиниб, янги вазифалар белгиланди.
Хўш, бу борада Когон туманида аҳолининг муносиб турмуш кечириши учун қулай шарт-шароитни яратиш, камбағалликни қисқартириш, ишсизликни бартараф этиб, фуқаролар бандлигини таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда.
Айни пайтда вилоят ҳокими Ботир Зарипов вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, масъул ташкилот ва идоралар мутасаддилари иштирокида “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, мавжуд вазиятни таҳлил қилмоқда.
Маълумот берилишича, айни кунда “Баҳоуддин Нақшбанд” маҳалла фуқаролар йиғинида 1003 та хонадонда жами 5100 нафардан ошиқ аҳоли вакили истиқомат қилмоқда. Ҳозирга қадар фаоллар томонидан барча хонадон хатловдан ўтказилиб, уларда яшовчилар ижтимоий аҳволи уйма-уй юриб, ўрганилган, ижтимоий муҳофазага муҳтож фуқароларга яқиндан кўмаклашишга доир чора-тадбир ишлаб чиқилган. Аён бўлишича, ҳудудда бундай тоифадаги эҳтиёжманд, кам даромадли хонадон 103 тани ташкил этмоқда.
Муҳокамада шу каби аҳволи оғир ва даромадсиз қолган оилаларга кўмак бериш, уларни ишбилармонликка жалб қилиш орқали камбағалликни қисқартириш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланмоқда. Аҳоли вакилларининг қизиқиш ва таклифлари ҳам ўрганилмоқда.

👍6🤓1
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, қишлоқ хўжалигига дахлдор мутасаддилар ҳамроҳлигида Бухоро туманида пахта йиғим-терим ишларининг бориши билан танишди.
Жорий йилда туман пахтакорлар 800 гектар майдондан 31 минг тонна юқори сифатли ҳосил олишни кўзлашган.
Вилоят ҳокими "Кўчкўмар", "Қавола Маҳмуд", "Боғикалон" ҳудудларидаги фермер хўжаликларида пахта йиғим-терим ишларининг ташкил этилишини кўздан кечирди.
Мутасаддиларга йиғим-терим ишларини жадаллаштириш, теримчилар учун даланинг ўзида шароит яратиш ҳамда терим пулларини кунлик тарқатишни йўлга қўйиш вазифалари топширилди.
Ўрганишлар давом этмоқда.

👍8👎1
#ҳоким_ҳудудларда
#Вобкент_тумани
Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Вобкент туманида давом этди.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Вобкент туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 300дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 6 минг 332 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.
Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 39 минг 490 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 179 та отряд сафида 12 минг 700 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “Қўнғирот” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Таъкидлаш лозимки, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ томонидан “Қўнғирот” ҳудудида 304 гектар майдонда Хитойнинг "Чжунтай 2" навли чигити экиб парваришланди. Мутахассисларнинг фикрича, мазкур нав 70 центнергача ҳосил бериши кутилмоқда. Эътиборлиси, бу нав экилган майдонларда томчилатиб суғориш технологияси жорий қилинган. Бу ҳам ресурс сарфини тежашга хизмат қилади. Қолаверса, Хитой тажрибаси асосида парваришланган пахта майдонларида агротехник тадбирлар маҳаллий навга нисбатан икки баравар кам талаб этилади.
Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосил ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

👍3
#ҳоким_ҳудудларда
#Ғиждувон_тумани
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ғиждувон туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 279 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 9 минг гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди.
Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 35 минг 540 тоннага етказиш кўзда тутилган.
Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 240 та отряд сафида 14 минг 800 дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “Армечан” ҳудудидаги "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахтазорларида бўлди. Анвар Ярашев раҳбарлигидаги "Отабек Рустам" фермер хўжалиги жорий йил 55 гектар ерга пахта эккан. 200 тонна ҳосил олишни режа қилган. Охирги вақтда 80 нафарга яқин теримчи меҳнат қиляпти. Вилоят раҳбари дала бошида теримчиларга яратилган шароитларни кўздан кечирди.
Шунингдек, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Маҳалла раислари, хотин қизлар фаоллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, тиббий хизмат, маданият ва маиший хизматларни йўлга қўйиш, уларнинг саломатлигидан мунтазам хабардор бўлиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалаларга урғу берилди.

#Шофиркон_тумани
Жорий йилги мавсумда Шофиркон туманидаги 363 та фермер хўжалиги 8900 гектар майдонда серҳосил “Бухоро-6”, “Бухоро-10”, шунингдек, Хитойнинг "Чжунтай" пахта навларини экиб етиштирди. Миришкор деҳқонлар 35 минг тоннадан ортиқ хирмон яратишни кўзлашган. Хозирги вақтда 127 отряд таркибида 10 минг нафарга яқин теримчи меҳнат қилмоқда.
Айни дамда 107 та фермер хўжалигида терим юқори суръатда давом этмоқда. Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Шофиркон туманида давом этди.
"Бобоато" худудидаги "Ориф Ҳомид" фермер хўжалигида Ботир Зарипов тумандаги маҳалла раислари, хотин-қизлар фаоллари, фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган учрашувда отряд сифатида шакллантирилган теримчилар учун фермер хўжаликлари ва кластер корхоналари раҳбарлари томонидан терим мавсумининг охирига қадар иш ташкил қилиш, теримчиларга шарт-шароитлар яратиш ва етиштирилган ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиб-териб олиш, илғорларни рағбатлантириш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.

— Деҳқоннинг баракали касби туфайли халқимиз дастурхони тўкин бўлади. Меҳнаткаш бободеҳқонларимиз, серғайрат фермерларимиз ва қишлоқларимиздаги кўнггилли меҳнаткашлар пахта хом-ашёсини нес-нобуд қилмасдан йиғиб териб олишда жонбозлик қилсалар кўзлаган маррага албатта эришилади, - деди Ботир Зарипов.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку
#Ромитан
Шу йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида Пешку тумани деҳқонлари 8 412 гектар майдонда маҳаллий серҳосил навлар билан бирга хорижий пахта навларини ҳам етиштиришмоқда. Тумандаги пахтачиликка ихтисослашган 325 та фермер хўжаликлари 33 минг тоннадан ортиқ хирмон юксалтиришни мақсад қилишган. Бугунги кунда 92 та отряд таркибида 9 мингдан ортиқ теримчилар меҳнат қилишмоқда.
Ҳудудларда назорат тартибидаги ўрганишларнинг навбатдаги манзили тумандаги "Файзулло Зойир" фермер хўжалиги бўлди. Зойир Саидов раҳбарлигидаги хўжалик вакиллари шу бу йил 27 гектарда пахта етиштиришмоқда. Кўзланган хирмон 110 тоннадан ортиқ. Ҳозирда 100 нафар теримчи далада юқори суръатда теримни ташкил этмоқда.
Вилоят раҳбари дала бошида теримчиларга яратилган шароитларлар ва ҳосилни кўздан кечирди. Шу ерда Пешку туманидаги маҳалла раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашди.
Ботир Зарипов шунингдек, "Бухоро Агрокластер" МЧЖ пахта далаларида 9,39 гектар майдонда парваришланган хорижий (Хитой) "Чжунтай" навли пахта ҳосилини кўрди. Жорий йил 1 май куни экилган мазкур нав ҳозирда тўлиқ ҳосилга кирган.
Ўртача 70 центнердан кўпроқ ҳосил кутилмоқда. Вилоят раҳбари шу ерда Ромитан туманидаги маҳалла раислари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари билан учрашиб, улар билан мулоқот қилди. Мулоқот давомида терим суръатини ошириш, теримчилар учун муносиб меҳнат шароитини яратиш, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, ҳосилни ёғин-сочин кунларга қолдирмасдан тез суръатларда териб якунлаш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Ботир Зарипов Шофирконга ташрифи чоғида “Вардонзе қўрғони” археология ёдгорлигида ҳам бўлди.
Тарихда Вардонзе, Варзонзе, Вардона, Варданзи номлари билан юритилувчи тарихий ёдгорлик туманнинг Жўйнав ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг тарихи олимлар томонидан 2500 йилдан зиёд, дея эътироф этилади. "Қўрғони Вардонзе" номи билан машҳур қўрғоннинг узунлиги 110 метр, кенглиги 60—70 м, баландлиги 45—50 метр. Тарихий асарларда қайд этилишича, бу ер Вардонхудотларнинг махсус қароргоҳи бўлган.
“Вардонзе қўрғони” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги “Моддий-маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан давлат муҳофазасига олинган.
Қадимий қўрғон харобаларини кўздан кечириш мобайнида вилоят ҳокими нуронийлар билан мулоқот қилиб, жой тарихига доир фактлар билан қизиқди. Бу қадимий масканни обод қилиш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларни жалб этиш мақсадида ушбу манзилда инфратузилма объектларини яхшилаш, сайёҳлар учун қулай шароит яратиш борасида қилинажак вазифаларга ҳам тўхталди.
Шундан сўнг масъуллар шу ҳудудда жойлашган "Бурқи сармаст" номи билан юритилувчи авлиё мангу қўним топган қабристонда унинг мақбарасини зиёрат қилдилар. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар номи ёд этилди.

#Жондор_тумани
Ижтимоий ҳимоя жамиятда боқимандаликни оширади, деган нотўғри қарашлар ҳам бор. Агар ижтимоий ҳимоя манзилли, мақсадли бўлса, жамиятда фаоллик, ишонч, барқарорлик кучаяди. Давлатимиз раҳбари тасдиқлаган стратегияда қўйилган мақсадлар айнан ижтимоий ҳимоянинг манзиллилигига қаратилган. Катта ва асосий мақсад — боқимандаликни камайтириб, фаолликни ошириш.
Ботир Зариповнинг “Ромиш” маҳалла фуқаролар йиғинида ижтимоий реестрга киритилган оилалар, жамоатчилик вакиллари, нуронийлар билан мулоқотида ҳам айни шу масалалар хусусида алоҳида сўз борди.
Вилоят раҳбари ижтимоий реестрга киритилган, кам даромадли оилалар ва уларнинг оила аъзолари билан бирма-бир мулоқот қилди. Уларнинг оилавий аҳволи, муаммолари билан қизиқди, талаб ва таклифларини ўрганди. Шундан келиб чиқиб, мазкур оилалардаги муаммоларни ҳал қилиш чоралари изланди. Бу бўйича вазифалар белгиланди.
Шу куни вилоят раҳбари туман марказида собиқ ёғ-мой заводи негизида ташкил қилинаётган ётоқхона учун чойшаблар тўплами ишлаб чиқаурвчи тикувчилик корхонасини бориб кўрди. “JR cotton” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа туфайли 160 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирда бу ерда 53 нафар хотин-қиз доимий иш билан банд.
Ботир Зарипов ана шу каби лойиҳаларни кенгайтириш ишсизлик ва камбағалликни бартараф этиш борасида катта натижалар беришини таъкидлади.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда ижтимоий соҳа объектлари қурилиши ҳамда ушбу йўналишдаги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш мақсадида Шофиркон туманида бўлди.
Дастлаб вилоят раҳбари янгидан бунёд этилаётган тиббиёт бирлашмасининг қурилиш ишларини кўздан кечирди.
Қайд этиш жоизки, замонавий тарзда барпо этилаётган шифохонада ҳозирда сўнгги босқичдаги пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.
Беш қаватли 260 ўринли мазкур тиббиёт бирлашмасининг барча даволаш бўлимлари умумлаштирилган. Қиймати 47 млрд 335 млн сўмлик лойиҳа доирасида бино ертўласида ёрдамчи бўлимлар, биринчи қаватда қабул ва диагностика бўлимлари, рақамли рентген, МРТ, МСКТ текширувлари жойлаштирилади.
Иккинчи қаватда 17 ўринли анестезиология-реанимация, 10 ўринли шошилинч жарроҳлик, 15 ўринли режали жарроҳлик, 15 ўринли отолорингология бўлимлари ташкил этилиши белгиланган.
Учинчи қаватда 10 ўринли шошилинч педиатрия, 10 ўринли шошилинч терапия, 25 ўринли болалар бўлими, 6 та болалар анестезиологияси реанимация, тўртинчи қаватда эса 90 ўринли туғруқ мажмуаси, бешинчи қаватда эса ҳар бир бўлим 20 ўринга мос равишда кардилогия, эндокринология, терапия ҳамда неврология бўлимлари ташкил этилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ишларнинг боришига танқидий баҳо бериб, жараёнларни жадаллаштириш юзасидан туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, тиббиёт бирлашмаси ва қурилиш ташкилоти мутасаддиларига муҳим топшириқлар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 сентябрдаги “Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси иштирокидаги "Қишлоқ жойларни барқарор ривожлантириш" лойиҳасини амалга ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорида Бухоро, Когон, Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш топшириғи берилган. Шунга асосан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги қарорида “Бобоҳайдар” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 18-сонли мактаб ҳудудида 90 ўринли, “Пахтаобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 26-сонли мактаб ҳудудида 90 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш, “Тезгузар”ва “Мирзоқул” маҳалла фуқаролар йиғинида маҳалла маиший-хизмат кўрсатиш марказларини ббарпо этиш белгиланган.
Мазкур объектлар Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси” ДУК буюртмачилигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа смета ҳужжатлари “Қишлоққурилиш лойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган. Мактабгача таълим ташкилотларида қурилиш ишлари “BROS CITY” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда ва шартнома қиймати 8 382,1 млн.сўмни ташкил этади. Ушбу тадбирларни амалга ошириш орқали тумандаги мактабгача таълим қамровини ошириш мақсад қилинган.
“Мирзоқул” ва “Тезгузар” маҳалла фуқаролар йиғинларидаги маҳалла маиший хизмат кўрсатиш марказларини қуриш ишлари “Ғиждувон стандарт қурилиш” МЧЖ томонидан олиб борилмоқда ва шартнома қиймати 9 174,3 млн.сўмни ташкил этади. Объектларда ҳозирда режа-график асосида ишлар олиб борилиши таъминланган. Туманда амалга оширилаётган тадбирлар келишилган тармоқ жадвалларига асосан жорий йил якунига қадар фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Ботир Зарипов ўрганишлари давомида “Тезгузар”даги маҳалла маиший хизмат кўрсатиш маркази ва Бобоҳайдар“даги мактабгача таълим ташкилоти қурилиши ишларни кўздан кечирди. Қурилишда сифат ва муддатга алоҳида эътибор бериш юзасидан мутасаддиларга тегишли кўрсматмалар берилди.

👍3👎1
#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани
Ҳозирда аҳоли бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим манбаи бўлган томорқачиликни ривожлантириш барча масъул раҳбарлардан тортиб, томорқа эгасининг ҳам муҳим вазифалардан бирига айланди. Мавжуд аҳоли томорқалари ер майдонларидан самарали фойдаланиш мақсадида вилоятимизда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, турмуш тарзи оғир кечаётган, камбағал ва даромадсиз қолган оилаларга ўзларини тиклаб олишлари учун иссиқхона қуриб бериш, бу борада дунё давлатларининг ёқилғисиз иситиладиган, ихчам иссиқхоналарни барпо қилиш тажрибасини қўллаш оммалашмоқда.
Масалан, ҳозирда Хитойнинг “Jing Peng Guo Ji” масъулиятли чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ҳар бирининг баҳоланган нархи 9 миллион сўм миқдорида бўлган икки сотихли ихчам иссиқхоналар қуриб бериш ташаббуси билан чиққан.
Хорижий корхона томонидан айни пайтда Ромитан касб-ҳунарга ўқитиш марказида тайёр ҳолда топшириш шарти билан намунавий шаклда 250 та ихчам иссиқхона қуриш ишларига жадал киришилган.
Вилоят ҳокими Ботир Зарипов бугун ўқув маркази жойлашган “Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, иссиқхоналар қурилиши билан яқиндан танишди. Хорижий корхона раҳбари Лиу Кенгху ва хитойлик мутахассислар билан мулоқотда мазкур иссиқхоналарни қуриб бериш тартиби, уларнинг аҳолини камбағалликдан чиқаришдаги аҳамияти ҳақида сўз борди. Аниқроқ айтганда, бу иссиқхоналардан қандай фойдаланилади, унда қачон ва нима етиштирилса, фойда олинади, сарф-харажатлар қопланади, деган масалалар муҳокамалар марказида бўлди.
Шундан келиб чиқиб, вилоят раҳбари масъулларга шаҳар-туманлар бўйича, секторлар кесимида барча хонадонларни, оилаларни яна бир бор ўрганиб чиқиб, манзилли рўйхат шакллантириш, бундай оилаларни камбағалликдан чиқариш, уларни ўз томорқасидан унумли фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида “Бухоро марказий таъминот томорқа хизмати” МЧЖ, деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, маҳаллалар уюшмаси билан ҳамкорликда зарур чораларни кўриш лозимлигини таъкидлади. Бу борада муҳим вазифалар белгиланди.
Дарҳақиқат, бугун томорқадан унумли фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимлигини барча ер эгалари тўғри англай билиши лозим.
Томорқа иши–жисмоний фаоллик, томорқанинг обод бўлиши эса - қўшимча даромад, камбағаллик деган сўзга ўрин йўқ, деган оддий ва ўринли тушунчаларни ҳаётга тўлиқ тадбиқ эта олсак, кўзланган мақсадларга эришилади.

❤6👍2
#ҳоким_ҳудудларда
#Бухоро_тумани
Бугун, 16 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-теримининг бориши билан яқиндан танишиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида назорат тартибидаги ўрганишларни олиб бормоқда. Вилоят секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва бошқармалар масъуллари, "маҳалла еттилиги" мутасаддилари иштирокидаги ўрганишнинг дастлабки манзили Бухоро тумани бўлди.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Бухоро туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 268 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 800 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 31 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов “Қўшходим” ҳудудидаги "Самад Чаросхон" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлди. Хўжалик вакиллари ҳисобида 73 гектар майдон бўлиб шундан 33 гектарида серҳосил "Порлоқ-4" нави парвариш қилинган. 147 тонна давлатга пахта топшириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 100 нафарга яқин теримчилар пахта теришмоқда.
Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, 2500 сўмдан терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шу ерда илғор теримчилар билан мулоқот қилиб, уларни рағбатлантирди.
Ўрганишлар “Қўшходим” ҳудудидаги "Адизобод Эркин Маҳмуд" фермер хўжалигида давом этди. Мазкур хўжалик жорий йилги пахта мавсумида 25 гектар ерда пахта етиштиришган. 75 тоннадан ошиқ хирмом яратиш режалаштирилган. Ботир Зарипов терим суръатини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб, туман секторлари раҳбарлари зиммасига муҳим вазифалар юклади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Бухоро_тумани
Бугун, 16 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳудудларда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, пахта йиғим-теримининг бориши билан яқиндан танишиш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида назорат тартибидаги ўрганишларни олиб бормоқда. Вилоят секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалигига алоқадор корхона ва бошқармалар масъуллари, "маҳалла еттилиги" мутасаддилари иштирокидаги ўрганишнинг дастлабки манзили Бухоро тумани бўлди.
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Бухоро туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 268 та фермер хўжалиги тасарруфидаги 7 минг 800 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 31 минг тоннага етказиш кўзда тутилган.
Ботир Зарипов “Қўшходим” ҳудудидаги "Самад Чаросхон" фермер хўжалиги пахтазорларида бўлди. Хўжалик вакиллари ҳисобида 73 гектар майдон бўлиб шундан 33 гектарида серҳосил "Порлоқ-4" нави парвариш қилинган. 147 тонна давлатга пахта топшириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 100 нафарга яқин теримчилар пахта теришмоқда.
Ўрганишлар давомида Ботир Зарипов ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмаслик, бунинг учун йиғим-терим ишларини жадаллаштириш кераклигини алоҳида таъкидлади. Шунингдек, терим суръатини ошириш, теримчилар учун далада иссиқ овқат, тоза ичимлик суви ташкил этиш, 2500 сўмдан терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш, алоҳида рағбатлантиришлар жорий қилиш, қолаверса, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш каби масалалар бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Шу ерда илғор теримчилар билан мулоқот қилиб, уларни рағбатлантирди.
Ўрганишлар “Қўшходим” ҳудудидаги "Адизобод Эркин Маҳмуд" фермер хўжалигида давом этди. Мазкур хўжалик жорий йилги пахта мавсумида 25 гектар ерда пахта етиштиришган. 75 тоннадан ошиқ хирмом яратиш режалаштирилган. Ботир Зарипов терим суръатини ошириш борасида қилиниши лозим бўлган ишларга алоҳида тўхталиб, туман секторлари раҳбарлари зиммасига муҳим вазифалар юклади.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
#ҳоким_ҳудудларда
#Шофиркон_тумани
Жорий йилги мавсумда Шофиркон туманидаги 363 та фермер хўжалиги 8900 гектар майдонда серҳосил “Бухоро-6”, “Бухоро-10”, шунингдек, Хитойнинг "Чжунтай" пахта навларини экиб етиштирди. Миришкор деҳқонлар 35 минг тоннадан ортиқ хирмон яратишни кўзлашган. Хозирги вақтда 127 отряд таркибида 10 минг нафарга яқин теримчи меҳнат қилмоқда.
Айни дамда тумандаги барча фермер хўжалигида терим юқори суръатда давом этмоқда. Вилоят раҳбарининг назорат тартибидаги ўрганишлари Шофиркон туманида давом этди. Ўрганишлар Улуғбек Худойқулов раҳбарлигидаги "Худойқулов замини" фермер хўжалигида олиб борилди. Жорий йилги пахта мавсумида 20 гектар ерда пахта етиштирган хўжалик вакиллари 56 тонна давлатга пахта топшириш режасини ортиғи билан бажарган. Ҳозирда ҳам йиғим-терим ишлари қизғин давом этяпти. Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги раҳбари, "маҳалла еттилиги" фаоллари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, теримчилар учун далада яратилган шароитлар билан танишди. Туман мутасаддиларига терим суръатини ошириш, йиғим-терим ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқлар берилди.

Навбатдаги манзилда Ботир Зарипов "Султонобод" маҳалла фуқаролар йиғинидаги "Анвар" фермер хўжалиги даласида "Султонобод", "Темирчи", "Шибирғон" ва "Дўрман" маҳаллаларидаги "еттилик" вакиллари билан мулоқот қилди. Пахта йиғим -теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, отряд таркибида иштирок этаётган теримчиларга 2500 сўмдан пахта пулларини тарози бошида бериш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.
Ўрганишлар "Жўйнав" ҳудудидаги "Алибек Ботир" фермер хўжалиги ерларида давом этди. Хўжалик ҳисобида 57 гектар экин майдони бўлиб, шундан 29 гектарида пахта парваришланган. Ҳосилдорлик 40 центнер бўлиб, ялпи ҳосил 116 тоннани ташкил қилиши кутилмоқда.
Ботир Зарипов шу ерда фермер хўжалиги вакиллари, "маҳалла еттилиги", отряд раҳбарлари ва теримчилар билан мулоқот қилди. Теримчилар билан мулоқот давомида уларнинг кайфияти, далада яратилган меҳнат шароитлари, терим пулларининг ўз вақтида берилаётгани билан қизиқди. Илғор теримчилар рағбатлантирилди.

👍6🤔2
#ҳоким_ҳудудларда
#Пешку_тумани
Жорий йилги қишлоқ хўжалиги мавсумида Пешку тумани деҳқонлари 8 412 гектар майдонда маҳаллий серҳосил навлар билан бирга хорижий пахта навларини ҳам етиштирди. Тумандаги пахтачиликка ихтисослашган 325 та фермер хўжаликлари 33 минг тоннадан ортиқ хирмон юксалтиришни мақсад қилишган. Бугунги кунда 92 та отряд таркибида 9 мингдан ортиқ теримчилар меҳнат қилишмоқда.
Ҳудудларда назорат тартибидаги ўрганишларнинг навбатдаги манзили туманнинг "Зандани" ҳудудидаги "Истиқбол Нажмиддин замини" фермер хўжалиги бўлди. Шахзод Нажмиддинов раҳбарлигидаги хўжалик вакиллари шу бу йил 22 гектарда пахта етиштиришди. Кўзланган хирмон 90 тоннадан ортиқ. Ҳозирда 100 нафар теримчи далада юқори суръатда теримни ташкил этмоқда.
Ботир Зарипов туман секторлари раҳбарлари, "маҳалла еттилиги" вакиллари, фермер хўжалиги раҳбари ва бошқа масъуллар билан мулоқот қилиб, терим ишларини жадаллаштириш юзасидан қатъий топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👍2
#ҳоким_ҳудудларда
#Ромитан_тумани
Бу йилги деҳқончилик мавсумида Ромитан туманида бевосита пахтачиликда банд бўлган 230 дан ортиқ фермер хўжалиги тасарруфидаги 10 минг 635 гектар майдонда маҳаллий иқлимга мос истиқболли пахта навлари экиб, парваришланди. Шартномага кўра, туманда бу йилги хирмон салмоғини 41 минг 423 тоннага етказиш кўзда тутилган. Йиғим-терим олдидан фермер хўжаликларига яқиндан кўмаклашадиган 280 та отряд сафида 18 минг дан ортиқ кўнгилли теримчи сафарбар этилган.
Ботир Зарипов “BCT Cluster Agrokompleks” масъулияти чекланган жамиятида давом этаётган йиғим-терим жараёнларини кўздан кечирди. Кластер вакиллари жорий йилги пахта мавсумида 5 минг 856 гектар майдонга серҳосил "Бухоро-10" ва "Бухоро-6" навларини экишган. Кўзланган хирмон 24 минг 300 тоннани ташкил қилади.
Терим ишларини жадаллаштириш мақсадида Хитойнинг “Boshiran” компаниясида ишлаб чиқарилган, кунига 10-15 тоннагача пахта териш қувватига эга "Boshiran 4 МЗ-2А" русумли пахта териш машинаси иш олиб бормоқда. Мазкур юқори унумдор пахта териш машиналарини 60 схемада экилган пахта майдонлари учун мўлжалланган. Ўтказилган тажрибалар ушбу комбайнда терилган пахта далаларида ҳосилдорлик қўлга терилганга нисбатан 5-6 центнергача юқорилигини кўрсатди. Шунингдек, 1 кунда 150 нафар одамнинг ўрнини боса олиши фермерларга қулайлик яратмоқда.
Ботир Зарипов терим машинаси оператори билан мулоқот қилиб, техниканинг қуввати, уни яна ошириш учун қандай имкониятлари мавжудлиги билан қизиқди. Операторнинг маълум қилишича, шу кунларда 8 тоннагача ҳосил йиғиб олмоқда. Кунлик ҳажмни ошириш бўйича қатор таклифларни билдирди.
Ботир Зарипов унинг ишчанлигини эътироф этди. Оператор муносиб рағбатлантирилди.
Шунингдек, Ботир Зарипов вилоятимизнинг ҳар бир ҳудудида терим машиналари ёрдамида теримни ташкил қилиш ишларини жадаллаштириш зарурлигини таъкиддади.
Бу борада мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👍1
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани
Назорат тартибидаги ўрганишларнинг навбатдаги манзили Жондор тумани бўлди. Маълумот учун, жорий йилда туманда пахтачиликка ихтисослаштирилган 362 та фермер хўжаликлари томонидан 11 минг 985 гектар майдонда ғўза парваришланаётган бўлиб, 44 минг 170 тонна давлатга пахта хомашёсини топшириш режа қилинган.
Ботир Зарипов "Мирзаён" ҳудудидаги "Жавлонов Агро 2020" фермер хўжалигидаги терим ишларининг бориши билан танишди. Мазкур хўжалик ҳисобида 45 гектар ер бўлиб, шундай 28 гектарида пахта етиштирилган. Давлатга 68 тонна пахта топшириш кўзланган. Ҳосил тўлиқлигича терим машинасида терилмоқда.
Вилоят раҳбари фермер хўжалиги раҳбари Жаҳонгир Ашуров билан мулоқот қилди. Шу хўжалик мисолида тумандаги бошқа фермер хўжаликларида ҳам терим ишларини жадаллаштириш, хусусан, бунда терим машиналари имкониятидан унумли фойдаланиш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

👍2🎉2😁1