BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.3K subscribers
95.1K photos
12.1K videos
23 files
42.5K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#назорат_тартибидаги_ўрганиш
#Бухоро_шаҳар

Ҳудудларни ободонлаштириш, озода ва покизаликни таъминлаш, аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва ҳаётий муҳим объектлар ҳамда уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириш, уларни қишки мавсумга барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бугун, 21 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Бухоро шаҳрида назорат тартибидаги ўрганиш тадбири бўлиб ўтди. Шу куни Б.Нақшбанд маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган халқ тили билан айтганда 7-кичик ноҳия ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ва уларга туташ майдонлар кўздан кечирилди. Жараёнда маҳалладаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чоралари ҳам кўрилди.

Бухоро шаҳрининг 7-кичик ноҳия аҳоли пункти ташкил этилганига узоқ йиллар бўлгани йўқ. Шу сабаб ҳар қадамда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўрганиш давомида ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлардаги камчиликлар, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш, майиший ва қаттиқ чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш, уйларнинг ертўла қисмидан самарасиз фойдаланиш каби ҳолатлар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида майиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш жойлари етарли эмаслиги ҳамда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатишдаги камчиликлар маълум бўлди. Бир сўз билан айтганда ҳудудни ободонлаштириш ва аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш ишлари ўз йўлига ташлаб қўйилган. Вилоят ҳокими ўрганиш давомида ҳар бир ҳолатни мутасаддилар иштирокида танқидий муҳокама қилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича муддат ва масъуллар белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди. Қолаверса, ноқонуний қурилиш объектларини бартараф этиш, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратининг кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шу ерда Ботир Зарипов аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммо ечими бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍182👎1