BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.3K subscribers
94.9K photos
12.1K videos
23 files
42.4K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#LIVE
#Бухоро_шаҳар

Шунингдек, вилоят раҳбари маҳалла ҳудудида компания томонидан амалга оширилган ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди. Ишчи ходимлар, аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Уларнинг дарду ташвишлари билан қизиқди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍11👎1
#LIVE
#Бухоро_шаҳар

7-уй 26-хонадонда яшовчи Абдулла Ёдгоров 73 ёшда. Оғир хасталик туфайли 6 ойдан бери тўшакка михланган. Хонадон бекаси Лутфия Каримова вилоят раҳбарига юзланиб, турмуш ўртоғини даволатиш зарурлигини, бироқ ўзларида бунга етарли имкон йўқлигини айтди. Ботир Зарипов мазкур хонадонда бўлиб, бемордан ҳол аҳвол сўради. Шу тариқа уни даволатиш бўйича чоралар кўриладиган бўлди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍11🔥1
#LIVE
#Бухоро_шаҳар

Шунингдек, вилоят раҳбари 4-уй 24-хонадонда ҳам бўлди. Мазкур хонадонда ҳам ногиронлиги бор инсон яшайди. Хонадон бекаси Ҳусния Жумаева ўғли Энвир Жумаевнинг саломатлигидан хавотирда эканлигини билдириб, бу борада ёрдам сўради. Ботир Зарипов ўз ўрнида Энвир Жумаевнинг саломатлигини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилишини билдирди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍102
#LIVE
#Бухоро_шаҳар

Ўрганишлар жараёнида маҳалла ҳудудидаги ноқонуний қурилмалар, тозалик масалалари ҳам эътибордан четда қолмади. Уларни бартараф этиш бўйича масъуллар кескин огоҳлантирилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10🔥2
#ҳашар_2023
#Бухоро_шаҳар

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш мақсадида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида барча жойларда бўлгани сингари вилоятимизда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.

Бухоро шаҳридаги "Зарафшон" маҳалла фуқаролар йиғинида "Яшил макон" лойиҳаси ва умумхалқ ҳашари муносабати билан кўчат ўтқазиш ҳамда ободонлаштириш ишлари бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, ташкилот ва бошқармалар раҳбарлари, маҳалла вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Мазкур маҳалла ҳудудига минг тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, мавжуд дарахтлар таги оқланди, ариқлар тозаланди ва ер четларига ишлов берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5🔥1

👍4

👍5🔥2
#Моҳир_пазанда
#Бухоро_шаҳар

Айни пайтда Бухоро тарихий марказидаги собиқ “Шаҳристон” бозори ҳудудида “Моҳир пазанда” фестивали ўтказилмоқда. Унутилаёзган, витаминларга бой таомларимизни қайта тиклаш, ёш қиз-жувонларга ўргатиш мақсадида ташкил этилган тадбирда ҳар бир шаҳар тумандан моҳир пазандалар, Бухоро шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари иштирок этмоқда.

Фестиваль доирасида хуштаъм миллий таомлар савдо ярмаркаси ҳамда концерт дастури бўлиб ўтмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3👍2🔥2

👍2🔥1🤯1

👍121🔥1
#Моҳир_пазанда
#Бухоро_шаҳар

Бухоро тарихий марказидаги собиқ “Шаҳристон” бозори ҳудудида ўтказилган “Моҳир пазанда” фестивалидан ФОТОЖАМЛАНМА

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍2
#Моҳир_пазанда
#Бухоро_шаҳар

Бухоро тарихий марказидаги собиқ “Шаҳристон” бозори ҳудудида ўтказилган “Моҳир пазанда” фестивалидан ФОТОЖАМЛАНМА

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍62
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сон қарори билан 2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш бўйича республиканинг 5284 та маҳалласида ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, оқава сув таъминоти, электр ва газ таъминоти, таълим муассасалари, маданият, спорт ва бошқа объектларни ривожлантириш белгиланган.

Мазкур қарор ижроси бўйича Бухоро шаҳрида ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, С.Айний маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 14.5 км шундан, 4 км йўл бетонлаштириш, 10.5 км қисмини асфальтлаштириш режалаштирилган. Ҳозирги вақтда "POMEGRANATE BUILDING" МЧЖ муҳандислари томонидан маҳалланинг "Урганжиён 1", "Урганжиён 2" кўчаларига цемент-бетон ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур тадбирларни амалга ошириш учун 11 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Бу каби хайрли ишлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍11👎1👏1
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарорига асосан Бухоро шаҳрида амалга оширилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари доирасида маҳалла ички йўлларини асфальтлаштиришга ҳам алоҳида аҳамият берилмоқда.

Хусусан, аҳолининг мурожаатларидан келиб чиқиб Ибн Сино маҳалласидаги ички йўлларга асфальт ётқизиш ишлари давом этмоқда. Мазкур ҳудуднинг "Кўксарой", "Зухро", "Жарқоқ", "Янги Жарқоқ", Фурқат, "Истиқлол", Б.Нақшбанд кўчаларининг 1,6 км қисми жорий таъмирланиб асфалтлаштириляпти. Жараёнлар Бухоро шаҳрининг барча маҳаллаларида олиб борилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍61😁1
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Бугунги кунда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Бухоро шаҳрида ҳам йўл инфратузилмасини яхшилаш борасида кенг кўламдаги ишлар жадал давом этмоқда. Йўлсозлар айни пайтда аҳоли талаб ва мурожаатларидан келиб чиққан ҳолда шаҳардаги маҳаллаларда таъмирлаш тадбирларини олиб боришмоқда.

Хусусан, "Лоша" МФЙнинг ички йўлларини асфальтлаштириш мақсадида 9,8 млн сўм маблағ ажратилган бўлиб, айни пайтда асфальт ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда. Белгиланган дастурга кўра маҳалланинг ички автомобиль йўлларининг 19.8 км қисми асфальтлаштирилади. Худди шундай хайрли ташаббус "Ҳавзи Нав" МФЙда ҳам олиб борилмоқда. 600 млн сўм маблағ эвазига маҳалланинг 1 кмдан ортиқ носоз йўллари тўлиқ асфальтлаштирилди.

Бунёдкорлик нафаси "Имом Ал-Бухорий" МФЙни ҳам четлаб ўтмади. Ушбу маҳалла ички йўллари таъмини учун 1 млрд 800 млн сўм маблағ ҳисобига Ҳавзи Қози Калон, Ҳавзи Лесак, Тагбанбофон, Афросиёб, Мирфаёз, Хўжа Азизон кўчалари асфальтлаштирилмоқда. Ушбу маҳаллаларнинг 3 км 732 м йўл қисмини таъмирлаш кўзда тутилган бўлиб, шундан 1 км 400 м қисми бетонлаштирилади, 2 км 332 м йўл қисмига эса асфальт қопланади. Бу каби жараёнлар "Шербудин" ва "Кўкалдош" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда.

Бугун, 1 апрель куни шаҳар ҳокими Жамол Носиров юқоридаги маҳаллаларда бўлиб йўлсозлар томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
#ҳудудлар_ҳаёти
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли қарори бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар шиддати Бухоро шаҳрида ҳам ўз аксини кўрсатяпти. Аҳолининг ички йўллар, ичимлик сув таъминоти, электр энергияси ва газ етказиб беришдаги мурожаатлари ижобий ечим топиб бормоқда.

Буни вилоят марказининг "Ғиждувоний" ва "Отбозор" маҳаллалари ички йўлларига асфальт ётқизилгани мисолида кўриш мумкин. "POMEGRANATE BUILDING" МЧЖ йўлсозлари томонидан "Ғиждувоний" маҳалласининг 5.2 км қисми ҳамда "Отбозор" маҳалласининг 15 кмга яқин ички кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилди. Шунингдек, ҳозирги вақтда жамият муҳандислари томонидан Бухоро шаҳрининг "Дилкушо", "ИбнСино", "С.Айний" ва "Гулчорбоғ" маҳаллаларида ҳам асфальт ётқизиш ва цемент-бетон қуйиш ишлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍13🤔1
#назорат_тартибидаги_ўрганиш
#Бухоро_шаҳар

Ҳудудларни ободонлаштириш, озода ва покизаликни таъминлаш, аҳоли хонадонлари, айниқса, кўп қаватли уй-жойлар, ижтимоий соҳа ва ҳаётий муҳим объектлар ҳамда уларга туташ ҳудудларни тартибга келтириш, уларни қишки мавсумга барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида бугун, 21 декабрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари ҳамда тегишли корхона-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида Бухоро шаҳрида назорат тартибидаги ўрганиш тадбири бўлиб ўтди. Шу куни Б.Нақшбанд маҳалласи Амир Темур кўчасида жойлашган халқ тили билан айтганда 7-кичик ноҳия ҳудудидаги кўп қаватли уйлар ва уларга туташ майдонлар кўздан кечирилди. Жараёнда маҳалладаги мавжуд муаммолар ўрганилиб, уларни бартараф этиш, аҳоли учун муносиб шарт-шароитлар яратиш чоралари ҳам кўрилди.

Бухоро шаҳрининг 7-кичик ноҳия аҳоли пункти ташкил этилганига узоқ йиллар бўлгани йўқ. Шу сабаб ҳар қадамда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётганлигини кўриш мумкин.

Ўрганиш давомида ушбу ҳудуддаги кўп қаватли уйлардаги камчиликлар, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилиш ишларини амалга ошириш, майиший ва қаттиқ чиқиндиларни дуч келган жойга ташлаб кетиш, уйларнинг ертўла қисмидан самарасиз фойдаланиш каби ҳолатлар мавжудлиги аниқланди. Шунингдек, маҳалла ҳудудида майиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш жойлари етарли эмаслиги ҳамда бошқарув сервис компаниялари томонидан хизмат кўрсатишдаги камчиликлар маълум бўлди. Бир сўз билан айтганда ҳудудни ободонлаштириш ва аҳоли учун муносиб шарт-шароит яратиш ишлари ўз йўлига ташлаб қўйилган. Вилоят ҳокими ўрганиш давомида ҳар бир ҳолатни мутасаддилар иштирокида танқидий муҳокама қилди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳудудни ободонлаштириш ишларини жадаллаштириш бўйича муддат ва масъуллар белгиланиб, бажарилиши назоратга олинди. Қолаверса, ноқонуний қурилиш объектларини бартараф этиш, бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик учун жамоатчилик назоратининг кучайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Шу ерда Ботир Зарипов аҳоли вакиллари билан ҳам мулоқот қилиб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади. Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир муаммо ечими бўйича мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍182👎1
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#ноқонуний_қурилиш
#Бухоро_шаҳар

Уй-жой, турли бино ва иншоотлар билан бирга, ижтимоий инфратузилма объектлари, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, таълим, тиббиёт ва маданият муассасалари, истироҳат боғлари ва хиёбонлар, спорт масканларини бунёд этишда шаҳарсозлик қоида ва меъёрларига алоҳида эътибор қаратиш тақозо қилинмоқда. Бироқ ўзига хос қурилиш-бунёдкорлик майдонига айланган шаҳар ва туманларимизда бу соҳада тартиб ўрнатиш зарур, албатта. Аниқроғи, сўнгги йилларда ноқонуний қурилган бино ва иншоотлар туфайли турли салбий ҳолатлар юзага келаётганидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

Вилоят ҳокимлиги, прокуратура, мажбурий ижро бюроси, Бухоро шаҳар ҳокимлиги, Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ва бошқа тегишли хизматлар ҳамкорлигида ҳудуддаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш амалий чора-тадбири вилоят марказида давом этмоқда. Шаҳарнинг Ибн Сино, Пиридастгир, ва Б.Нақшбанд кўчаларида назорат тадбирлари ўтказилиб фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган бино иншоотлар бартараф қилинди.

Эслатиб ўтамиз, ер қонунбузилишини содир этган шахс томонидан ер участкаси қайтарилиши таъминланиб, оқибатлари бартараф этилса, ер қонунбузилишини содир этган шахсга нисбатан маъмурий жарима жазоси қўлланилмайди!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10👏1🤔1
#Креатив_парк
#Бухоро_шаҳар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2023 йил 11 апрель куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилишида IT, реклама, кино, архитектура, дизайн, маркетинг, ҳунармандчилик, рассомчилик каби йўналишларда ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлашга зарур шароит яратиш мақсадида ҳар бир ҳудудда биттадан “Креатив парк” ташкил этиш вазифаси юклатилган.

Мазкур топшириқ ижроси таъминлаш мақсадида Бухоро шаҳридаги “Ширбудин” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Сувчилар боғи” ҳудудида ёшларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш учун зарур шароит яратиш мақсадида анимация дарслар, семинар тренинг ва амалий машғулотлар, ижодий учрашувлар, кўргазмалар учун майдонлар, шунингдек, воркаут, болалар майдончаси, айвонли ўриндиқ (беседка) ҳамда сунъий қопламали футбол майдончасини ўз ичига олган “Креатив парк” ташкил этилди.

Шунингдек, бу масканда ижодкор ёшлар, ҳунарманд ва ёш рассомларни креатив қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун қўшимча шароитлар яратилди.

Бугун, 10 февраль куни мазкур паркни фойдаланишга топшириш маросими ўтказилди. Унда сўз олганлар ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилишини алоҳида таъкидлаб, ҳудуд аҳолисини мазкур парк билан табриклашди.

Шундан сўнг маҳалла аҳолиси, кенг жамоатчилик вакиллари парк ҳудудида яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.

Маълумот ўрнида, “Креатив парк”ни пудратчи "Bukhara building" МЧЖ уста-муҳандислари 2,3 млрд сўм маблағ эвазига қисқа муддатда бунёд этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍193