BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
24.5K subscribers
94.3K photos
12K videos
23 files
42.3K links
Buxoro viloyati hokimligining rasmiy Telegram kanali.

Veb-sayt: gov.uz/buxoro
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Matbuot kotibi: @olimjuraev
Murojaat qiling: (+998) 65-222-22-22, @buxorouzmurojaatbot

Manzil: Buxoro sh., Islom Karimov koʻchasi, 5-uy.
Download Telegram
#Яшил_макон

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳрида ҳам ҳудуд иқлими ва шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари изчиллик билан давом этмоқда.

Куни кеча "Ситораи Мохи хосса" МФЙ ҳудудида экологик муҳитни янада яхшилаш, ахоли саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида 225 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Жумладан, "Ситораи Мохи хосса" музейи, Болалар ҳамда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун Бухоро санаторийси, Мохи хосса санаторияси, шаҳар туғруқхона комплекси ҳамда Автомобиль йўллари ҳудудий бошкармаси меҳнат жамоалари томонидан 75 туп арча, 15 туп сапура, 45 туп катальпа, 20 туп гужум, 5 туп жийда, 31 туп ўрик, 7 туп олма, 27 туп олча кўчатлари ўтқазилди. Бу борадаги тадбирлар маҳалла ҳудудида, фермер хўжаликлари ер майдонларида ва аҳоли хонадонларида давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4🔥1
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик
#Бухоро

🌳 Бухорода давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимиз бўйлаб амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимиз иқлими шароитига мос бўлган кўчатлар экиш ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Вилоятимиздаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, корхона, ташкилот ва муассасаларнинг ҳовли ва атрофида “Долзарб 40 кунлик” доирасида кўчатлар экилиб, яшил майдонлар барпо этиш борасида ишлар олиб борилмоқда.

Бугун, 11 ноябрь куни шундай тадбир вилоят ҳокимлигида ҳам ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги ҳокимлик аппарати гуруҳ раҳбарлари, котибияти мудирлари ва ишчи ходимлари ҳокимият ҳовлисига эзгу ниятлар билан турли хилдаги манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Бундай тадбирлар вилоят бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик
#Бухоро

Вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ва унинг тасарруфидаги спорт объектларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбири ташкил қилинди. “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида ўтган тадбирда мевали, манзарали ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик

Атроф муҳитни кўкаламзорлаштириш, мевали ва манзарали дарахт кўчатларини кўпайтириш орқали юртимизда экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшиш ҳар биримизнинг вазифамиз ҳисобланади.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча ҳудудида кўчат ўтқазиб боғ яратиш ишлари жадаллик билан давом этмоқда. "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан Когон шаҳар Ободонлаштириш бошқармасига қарашли майдонда кўчат ўтқазиш тадбири уюштирилди.

Ушбу хайрли лойиҳа доирасида бошқарма ходимлари мазкур майдон ҳудудига минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди. Мазкур тадбирда Когон шаҳар ҳокими Ҳаёт Давлатов бошчилигидаги шаҳар мутасаддилари ҳам фаол иштирок этишди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍4
#Яшил_макон
#долзар_40_кунлик

Атроф-муҳит мусаффолигини асраш, табиат яшиллигини муҳофаза қилиш – хайрли иш. Шунинг учун ҳам Президентимиз бошлаб берган “Яшил макон” умуммиллий ташаббусини ҳаётга кенг татбиқ этишга барча бирдек фаол иштирок этмоқда.

"Долзарб 40 кунлик" тадбири доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари томонидан бошқарма биносининг ташқи ва ички ҳовлисига 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари уюшқоқлик билан давом этмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍3
#Яшил_энергетика

⚡️Электр таъминоти корхоналарида қуёш панеллари ўрнатилмоқда

“Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ таркибидаги 12 та туман, шаҳар электр таъминоти корхоналарида 5 кВт.соатдан жами бўлиб 60 кВт.соат қувватдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчи қуёш панелларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу қуёш панеллари қисқа муддатларда ишга туширилади. Натижада йилига 120 минг кВт.соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

“Бухоро ҲЕТК” АЖ матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Ромитан_тумани
#1_сектор
#яшил_макон

🟢ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА РОМИТАН ТУМАНИДА ҲАМ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Яшил ҳудудларни яратиш, табиат мусаффолигини таъминлаш мақсадида юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ромитан туманида 2023 йил баҳор мавсумида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 1 миллион тупдан ортиқ кўчат ўтқазиш режалаштирилган бўлиб, бу борада туманнинг барча ҳудудларида ишлар қизғин давом этмоқда.

Хусусан, туман кесимидаги барча маҳаллаларда, йўл четларида, мактаб, мактабгача таълим ва ташкилотлар ҳудудларида аҳоли, кенг жамоатчилик, оилалар ва фаоллар иштирокида турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Бугун, 11 март куни Ромитан тумани 1-секторга қарашли “Бахтиёрчи” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 22-давлат мактабгача таълим ташкилотида янги ташкил этилган боғда туман ҳокими Умеджон Барноев бошчилигида туман ҳокими ўринбосарлари, МФЙ фаоллари, туман Мактабгача таълим бўлими ходимлари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 100 тупдан ортиқ манзарали ва мевали дарахт кўчатлари яхши ният билан ерга ўтқазилди.

Амалга оширилаётган бу каби тадбирлар ҳудудлар қиёфасини обод этиш баробарида, табиатни асраш, экологик мусаффоликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Туманда кўчат экиш ишлари давом эттирилмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7
#Яшил_макон

Бугун, 25 март эрта тонгдан Бухоро шаҳридаги собиқ Тўқимачи деҳқон бозори ўрнида қурилиши режалаштирилган истироҳат боғига кўчат ўтқазиш тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги секторлар раҳбарлари, вилоят ташкилот ва идоралари мутасаддилари, ёшлар, жамоатчилик вакиллари, экология ҳамда ободонлаштириш соҳаси ходимлари иштирок этишди.

Мазкур ҳудудда кўркам боғ ташкил этиш учун 1,7 гектар ер ажратилган бўлиб, бу ерда бутазор ва табиий ўтлоқли майдон, велойўлак ва пиёдалар йўлакчаси, спорт майдони барпо этилади. Умуман, ташриф буюрувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, зарур инфратузилма яратилади.

Яшил макон” умуммилий лойиҳаси доирасида ташкил этилган дарахт ўтқазиш тадбири давомида 600 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍10👏3🤔1💯1
#Яшил_энергия
#Шифокорлар_ташаббуси

⚡️Қоровулбозорлик шифокорлар қуёш панеллари ўрнатишда ташаббус кўрсатишмоқда

Мамлакатимизда бугунги кунда иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли турар жойларида муқобил энергиядан фойдаланиш борасида қатор устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Бу борада Қоровулбозор тумани тиббиёт бирлашмасининг бир гуруҳ шифокорлари ҳам ташаббус кўрсатишмоқда.

Гап шундаки, тиббиёт бирлашманинг бир гуруҳ шифокорлари хусусан, туғруқ бўлими бошлиғи Жаҳонгир Жумақулов, қабулхона бўлими бошлиғи Бахриддин Нуриллаев, реаниматолог Рашид Марадов, “Бўзачи” ОШП мудири Дилбар Пардаева ҳамда бошқа шифокорлар ўз хонадонларига қуввати 3 квт бўлган қуёш панелларини ўрнатишди.

— Банк томонидан ажратилган имтиёзли кредит асосида хонадонимга қуёш панели ўрнатдим. Мазкур қурилма ёрдамида хонадонимни узлуксиз равишда электр энергияси билан таъминлаш билан бир қаторда, ортиқча электр энергияни ҳар бир киловатини минг сўмдан давлатга сотяпман. Кредит тўловларини эса давлатга сотган электр энергияси ҳисоидан қоплаяпман. Барчага ўз хонадонига қуёш панелларини ўрнатишни тавсия этаман – дейди суҳбат давомида шифокор Жаҳонгир Жумақулов.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍14
#Яшил_энергия

Бугунги кунда мамлакатимизда электр-энергиясини оқилона сарфлаш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, юртимизда йил давомидаги булутсиз кунлар 250-270 кунни, қуёшнинг нурланиш давомийлиги эса 2850-3050 соатни ташкил қилинишини инобатга олсак, қайта тикланувчи қуёш энергиясидан фойдаланиш энг қулай бўлган энергия манбааси ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, Бухоро тумани "Шергирон" МФЙда жойлашган “Маданият” охирги тўхташ бекати биносида 8 кВт/с қувватга эга бўлган қуёш панеллари ўрнатилди. Ушбу қурилмалар ўрнатилиши натижасида автостанция биносида электр-энергияси сарфи сезиларли равишда камайишига эришилади.

Вилоят транспорт бошқармаси

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍71
#яшил_макон
#ҳоким_ҳудудларда
#Жондор_тумани

Давлатимиз раҳбари раислигида 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.

Қайд этиш жоизки, “Яшил макон” умуммилий дастури доирасида Бухорода 2023 йил куз мавсумида автомобиль йўллари ёқасида 308,4 минг, фермер хўжаликлари фойдаланишидаги ер майдонларида 2 млн 83 минг, ўрмон хўжалиги ташкилотлари ҳудудларида 546,2 минг, ижтимоий соҳа объектлари ва ташкилотлари ҳудудларида 394 минг, шаҳарлар ва туманлардаги корхона ва хизмат кўрсатиш соҳалари ҳудудларида 352 минг, маҳалла фуқаролар йиғинларида 1 млн 784 минг ва бошқа объектларда 1 млн 108 минг дона дарахт ҳамда бута кўчатлари экилиши белгиланган.

Вилоят давлат ўрмон хўжалиги раҳбари Рустам Ҳожиевнинг маълум қилишича, ҳозирда Бухородаги 3 та кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликларда 7,7 млн дона 27 хилдаги турдаги дарахт ва кўчат захиралари яратилган.

Биргина Жондор давлат ўрмон хўжалигида тасарруфидаги умумий ер майдони чўл массивларидаги яйлов билан қўшганда, 86 минг гектардан зиёд бўлиб, шундан хўжаликнинг Оғар ва Ромитан бўлимларидаги 137 гектар суғориладиган контурларда мевали ва манзарали дарахт кўчатхоналари ташкил этилган. Худди шундай, халқ табобати учун доривор ўсимликлар, элимиз дастурхони тўкинлигини таъминлаш учун ғалла ва сабзавот-полиз маҳсулотлари экиб етиштириб келинмоқда. Хўжаликнинг “Оғар” бўлими Манқуфи аҳоли пунктида ажратилган 5 гектар майдонда тут кўчатхонасини барпо қилиш ҳаракати ўтган йилдан бошланган. Шу йил ноябрь ойига бориб 2 йиллик парваришдан сўнг бу тут ниҳолларини харидорларга пешма-пеш етказишга киришилади. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида тумандаги фермер хўжаликларида мавжуд дала майдонлари атрофларига 2 миллион тупга яқин тут кўчати етказиб бериш мақсад қилинган.

Бугун, 13 октябрь куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Жондор давлат ўрмон хўжалиги ва илмий тажриба станциясида бўлиб, ўрмон хўжалиги фаолияти билан яқиндан танишди. Ўрганишлар давомида хўжаликнинг манзарали, мевали дарахт ва буталардан иборат кўчатхоналари фаолияти таҳлил этилди ва уларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Самарадорликни ошириш усуллари ҳамда ўрмон хўжалиги ҳудудининг ишлатилмай бўш ётган ерларидан унумли фойдаланиш, хўжаликнинг келгусидаги истиқболлари кўриб чиқилди.

Вилоят раҳбари иқлим шароитига мос кўчат турларини кўпайтириш, лойиҳа доирасида дарахт экиш ишларини илмий ёндашув асосида ташкил этиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍102
#Яшил_макон
#кузги_мавсум

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилдан буён ҳар йили “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг амалга оширилаётгани том маънода халқ ҳаракатига айланди. Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида туризм ва маданият масканлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш ҳамда “Яшил макон” кузги мавсумини самарали ташкил этиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди. Унинг доирасида бу мавсум Бухорода 6,5 миллион туп кўчат экилиши режалаштирилган.

Бунинг учун вилоятда 3 та кўчат етиштиришга ихтисослаштирилган хўжаликда 7,7 млн. дона 27 хилдаги турдаги дарахт ва кўчат захиралари яратилган.

Йиғилишда дарахт экиш тадбирларида нафақат соҳа вакиллари балки, шу Ватанда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг иштирок этиши, барча даражадаги раҳбарлар, вазирлар, ҳокимлар, маҳалла фаоллари, жамоат арбоблари, нуронийлар, санъаткор ва спортчилар ўрнак кўрсатишлари муҳимлиги, айниқса, аҳолининг дарахт экишга бўлган қизиқишини ошириш ва рағбатлантириш ишларини янада кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Жорий йилнинг 14 октябрь куни эса давлатимиз раҳбари “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумини бошлаб берди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманидаги Оқтепа ва Боғзор маҳаллаларига ташрифи чоғида жамоатчилик билан бирга кўчат экди.

Лойиҳани давом эттирган ҳолда бугун Бухоро шаҳридаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида кузги дарахт экиш мавсумига расман старт берилди.

Тадбирда секторлар, корхона ва ташкилотлар, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, маҳалла фаоллари, нуронийлар, имом хатиблар, ёшлар, спортчилар, ободонлаштириш ходимлари, умуман, кенг жамоатчилик иштирок этди.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов сўзга чиқиб, лойиҳанинг аҳамияти ҳақида алоҳида тўхталди. Қайд этилганидек, ушбу хайрли ишдаги иштирокимиз билан вилоятимиз экологиясини яхшилаш, иқлим ўзгаришларининг олдини олиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, қолаверса, иқтисодиётни ривожлантиришга ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.

Табиат, атроф-муҳитни асрашда ҳар биримиз аввало, ўзимиз, қолаверса, яқинларимиз, келажак авлод олдидаги масъулиятни ҳис этишимиз лозим. Бугун экилаётган ҳар бир ниҳол, эртага катта дарахтга айланади, биз нафас олаётган ҳавони тозалайди, озиқ-овқат манбаи бўлган тупроқларни мустаҳкамлайди, деди вилоят раҳбари.

Эзгу иш албатта, эзгу ниятлардан бошланади. Шу боис ҳам эзгу ниятлар тилаган ҳолда дуо қилинди. Шу куни “Янгиобод” маҳалласининг бўш турган ҳудуди обод этилиб, бу ерда “Маҳалла боғи”ни барпо этиш мақсадида 500 га яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Халқимизда “Кўчат эккан, икки дунё саодатига эришади” деган нақл бежиз айтилмаган. Халқнинг турмушини янада фаровон қилиш ҳамда қулай яшаш шароитларини яратишда кўчаларда бўй кўрсатувчи дарахтларнинг ўрни беқиёс. Вилоят ҳокимлиги томонидан мазкур доирадаги хайрли тадбирлар давомий тарзда амалга ошириб борилиши режалаштирилган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍12
#яшил_макон

Президентимиз ташаббуси билан юртимиз бўйлаб бошланган ва тобора кенг қулоч ёзаётган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати элимизнинг шу эзгу қадриятлари янги ва замонавий руҳда қайта кўз очишида, Ўзбекистоннинг ҳар қарич ерини чинакамига яшилликка буркаш, тоза ва мусаффо ҳавога бой, соғлом ва қадри баланд инсонлар яшайдиган мамлакатга айлантиришда улкан қадам бўлди.

Бухоро вилояти қишлоқ хўжалиги мажмуасига кирувчи ташкилот ва корхоналар ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўламзорлаштириш ишларида фаоллик кўрсатяпти.

Хусусан, бугун мажмуа таркибидаги 200 нафарга яқин раҳбар-ходимлар Бухоро шаҳридаги Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик, виночилик институти Бухоро тажриба станциясига қарашли ер майдонига 1000 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍8
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#яшил_макон
#ҳоким_ҳудудларда
#Қоровулбозор_тумани

Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимизда яшил ҳудудларни кенгайтириш ва экологик ҳолатни яхшилашга эътибор қаратилмоқда.

Президентимиз томонидан жорий йил 11 октябрда бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида мазкур масала бўйича бир қатор муҳим таклифлар билдирилиб, устувор вазифалар белгилаб берилди. Жумладан, 25 октябрдан 1 декабрга қадар юртимизда “кузги дарахт экиш мавсуми” эълон қилинди.

Ботир Зариповнинг Қоровулбозордаги ўрганишлари доирасида Сардоба тарихий обидаси жойлашган ҳудудда дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Унда ободликка ҳисса қўшишни ният қилган нуронийлар, маҳалла фаоллари, ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди. Қайд этиш жоизки, туман марказига кираверишдаги бўш ерлар махсус техникалар ёрдамида ағдарилиб, кўчат экишга тайёрланди. Атрофи ободонлаштирилди.

Вилоят ҳокими мазкур ҳудудда иссиқ ва шўрга чидамли кўчатларни ўтқазиш бўйича масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди. Ҳар бир кўчатни белгиланган талаблар асосида қуриш, парвариш қилишда алоҳида масъул ходимни бириктириш зарурлигини таъкидлади.

Шу куни тадбир иштирокчилари томонидан яхши ниятлар билан дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
Photo
#яшил_макон

Юртимизда атроф-муҳитга салбий таъсирни камайтириш, табиий экотизимларни сақлаш ва тиклаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 2021 йил ноябрь ойида бошланган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва давлатимиз раҳбари томонидан жорий йил 25 октябрдан 1 декабргача “кузги дарахт экиш мавсуми”нинг эълон қилиниши “яшил” йўналиш Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилганлигидан далолат беради.

Шунга мувофиқ барча ташкилот, муассаса ва корхоналар ходимлари томонидан ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, кўчат экиш ишлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Лойиҳада вилоят рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳудудий бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда. Куни кеча улар томонидан Когон туманидаги “Сорғун” маҳалласи ҳудудига туман ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда 300 га яқин манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍5
#яшил_қоплама
#Олот_тумани
#назорат_ўрганиш

Шу кунларда Олот тумани "Қирлишон" ҳудудидаги Денгизкўл ён бағрида экологик ҳолатни яхшилаш, Орол денгизининг суви қуриган туби ва Оролбўйи минтақасидан кўтарилаётган қум, туз ва чанг заррачаларининг салбий таъсирини камайтириш ҳамда глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирини янада юмшатиш мақсадида “Яшил қоплама” ҳосил қилиш ишлари олиб борилмоқда

Чўл массивларида 40 минг гектардан зиёд ҳудудда экиш ишлари режалаштирилган бўлиб, бу ишларда 40 га яқин ҳайдов техникаси воситасида 100 тоннадан ортиқ саксовул уруғи, 150 дан ортиқ ишчи кучи жалб қилинган.

Вилоят ҳокими Ботир Зарипов мазкур ҳудудда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Бу борада масъулларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бевосита ўтган йилда жадал киришилган чора-тадбирларга назар солсак, Жондор тумани Қорақум чўлида 20 минг гектар, Шофиркон туманида, кимсасиз Қизилқум чўли бағрида 20 минг гектар ер майдонида экиш ишлари амалга оширилган. Бунда фойдаланилаётган жами 31 та транспорт воситаси вилоят давлат Ўрмон хўжалиги бошқармаси тизимидаги туманлар ўрмон хўжаликлари техника парклари тасарруфида бўлиб, айни кунда юздан зиёд ишчи кучи бу долзарб ишга жалб қилинган.

Умуман, “Яшил қоплама” саъй-ҳаракати мазмун-моҳиятига тўхталсак, чўл массивида бажарилган экиш ва ниҳол кўкартириш ишлари аввало, тумандошларимиз саломатлигини сақлаш, экологик номутаносибликларнинг олдини олишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍19🔥4😁2👏1
#Яшил_макон
#Янги_Ўзбекистон_боғи

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 25 март куни Бухоро туманининг Бухоро шаҳрига ёндош “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ажратилган 40 гектарда майдонда барпо этилаётган “Янги Ўзбекистон боғи” ҳудудида оммавий дарахт экиш тадбири ташкил этилди. Унда вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят ҳокими ўринбосарлари, Бухоро шаҳар ва Бухоро туман ҳокимлиги мутасаддилари, сиёсий партиялар вакиллари, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари, кенг жамоатчилик вакиллари, ободонлаштириш бошқармаси ишчи хизматчилари, спортчи ёшлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Тадбир фольклор жамоаларни чиқишлари, дорбозларнинг дор ўйинлари билан бошланиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.

Дастлаб удумларимизга кўра эҳсон уюштирилди. Мазкур ҳудуд сўлим ва кўркам боғ бўлишини тилаб дуога қўл очилди.

Оммавий дарахт экиш тадбири аввалида сўзга чиққан вилоят ҳокими Ботир Зарипов муборак Рамозон ойида яхши ният қилиб, ерга ниҳол экиш савоб амаллардан эканини таъкидлади. Шунингдек, “Янги Ўзбекистон боғи” яқин келажакда шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун табиат қўйнида дам оладиган сўлим маскан бўлиши, унга туташ ҳудудда фавворалар, футбол ўйингоҳи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳи барпо этилишини, келгусида бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилишини билдирди.

Шундан сўнг яхши ният билан барча “Янги Ўзбекистон боғи”га дарахт ўтқазди. Тадбир давомида 6 мингга яқин дарахт кўчатлари ўтқазилди. Шу ерда Ботир Зарипов боғ ҳудудида барпо этилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тақдимоти билан яқиндан танишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍81👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#яшил_макон #ёшлар_боғи

3 гектар майдонда " Ёшлар боғи" яратилмоқда

🌳 Жондор туманидаги қаровсиз ётган уч гектар майдон ёшлар жамоалари иштирокида тозаланиб, бу ерда “Яшил макон” умумиллий лойиҳаси доирасида 3500 дан зиёд манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👏11👍53
#яшил_макон
#яшил_боғ

Президентимиз раислигида жорий йил 29 март куни “Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги ишлар ҳамда чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Бухорода ҳам кенг қамровли тадбирлар бошланди.

Жумладан, М-37 магистраль йўлининг 311-314 километрлари қисмида 10 қатордан дарахт экиш ишларига киришилди.
Қайд этиш жоизки, ҳаракат бошланган ҳудуд қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган, қақраб ётган тошлоқ ерлар ҳисобланади. Аёнки, бу майдонларда экин ёки дарахт экиб, кўкартириш, боғ яратиш осон иш эмас. Шу боис аввало, ерларга махсус техникалар ёрдамида ишлов бериш, уни юмшатиш, деҳқонлар таъбири билан айтганда, “ширин тупроқ” ва маҳаллий ўғитга тўйинтириш зарур.

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов секторлар раҳбарлари, тегишли ҳоким ўринбосарлари ва бошқа масъуллар ҳамроҳлигида амалга оширилаётган ишларнинг бориши билан танишаркан, масаланинг айни шу жиҳатларига алоҳида эътибор қаратди.

– Бу ерлар тошлоқ бўлгани учун дарахтларни кўкартириш қийин. Шунга яраша чора топиш керак, – деди вилоят раҳбари.


Шундан келиб чиқиб, вилоят автомобиль йўллари ҳудудий бошқармаси, ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ва бошқа ташкилотлар ихтирёридаги махсус техникалар ёрдамида қақроқ ерларни юмшатиш ишлари бошланди. Шунингдек, йўл атрофларини ободонлаштириш ва дарахт ўтқазишга киришилди.

Дастлабки кунда 1500 га яқин гужум, туя арча, саксовул каби сувни кам талаб қиладиган дарахт кўчатлари экилди.
Вилоят раҳбари дарахт кўчатлари парваришини алоҳида назоратга олиш зарурлигини таъкидлади.

– Белгиланган жойларнинг 5 қаторига манзарали, қолган беш қаторига мевали дарахт экамиз. Дарахтлар учун томчилатиб суғориш тизими ўрнатамиз. Дарахт ости ерларни ҳам фойдаланишга киритиб, экин экиш, ҳосил олиш учун шароит яратамиз. Кейин бу ерларни аҳолига бўлиб берамиз. Қарабсизки, ҳам одамларимиз ишли, даромадли бўлади, ҳам бу жойлар обод бўлади, боққа айланади. Тўғри, бу осон иш эмас, аммо эпласа бўладиган иш. Бунинг учун фидойилик керак, – деди Ботир Зарипов.


Жараёнлар давом этмоқда. Бу ҳақда расмий саҳифаларимиз орқали батафсил маълумот бериб борамиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍7🔥1
#яшил_энергетика
#халқаро_ҳамкорлик

Бугун, 10 май куни вилоят ҳокими Ботир Зарипов Хитой Халқ Республикасининг "Fujian Mego Electric Power Group Co.,Ltd" компанияси бош менежери Zeng Zaoxing бошчилигидаги ишбилармон доира вакилларини қабул қилди.
Учрашувда томонлар Бухорода яшил энергетикани ривожлантириш масалаларини батафсил муҳокама қилишди.

"Fujian Mego Electric Power Group Co.,Ltd" компанияси вакиллари ҳам ушбу йўналишда соҳага киритаётган янгиликлари, ўзлари томонидан ишлаб чиқарилаётган қуёш панелларининг афзалликлари ва кенг имкониятлари тўғрисида тақдимот қилишди.

Шундан келиб чиқиб, қуёш панелларини тадқиқ қилиш ва яратиш, ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланувчи компания вакиллари вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш заводлари ҳамда аҳоли хонадонларига келишув асосида қуёш панелларини ўрнатиш, шунингдек, йирик завод қуриш ва истиқболда уни янада кенгайтириш мақсадида эканлигини маълум қилди.

Вилоят ҳокими дунёда анъанавий энергия ресурслари чекланган бугунги шароитда ва келажакда ушбу лойиҳанинг Бухоро вилояти учун муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб, бу каби лойиҳаларга кўмак берилиши ва қўллаб-қувватланишини билдирди.

Бунда ўзаро кенг кўламдаги ҳамкорликни амалга оширишга келишиб олинди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
👍101