#Live
#Яшил_макон #долзарб_40_кун
Айни вақтда Бухоро ихтисослаштирилган "Жайрон" питомнигида пресс-тур иштирокчилари томонидан 200 туп саксовул буталарини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, саксовул – чўлда ўсувчи, дарахт кўринишидаги ўсимлик. Саксовулларнинг асосий хусусияти – саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Бу эса ҳудудларни чўллаш асраб, экосистемани сақлаб қолишини таъминлайди.
Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube

#Яшил макон#кузги мавсум#долзарб 40 кун#
Давлат экология қўмитаси томонидан "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирини сифатли ва тизимли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Қўмита томонидан ҳудудларга масъулларга бириктирилиб, кўчат экиш жараёнларини сифатли ташкил этиш, шунингдек, кўчат захираларини ўрганиб бориш каби масалаларда иш олиб борилаяпди.
Ғиждувон тумани Ўрмон хўжалигида 150 минг туп сада қайрағоч ҳамда 100 минг туп қайрағоч дарахт кўчатлар захираси ташкил қилинганлиги ўрганилиб, мониторинг қилинди.
Шунингдек, йиғилганлар кўчатларни экиш ва парваришлаш, касалликларга қарши кураш усуллари бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
Бухоро вилояти Экология бошқармаси матбуот хизмати

👍5
#Яшил_макон #кузги_мавсум #долзарб_40_кун
Бугун, 24 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Ғиждувон туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Долзарб 40 кун" кўчат экиш тадбирларининг бориши билан танишди. Ғиждувон туман давлат ўрмон хўжалигида бўлган вилоят раҳбари мавсумга кўчатларни тайёрлаш ва етказиб бериш борасида амалга оширилаётган ишларни ўрганди. Танишиш жараёнида масъулларга кўчатларни бир жойдан иккинчи жойга кўчиришда зарур бўладиган техникаларни жараёнларга жалб қилиш, кўчат экиладиган ерларни тайёрлашга мўлжалланган техникаларни сифатли ишлашини назоратини олиб бориш, ишчи кучини кўпайтириш зарурлиги борасида кўрсатма ва тавсиялар берилди.
Маълумот ўрнида, "Долзарб 40 кун" тадбирлари доирасида туманда умумий миқдорда 644 минг 500 туп кўчат экиш белгиланган бўлиб, ҳозирги вақтга қадар 10 минг тупга яқин кўчатлар экилди.

👍6
#долзарб_40_кун
#хавфсиз_тун
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида "Долзарб 40 кун" махсус профилактик тадбирлари доирасида Бухоро шаҳар ҳудудига "Хавфсиз тун" тадбирига жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари иштирокида кенгайтирилган тунги тезкор йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада хизматга жалб қилинган ходимларга жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, тунги вақтларда жамоат жойи ва турли кўнгилочар масканларда мақсадсиз юрган шахсларни аниқлаб, профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш борасида тегишли кўрсатмалар берилди.
Шундан сўнг, Бухоро шаҳри ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.

👍18👏1
#долзарб_40_кун
#хавфсиз_тун
Ботир Зарипов бошчилигидаги масъуллар томонидан Бухоро шаҳрининг криминоген вазияти оғир ҳисобланган "Раззоқ Ҳамроев" ҳамда “Гулшан” маҳаллаларида жиноятчиликни олдини олиш борасидаги ишлар ўрганилди.
Жараёнда асосий эътибор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда маҳаллаларда шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамрови оширилиши, маҳаллаларда криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторларининг кунлик хизмат фаолиятини ўрганиш ва уни амалга оширишга кўмаклашиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга қаратилди.

👍16👏1